«Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

«Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 октябр куни «Petrocas Energy Group» бошқарувчи ҳамкори Иване Накаидзе билан ўтказган музокаралари расмий матбуот саҳифаларида навбатдаги «иқтисодий ютуқ» сифатида тақдим этилди. «Халқаро стандартларга мос ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш» ва «йўлбўйи сервис мажмуаларини барпо этиш» каби «чиройли» иборалар ортида аслида хатарли геосиёсий қутқу яширинган. Бу келишув — АҚШнинг Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон заминида стратегик ресурслар ва логистика йўлларини босқичма-босқич ўз чангалига олишга қаратилган мустамлакачилик сиёсатининг навбатдаги маккор қадамидир.
«Petrocas Energy Group» шунчаки бензин тарқатувчи минтақавий ширкат эмас. У Жанубий Кавказ, Қора денгиз ва Марказий Осиё бўйлаб нефт маҳсулотлари савдоси ҳамда ёнилғи логистикасини назорат қилувчи, энг муҳими — Американинг трансмиллий энергетика рамзи бўлмиш GULF брендининг минтақадаги эксклюзив ҳамкори ва лицензиядоридир. Компания Қора денгиздаги муҳим геостратегик нуқталарда, жумладан, Грузиянинг Поти нефт терминалида улкан қувватларни бошқаради.
Келишувда ушбу тармоқни айнан «халқаро автомобил йўллари бўйлаб» жойлаштиришга урғу берилгани тасодиф эмас. Мақсад оддий истеъмолчига ёнилғи сотиш эмас, балки Шарқ билан Ғарбни, хусусан, Хитой ва Европани боғловчи қитъалараро стратегик транзит йўлакларини — «Ўрта йўлак» (Middle Corridor) артерияларини ёнилғи таъминоти жиҳатидан Ғарб ва АҚШ корхоналарига қарам қилиб қўйишдир. Йўллар бўйлаб энергия инфратузилмасини назорат қилиш — транзит оқимлари, юкларнинг ҳаракатланиш тезлиги ва транспорт логистикаси устидан бевосита сиёсий ҳамда ҳарбий-иқтисодий мониторинг ўрнатиш демакдир.
Музокаралар якунида «Ўзбекистон бозорига етакчи Америка компаниялари ва илғор технологияларни жалб этишга кўмаклашиш» очиқ эътироф этилди. Бу омилни АҚШнинг сўнгги пайтларда «C5+1» формати ва қатор икки томонлама битимлар орқали олиб бораётган агрессив дипломатиясидан айро кўриб бўлмайди:
- Россия монополиясини алмаштириш: Ўнлаб йиллар давомида минтақанинг нефт ва газ соҳаси кремлпараст монополиялар («Газпром», «Лукойл») измида бўлиб келди. Бугун Россия Украина урушида силласи қуриб, заифлашиб борар экан, Вашингтон бу бўшлиқни зудлик билан тўлдиришга шошилмоқда. Режа оддий: рус мустамлакачилигини чиқариб ташлаб, ўрнига «GULF» каби америкача ниқобларни кийган, Ғарб манфаатларига хизмат қилувчи капиталистик тизимларни ўрнатиш.
- Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббусини жиловлаш: Хитой учун Марказий Осиё қуруқлик орқали Ғарб бозорларига чиқувчи ҳаётий йўл ҳисобланади. АҚШ ана шу қуруқлик йўлларининг инфратузилмасига ўз корпорациялари орқали кириб олиш билан, зарур паллада Пекиннинг савдо занжирларини бўғиш, унга босим ўтказиш ва глобал савдолашувларда товламачилик қилиш дастагига эга бўлмоқда.
Мазкур учрашув ва битимлар ўзбек режимининг мафкуравий таназзулини яна бир бор юзага чиқармоқда:
Шариат аҳкомларига кўра, ёнилғи, энергия захиралари ва умумий фойдаланишдаги йирик стратегик йўллар бутун Умматга тегишли «умумий мулк» саналади. Бу соҳаларни халқаро капиталистик йиртқичларга тутқазиб қўйиш, халқнинг ризқини ва кундалик ҳаётий эҳтиёжларини чет эл монополияларининг бойлик орттириш манбаига айлантириш шаръан мутлақо ҳаромдир.
«Америка ширкатларини олиб келиш» билан гўёки тараққиётга эришилади деган даъво хомхаёлдан ўзга нарса эмас. Капиталистик дунёнинг йирик корхоналари шунчаки тижорат субъектлари бўлмай, улар мустамлакачи давлатларнинг нуфуз ва ҳукмронлигини мустаҳкамловчи «юмшоқ куч» қуролидир. Улар кириб келган жойга фаровонлик эмас, балки сурбетларча талон-торож, қарзга ботириш ва қарор қабул қилиш салоҳиятидан маҳрум этиш кириб келади.
Расмий Тошкентнинг бу ҳаракатлари — Россиянинг эски мустамлакачилик қафасидан чиқиб, Америка капитализмининг янада шафқатсизроқ тузоғига ўз ихтиёри билан тушишдан бошқа нарса эмас. Мустамлакачининг номини ўзгартириш билан қуллик барибир қулликлигича қолаверади.
Минтақани куфр кучларининг кураш майдонига айланишдан асрашнинг, энергетика ва савдо йўлларини Умматнинг манфаатига хизмат қилдиришнинг ягона ечими — Ғарб ва Шарқнинг мустамлакачилик занжирларини узиб ташлаш ҳамда Аллоҳнинг адолатли қонунларини тўлиқ ҳаётга татбиқ этувчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этишдир. Фақатгина мана шу Давлат Умматнинг ҳар бир қарич ерини, ҳар бир томчи ёнилғисини ўз асл эгаларига қайтаради ва мустамлакачи босқинчиларнинг юртларимиз устидан ҳукмронлик қилишга бўлган барча йўлларини бутунлай кесиб ташлайди!
Иззатуллоҳ
12.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