Замон бузилиб кетди…ми?!

Замон бузилиб кетди…ми?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Шаҳарнинг гавжум кўчаларини сайр қилсангиз ғалати воқеликка гувоҳ бўласиз. Ўз ташвишлари билан қаёққадир шошаётган каттаю кичик одамлар, бинолару турфа хил автомобиллар. Бир қарашда бу оддий ҳолга ўхшайди, бошқа томондан жуда ғайриоддий… Албатта, буни нимаси ғайриоддий, деган савол туғилади. Чунки бу муҳитда яшаб кўникиб кетган одам учун ғайриоддийлик кўринмайди, лекин… Лекин гап ахолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртдаги шаҳар хусусида бормоқда. Ғайриоддийлиги шундаки, аксарияти мусулмон бўлган шаҳардаги инсонларда мусулмонга хос жиҳатлар кўринмагани инсонни лол қолдиради. Гўёки ўзингизни ғарбдаги бир шаҳарда юргандек ҳис қиласиз. Юртимиздаги инсонларнинг ғарбга тақлид қилишлари шу даражага етдики, ҳеч бир ҳад-чегарани билмай қолдилар. Айниқса, бу ишда аёллар ҳаддан ошди.
Ғарб дунёқараши аёл гўзаллигига қадди қомати ва зийнатларига қараб баҳо беради, уларни намойиш қилинишидан завқ олишни диққатга сазовор, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ғарбда аёл киши ўз гўзаллигини намойиш қилишни фаҳрли иш ҳисоблаб, аслида ўзини худдики бир буюм сифатида бозорга солаётганини англамайди. Аксинча, атрофдагиларни янаям диққатини тортиш учун зийнатларини бўрттириб кўрсатувчи кийимлар кийишга, ташқи кўриниши жамиятдаги ўлчов бўйича гўзал бўлиши учун тана аъзоларини ўзгартирувчи жарроҳлик амалиётларидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу ғарбга хос оддий ҳолат.
Афсуски, бугун юртимиздаги аксар аёлларнинг асл ўзлигини унутиб, ғарб дунёқарашидан таъсирланиши мисли кўрилмаган даражага етди. Ғарбда гўзаллик ҳисобланган шаклларга кўр-кўрона тақлид қилишда айнан ғарблик аёл тутган йўлни тутмоқдалар. Ғарб эса, буни шахс эркинлиги ўлароқ тасвирлаб, ўзининг демократик тушунчаларини сингдиришда фойдаланмоқда. Бунинг учун жамиятдаги инсонлар диққат марказида бўлган машҳур инсонлар, шоу бизнес вакилларидан фойдаланмоқда. Чунки уларнинг доим инсонларнинг диққат марказида бўлиши бу ишда қўл келмоқда. Машҳурликларидан фойдаланиб, уларнинг имиджини қўллаш баҳонасида ташқи қиёфасини ўзгартириш ва зийнатларини бўрттириб кўрсатиш эвазига катта маблағлар тўлашга шартномалар қилиб, улардан ўз дунёқарашидан келиб чиқувчи маданий шаклларни ёйишда фойдаланмоқда. Оқибатда ғарбона маданий шакллар жамиятда урф бўла бошлади. Аксарият ёш қизлар бунинг ортида турган асл мақсадни тушуна олмай, ўзлари ёқтирган шоу бизнес вакиласига тақлидан лабларини шишириш, қош кўзларини бўрттирувчи татуаж ва ясама киприклар қўйиш, улар каби очиқ-сочиқ кийиниш охирги урфдаги маданият ва замонавийлик белгиси, деб тушуна бошладилар.
Агар бу дунёқарашни ҳаётимизга сингиб боришини олдини олиб, аҳли аёлларимиз, қизларимизни бу кўр-кўрона тақлиддан тийиб қўймасак, ўнглаб бўлмайдиган муаммолар гирдобида қолиб кетамиз. Охиратда эса, аламли азобга дучор бўламиз. Шунинг учун вақтни бой бермай, инсонга ҳақиқий гўзалликни тўғри англатувчи Исломга қайтайлик. Шундагина бу таназзулнинг олдини оламиз. Ислом аёлни сақланадиган ор-номус ҳисоблаб, унинг зийнатларини кўз-кўз қилиб ўзини бозорга соладиган буюм бўлишдан сақлади. Ҳаттоки авратлари ёпиқ бўлса-да, бошқаларни ўзига жалб қилишни ман қилди. Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ ، وَالنَّامِصَاتِ وَالمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ المُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ
“Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчи аёлларга, қошни терувчи ва тердирувчи аёлларга, ҳусн учун тишларининг орасини очувчи аёлларга ва Аллоҳ яратган (шакл)ларини ўзгартирувчиларга Аллоҳ Таолонинг лаънати бўлсин”. (Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти)
Ислом эркакларни аёлни ўз ор-номуси сифатида асраб-авайлашга буюриш баробарида ўз ҳавойи нафсларига эргашиб, бу ишни амалга оширмасалар қаттиқ жазодан огоҳлантирди. Ҳасан р.а. айтганлар: “Аллоҳга қасамки, киши хотинига унинг ҳавойи нафси тилаган нарсаларда итоат этса, Аллоҳ Таоло уни дўзахга улоқтиради”.
Зайд ибн Аслам р.а. дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик – мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса даюсликдир”, дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Даюс киши жаннатга кирмайди”, деганлар. (Имом Аҳмад ривояти)
Охират кунида бундай шармандали ҳолатга тушиб қолишдан, аламли азобга дучор бўлишдан Аллоҳ сақласин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
07.04.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб