| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

  • Европа иқтисоди қаёққа юзланмоқда?

  • Ўзбекистон Президентининг Грузия ташрифи – Европага чиқишнинг янги йўлими ёки янги қарамлик?

  • Америка билан ҳамкорлик ва унинг манфаатларига хизмат қилиш — дунё ва охиратдаги очиқ-ошкор зиёндир

  • Стратегик маъданлар устидаги кураш

  • Ўзбекистонда 12 та янги масжид очилиши — қувонарли хабар, аммо ҳануз ёпиқлигича қолаётган эски масжидлар тақдиричи?!

  • Трамп яна оловга мой сепмоқда: у Ҳурмуз бўғозини «ўзи томонидан ҳимоя қилиниши» эвазига зўравонлик божи (доля) талаб қилмоқда!

  • Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ўзбекистон Президентининг Грузия ташрифи – Европага чиқишнинг янги йўлими ёки янги қарамлик?

Ўзбекистон Президентининг Грузия ташрифи – Европага чиқишнинг янги йўлими ёки янги қарамлик?

By htadmin
23.07.2026
0
Share:

Ўзбекистон Президентининг Грузия ташрифи – Европага чиқишнинг янги йўлими ёки янги қарамлик?

 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мирзиёев Грузияга ташриф буюрди. Кўпчилик буни дипломатик воқеа сифатида қабул қилди. Аслида эса бу ташриф Ўзбекистоннинг кейинги ўн йиллик геосиёсий йўналишидан дарак берувчи муҳим сигналлардан бири бўлиши мумкин.

Агар уни фақат икки давлат ўртасидаги муносабатлар сифатида баҳоласак, энг муҳим жиҳатни назардан қочирган бўламиз. Бу ташрифнинг асосий мавзуси Грузия эмас, балки Ўзбекистоннинг XXI асрнинг иккинчи чорагида қайси геосиёсий йўлни танлаши ҳақидадир.

Сўнгги ўттиз йилда Марказий Осиёнинг ташқи савдо транзити асосан Россия йўналишига суянди. Кейин Хитой минтақага сармоя, кредит ва инфратузилма орқали кучли кириб кела бошлади. Энди эса Каспий орқали Озарбайжон, Грузия ва Туркияга чиқувчи йўлак янада кўпроқ эътибор тортмоқда. Бу ўзгаришни фақат транспорт масаласи деб тушуниш хато бўлади. Транспорт йўли ҳар доим сиёсий таъсир йўли ва катта геосиёсий ҳисобнинг бир қисми ҳамдир.

Шунинг учун бугунги асосий савол: Ўзбекистон Россияга боғлиқ транзит тизимидан чиқиб, ҳақиқий мустақилликка интиляптими ёки бошқа геосиёсий марказлар билан янги боғлиқлик шакллантиряптими?

Бу саволга жавобни Москвадан бошлаш керак.

Россия учун Марказий Осиё оддий қўшничилик ҳудуди эмас. У хавфсизлик, иқтисодиёт ва геосиёсий таъсирнинг муҳим қисми ҳисобланади. Агар Ўзбекистон Европа билан Россия ҳудудини четлаб ўтувчи йўлаклар орқали боғланишни кучайтирса, бу Москва учун стратегик аҳамиятга эга ўзгариш бўлади. Москва учун асосий хавф темирйўл эмас. Хавф — Марказий Осиё олдида танлов имконияти пайдо бўлаётганидир. Шунинг учун Россиянинг эҳтимолий вазифаси йўлакни ҳар қандай йўл билан тўсиш эмас, балки минтақадаги иқтисодий, энергетик ва сиёсий таъсирини сақлаб қолиш бўлади. Бу ҳар қандай йирик давлатнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилишга интилишига мос келади.

Бу жараёнга Хитойнинг қараши бошқачадир. Унинг асосий таъсир воситаси ҳарбий эмас, иқтисодийдир. Инвестициялар, саноат, инфратузилма ва савдо орқали Пекин ўз таъсирини кенгайтиради. Агар янги Кавказ йўлаги ишласа ҳам, Хитой уни четлаб ўтишдан кўра унда иштирок этишга ҳаракат қилиши эҳтимоли каттадир. Пекин учун энг муҳими — унинг савдо товарлари Европа бозорларига етиб бориши ва иқтисодий алоқалар мунтазамлигидир.

