| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон – учлик иттифоқи

  • 370-модда бекор қилинганлигининг йиллик хотирасида: Халифалик — Кашмирни озод қилишнинг ягона ечимидир

  • Ливия майдонидаги сўнгги воқеалар

  • Муҳаммад ﷺ номидан ким иш кўради ва у ﷺ нинг Умматини ким ҳимоя қилади?

  • Ислом аёлни мукаррам қилди, дунёвийлик (секуляризм) эса уни хорлади

  • Эй Покистон мусулмонлари: Ҳукмдорларингиз сизни ва мусулмонларни ташлаб қўйганидек, сиз ҳам улардан воз кечинг!

  • Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

  • “Диний экстремизм” атамасининг йўқотилиши – курашнинг янги босқичими ёки “инглизча” айёрлик?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон – учлик иттифоқи

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон – учлик иттифоқи

By htadmin
19.08.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон – учлик иттифоқи

     Савол: «Ал-Арабия нет» нашри 2026 йил 18 август куни Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги уч томонлама битимни Трамп қўллаб-қувватлагани хабарини берди: (АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони, Туркия ва Покистоннинг жамоавий мудофаа бўйича Макка_шартномасини имзолаганини олқишлаб, бу қадамни катта, журъатли ва ғоят муҳим деб атади ва айни пайтда Яқин Шарқ давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги мувофиқлашувни ва уларнинг ўзларининг муштарак мудофаа салоҳиятларини мустаҳкамлаш сари интилишларини юқори баҳолади…). «Ал-Арабия нет» нашри 2026 йил 17 августда қуйидагиларни эълон қилган эди: (Трамп «Truth Social» платформаси орқали уч давлат мазкур битимни имзолаганидан мамнун эканини қўшимча қилиб, Макка жамоавий мудофаа шартномаси Яқин Шарқ давлатлари ўртасидаги тобора кучайиб бораётган яқинлашув ҳолатини акс эттиришини таъкидлади). Бундан олдин Саудия Арабистони «SPA» (Saudi Press Agency) ахборот агентлиги 2026 йил 7 август, жума куни ўз веб-сайтида шундай хабар тарқатган эди: (Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифларнинг ҳар бири Макка жамоавий мудофаа шартномасини имзоладилар. Мазкур шартнома уч давлатнинг ўзларининг муштарак хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда минтақа ва дунёда хавфсиз, фаровон келажак сари интилиш йўлида тинчлик, осойишталик ва барқарорликка эришиш борасидаги қатъий интилишларини акс эттиради). Ҳозирги савол шуки: ушбу уч давлат имзо чеккан битимнинг аҳамияти ва далолатлари нималардан иборат? Мабодо бу яҳудий вужуди каби мусулмонлар диёрига тажовуз қилганларга қарши курашиш учун тузилган иттифоқми ёки айниқса Кўрфаздаги вазият кескинлигича қолаётган бир пайтда Саудияни Эронга нисбатан қўллаб-қувватлаш учун хизмат қиладими? Кейин, нега АҚШ бу уч давлатнинг барчаси Америкага бирдек садоқатли бўлишига ва унинг розилигисиз бу битим тузилиши амримаҳол бўлишига қарамай, ушбу битимни ўн кундан кейингина қўллаб-қувватлашини билдирди? Хуллас, ушбу битимдан кўзланган мақсад нима? Аллоҳ сизга яхшилик мукофотларини берсин.

    Жавоб: жавоб равшан бўлиши учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

  1. Саудия Арабистони «SPA» (واس) ахборот агентлиги 2026 йил 7 август, жума куни шундай эълон қилди: (Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифларнинг ҳар бири Макка жамоавий мудофаа шартномасини имзоладилар. Мазкур шартнома уч давлатнинг ўзларининг муштарак хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда минтақа ва дунёда хавфсиз, гуллаб-яшнаган келажакка интилиш йўлида тинчлик, осойишталик ва барқарорликка эришиш борасидаги қатъий интилишларини акс эттиради). Агентликнинг қайд этишича, Маккада жума куни бўлиб ўтган учрашувдан сўнг имзоланган қўшма баёнотда шундай дейилган: (Битим ҳар қандай тажовузга қарши муштарак тийиб туриш (мудофаа)ни кучайтиришга қаратилган бўлиб, уч давлатдан бирига қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум барчасига қилинган ҳужум ҳисобланади. Шунингдек, битим улар ўртасидаги муштарак мудофаа ҳамкорлигининг барча жабҳаларини ривожлантиришни ўз ичига олади). Демак, ушбу битим минтақадаги йирик кучлар деб ҳисобланган давлатлар ўртасидаги муштарак ҳарбий иттифоқ бўлиб, улардан бирига қилинган ҳар қандай тажовузни қайтаришга қаратилгандир. Бироқ, у бошқа ислом ўлкаларида содир бўладиган ҳар қандай тажовузга бу иттифоқнинг алоқаси йўқлигини зимнан эълон қилади, яъни уларни қайтариш учун аралашмайди!
  2. Шу сабабли яҳудий вужуди бунга ҳеч қандай муносабат билдирмади, чунки у бу битим ёки иттифоқ ўзига таҳдид солмаслигини, шунингдек мазкур битимни имзолаган ушбу уч давлатнинг ҳар бири минтақа мудофааси учун чиндан ҳам содиқ бўлганида, жиноятчи вужуднинг Ғазони вайрон қилаётганига бефарқ қараб турмаган, юз минглаб аҳолисини ўлдириб, ярадор қилиб, уйларини вайрон қилиб, миллионлаб одамларни қувиб чиқариш каби энг мудҳиш жиноятларни содир этиб, ер аҳолисининг очлик ва сувсизликдан қирилишига, турли касалликлар ортидан ҳалок бўлишига, жароҳатлар парчалаб-эзиб ташлашига ташлаб қўймаган ҳамда ўз жиноятларини ҳамон давом эттираётган бу босқинчи вужудга таҳдид солиб, уни ер юзидан йўқ қилиб ташлашга қодир эканликларини аниқ билган бўлар эдилар. Лекин бундай шарафли ишларга уларнинг бирортаси содиқ эмаслигини яҳудий вужуди  жуда яхши тушунади…. Дарҳақиқат бу давлатлар на биргаликда ва на якка ҳолда бу жиноятларни тўхтатиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмадилар.. Бу ҳам етмай турганидек, бунга яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳилдаги айни шу хил жиноятлари ҳам қўшилдики, у ерда босқинчилар оломони ўз аскарлари ҳимояси остида ер юзида бузғунчилик қилиб, экин ва наслларни нобуд қилмоқда, одамларни ўлдирмоқда, жароҳатламоқда, қамоққа олмоқда, ерларни тортиб олиб, аҳолисини қувиб чиқармоқда ва уйларини вайрон қилмоқда… не ажабки, бу уч томонлама иттифоқнинг мазмуни эса унинг матнига кўра, яҳудий вужуди учун ҳам очиқдир! Чунки Туркия президенти Эрдўған шундай деган эди: (Шартнома ҳеч бир давлатни нишонга олмайди ва у минтақада барқарорликка эришишни мақсад қилган давлатларнинг иштироки учун очиқдир). У, гап матнига кўра, яҳудий вужудини истисно қилмади, балки уни мавҳум қолдирди… Бу эса яҳудий вужудига берилган хотиржамликдир. Чунки Туркия бу жиноятчи вужудни Ғазода ваҳшиёна қирғинлар содир этаётгани, унинг айрим ҳудудларини хавфсизлик зонаси важи билан эгаллаб турганига қарамай, барибир тан олади ҳамда уни билан ҳануз дипломатик ва савдо алоқаларини узгани йўқ!
  3. Шунингдек, Туркия Президентининг баёноти каби Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг оммавий дипломатия бўйича ўринбосари Раид Қармалий ҳам 2026 йил 7 август куни «X» платформасида шундай деган эди: (Мазкур шартнома минтақадаги бирор давлатнинг хавфсизлигига таҳдид ҳам эмас, ҳеч қайси икки давлат ўртасидаги кескинликни янада кучайтирувчи омил ҳам эмас). Саудия Арабистони яҳудий давлати ёнида Фаластин давлатини ҳам барпо этиш кераклигини – икки давлат ечимини ёқлашини очиқдан-очиқ билдириб келади! Яъни Саудия расмийси бу иттифоқ яҳудий вужудига қарши қаратилмаган демоқчи.. Шунингдек, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам 2026 йил 7 август куни «X» платформасида ушбу шартномани «тарихий» деб атаб, мана буларни ёзди: (У келгуси авлодлар учун тинчлик қалқони бўлади ва учала мамлакатга фаровонлик олиб келади). Яъни ушбу битим тажовузкорларга қарши уруш учун эмас, балки