| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

  • Хавфсизликми ёки жосуслик?

  • ​Қора экран ортидаги изтироб

  • Давлат ичидаги «давлатча»

  • Аёлларга баландпарвоз баёнотлар эмас, адолатли бошқарув керак 

  • Аслият атрофидаги гаплар…

  • Ҳизбий фикратнинг шартлари

  • Имом Бухорий ҳаёт бўлганида сизнинг бу фисқ-фасодингизга сукут қилган бўлармиди?!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

By htadmin
16.07.2026
0
Share:

20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жорий йилнинг 13 июл куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Франциядаги Ўзбекистон элчихонасида ЮНЕСКОнинг «Таълим трансформацияси саммити +4» доирасида «Canva» компанияси билан умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг бўлган грант келишувини имзолади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, мамлакатдаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактаби «Canva for Education» платформасидан уч йил мобайнида мутлақо бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлади. (xabar.uz)

Вазирлик томонидан замонавий рақамли таълим воситаларини жорий этиш, ўқувчиларда тақдимот, инфографика ва сунъий интеллект асосида контент яратиш кўникмаларини ривожлантириш йўлидаги «буюк ютуқ» сифатида тақдим этилаётган бу хабарни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Зеро, бугунги кунда Ғарб дунёқараши ва унинг тузуми ҳукмрон экан, Ислом юртларига йўналтирилаётган ҳар қандай «бепул» лойиҳа ёки миллионлаб долларлик «грантлар» шунчаки инсонпарварлик ёки холис ёрдам маҳсули эмас, балки келажак авлод онггини бошқариш ва мамлакатнинг рақамли суверенитетини издан чиқаришга қаратилган узоқ муддатли стратегик тузоқдир.

Иқтисодий ва маркетинг нуқтаи назаридан, бу ерда дунё капитализмида кенг синалган «вендор қарамлиги» (Vendor lock-in) модели ишга тушмоқда. Миллионлаб ўқувчи ва ўқитувчилар уч йил давомида айнан мана шу хориж платформасига боғланади, ўз ижодий базасини шу тизимда шакллантиради ва муддат тугаганидан сўнг, тизимдан воз кечолмайдиган даражада қарам бўлиб қолган таълим тизими хориж ширкатига бюджетдан миллионлаб долларлик обуна ҳақларини тўлашга мажбур бўлади. Бироқ бу лойиҳанинг молиявий тузоқларидан ҳам кўра хавфлироқ бўлган жиҳати – ушбу платформанинг расмий ниқоблари ортига яширинган мафкуравий ҳужумларидир. «Canva» шунчаки техник восита эмас, балки инсон онгини бошқаришга мослаштирилган глобал визуал сиёсат қуролидир. Бунинг яққол исботи сифатида компаниянинг расмий контент сиёсатида «Инклюзивлик ва ранг-баранглик» (Diversity and Inclusion) тамойилларини олий мезон деб эълон қилганини кўриш мумкин. Натижада, платформа кутубхонаси базасида минглаб ЛГБТ тарғиботига оид тайёр шаблонлар, «Pride Month» (фахрланиш ойлиги), «gay rights» (бесоқолбозлар ҳуқуқлари) каби иборалар билан қидириладиган юзлаб визуал графикалар, байроқлар ва рамзий стикерлар жамланмаси расман жойлаштирилган.

 Бундан ташқари, гендер тенглиги ниқоби остида анъанавий оила институтини ва аёлнинг жамиятдаги шаръий ўрнини қадрсизлантирувчи радикал феминистик қарашлар, исломий оила маданиятига зид бўлган «эркин ҳаёт тарзи»ни тарғиб қилувчи тайёр дизайн қолиплари мунтазам янгилаб борилади. Мактаб ёшидаги, ҳали оқ-қорани ажратмаган ёшлар ўз ижодий ишлари ва тақдимотлари давомида тизимнинг ички алгоритмлари томонидан тавсия этиладиган ушбу визуал рамзларни мунтазам кўриши ва ишлатиши оқибатида, уларнинг ички руҳиятида тиббиёт ва психологияда «нейтраллашиш» (нормаллашиш) деб аталувчи хавфли жараён бошланади. Яъни инсон онгида ушбу бузуқ ғояларга нисбатан нафрат ва бегоналик туйғуси йўқолиб, улар «замонавий ҳаётнинг нормал ҳолати» сифатида қабул қилина бошлайди ва ўқувчилар ўз диний ахлоқи ва қадриятлари ҳамда Исломий ҳаё тушунчаларидан кўринмас «қайчи» билан узиб юборилади.

