| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

  • Суриядаги янги ҳукмдорларнинг яҳудий раҳбарлари билан учрашувлари — улкан жиноятдир!

  • Дунё фақат ўз қарорига эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни билганларнигина ҳурмат қилади

  • Уммат армияларидаги холислар учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш фурсати

  • Яҳудийларнинг кибр-ҳавоси тобора ортиб бораётган бир пайтда, қачонгача халқаро низомга шикоят қилиш билан кифояланамиз?!

  • Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

  • «Аллоҳ сизлар учун турмуш тиргаги (тирикчилик асоси) қилиб қўйган мол-мулкларингизни нодонларга бериб қўйманглар!»

  • Уммат ўз Халифасига байъат беришдаги шаръий ҳаққини тортиб олишга шошилмайдими ахир?!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

By htadmin
04.09.2026
0
Share:

Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

Исломдаги бошқарув низоми — ягоналик низоми бўлиб, федерация ёки конфедератив иттифоқ эмасдир: ягона Халифа, ягона армия, ягона байтул мол ва диёр ягонадир. Исломда миллий ва бўлинган чегаравий митти давлатчаларнинг мавжудлигига ўрин йўқ. У ягона бир Уммат бўлиб, унинг тинчлиги ҳам, уруши ҳам ягонадир.

Бугунги кунда мавжуд давлатлар соясидаги ҳарбий иттифоқлар эса мусулмон юртларида авж олган тарқоқлик ва бўлиниш ҳолатини мустаҳкамлаш, заифлик ҳолатини давом эттириш ҳамда юртни ўз аҳлининг қонига ботирган ва ўз манфаатларига хизмат қилдириш учун бўйсундирган Ғарб учун қулай майдон яратишдан бошқа нарса эмас. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шундай деган эди:

«Мусулмонлар учун икки амир (раҳбар) бўлиши ҳалол эмасдир. Зеро агар шундай бўлса, уларнинг ишлари ва аҳкомлари ихтилофли бўлиб қолади, жамоатлари тарқалиб кетади, ўз ораларида ўзаро низолашадилар. Ана ўшанда Суннат тарк этилади, бидъат юзага чиқади, фитна катталашади ва бунда ҳеч ким учун ҳеч қандай яхшилик бўлмайди».

Ҳарбий иттифоқлар халқаро муносабатларнинг асл ўзагида туради ва уларни тўғри тушуниш учун халқаро вазиятни ва унга таъсир ўтказувчи давлатларни ҳамда ушбу давлатларнинг воқелигини билиш лозим: улар ўз қарорига эга бўлган мустақил давлатларми ёки ташқи кўрсатма билан ҳаракатланадиган қарам давлатларми?

Ҳарбий иттифоқлар — бу икки ёки ундан ортиқ давлат ўртасидаги келишув бўлиб, унда улар муштарак душманга қарши туриш мажбуриятини оладилар; бунга насроний миллатларнинг Исломий давлатга қарши салиб юришларидаги иттифоқи, жаҳон урушида Европа давлатларининг Германияга қарши иттифоқи ҳамда Совет Иттифоқи етакчилигидаги Варшава шартномасининг Америка бошчилигидаги НАТО альянсига қарши иттифоқи мисол бўлади.

Хўш, Покистон, Саудия ва Туркия ўртасида тузилган уч томонлама ҳарбий иттифоқнинг асл ҳақиқати нимадан иборат? Муштарак душман ким ўзи? Ва у мусулмонлар масалаларига ҳарбий ёрдам бериш учунми?!

Туркия Америка етакчилик қилаётган НАТО альянсининг аъзосидир ва у ўзи аъзо бўлган иттифоққа қарши асло уруша олмайди ҳамда Америка манфаатларига таҳдид сола олмайди. Унинг яҳудий вужуди билан алоқалари қадимий ва мустаҳкам бўлиб, Ғазодаги қирғинбарот урушдан ёки Сурия ва Ливанга қилинган тажовуздан расман заррача путур етмади. Саудияга келсак, у Американинг мусулмонларга қарши урушининг асосий молиялаштирувчисидир ва Америка базалари унинг тупроғида мавжуд бўлиб, мусулмонларга қарши тажовузлар айнан шу базалардан учиб чиқади. Покистонга келсак, унинг Америкага тобелиги чарақлаб турган қуёш каби очиқ-ойдин ҳақиқатдир.

