Ҳошимов Рустам биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

Ҳошимов Рустам биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Биз мусулмон халқимизга ўзининг яна бир ҳақда собит ўғлонидан айрилганини чуқур қайғу ила маълум қиламиз. Ҳошимов Рустам биродаримиз бир йил давом этган касалликдан сўнг Роббисига омонатини топширди. У золим Каримов режимининг Ислом ва мусулмонларга қарши курашга қаратилган қатағони қурбонларидан бири эди. Ушбу пок-тақволи йигитнинг 20 йил умри асосан “борса-келмас” деб ном олган “Жаслиқ” ва Навоийдаги зулмга тўла қамоқхоналарда ўтди. Умид қиламизки, бу биродаримиз ҳам Аллоҳ таолонинг ушбу оятидаги зотлар қаторидан жой олади иншаАллоҳ!
﴿مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً﴾
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
Биз Аллоҳ таолодан Ҳошимов Рустам биродаримизни Ўз раҳматига олишини, офиятига буркашини, шаҳидлар қаторидан қилишини сўраб дуо қиламиз. Биродаримизнинг яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қилган ҳолда Аллоҳдан сабру жамил ва офият сўраб қоламиз. Бундай ҳолларда айтишимиз вожиб бўлган сўз шудир:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
08.06.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли