Туркиянинг Суриядаги мавжудлиги яҳудий вужудига таҳдид соладими?

Туркиянинг Суриядаги мавжудлиги яҳудий вужудига таҳдид соладими?
Бу саволга жавоб бериш учун аввало Туркия режимининг табиати, унинг Ғарб билан алоқалари, Башар Асад тузуми даврининг сўнгги босқичида Сурияда тутган ўрни ва унинг режим ағдарилганидан кейинги ролини кўриб чиқишимиз лозим.
Туркия режими НАТОга аъзо бўлиб, сон ва қурол-яроғ жиҳатидан бу иттифоқдаги иккинчи йирик куч ҳисобланади. Маълумки, Америка НАТОни Европадаги ўз манфаатларини амалга ошириш ва уларни глобал миқёсда таъминлаш учун ташкил этган. Туркия эса Америка таъсир доирасида ҳаракат қилади. Америка яҳудий вужудини ҳимоя қилади, уни куч-қудрат билан таъминлайди ва ҳар қандай куч ёки халқаро ҳуқуқий тузилманинг унга қарши туришидан асрайди.
Туркиянинг Суриядаги мавжудлиги 2011 йилда ўзининг муборак инқилоби билан қўзғолон кўтарган Сурия халқидан ағдарилиши хавфи пайдо бўлган режимни сақлаб қолиш мақсадида бўлган.
Ўша инқилоб Обаманинг сочини оқартирди, Россия режимининг таянчларини ларзага солди. Дунё аҳли бу инқилоб тарихнинг юзини ўзгартириб, унинг барча карталарини абадий қайта тақсимлаб юборишидан хавфсиради.
Шунинг учун заифлашиб бораётган бу режимни сақлаб қолиш учун Россия ва Эроннинг имкониятлари сарфланиб бўлгач, Сурия аҳли қабул қилиши мумкин бўлган қутқарув кемаси сифатида «сунний карта»дан фойдаланишга тўғри келди.
Бу карталардан фойдаланиш Сурия халқига бўлган муҳаббат ёки ҳамдардлик туфайли эмас эди. Шунингдек, бу қотил ва емирилаётган режимнинг энг оғир қуроллар, жумладан, бочка бомбаларидан фойдаланган жиноятларига барҳам бериш учун ҳам эмас эди.
Аксинча, мақсадлардан бири — ўз мавжудлигининг 50 йилдан ортиқ даври мобайнида Жўлон тепаликларини сотиб юборган ва яҳудий вужуди чегараларини ҳимоя қилиб келган Башар Асад режимини муқобил куч ҳали тайёр бўлмаган бир пайтда қулаб тушишидан сақлаш эди.
Шундай экан, Америка ана шу режимни қутқариш учун бир давлатни олиб келиб, кейин уни яҳудий вужудига таҳдид соладиган кучга айлантирадими?!
Амалиётга асосланган тўғри тасаввур ва воқеаларнинг боришига назар ташласак, Туркия режимининг Сурияда қўлланилиши тўрт мақсадга асосланганини кўрамиз:
Биринчиси: Башар Асад режимини муқобил куч тайёр бўлгунча қулашдан ҳимоя қилиш.
Иккинчиси: Америка «ошхонаси»да тайёрланган ва Шом инқилоби бошланганидан кейинги 11 йил давомида унга мослаб шакллантирилган муқобил кучга ҳомийлик қилиш.
Учинчиси: муборак Шом инқилобини барбод қилиш ҳамда унинг исломий тузум барпо этишни мақсад қилган холис бригадалари ва раҳбарларини йўқ қилиш. Аҳмад аш-Шараъ ва унинг тўдаси эса шу инқилобнинг кийимига кийинтирилган.
Тўртинчиси: Россиянинг Шомдаги нуфузини қисқартириш. Зеро, Россия картасидан эски режимнинг қулашини тўхтатишда фойдаланиш имконияти сарфланиб бўлган эди.
Шом инқилоби даврида Туркия режими Шом аҳлига Ҳалаб ва бошқа шаҳарлардаги қирғинларнинг такрорланишига йўл қўймаслиги ҳақида таҳдид ва ваъдалар бериб келди. Аммо унинг яшил автобуслари Шом аҳлини мажбуран кўчирар, шу тариқа Сурия режими ва унинг ёрдамчилари қўшинларига ўша ҳудудларни қайта эгаллаш учун йўл очиб берар эди. Туркия режасига қўшилишдан бош тортган жангчилар эса ёлғиз қолдирилиб, уларни тугатиш ва йўқ қилиш учун шароит яратиларди. Мажбурий кўчириш режаси Туркия режими амалга оширган энг хавфли ишлардан бири эди.
