Тўлғоқ кучайганда дунё қандай чақалоқни кутиб турибди?

Тўлғоқ кучайганда дунё қандай чақалоқни кутиб турибди?
Эрон билан бўлган тўқнашув шуни кўрсатдики, дунёдаги кучлар мувозанатини энди фақат рақамлар билан ўлчаб бўлмайди. Энг улкан армияларга, энг замонавий қуролларга, энг кўп ҳарбий базаларга ва энг кенг иттифоқлар тармоғига эга бўлган давлат ҳам ўзи ошиб ўта олмайдиган чегарага етиб келиши мумкин. Америка эса ушбу тўқнашувда ўзининг ҳарбий ва технологик устунлигини тўлиқ ҳарбий ёки сиёсий ғалабага айлантириш имкониятларининг чегарасини англаб етди.
Бунга қарама-қарши ўлароқ, куч энди фақат армия ва иқтисодиёт билан чекланиб қолмайди. У технология, микрочиплар, сунъий интеллект, энергия, маълумотлар, таъминот занжирлари ҳамда силкинаётган дунёни бошқарадиган қоидалар ва меъёрларга таъсир ўтказиш қобилиятини ҳам қамраб олмоқда. Шунинг учун бугун содир бўлаётган воқеалар, айримлар ўйлаганидек, нуфузнинг бир кучдан бошқасига ўтиши билан чекланмайди. Аслида, бу халқаро тизимнинг бутун тузилишига таъсир қилаётган беқарорликдир. Эски тизимнинг вазиятни назорат қилиш қобилияти пасайиб бормоқда, айни пайтда бу тартибни ушбу тартибсизлик ичидан қутқаришга чақириқлар ҳам кўпаймоқда. Бироқ унинг муқобили ҳали шаклланиб улгургани йўқ.
Шу ерда «тўлғоқ» сўзининг ҳақиқий маъноси намоён бўлади: бу — бузилган бир воқелик емирилаётган, унинг бағрида эса бошқа бир воқеликнинг белгилари шаклланаётган, аммо янги туғиладиган нарса ҳали дунё юзини кўрмаган босқичдир.
БМТда давлатлар Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дунё учун барпо этилган муассаса доирасида йиғилмоқда. Айни пайтда ушбу муассасанинг ўзи ҳам тобора мураккаблашиб бораётган дунёдаги инқирозларга ва қуролли можаро остонасида содир бўлаётган ҳаракатларга қандай муносабат билдиришга қодир экани ҳақидаги саволларга дуч келмоқда.
Вашингтон ва Пекинда эса савдо, технология, таъминот занжирлари, микрочиплар ва сунъий интеллект устидан рақобат давом этмоқда. Бу кураш бозорлар учун рақобатдан ошиб, келажак қоидалари ким томонидан белгиланиши масаласига айланмоқда. Шу ўринда Хитой раҳбари Вашингтонда туриб, Америка ва Хитой рақобатчилар эмас, балки ҳамкорлар бўлиши кераклигини айтмоқда.
Европада эса хавфсизлик, энергетика, стратегик мустақиллик ва қитъанинг буюк кучлар ўртасидаги ўрни борасида хавотирлар ва саволлар тобора кўпаймоқда. Айниқса, Россия томонидан юзага келаётган гибрид таҳдидлар фонида бу саволлар янада долзарблашмоқда.
Технология эса оддий иқтисодий сектор бўлишдан чиқиб, хавфсизлик, суверенитет ва халқаро нуфузнинг бир қисмига айланди.
Мусулмонларнинг ҳукмдорларига келсак, уларнинг энг яхшиси Фаластин учун кўз ёш тўкиб, халқаро тизимнинг сукут сақлаётганини танқид қиладиган, ҳолбуки ўзи жиноятда шерик бўлган кишига ўхшайди. Акс ҳолда, Ақсони озод қилиш БМТ остонасига бош уриш орқали амалга ошадими?
Бу манзараларнинг барчаси алоҳида-алоҳида кўринади. Аммо уларни бир бутун ҳолда кўрадиган бўлсак, халқаро тизим энди можароларни назорат қилиш ёки уларни муайян доирада ушлаб туриш учун етарли эмаслигини англаймиз. Унинг институтлари ҳам ўзи барпо этилган қоидаларни ҳимоя қилишга қодир бўлмай қолди. Урушлар ва қонунбузарликлар, айниқса Ғазодаги воқеалар, халқаро низомларда ёзилган нарсалар билан уларнинг институтлари амалда бажара оладиган ишлар ўртасидаги жарлик қанчалик кенгайганини фош қилди.
Ана шу чуқур жарлик ичидан қутқариш ва қайта кўриб чиқишга чақирувчи овозлар тобора баланд янграмоқда. Аммо ёрилган жойни ямашга уринаётган кишига ёриқ тобора кенгайиб кетган. Айни пайтда халқлар янги туғиладиган нарсани, ҳали қиёфаси шаклланмаган муқобил халқаро тизимни интизорлик билан кутмоқда.
Бироқ аниқ нарса шуки, бутун инсоният хавфсизроқ ва адолатлироқ, зулм ва зўравонликка қарши курашишга қодирроқ тузумга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож бўлиб қолди. Капиталистик тузум юзага келтирган инқирозлар ва фалокатларнинг оқибатлари энди бир жамият ёки бир давлат билан чекланиб қолмай, бутун сайёра елкасига оғир юк бўлиб тушмоқда.
Давлатлар асосан фикрлар устига қурилар экан, ҳақиқий куч-қудрат давлатлар ва халқаро муносабатлар ҳаракатланадиган қоидалар ҳамда меъёрларни белгилай олиш қобилиятидан бошланади. Шунингдек, инсоннинг инсонийлигини қадрлайдиган мабдаий бир фикрдан келиб чиқиб, халқаро сиёсатга таъсир ўтказиш қобилияти ҳам куч-қудратнинг муҳим манбаидир.
Бу ерда буюк кучларнинг фикрий банкротлик ва ҳазорий сарсонлик ҳолатига тушиб қолганини кўрамиз. Бу уларни сиёсий мувозанат майдонида ўзини ўзи қамаб олишга мажбур қилди. Натижада ҳар бир куч ўз қудратини бошқаларнинг кучсизланишидан олишга уринмоқда.
Шу тариқа, бугун буюк кучлар ўртасидаги рақобат фақат нуфуз учун рақобат эмас. Балки эртага дунё ҳаракатланадиган муҳитни ким шакллантириш қобилиятига эга бўлиши учун курашдир.
Бироқ тўлғоқ фақат буюк давлатлар ўртасида кечмаяпти. У дунёнинг ўз тузилишида содир бўлмоқда. Давлатлар ҳануз асосий субъект бўлиб қолмоқда, аммо технологик компаниялар чегаралардан ташқарига чиқувчи улкан имкониятларга эга бўлиб бормоқда. Улар ўз кучини капитал, глобал молиявий тармоқлар, билим ва маълумотлар устидан монополия, рақамли инфратузилма ҳамда сиёсий ва хавфсизлик марказлари билан тузган иттифоқларидан олмоқда. Булар орасида яҳудий вужуди ва сионистик ҳаракат билан боғлиқ нуфуз тармоқлари ҳам бор. Бу ҳолат айрим компанияларга чегаралардан ошиб ўтиш ва заиф давлатлар қўлидаги назорат воситаларининг кўпидан четлаб ўтиш имконини бермоқда.
Жаҳон иқтисодиёти ҳануз ўзаро боғлиқ. Аммо таъминот занжирлари стратегик ҳисоб-китобларнинг бир қисмига айланди. Технология сиёсий институтларнинг уни тартибга солиш қобилиятидан кўра тезроқ ривожланмоқда. Халқаро институтлар ҳали ҳам мавжуд, аммо улар барпо этилган қоидалар янги ўзгаришларнинг барчасини энди ёлғиз ўзи қамраб ололмайди.
Шу тариқа эскилик ва янгилик бир вақтнинг ўзида яшамоқда: ХХ аср институтлари XXI аср воситалари билан ёнма-ён; суверен давлатлар чегаралардан ташқарига чиқувчи иқтисодий ва технологик кучлар билан ёнма-ён; эски қоидалар эса гибрид урушлар ва муттасил ўзгариб бораётган кучлар мувозанати билан ёнма-ён.
Аммо агар бу дунё бошдан кечираётган тўлғоқ бўлса, унинг бағрида инсонпарварлик қадриятларининг емирилиши ва ваҳшийликнинг барча кўринишлари мавжуд экан, бу оғриқ бағридан қандай чақалоқ дунёга келиши мумкин?