Бунинг устига, миллионлаб ёшларнинг шахсий маълумотлари, қизиқишлари ва ижтимоий-психологик портретлари хориж серверларига, сунъий интеллект алгоритмлари ихтиёрига ўтиб кетади, бу эса мамлакатнинг рақамли хавфсизлигини ташқи кучлар қўлига топшириб қўйиш билан баробардир. Халқ билиши лозим бўлган асл ҳақиқат ва ушбу муаммонинг туб ечими шундан иборатки, биз мавжуд капиталистик тузум доирасида Ғарб технологияларини кўр-кўрона истеъмол қилиш орқали ҳеч қачон чинакам мустақилликка, юксалишга ва мафкуравий хотиржамликка эриша олмаймиз. Бугунги кунда таълим тизимига сунъий интеллект ва тайёр рақамли шаблонларнинг бу қадар жадал суръатда киритилиши ёшларни мустақил фикрлаш ва китоб ўқишдан тўхтатади, уларни хорижнинг рақамли маҳсулотларига муҳтож, осон бошқарилувчи оммавий маданият вакилларига айлантиради.

 Бундан ҳам даҳшатлироқ оқибат эса – кўз ўнгимизда фарзандларимиз тарбияси ва ахлоқининг бутунлай издан чиқиши ва инқирозга юз тутишидир. Бугун АҚШ ва Британия каби Ғарб давлатларининг ўз мактабларида худди шундай рақамли воситалар ва «инклюзив таълим дастурлари» орқали вояга етган авлоднинг аҳволи бунга яққол мисолдир. АҚШ мактабларида бошланғич синф болаларига гендер танлаш эркинлиги сингдирилиши, анъанавий оила тушунчасининг йўқолиши натижасида руҳий хасталиклар, депрессия ва ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Ғарб жамияти ўз фарзандларига жинсий бузуқликларни нормал ҳолат деб ўргатиш орқали ўз келажагини жисмоний ва маънавий инқироз чоҳига улоқтирди ва энди мана шу заҳарли маданиятни «таълим трансформацияси» ниқоби остида бизнинг мактабларимизга, бизнинг жамиятимизга тиқиштирмоқда. Агар биз бугун фарзандларимиз онгини ушбу рақамли визуал қуроллар ихтиёрига ташлаб қўйсак, эртага ўз уйимизда динимиз ва қадриятларимиздан нафратланадиган, ҳаё ва иффат туйғусини йўқотган, Ғарбнинг маънавий қулига айланган авлодни кўришга мажбур бўламиз. Инсониятни моддият ва нафс қуллигига маҳкум этган капиталистик низом соясидаги таълим ҳеч қачон қалбларни ва онгларни юксалтирувчи омил бўла олмайди.

Шу боис, бугунги рақамли ҳужумлар асрида ёш авлодни асраб қолишнинг энг биринчи ва бош пойдевори – уларнинг қалбига дунёқараш шаклланаётган илк даврданоқ Аллоҳни танитиш, иймон-эътиқодни сингдириш ҳамда уларнинг қалбида Яратувчига бўлган ҳақиқий муҳаббат ва Ундан қўрқувни уйғотишдир. Зеро, ўз Роббисини таниган, борлиқ ва яшашдан асл мақсад нима эканини англаган, мустаҳкам Исломий нафсиятга эга бўлган авлодгина Ғарб технологияларидан фойдаланганда унинг мафкуравий тузоқларига алданмайди. Улар – рақамли дунёда шунчаки ожиз ва мақсадсиз истеъмолчи эмас, балки ахборот оқими ичидаги ҳалол ва ҳаромни, ҳақиқат ва сохталикни ажрата оладиган теран фикрловчи шахсларга айланадилар. Бундай соғлом ақидавий пойдевор болаларимизни ҳар қандай заҳарли мафкуралардан ҳимоя қилувчи энг мустаҳкам қалқондир.

Шунингдек, билишимиз лозимки, мана шундай Аллоҳни таниган авлодни етиштириш, жамиятнинг келажаги бўлмиш ёшларни ва уларнинг пок тарбиясини мафкуравий ҳамда рақамли зулуклардан давлат даражасида ҳимоя қилиш учун Исломий низомни ҳаётга мукаммал татбиқ этувчи пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик давлати зарурдир. Фақатгина Исломнинг соғлом ақидаси ва мустақил илм-фан мезонлари устига қурилган, ўзининг мустақил рақамли платформалари ва мафкуравий қалқонига эга бўлган таълим тизимигина ёшларимизни Ғарб мустамлакачилигидан қутқариб, уларни ҳам бу дунёда, ҳам Охиратда ҳақиқий шараф ва муваффақият эгаларига айлантиришга қодирдир!

Салоҳиддин

16.07.2026й

Tags20 миллион долларлик «саховат»
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластинни озод этиш учун Ислом Уммати ва армияларни ёрдамга чорлаш намойиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазонинг собит туриши ҳамда сиёсий эксплуатациянинг хатари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Судан аҳли! Рувайбиза ҳукмдорларни данак каби туфлаб ташланг

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/