Шом инқилобини ҳақиқатан барбод қилган нарса — Туркиянинг Сурия ташкилотларини уч тоифага ажратиши бўлди:
Биринчиси — ўз тарафдори бўлганлар;
Иккинчиси — ўзгартириш мумкин бўлганлар;
Учинчиси — йўқ қилиниши лозим бўлганлар.
Айнан шу нарса амалда бажарилди.
Шом аҳлининг мажбуран кўчирилиши Туркия ҳомийлиги остида амалга оширилди ва шу билан унинг сўнгги мақсади — яҳудий вужудини минтақадаги шерик сифатида сақлаб қолиш — рўёбга чиқарилди.
Туркия яҳудий вужуди билан яқин муносабатларга эга. У бу вужудни ташкил топганидан кейин уни биринчи бўлиб тан олган давлатлардан бири бўлган. Туркия ҳукмдорларининг — ёки уларнинг аксариятининг — Усмоний Халифалик давлати харобалари устида дунёвий Туркияни барпо этган донмалардан бўлгани ҳақида ҳам гапирилади. Бу муносабатлар яҳудий вужуди «Ақсо тўфони» операциясидан кейин ёрдам ва кўмакка муҳтож бўлганида яна яққол намоён бўлди. Туркия Ғазодаги халқимизга қарши уруш олиб бориб, тарихдаги энг даҳшатли қирғинларни содир этаётган яҳудий вужудини Озарбайжон энергияси билан таъминлаб турди. Шунингдек, уни энергия, ўқ-дори, озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлади.
Бу масала изланиш ёки далил келтиришга муҳтож бўлмаган даражада қайд этилган бўлиб, Эрдўғон партиясининг кўплаб арбоблари ҳам буни тан олган.
Яҳудий вужуди — Америка ва Туркия ҳомийлик қилган, асраб-авайлаган ва тайёрлаган муқобил куч ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин — 600 та ҳаво ҳужуми уюштириб, Суриянинг ҳарбий салоҳиятининг катта қисмини вайрон қилди. Ҳатто президентлик саройига ҳам зарба берди.
Унинг самолётлари Туркиянинг Эрдўғон режими кўз ўнгида кечаю кундуз Сурия осмонини истаганича кезмоқда.
Шунга қарамай, Туркиядан кўрганимиз фақатгина истар-истамас билдирилган норозилик ва қоралашлар, ёлғон таҳдидлар ва ваъдалар, «тегирмонсиз шовқин», Дон Кихот қаҳрамонликларига ўхшаган ҳавойи қаҳрамонликлар бўлди.
Ҳатто яҳудий вужудининг қутуришдан сочган олови Туркия Сурияда пайдо бўлганидан бери унинг ҳимояси остида бўлган Абу Зуҳур ҳарбий аэродромига ҳам етиб борди.
Хўш, шундан кейин вазият ўзгардими?
Асло!
Яҳудий вужуди қилган ишлар — Америка собиқ президенти Жо Байден айтган нарсанинг амалий кўринишидир. Зеро, «Ақсо тўфони» операциясидан кейин яҳудий вужудига чизиб берилган — уни минтақадаги узун қўл, енгилмас куч ва илғор давлат сифатида кўрсатган — қиёфа парчаланди.
Шундан сўнг у ўзининг йўқотган тийиб туриш қобилиятини, йўқотилган ҳайбатини ва «Ақсо тўфони» операциясигача бўлган ҳолатини қайта тиклай бошлади.
Шунинг учун бугунги Туркия Мустафо Камол давридаги аввалги Туркиядан яҳудий вужудига ва Халифаликка муносабати нуқтаи назаридан фарқ қилмайди.
Эрдўғон давлатнинг дунёвийлигига ишонади ва буни қайта-қайта очиқ баён қилган. Шу сабабли Америкага қарам ва унинг орбитасида ҳаракат қиладиган Туркия режими яҳудий вужудига таҳдид манбаи бўла олмайди. Бу нарса яҳудий вужуди раҳбарларига ҳам маълум.
Бироқ йўқотилган тийиб туриш қобилияти, ҳайбат ва «Ақсо тўфони» операциясидан олдинги ҳолатини қайта тиклаш Америка, Туркия ва араб давлатларининг тил бириктириши билан амалга оширилаётган ана шундай қутуришни талаб қилади.
Устоз Салим Абу Субайтан
Роя газетасининг 2026 йил 9 сентябр чоршанба кунги 616-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