Малида вазиятнинг кескинлашиши

Малида вазиятнинг кескинлашиши
Мали ўзининг қўллаб-қувватловчиси бўлмиш Россия Африка корпуси (собиқ «Вагнер») томонидан дастакланаётган Мали армиясининг позицияларига қарши Азавод жангчилари ҳамда «Ал-Қоида» ташкилотига қарашли «Нусратул Ислом вал Муслимин» (Ислом ва мусулмонлар нусрати) коалицияси томонидан уюштирилган бир қатор мувофиқлаштирилган ҳужумлардан кейин жуда катта кескинлашувга гувоҳ бўлмоқда.
Азавод жангчилари аксарият қисми Мали шимоли, Нигер ва Буюк Саҳрои Кабир аҳолиси бўлган туарег элатидан ташкил топган «Азаводни озод қилиш халқ фронти» деб номланган ҳаракатни ифодалайдилар. Ушбу жангчиларни «Ал-Қоида» ташкилотига мансуб бўлган исломий гуруҳлар қўллаб-қувватлайди ва улар билан иттифоқчилик қилади, ҳамда ушбу гуруҳлар Мали шимолидаги кенг ҳудудларни назорат остига олиш учун ўз ҳужумларини туареглар билан тўлиқ мувофиқлаштирган ҳолда олиб борадилар.
Халқ фронти «Ал-Қоида»га қарашли «Нусратул Ислом вал Муслимин» гуруҳи билан иттифоқчиликда Кидал шаҳрини назорат остига олишга муваффақ бўлди. Ушбу мувофиқлаштирилган ҳужумлар шимолдаги Гао, Агельхок ва Анфиф минтақаларидаги, марказдаги Севаре минтақасидаги бошқа бешта стратегик объектни, шунингдек, олов чизиғига айланиб қолган пойтахт Бамако яқинидаги ҳаётий аҳамиятга эга бўлган Киниёроба қамоқхонаси мажмуасини нишонга олди. Ушбу ҳужум қилувчи кучлар, шунингдек, Кати минтақасидаги қароргоҳини нишонга олиш орқали Мали давлати Мудофаа вазирини қатл этишга ҳам муваффақ бўлдилар, бу эса Мали давлатининг қанчалик заиф ва нимжон эканини фош этди.
Ўз навбатида, Мали армияси дронлардан (учувчисиз учоқлардан) фойдаланган ҳолда ва Россия Африка корпуси аъзолари ёрдамида ҳужумларни қайтарганини эълон қилди. Армия ҳужумга учраган аксарият ҳудудларда вазият устидан назоратни қайта тиклаганини даъво қилди ҳамда ҳужумчиларга улкан талофатлар етказганини иддао қилиб чиқди.
Узоқ давом этган мустамлакачиликдан кейин Францияни Малидан ҳайдаб чиқаришда кўзга кўринарли даражада муваффақият қозонган, шунингдек, Буркина-Фасо ва Нигер давлатлари билан иттифоқ тузишда ҳамда Африка қитъасидаги Франция нуфузига қарши фаол сиёсий уч томонлама блокни шакллантиришда зафар қучган ушбу Мали ҳукумати — ташқи сиёсатда қўлга киритган ушбу улкан ютуқларидан кейин — ўз ички ҳудудларини назорат қилишда ортга чекинмоқда, Азавод минтақасининг аксарият қисмини бой бераётгани кўринмоқда. Бунинг устига ўз халқини бирлаштиришда чорасиз қолиб, ўз ерларида ўз суверенитетини ўрнатишда муваффақиятсизликка учрамоқда.
Кўринишидан, кучлар мувозанати мухолиф кучлар — яъни Азавод халқ фронти ва у билан иттифоқчи бўлган исломий гуруҳ фойдасига оға бошлади. Мали давлатини қўллаб-қувватлаётган Россия кучлари (Россия корпуси) мухолиф кучларнинг юришини тўхтатишда муваффақият қозона олмади, ва Мали ҳукумати Азавод вилоятини бутунлай бой бериш йўлида турибди.
Малининг Азавод вилоятини ва давлат ерларидан кўплаб бошқа ҳудудларни бой бераётганининг сабаби ва омили — давлатда унинг барча этник гуруҳларини бирлаштирадиган умумий мабдаий фикрнинг мавжуд эмаслигидир. Мали давлатининг француз мустамлакачилигидан халос бўлиши, айниқса у бир мустамлакачини бошқасига алмаштириш йўлидан бораётган бир вақтда, унга ўз халқи томонидан чекланмаган ҳуқуқ (оқ вараққа имзо чекиш имконини) инъом этмайди. Зеро Россия корпуси француз мустамлакачисидан асло яхшироқ эмас, у қотиллар ва ёлланма аскарлардан иборат армиядир. Агар аҳвол шундай экан, Мали давлати ўз халқидан қандай қилиб у билан иттифоқ тузишга рози бўлишни талаб қила олади?!
Бундан ташқари, Франция, Америка, Британия ва ушбу давлатларнинг Африкадаги малайлари янги Малига ёрдам беришни хоҳламайдилар, чунки у ўз юртидан ғарб нуфузини ҳайдаб чиқаришни ва унинг ўрнига Россия нуфузини олиб киришни истамоқда.
Мана шундай қилиб, Мали боши берк кўча ичида қолди; у ўз ҳолича ўз ерларида ўз назоратини ўрнатишга қодир эмас, Россия кучлари ҳам буни амалга оширишда унга ёрдам бера олмади, балки Франция ва Ғарб давлатлари унинг устидан кулаётган бўлиши мумкин. У ҳавас қилиб бўлмайдиган аҳволга тушиб қолди.
Агар жорий вазият ҳозирги ҳолида давом этаверса, Мали икки давлатга бўлиниб кетиши мумкин: бири шимолда туареглар ва азаводликлар учун, бошқаси эса жанубда унинг африкалик аҳолиси учун.
Нафақат Мали, балки бошқалар ҳам этник муаммолардан ва хориж нуфузидан токи Исломни ўз ақидаси ва сиёсий тузуми ўлароқ қабул қилмас экан, асло ҳақиқий суратда озод бўла олмайдилар. У миллатчилик ва ватанпарварлик фикрлари орасида қолиб кетар экан, француз нуфузини ҳайдаб чиқарганидан ҳеч қандай фойда кўрмайди, балки беркилиб қолган бир ҳалқа ичида ва узоқ давом этувчи этник ҳамда ирқий низолар гирдобида айланиб қолаверади.
Мали учун ягона ечим — у малийликлар, туареглар ва африкаликлар Ислом ҳамда исломий ақида жипслиги остида биргаликда яшайдиган ҳақиқий Исломий давлатга айланишидир, сўнгра унга Африка давлатларининг барча элатлар Ислом асосида бирлашадиган ягона бир қудратли давлат ўлароқ бирлашишидир.
Абу Ҳамза Ал-Хатваний
Роя газетасининг 2026 йил, 15 июл, чоршанба кунги 608-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