АҚШ эса бу жараёнга бошқа ҳисоб-китоб билан қарайди. Вашингтон учун Марказий Осиёда Россия ёки Хитойнинг мутлақ устунлиги мақбул эмас. Шунинг учун Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини диверсификация қилиши АҚШ нуқтаи назаридан муайян стратегик аҳамиятга эга бўлиши тайин. Кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида йирик иқтисодий келишувлар ва инвестиция режалари муҳокама қилинмоқда. Бу жараёнларда икки томоннинг тенг манфаатлари борлиги бот-бот таъкидаланса-да, бироқ ҳар қандай ҳамкорликда ҳал қилувчи савол ўзгармайди: шартларни ким белгилаяпти ва энг катта фойдани ким олади? Шунинг учун ҳар қандай ташқи ҳамкорликка “ким билан” деган саволдан олдин “қандай шартларда” деган савол қўйилиши лозим.

Туркия эса бу занжирнинг табиий бўғини. География, тил ва маданий яқинлик унинг ролини кучайтиради. Лекин Анқара ҳам ўз миллий манфаатларига қараб ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳар қандай давлат каби Туркия ҳам аввало ўз иқтисодий ва сиёсий ҳисобини қилади.

Аммо менимча, бу мақолада энг муҳим савол бошқа.

Нега Ўзбекистон ҳақидаги ҳар бир халқаро муҳокамада Россия манфаати, Хитой манфаати, АҚШ манфаати ёки Туркия манфаати тилга олинади-ю, ўзбек халқининг манфаати эса иккинчи даражага тушиб қолади?

Исломда давлатнинг вазифаси ташқи кучлар ўртасида мувозанат ўйини ўйнаш эмас. Давлат — омонат, ҳокимият — масъулият, ерости ва ерусти бойликлари эса умматнинг ҳаққидир. Шунинг учун ҳар қандай ташқи келишувнинг биринчи саволи: бу – халқнинг эътиқодига, хавфсизлигига, иқтисодиётига ва келажак авлодларига қандай таъсир қилади, тарзда бўлиши лозим!

Агар Европа йўли очилиб, натижада ўзбек саноати кучайса, технология келса, ишлаб чиқариш ўсса ва мамлакат хомашё экспортчисидан юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқарувчи давлатга айланса, бу халқ манфаатига хизмат қилади.

Аммо агар янги йўлак орқали фақат олтин, мис, уран, газ ва бошқа стратегик бойликлар чет элга тезроқ ташиб кетилса, ташқи сармоя кириб келса-ю, лекин халқнинг иқтисодий аҳволи, таълим сифати ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўзгармаса, ундаги ўзгариш косметик, юзаки бўлган бўлиб, қарамликнинг мазмуни ўзгармаган ҳисобланади.

Шунинг учун Мирзиёевнинг Грузия ташрифига берилган ҳақиқий баҳо портлар ёки темирйўллар билан эмас, балки бир неча йилдан кейинги натижа билан ўлчанади. Ўзбекистон ташқи йўналишларини кўпайтириб, ўз қарорларини мустақил қабул қиладиган давлатга айланадими? Ёки катта кучлар рақобатида навбатдаги муҳим кураш майдони бўлиб қоладими?

Бу саволга ҳозирча ҳеч ким қатъий жавоб бера олмайди.

Лекин бир ҳақиқат аниқ: Ўзбекистон мусулмон халқи манфаати Россиянинг ҳам, Хитойнинг ҳам, АҚШнинг ҳам ёки Европанинг ҳам манфаати билан автоматик равишда бир хил эмас. Ўзбекистон халқини туб манфаати ва ҳимояси фақат Ислом ҳаётий низом сифатида татбиқ этилсагина кафолатли таъминланган бўлади.

Европага очилган ҳар бир йўл муваффақият эшиги эмас, балки акси бўлиши ҳам мумкин. Баъзан янги эшик ортида янги қарамлик туриши ҳам мумкин. Шунинг учун Ўзбекистон учун энг муҳим вазифа Европа томон юриш эмас, балки қайси томонга юрмасин, ўз халқи манфаатини биринчи ўринга қўя оладиган сиёсий иродага эга бўлишдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَىٰ أَهْلِهَا ۖ وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ

“Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз эгаларига топширишни ва одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишни амр этади” (Нисо:58)

 

Ислом Абу Халил

Роя газетасининг 2026 йил 22 июл чоршанба кунги 609-сонидан

TagsМирзиёев Грузияга ташриф буюрди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом мисоли чўғдир, ким уни махкам тутса куяди, қўйиб юборса иймондан ажрайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Де Мистура Асаднинг қолишини таклиф қиляпти мухолафат эса рад этмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/