Оловида Яман аҳли ёнаётган урушни Ғарб бошқармоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Оловида Яман аҳли ёнаётган урушни Ғарб бошқармоқда
Оғир тўлғоқдан кейин Яман кризисидаги икки тараф ўртасида Қувайт музокаралари дунёга келди. Бу тангликнинг бир томони Ҳусийлар билан бирга тахтдан қулатилган президент Али Солиҳ бўлса, иккинчи томони Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукуматидир. Яман аҳли ўзлари тушуна олмаётган бу фойдасиз урушнинг тўхташини шу музокаралардан умид қилишмоқда. Бироқ бу умид катта йўқотишга айланиш сари кетмоқда ва томонлар ўртасидаги уруш шиддатли тус олиб бормоқда. Музокараларда ҳар икки томон позицияси жойидан жилмади. Айни пайтда БМТ вакили Валади Шайх музокаралар конструктив (фойдали) бўлганини эълон қилди!!! Кўз-қарашларни мувофиқлаштириш учун собиқ комиссиялар ортидан янги комиссия тузилгани эълон қилинди.
Ҳусийлар ҳокимиятдаги шерикликка олиб борувчи сиёсий келишувлардан кейингина қуролларни топширишларини ва шаҳарлардан чиқиб кетишларини ўз сўзчиси Муҳаммад Абдуссалом орқали очиқ эълон қилишди. Ҳукуматнинг музокара олиб борувчи делегацияси агар шаҳарлардан чиқиб кетилмаса ва қуроллар топширилмаса ҳеч қандай сиёсий ечим бўлмайди деб эълон қилган бир пайтда Ҳусийларнинг эълони мана шундай очиқ равшан эълон бўлди. Айни пайтда музокаралар поездининг бошқарувчиси Валади Шайх музокаралар беш пунктдан (қуролларни топшириш, шаҳарлардан чиқиб кетиш ва сиёсий ечимдан) иборатлигини эълон қилди. Бироқ у сўзидан қайтиб бу пунктлар мажбурий эмас деб айтиши ҳам мумкин. Шундай қилиб музокаралар поезди йўлида кетмоқда. Бу поезднинг қаерда тўхташи ва ҳатто унинг станцияси нечталиги маълум эмас!!!
БМТ учун энг муҳими музокаралар поездининг ўз йўлида юришидир. Айни пайтда БМТга аъзо бўлган йирик давлатлар низолашаётган ҳар икки томонга қўшимча қуролларни беришни давом эттирмоқда. Бу билан аслида обод бўлмаган бу юрт янада вайрон бўлмоқда, тарихи давомида ҳукмдорлари томонидан жони ва шаъни ҳимоя қилинмаган халқнинг қони янада тўкилмоқда.
Британиянинг кўп газеталари Яман урушида Британиянинг иштирок этиши борасида Кэмерон ҳукуматини танқид қилди. Ушбу газеталарга кўра, Британия қуроллар ва самолётларни етказиб бериш ҳамда учувчиларни тайёрлаш орқали бу урушда қатнашмоқда. Қолаверса бу иш Британия парламентигача етиб борди. Кўпчилик депутатлар Британия ҳукуматининг Яман урушидаги иштирокини тафтиш қилиш учун ҳукуматни тинглаш йиғинини ўтказишни таклиф қилди.
Бошқа томондан эса Америка инсон ҳуқуқи ташкилотлари Саудиянинг Қўшма Штатлар ва унинг қуроллари ёрдамида қилаётган уруш жиноятларига гувоҳликларни келтирди. Бироқ уруш давом этмоқда… Бу уруш оловида Яман аҳли ёнмоқда… Ҳар икки томон раҳбарлари Ғарбнинг қуроллари билан ва унинг сиёсий кўмагида уруш оловини ёқмоқда. Шундан кейин халқаро ташкилот (БМТ) келиб бу уруш, вайронлик ва ўлим даҳшатини ниқоблаб яширмоқда. Ниқоблаш мақсадида одамларга низодаги икки тарафнинг музокаралар «поезди» «вагони»да ўтиришганини кўрсатмоқда. Ҳолбуки бу поезд «ғилдирак»лари Яман аҳлининг бурдаланган жасадлари устидан ўтиб бормоқда!
Эй, Яман аҳли!
Бу ерда урушнинг ҳар икки томонидаги раҳбарлар амалга оширган хиёнатдан улканроқ хиёнат йўқ. Улар ҳокимиятни, бойликларни бўлишиш ҳамда нуфузга эга бўлиш учун сизларнинг фарзандларингиз билан урушмоқда. Улар кофир Ғарбга, яъни Британия ва Америкага содиқлик қилиб сизларни қурбон қилиш учун қирғин қилмоқда. Улар садоқат кўрсатаётган Британия ўзининг шарқий мустамлакалари бўлган Адндан воз кечишни истамайди. Америка эса дунё бойликлари устида ва дунёга ҳукмронлик қилишда ўзига рақобатчи бўлишини истамайди.
Эй, имон ва ҳикмат аҳли!
Аллоҳга имон келтиришингиз унинг ваъдасига ҳам имон келтиришингизни талаб қилади.
Зеро Аллоҳ Таоло Қуръони Каримнинг очиқ-ойдин оятларида айтади:
وَعَدَ اللَّـهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга уларни ер юзида халифа қилишни ваъда қилди» [Нур 55]
Аллоҳ Таоло ёлғиз унинг ўзига ёрдам бериш, шариатини татбиқ қилиш ва ундан бошқасига ҳукм сўраб юзланмаслик шарти билан ўз бандасига нусратни ва ғолибликни ваъда қилди.
Сизларнинг доноларча иш тутишингиз пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш учун холис ҳаракат қилаётган фарзандларингиз ва биродарларингиз атрофида бирлашишингизни тақозо қилади. Чунки улар пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш орқали Пайғамбарингиз САВ башоратини амалга оширишга сизларни чақирмоқда. Зеро Росулуллоҳ САВ
«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«… Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» дея башорат қилдилар. (Аҳмад ривояти). Сиз Халифаликни қайта тиклашга холис ҳаракат қилувчиларга ёрдам беринг. Чунки улар сизларга хиёнат қилмади, қўли қонингизга булғанмади, қолаверса жонни, ор номусни, бойликларни ҳимоя қилиш учун, ҳақни ва ҳақгўйларни азиз қилиш учун ҳамда еру осмон Парвардигори розилигига етиш учун сизлар билан бирга ҳаракат қилмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّـهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Роя газетасининг 2016 йил 27 апрел чоршанба кунги 75-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми