Эй мусулмонлар, душманингиз битта, кучингиз эса онгингиз ва ихлосингиздадир

Матбуот баёноти
Эй мусулмонлар, душманингиз битта, кучингиз эса онгингиз ва ихлосингиздадир
Таҳлилчилар исломий юртларидаги долзарб масалаларни диққат билан кузатар эканлар, бир нарса уларнинг эътиборини тортмоқда: бугун мусулмонлар ушбу масалаларнинг барчасида ўз душманларини бита – яъни Америкадеб билмоқдалар. Айрим ҳолларда бунга Американинг ўз «боқимандаси» бўлган яҳудий вужудини ҳам шерик қилиб кўрсатмоқдалар. Дарҳақиқат, айни масалаларнинг дастлабкиларидан бири Ироқдир. Америка ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида унга қарши уруш олиб борди ва 2003 йил уни босиб олди, бу ўлка ҳануз унинг ҳукмронлигидан азоб чекмоқда. Шунингдек, у 2001 йил Афғонистонни босиб олди. Кейин Сурияда Башар Асад режимига қарши кўтарилган муборак қўзғолонни барбод қилиш учун барча воситаларини ишга солди. Яманда Британия билан нуфуз талашиб рақобат қилмоқда ва бу йўлда ўз иттифоқчиси деб кўрилган Саудия режими орқали ҳусийларни қўллаб-қувватлади. Суданда Америка ўзининг икки малайи бўлган армия қўмондони билан Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондони ўртасида аёвсиз ички уруш келтириб чиқарди, шу орқали Британиянинг Судандаги ҳукмронлигига тўсқинлик қилди. Бундан ташқари, Америка яҳудий тузилмаси билан тил бириктириб, 2025 йил июнь ойида, кейин 2026 йил февраль ойи охирида Эронга ҳужум қилди. Буларнинг барчасидан олдин эса Фаластин ва Ливан борасида яҳудий вужуди амалга оширган ва ҳануз амалга ошираётган қилмишлар фақат Американинг ҳарбий, сиёсий ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳамда унинг яҳудларни бебош қўйиб юбориши оқибатида юз берди. Шу туфайли яҳудлар одамларни ўлдирмоқда, шаҳарларни вайрон қилмоқда ва бирин-кетин ерларни босиб олмоқда.
Буларнинг барчасига қарамай, мусулмонлар юртлари ҳукмдорлари Америка билан ёки унинг ҳомийлиги остида музокаралар ўтказишга, Америка ва босқинчи яҳудлар манфаатлари йўлида воситачилик қилишга ва бунинг учун маблағлар ажратишга, шунингдек, мусулмонларнинг ерлари, сувлари, ҳаво ҳудудларидан фойдаланишларига рухсат беришга елиб-югурмоқдалар. Хўш, бу малай ҳукмдорлар нима учун музокара олиб бормоқдалар ва воситачилик қилмоқдалар? Бу – Америка ҳамда унинг иттифоқчиси бўлган яҳудий вужудининг исломий юртлардаги нуфузини янада кучайтириш учун бўлмаяптими?! Унинг содир этаётган жиноятларини яшириш ва уларга сиёсий қалқон яратиш учун бўлмаяптими?
Эй мусулмонлар!
Агар ўзингизнинг ягона Давлатинггиз ва ягона Халифанггиз бўлганида, бу аянчли аҳволга тушмас эдингиз. Сиз бу аҳволга фақат Ислом салталантининг йўқ қилиниши, Халифалик давлатининг ағдарилиши, юртларинггизнинг заиф, майда давлатчаларга бўлиниши ва устинггизга рувайбиза ҳукмдорларнинг ҳукмрон қилиниши оқибатида тушдинггиз. Ҳукмдорларинггиз душманларинггиздан фарқсиз ўлароқ, сизга нисбатан на аҳдга боқмоқдалар, на бурчга ва на ҳурматинггизни сақламоқдалар, на қонинггизни ҳимоя қилмоқдалар, на еринггизни ва на мол-мулкинггизни. Уларнинг ягона ташвиши – оёқлари ликиллаб қолган тахтларини сақлаб қолишдир, ҳатто бу йўлда сизнинг жонинггизни, қонинггизни, ерларинггизни ва мол-мулкларинггизни қурбон қилмоқдалар. Бас, сиз мусулмонлар, бу хўрликдла, бу хор аҳволда қачонгача давом этасиз?!
Эй мусулмонлар!
Албатта, бу аччиқ воқеликни бартараф этишга, шунингдек, бутун дунё муаммоларини адолат ва инсоф билан ҳал қилишга қодир бўлган тўғри тузум келиб чиқадиган ҳақиқий мабда-мафкура фақат сизнинг қўлингизда. Бас, огоҳ бўлинг, онгли булинг! Сўнг Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога холис боғланинг. Чунки онгли бўлиб, Аллоҳга боғланиш бўлмас экан, сизда ҳеч қандай куч-қудрат ҳам бўлмайди. Аслида, ожизлик куч-қудратнинг камлиги эмас, йўқ. Балки ожизлик фикр ва кўз-қарашнинг ожизлигидадир. Шоир бундай деган:
Кимнинг фикри ожиз бўлса,
фурсати қўлдан кетар,
Вақт кетиб, кеч қолгач эса,
тақдирни маломат этар.
Бас, ишингизни қатъийлик билан қўлга олинг. Сизни ҳалокат ёқасига олиб келган бу разил ҳукмдорлардан тезроқ воз кечинг. Юртларингизни ягона Рошид Халифа байроғи остида бирлаштириш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга амал қилишга киришинг. Ана шунда сиз ушбу Халифа ортида туриб жанг қиласиз ва унинг соясида ҳимояланасиз. Натижада ерларинггизни сақлайсиз, жонларинггизни ҳимоя қиласиз, қонларинггизни тўкилишдан асрайсиз ва мол-мулкинггизни муҳофаза қиласиз. Зеро, Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа томонда нусрат йўқ. Аллоҳ субҳонаҳу Ўзига ёрдам берганларга, албатта, нусрат-ёрдам беражакдир:
﴿إِن يَنصُرْكُمُ اللّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ وَعَلَى اللّهِ فَلْيَتَوَكِّلِ الْمُؤْمِنُونَ﴾
«(Эй мусулмонлар!) агар сизга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сиздан ғолиб бўлолмас, агар сизни нусрат-ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир ким ёрдамчи бўлолмас, бас, ўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон:160]
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими 24-муҳаррам 1448ҳ
09 июл 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