Бу ерда масала энди фақат Америка, Хитой, Европа ёки бошқа кучлар ўртасида капиталистик мабда доирасида кучларни қайта тақсимлашдан иборат эмас. Масала янада чуқурроқ: инсонни эксплуатация қилишнинг барча шаклларини ва жамиятлар ҳамда инсонпарварлик қадриятларини тизимли равишда вайрон қилишнинг барча кўринишларини бартараф этадиган янги тузум туғиладими? У куч, сиёдат ва бирликнинг тамоман бошқача шаклларига асос соладими?
Ушбу қоронғи манзарада биз Ислом Умматини инсоният кутаётган ҳазорий муқобилнинг шаклланиш жараёнидаги асл ва ажралмас қисм сифатида кўрамиз. Бу унинг ақидаси тақозосидир.
Бу — ўзининг парчаланган воқелиги оғриғини бошидан кечираётган, етакчилик роли, пешқадамлик мавқеи ва ҳазорий мақомидан маҳрум бўлиш оқибатларини ҳис қилаётган, аммо нусрат ваъда қилинган Умматдир. Унинг бағрида юксалиш ва тарихни тўлдирган ўша етакчилик ролини қайта тиклаш салоҳияти мавжуд.
Бир аср муқаддам ўзини бирлаштириб турувчи сиёсий тузилмасидан маҳрум бўлган, шундан кейин эса сохта давлатчалар, хаёлий чегаралар ва ўзаро зиддиятли кўплаб сиёсий лойиҳалар ўртасида бўлиниб кетган Уммат ўзининг ҳазорий мавжудлигини ёки уни бирлаштирган ақидавий риштани йўқотмади. Аксинча, у бир саволга жавоб бериш учун онгини тобора шакллантириб келди:
Уммат ўз бирлиги, қарор қабул қилиш ҳуқуқи ва ўз мавқеини қандай тиклайди?
Жавоб капитализмни ямашда ҳам, бир қарамликни бошқа бир қарамликка алмаштиришда ҳам эмас. Балки динни маҳкам тутиб, суннатни озиқ тишлар билан маҳкам тишлаб олган ҳолда, Исломга таянадиган, мусулмонларни ягона раҳбарият остида бирлаштирадиган ягона сиёсий вужудни қайта барпо этишдадир.
Ана шу ерда «тўлғоқ»нинг маъноси тўлиқ намоён бўлади.
Агар тўлғоқ эски воқелик ожизлик босқичига етиб келганини ва янги воқеликнинг унсурлари шакллана бошлаганини англатса, онгли кишилар тасаввурида туғиладиган чақалоқ — ваъда ва хушхабар: Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликдир. У дунёда фаол мавқега эга бўлади, буюк кучлар талашадиган оддий бир ҳудуд бўлиб қолмайди.
Тўлғоқ узоқ давом этиши, туғилишга уринишлар муваффақиятсизликка учраши мумкин. Аммо ўзгармас ҳақиқат шуки, бугун дунё аввалгидек эмас. Куч тушунчасининг ўзи қайта шаклланмоқда. Капитализм юзага келтирган барча институтлар, қоидалар ва иттифоқларнинг пойдеворлари емирилиш хавфи остида қолмоқда.
Ғарб бу нарсадан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хавотир олмоқда. Шунинг учун Уммат тўлқинидан қўрққан ҳолда унинг тажовузкорлиги ва ваҳшийлиги янада кучайди. Зеро, у янги туғиладиган нарсанинг яқинлашиб келаётганини яхши англамоқда.
Хулоса қилиб айтганда, бу босқич аста-секин ўлаётган воқелик билан яқин орада, Аллоҳнинг изни ила, дунёга келадиган янги воқелик ўртасидаги ҳал қилувчи палладир. Бугун дунё ана шу икки воқелик орасидаги чегарада турибди.
Сиёсий вужуднинг вайрон қилиниши унинг ролини тугатди, деб ўйлаган айрим кишиларнинг гумонига қарамай, Уммат ҳануз мавжуд. Модомики, унинг қўлида Роббисининг Китоби бор экан ва унинг орасида Ислом билан яшашни қайта бошлаш даъватини кўтариб юрувчи холис инсонлар мавжуд экан, у мавжуд бўлиб қолаверади.
﴿وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِنْدِ اللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ﴾
«Нусрат фақат Азиз ва Ҳаким Аллоҳдандир». (Оли Имрон: 126)
Муҳандис Висом ал-Атраш
Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