тинчлик лойиҳасидир! Қолаверса, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам қуйидагиларни тасдиқлаган эди: («Макка шартномаси» ҳар қандай тажовузга қарши жамоавий мудофаани кучайтиришга қаратилган бўлиб, уч давлатдан бирига қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум уларнинг барчасига қилинган ҳужум ҳисобланишини кўзда тутади. «Euronews», 7/8/2026). Яъни Американинг малай ва тобелари бўлмиш Саудия, Покистон ва Туркиянинг мазкур шартномани имзолашидан кўзлаган мақсади – уларнинг яҳудий вужуди Муборак Заминни босиб олганига, мусулмонларнинг биринчи қибласида узлуксиз жиноятлар содир этаётганига қарамай, унга қарши курашишга ҳеч қандай алоқа ва муносабатга эга эмаслигидир!
  4. Саммитнинг якуний баёнотида айтилишича: («Битим муштарак тийиб туришни кучайтириш ва уч давлат ўртасидаги мудофаа ҳамкорлигини ривожлантиришни мақсад қилади ҳамда унда имзо чекувчи давлатлардан бирига қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум барчасига қилинган ҳужум деб ҳисобланиши белгиланган. Баёнотда яна айтилишича, битим уч давлат ўртасидаги «тарихий алоқалар» ва муштарак стратегик манфаатларга асосланган бўлиб, минтақа ва дунёда хавфсизлик ҳамда барқарорликни кучайтиришни мақсад қилади. Би-би-си, 7/8/2026»). Ушбу уч давлат ичида айни пайтда ҳужумларга учраётган мамлакат Саудия бўлиб, бу ҳужумлар Эрон томонидан бўлмоқда… Агар буни инобатга олинса, уч давлат баёнотларидан кўзланган мақсадни тушуниш мумкин! Туркия ташқи ишлар вазири Фидан унинг мақсадига ишора қилган эди: («Фидан “Макка битими” доирасида муштарак таҳдид белгиланмаганини эслатиб ўтиб, “бизга ҳужум қилмаган ҳар қандай давлат бизнинг нишонимиз бўлмайди”, деб таъкидлади. CNN арабча, 9/8/2026»). Унинг баёноти мантиқидан англашиладики, агар Эрон ҳужум қилса, ва у чиндан ҳам ҳужум қилмоқда, у ҳолда унинг баёноти моҳиятига кўра, уларнинг нишонига айланади… Фидан бошқа бир баёнотида бу битимнинг мақсадлари минтақада барқарорликни кафолатлашдан иборат эканини яхшироқ ифода этишга уринди, лекин у нишонда адашди ва шундай деди: («Саудия Арабистони, Покистон ва Туркия кенгайиб борувчи (тажовузкор) давлатлар эмас», деган Фидан мазкур битимни “Усмонлилар давлати бу минтақадан чиқиб кетганидан буён ўтган юз йил ичида номи беқарорлик билан боғлиқ бўлиб қолган ушбу минтақага доимий барқарорлик олиб келадиган энг муҳим қадам”, деб баҳолади. CNN арабча, 8/8/2026»). Шунга қарамай, бу масъул шахс ҳақиқатни борича айтишдан қўрқади. Унинг, Усмонлилар давлати минтақадан чиқиб кетди, дейиши — кофир давлатлар Биринчи Жаҳон урушида Халифаликни йўқ қилиш учун ўзларининг араб ва турк малайлари билан бирга тўпланиб ҳаракат қилганликлари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилиб қўйиб, хўжайинларнинг ғазабини келтирмаслик учундир… Мана шу давлатлар Ислом минтақасида бузғунчиликни тарқатиб, ўзларига малайларни қидириб топдилар ва уларни подшоҳ ва президентлар қилиб қўйдилар, қавмнинг илғор кишиларини эса экстремист ва террорист деб номлаб, зиндонларга ташладилар. Натижада фитна ёйилди, беқарорлик ҳукм сурди, чунки Ислом уммати кофир давлатларнинг қилмишларини рад этади ва уларга қарши курашади… Мана шундай қилиб Фидан (…Кофир давлатлар ҳамда араб ва турк хоинлари Усмонлилар хилофатини йўқ қилиш учун унга қарши тўпланган пайтдан бери) деб айтиш ўрнига… (…Усмонлилар давлати чиқиб кетганидан буён) деб гапирди. У буни ўша давлатларнинг ғазабини қўзғатишдан қўрқиб айтмади! Аллоҳ уларни ҳалок қилсин, қандоқ адашмоқдалар-а.
  5. Американинг бу битимга нега ўн кун ўтибгина муносабат билдирганига келсак; агар у унинг манфаатларига зид бўлганида эди, дарҳол қарши чиққан бўларди. Кўринишидан, у қўллаб-қувватлашини дарҳол эълон қилиб, бу битим орқасида ўзи турганини кўрсатишни истамайди, акс ҳолда бу унинг сиёсий жозибасини йўқотган бўларди, чунки бу келишув Американинг буйруғи билан қилингани билиниб қолиб, унинг уч нафар малайининг мавқеи силкиниб кетар эди. Ваҳоланки, улар ушбу битим орқали ўз суверенитетларига эътибор қаратаётганини, ўзлари эркин эканликларини ҳамда ўзларига тажовуз қилганларга қарши туришларини кўрсатишга ҳаракат қилишган эди. Шунинг учун ҳам Америка бироз кутди.., сўнгра Трамп битимни маъқуллай кетди, ундан мамнун эканини билдирди ва учала давлат раҳбарларини мақтади!

Шу боисдан ҳам, «Ал-Арабия нет» нашри 2026 йил 18 августда хабар қилганидек, у ҳозир қуйидагича баёнот берди: (АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони, Туркия ва Покистоннинг Макка жамоавий мудофаа шартномасини имзолаганини олқишлаб, бу қадамни катта, журъатли ва ғоят муҳим деб атади ва айни пайтда Яқин Шарқ давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги мувофиқлашувни ҳамда уларнинг муштарак мудофаа салоҳиятларини мустаҳкамлаш сари интилишларини юқори баҳолади…). «Ал-Арабия нет» эса 2026 йил 17 августда қуйидагиларни эълон қилган эди: (Трамп «Truth Social» платформаси орқали уч давлат мазкур битимни имзолаганидан мамнун эканини қўшимча қилиб, Макка_жамоавий_мудофаа_шартномаси Яқин Шарқ давлатлари ўртасидаги тобора кучайиб бораётган яқинлашув ҳолатини акс эттиришини таъкидлади). Трампнинг олқишлашу тасдиқлашни кечиктирганининг сабаби мана шудир, аксинча эмас, зотан учала давлат ҳам Америкага содиқдир – хоҳ у Саудия Арабистони ва Покистон каби малай давлатлар бўлсин (улар Американинг НАТОга аъзо бўлмаган стратегик шерикларидир), ёки у Туркия каби Америка орбитасида айланадиган давлат бўлсин( у Америка билан бирга НАТО аъзоси ҳисобланади.)

  1. Америка ўзига содиқ бўлган бу уч давлат минтақада, айниқса, Эронга ва минтақадаги мусулмон халқларга қарши муайян роль ўйнашини истайди… Эрон президенти Пезешкиён ва унинг америкалик ҳамкасби Трамп ўртасида 2026 йил 18 июнда видеоконференция орқали ўзаро англашув меморандуми имзолангани эълон қилинганидан кейин, Америка ҳалигача ўз мақсадига эриша олмади ва музокаралар тўхтаб қолган… Шу сабабли у минтақадаги ушбу йирик давлатлардан Эронга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишни истайди! Шундан сўнг Эронни Америка билан иттифоқдош бўлган қўшни давлатлари билан қуршаб олади ва Трамп бунинг натижасида Эрон юмшаб, унинг шартларини қабул қилади, деб умид қиляпти. Шу тариқа Трамп ўз партиясининг бўлажак оралиқ сайловлардаги мағлубиятдан сақлаб қолишни кўзлаяпти. Шу боис, Америкалик республикачи депутат Жо Уилсон 2026 йил 8 август куни ўзининг «X» платформасидаги саҳифасида бу битим хусусида шундай изоҳ қолдирди: (Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасидаги жамоавий мудофаа битими Яқин Шарқда барқарорлик, тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш йўлида АҚШ Президенти номига ёзиладиган яна бир ютуқ ҳисобланади). Шунингдек, Вашингтоннинг Ар-Риёддаги собиқ элчиси Майкл Ратни ҳам шундай деб ҳисоблайди: (Америка ушбу битимга минтақа хавфсизлигини мустаҳкамловчи ва …яна унинг сўзларига кўра, Эроннинг тинимсиз тажовузларига қарши курашиш имконини берувчи омил сифатида қарайди. Шу боис, Макка битими бутун минтақани ҳимоя қилишга ёрдам беради. Унинг фикрича, АҚШ Президенти Трамп бу уч томонлама блокда ўзига кўмаклашиш воситасини ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш омилини кўрмоқда. «Ал-Арабия нет», 18/8/2026). Буларнинг барчаси ушбу битим ортида Америка турганидан ва у АҚШ президенти Трампнинг муваффақияти эканидан далолат беради. Шунинг учун ҳам Америка ўзига содиқ бу уч давлатни ҳаракатга келтириб, улардан Эронга қарши билвосита босим воситаси сифатида фойдаланмоқда.
  2. Шунингдек, Туркия НАТО аъзоси сифатида унинг аъзолари, жумладан, Американи ҳимоя қилиш мажбуриятини олган, у ўз мажбуриятларига қарши бора олармиди? Аксинча, у Америкага бўлган садоқати доирасида ҳаракат қилади. Шу боис ҳам унинг президенти Эрдўған иттифоқдаги, хусусан, Америка ва Европа ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этишга бор кучи билан ҳаракат қилди ҳамда уни мустаҳкамлаш устида ишлаб, НАТО етакчиларини, бошида Трамп турган ҳолда, 2026 йил 7-8 июль кунлари Анқарада қабул қилди. У Трампни аэропортда кутиб олиб, Анқарадаги Президент саройида унга иззат-икром кўрсатди ва НАТО саммити бошланишидан олдин икки томонлама учрашув ўтказди. Кутиб олиш маросимларининг кўринишлари иккала шахс ўртасидаги дўстлик ва меҳр-муҳаббат нақадар чуқур эканини намоён қилди. Ушбу сафар чоғида Трамп шундай деган эди: (Очиғини айтганда, агар НАТО саммити Туркияда ўтказилмаганида ва бу ерда менинг дўстим Эрдўған — ва у жуда кучли етакчи ва жуда кучли шахсият — бўлмаганида эди, эҳтимол мен унда қатнашмаган бўлардим). У Туркиянинг Эрон тарафида эмаслигини юқори баҳолади… Демак, Эрдўғаннинг Саудия ва Покистон билан тузилган иттифоқда иштирок этиши – унинг Америкага бўлган садоқати ҳамда Шимолий Атлантика мудофаа шартномаси (НАТО) бўйича ўз мажбуриятлари доирасидаги иштирокидир.
  3. Бошқа бир нуқтаи назардан қараганда, Теҳрондан келган баёнотлар Эрон Туркия ва Покистоннинг Саудия Арабистони билан тузган янги мудофаа битимида ўзининг асосий нишон эканини англаб етганини кўрсатади. Бинобарин, Эрон томонидан биринчи расмий муносабат билдирилиб: (Эрон парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Иброҳим Разоий «X» платформасида (собиқ «Твиттер») шундай деди: «Саудияликлар шуни англаб етишлари керакки, Туркия ва Покистон билан тузилган “қоғоздаги битим” уларга асло хавфсизлик олиб келмайди, худди ўн йиллар давомида америкаликларга бир томонлама таяниш шундай натижасиз қолгани каби». У саудияликларга қарата мурожаат қилиб: «Сиёсатинггизни ўзгартиринг, токи хавфсизлик учун бошқаларнинг аралашувига илтижо қилишга мажбур бўлиб қолманг», деди. CNN арабча, 7/8/2026). Шунингдек, Эрон газеталари ҳам, «Ал-Қудс ал-Арабий» газетасининг 2026 йил 9 август куни берган хабарига кўра, мазкур битимга кескин ҳужум қилганлар. Жумладан, Эрон Раҳбари офисига қарашли «Кайҳон» газетаси бу уч томонлама битимдан кўзланган мақсад (Яман қаршилик ҳаракати «Ансори Аллоҳ», Эрон ва ”Қаршилик ўқи”га қарши курашишдан иборат) эканини таъкидлаган. Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилар корпусига яқин бўлган «Тасним» ахборот агентлиги ҳам шундай деган эди: (Саудия Арабистони ўз хавфсизлигини таъминлашда АҚШга таянишнинг бефойдалигини англаб етгач, стратегик сиёсатини ўзгартириш ўрнига, «Қаршилик фронти»нинг жавобларига қарши ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Маккадаги уч томонлама битим орқали Туркия ва Покистонга пул маблағларини йўналтириш йўли билан «хавфсизликни сотиб олиш» сиёсатини кенгайтиришга мурожаат қилди). Буларнинг барчаси Эроннинг мазкур уч давлат ўртасидаги битимдан кўзланган мақсадларни қандай кўраётганини ва уни Америка Эронга қарши қўллаётган босим воситаси деб ҳисоблаётганини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди.
  4. Шубҳасиз, асл ҳолат шундан иборатки, мазкур уч давлат — Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон, шунингдек, қолган барча Ислом диёрлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби ва Унинг Расули ﷺ суннати асосида ҳукм юритадиган битта Халифа бошқаруви остидаги ягона бир Давлат бўлиши керак эди. Улар мустамлакачи давлатлар манфаатлари йўлида иттифоқлар тузадиган ҳамда мустамлакачилар томонидан ташкил этилган шартнома (пакт)ларга кирадиган бир-биридан мустақил кичик давлатчалар эмас. Аллоҳ таоло муҳкам(далолати аниқ) оятларда Ўзининг арқонини маҳкам тутишни буюрган, бўлинишни ва исломий юртларнинг майда давлатчаларга бўлиб ташланишини ҳаром қилган, кофирларни дўст тутишни, уларнинг манфаатлари йўлида хизмат қилишни қатъиян ҳаром қилган, шунингдек, Аллоҳ нозил қилган аҳком(қонун)лардан бошқаси билан ҳукм юритишни ҳаром санаб, буни куфр, зулм ёки фисқ ёхуд буларнинг барчаси жамланган ҳолат деб ҳисоблаган. Аллоҳ таоло Ўзининг азиз Китобида Рошид Халифаликнинг қайтишини ваъда қилиб шундай деган:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (Ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавф-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир».[Нур: 55].

Шунингдек, Расулуллоҳ ﷺ ушбу уч давлат ва бошқа барча Ислом диёрларида ҳукм сураётган бугунги зўравонликка асосланган ҳукмронликнинг барҳам топиши, сўнгра Хилофатнинг қайтиши ҳақида башорат қилиб деганлар: «…Сўнгра зулмга-зўравонликка асосланган подшоҳлик бўлади. У Аллоҳ хоҳлаганича бўлади. Сўнгра Аллоҳ уни Ўзи кўтаришни хоҳлаганида кўтаради. Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Хилофат бўлади. Сўнгра сукут сақладилар» (Имом Аҳмад ривояти). Демак, Хилофат, Аллоҳнинг изни билан, албатта, қайтади.. Бироқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз қўл қовуштириб ўтирган ҳолда осмондан бизга халифалик барпо қилиб берадиган малоикаларни туширишини эмас, балки амал қилишимизни, жидду-жаҳд билан интилишимизни, жон куйдиришимизни, қилган амалларимизда ростгўйлик ва ихлосни касб этишимизни ва ундан кейин Аллоҳнинг ваъдаси ва Расули ﷺнинг башорати амалга ошишига қатъий ишончда бўлишимиз лозимлигини ҳукм қилган. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ ﷺнинг сийратларида яққол кўрсатилган ва у зотнинг саҳобалари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) у зотга худди шу тарзда эргашганлар, биз ҳам ана шундай бўлишимиз шарт. Шунда Аллоҳнинг нурли ғалабаси, Унинг изни ила, шубҳасиз келади:

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

 «Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг ёрдами-ғалабаси билан шодланурлар. У Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилар. У Азиз ва Роҳиймдир».

 

5 Рабиул аввал 1448ҳ

18 август 2026м

TagsПокистонСаудия АрабистониТуркияучлик иттифоқи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Аёлларга нисбатан зўравонликлар демократик тузумдан келиб чиқмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Замон бузилиб кетди…ми?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/