Мусулмонлар масалаларига келсак: Фаластин қарийб саксон йилдан бери босиб олинган, мусулмонларнинг биринчи қибласи ва Росулуллоҳ ﷺ нинг Исро масканлари бўлмиш Ақсо масжиди олтмиш йилдан бери асирликдадир. Ҳиндистонда ва Кашмирда ҳиндуларнинг содир этаётган жиноятлари ҳамда Хитойнинг мусулмонларга нисбатан қилаётган ваҳшийликлари кўз ўнгимизда яққол турибди. Ғазодаги қирғинбарот уруш тўхтовсиз давом этмоқда, босқинчи яҳудий кўчманчиларининг Ғарбий Соҳилдаги хуружлари давом этмоқда. Ливанда унинг аҳлини ўлдириш, шаҳарларини вайрон қилиш ва қишлоқларини ер билан яксон қилиш авжида. Сурияда тўхтовсиз тажовузлар ва унинг ерларини босиб олиш давом этмоқда, бундан олдин эса Американинг қўллаб-қувватлови ҳамда Россия, Эрон ва унинг жангари гуруҳлари иштирокида Сурия аҳлидан бир миллиондан ортиқ инсонни ўлдирган ва аҳолисининг ярмини сарсон қилган Башар режимининг жиноятлари юз берди.

Буларнинг барчаси юз бериб турган бир пайтда биз Фаластин, Сурия, Ливан, Кашмир, Туркистон ва бошқа жойлардаги мусулмонлар масалаларига ёрдам бериш учун тузилган бирорта иттифоқни кўрмадик! Бас, ушбу иттифоқнинг асл моҳияти нимада?!

Америка президенти ушбу иттифоқнинг ташкил этилганидан мамнунлигини изҳор қилди, республикачи конгрессмен Жо Уилсон эса Саудия, Туркия ва Покистон ўртасидаги қўшма мудофаа келишувининг майдонга келишида асосий хизмат президент Трампга тегишли эканини очиқ айтди. Туркия мухолифати эса шундай деди: «Биз Туркия армиясини бошқаларнинг урушларида қалқон қилмаймиз ва Туркиянинг ҳарбий пудратчига ҳамда минтақадаги можароларнинг иштирокчисига айланишига йўл қўймаймиз». Қолаверса, Америка вакиллари минтақани тарк этмаяптилар, буйруқлар бермоқдалар ва ҳар бир каттаю кичик ишнинг ижросини назорат қилиб бормоқдалар. Бу эса ушбу иттифоқ Американинг буйруғи билан тузилганини тасдиқлайди.

Хўш, Американи бу иттифоқни тузишга нима мажбур қилди? Албатта, Америка ички ва ташқи жиҳатдан чуқур стратегик инқирозлардан азият чекмоқда:

  • Американи бутун дунёда масхара мавзусига айлантирган президент Трамп кескин сиёсий бўлиниш натижасида ҳокимиятга келди. Унинг ғалабаси эса, тарафдорлари Капитолий биносини босиб олганидан кейинги фуқаролар урушидан қочиш йўли бўлди.
  • Қирқ триллион доллардан ошиб кетган ва доллар мавқеига ҳамда Америка назорат қиладиган молиявий ўтказмалар тизимига кўплаб иқтисодий хавф-хатарлар солаётган улкан қарздорлик.
  • Эпштейн можаролари давлат институтлари ва сиёсатчиларга бўлган ишончни заифлаштирди.
  • Яҳудийларнинг Ғазодаги жиноятлари ва бунинг натижасида халқаро жамоатчилик фикрида юз берган туб бурилиш Америка ва яҳудий вужудини бутун дунёда нафрат уйғотувчи томонларга айлантирди.
  • Эронга қарши уруш ҳамда ҳарбий устунлик, ҳаво зарбалари ва тутиб қолувчи ракеталарнинг ўз мақсадларига эриша олмаслиги оқибатида Американинг урушни узил-кесил ҳал қилишдаги муваффақиятсизлиги.
  • Уруш муддатини, унинг глобал иқтисодиётга кўрсатадиган таъсирини ва дунё давлатларининг унга бўлган муносабатини нотўғри баҳолаш.
  • Америка қуроллари ва ўқ-дори захираларининг хавфли даражагача сарфланиб кетиши.
  • Уруш харажатларининг юқорилиги сабабли мудофаа бюджетининг қуриб битиши ҳамда ҳарбий базаларда юз берган вайронагарчиликлар; бу эса очилиб қолган ҳарбий мавжудликни ва Америка базаларининг жойлашувини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади.

Американинг «Foreign Affairs» журналида чоп этилган мақолада Жорж Вашингтон университетининг сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар бўйича профессори Марк Линч ундан аввалги Европа империялари йўқ бўлиб кетгани каби, Америка Яқин Шарқининг ҳам йўқ бўлиб кетишига гувоҳ бўлишларини башорат қилади.

Хулоса шуки, Американинг муваффақиятсизлиги унинг дунёдаги мавқеига, халқаро низоми ва институтларига ҳамда унинг Атлантика альянсига (НАТОга) кўрсатган таъсири уни «орқадан туриб бошқариш» стратегиясига ўтишга ҳамда ўз мақсадларига эришиш учун минтақадаги қуроллари ўртасида вазифаларни тақсимлаб беришга ундади:

  1. Минтақа барқарорлигини ўз нуфузи остида сақлаб туриш.
  2. Ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, биринчи навбатда яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва уни минтақадаги табиий бир вужуд сифатида мустаҳкамлаб қўйиш.
  3. Эронни ўз сиёсатига бўйсундириш ва уни ўзига тобе давлатга айлантириш учун унга босим ўтказиш.
  4. Хитойнинг юксалишини тийиб туриш ҳамда таъминот занжирлари ва энергия устидан назорат ўрнатиш.
  5. Дунёнинг барча давлатларини, жумладан Европа давлатларини Америка иродасига бўйсундириш.
  6. Буларнинг барчасидан ҳам кўра энг хавфлиси — яҳудий вужуди ва Американинг Яқин Шарқдаги мавжудлиги учун яшаб қолиш таҳдидини ифода этувчи мақсад — бу минтақа халқлари томонидан кутилмаганда портлаши муқаррар бўлган Исломдир! Худди унутилган бир бурчакдаги кишининг хатти-ҳаракати сабабли бутун дунёни ҳайратда қолдириб қайта уйғонган «араб баҳори» минтақани портлатиб, мустабид золимларни қулатгани ва Ғарб Усмоний Халифаликни қулатганидан бери пайдо қилган барча нарсаларни йўқ қилиб ташлашига бир бахя қолганидек!

Албатта, Исломий Уммат тирикдир ва асло ўлмайди! У ўзи эга бўлган руҳий қувват ва жанговар ақида билан, ўзидаги улкан имкониятлар ҳамда Аллоҳ унга ато этган бошқа халқларда мавжуд бўлмаган стратегик жойлашув ва улкан бойликлар билан ўзгартириш ясашга тўлиқ қодирдир. Ғарбнинг ва яҳудий вужудининг мавжудлиги фақатгина унинг мустамлакачилик қуроллари бўлган хоин ҳукмдорларнинг мавжудлигига боғлангандир.

Уммат бугунги кунда қизғин жанг гирдобидадир ва Аллоҳнинг изни билан ундан фақат ғолиб ҳолда чиқажакдир! Албатта, Ғарб Аллоҳга, инсон фитратига ва инсониятга қарши уруш эшигини очди ва ушбу эшик фақат унинг тор-мор этилиши билангина ёпилади!

﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰ أَمْرِهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмаслар» (Юсуф сураси, 21-оят).

Шайх Саид Ризвон Абу Аввод (Абу Имод)

Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан

TagsВаршава шартномасиИсломдаги бошқарув низомиҲарбий иттифоқлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Жиззахда юз берган табий офат қурбонлари яқинларига таъзия

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср режими Исломга қарши курашиш ва мусулмонларни бостириш билан Ғарб розилигини сўраяпти

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятдаги иқтисодий мувозанатни ўнглаш

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: