| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Европадаги намойишлар ва унинг иқтисодий заифлашув сабаблари

  • «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

  • «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

  • Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

  • Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

  • Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

  • 55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Исломда ҳам гендер тенглик тушунчаси борми?

Исломда ҳам гендер тенглик тушунчаси борми?

By htadmin
29.05.2023
0
Share:

Исломда ҳам гендер тенглик тушунчаси борми?

بسم الله الرحمن الرحيم

Сўнгги йилларда юртимизда гендер тенгликни таъминлаш доирасида ҳукумат томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда бир қатор қонун ва қарорлар қабул қилиняпти. Ҳукуматнинг даъвосига кўра, бундан мақсад аёллар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш ҳамда жамият ҳаётида аёллар ўрни ва ролини оширишдир. Бир сўз билан айтганда, аёлларга ғамхўрлик қилиш. Бу борада оиладаги зўравонликни қонунга алоҳида жиноят сифатида киритилиши энг катта қадам бўлди, дейиш мумкин. Бу қонун жорий йилнинг 11 апрелидан бошлаб кучга кирди. Ушбу қонунни ҳатто Америка ҳам олқишлаб, ўзининг Тошкентдаги элчихонаси орқали баёнот эълон қилди. Унда жумладан шундай дейилади: “Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи ҳамда аёллар ва болаларнинг янада мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоясини таъминловчи янги қабул қилинган қонунни олқишлайди…”. Бироқ Мирзиёев режимининг гендер тенглик шиори остида амалга ошираётган ишлари ҳақиқатдан ҳам аёлларга ғамхўрлик қилишми ёки Ғарбни рози қилишми? Гендер тенглик деган тушунча ва унинг бераётган ечимлари мусулмон халқимизнинг эътиқодига тўғри келадими ёки унга тамоман зидми? Мана шу саволларга ойдинлик киритиш орқали ушбу муҳим масала ҳам ойдинлашади ва юртимиздаги мусулмонлар ҳукуматнинг асл мақсадини тушуниб етади, деган умиддамиз.

Ушбу масалага киришишдан олдин шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аёл ва эркак ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдан мақсад уларнинг иккисига адолат қилишдир. Токи, улардан бирортасига зулм етиб қолмасин. Шунга кўра, Ғарб давлатлари эътиқод қиладиган демократик принципларга кўра, икки жинс ўртасида барча масалаларда тенглик бўлиши лозим. Ҳуқуқ ва мажбуриятларда, оилада, фарзандлар тарбиясида, иш ҳақида, жамият ҳаётида иштирок этишда ва ҳатто бошқарувда ҳам. Мана шундай бўлсагина аёлга ҳам, эркакка ҳам адолат қилинган бўлади, деб ҳисоблашади. Бу фикр тубдан нотўғридир. Чунки аёл ва эркакни бир-бирига тенглаштириш мумкин бўлмаган иш. Зеро, аёл киши жисмонан ва маънан эркак кишидан фарқ қилади. Шундай экан, қандай қилиб ушбу икки хил ўзига хос табиатга эга бўлган жинсга нисбатан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланиши мумкин? Аллоҳ Таоло Ўз бандаларининг табиати, феъл-атвори, жисмоний имкониятларини ҳаммадан яхшироқ билгувчи Зот сифатида аёл ва эркакни ўрнини ўзига хос тарзда белгилаб беришигина аёлга ҳам, эркакка ҳам зулм бўлмаслигининг кафолатидир. Исломда аёлга аёл деган эътиборда аёлнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари белгилаб қўйилган ва эркакка эркак деган эътиборда эркакнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари белгиланган. Шунинг учун ҳам Исломда гендер тенглик, деган тушунчанинг ўзи йўқ. Демократия белгилаб берган бундай “тенглик” қулоққа ёқимли эшитилса-да, аслида аёлга ҳам, эркакка ҳам адолатсизликни раво кўриш бўлиб, уларнинг ўзига хос табиатига зид келади. Уларнинг ўзаро алоқаларига путур етказади, аёл ва эркакнинг бемалол бир-бири билан аралашиб яшашига рухсат бергани учун бузуқчилик ва зинони кўпайтириб юборади, оиладан хотиржамлик кетади… Гендер тенгликни татбиқ қилишнинг ҳалокатли оқибатларини ҳали кўп санаш мумкин. Лекин ушбу мавзумизда кўпроқ Ислом берган ечимларга эътибор қаратамиз. Шу мақсадда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халифалик давлати конституцияси лойиҳасидаги ижтимо низоми бобидан баъзи моддаларини келтирамиз. Токи, муслим ва муслималарнинг ўзаро алоқаларини Ислом қандай тартибга солгани ҳақида юртимиздаги аҳлимиз яхшироқ тасаввурга эга бўлсин ҳамда анави Ғарб тарғиб қилаётган заҳарли гендер тенглигининг Шариатимизга тамоман зид эканлигини тушуниб етсин.    

Ижтимо низоми

112-модда. Аёл – она ва уй бекасидир. Аёл ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номусдир.

113-модда. Эркаклар ва аёллар (жамиятда) бир-бирларидан ажралган ҳолда яшамоқлари лозим. Улар фақат шариат рухсат берган ҳаж ва савдо каби бир жойга йиғилишга сабаб бўладиган эҳтиёжлар юзасидан жамланишлари мумкин.

114-модда. Эркакка берилган ҳуқуқлар аёлга ҳам берилади, эркакка фарз қилинган бурчлар аёлга ҳам фарздир. Бироқ Ислом шаръий далиллар орқали баъзи ҳукмларни эркакка ва баъзи ҳукмларни аёлга хослаб қўйган. Аёл ҳам тижорат, деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга, битим ва муомалаларни тузишга, мулкчиликнинг барча турларига эга бўлишга, мулкни шахсан ўзи ёки бошқа одам орқали ўстиришга ва ҳаётдаги барча ишларни бевосита ўзи бажаришга ҳақлидир.

115-модда. Аёл киши давлат вазифаларига тайинланиши, Уммат мажлиси аъзоларини сайлаши ва унда аъзо бўлиши ҳамда халифани сайлаш ва унга байъат беришда иштирок этиши жоиздир.

116-модда. Аёл ҳукм юритиш ишларига мутасаддийлик қилиши мумкин эмас. Бинобарин, у халифа, муовин, волий ва омил бўла олмайди ҳамда ҳукм юритиш ишларидан, деб эътибор қилинадиган бирор ишни бажариши ҳам мумкин эмас. Шунингдек, у бош қози, мазолим маҳкамаси қозиси ва жиҳод амири бўлиши мумкин эмас.

117-модда. Аёлнинг ҳаёти умумий ва хосга бўлинади. Умумий ҳаётда юзи ва кафтларидан бошқа аъзоларини кўрсатмасдан, ясаниб пардозланмасдан, эркакларни ўзига жалб қилувчи ахлоқсиз ҳаракатларни қилмасдан аёллар, маҳрам эркаклар ва бегона эркаклар орасида юриши мумкин. Хос ҳаётда эса, фақат аёллар ёки маҳрамлари билан яшаши мумкин, бегона эркаклар билан яшаши мумкин эмас. Бу икки ҳаётда шариатнинг барча аҳкомларига қатъий амал қилади.

118-модда. Аёлнинг номаҳрам эркак билан ёлғиз қолиши, бегона эркаклар олдида ўзига оро бериши, авратларини беркитмай юриши ман этилади.

119-модда. Эркак ҳам, аёл ҳам ахлоқ учун хатарли бўлган ёки жамиятда бузуқликни тарқатадиган ҳар қандай амалга қўл уриши тақиқланади.

120-модда. Эр-хотинлик ҳаёти хотиржамлик ҳаётидир. Эр-хотиннинг турмуши дўстона турмушдир. Эр хотин устидан ҳукмрон бўлиб эмас, ғамхўр бўлиб бошчилик қилади. Хотин эрига итоатли бўлиши, эр эса хотинга – одатда шундай аёлга қандай нафақа қилиш лозим бўлса, шундай – нафақа бериши фарздир.

Халифалик давлати конституцияси лойиҳасидаги шу ва бошқа моддалар Қуръон ва Суннатдан тўғри ижтиҳод орқали истинбот қилинган ҳукмлардир. Уларда ғайриисломий бўлган ҳеч нарса йўқ. Шуларга кўра айтамизки, қаерда гендер тенгликка тарғиб қилиниб, унинг шиорлари кўтарилаётган бўлса, билингки, ўша ерда куфрбоши Америка етакчилигидаги Ғарб ўз қадамини мустаҳкамлашга интиляпти. Ўша ердаги ҳукумат Ғарбнинг миллиардлаб берган қарзлари, киритган инвестициялари эвазига олган мажбуриятларини бажаряпти. Ўз халқига гендер тенглик, феминизм, бунинг ортидан ЛГБТ каби бузуқлик ва шармандаликдан бошқа ҳеч нима келтирмайдиган заҳарни беряпти.  

Оламлар Роббисига ҳамдлар бўлсинки, биз мусулмонларда демократик мафкурага қарши ишончли ва соғлом мафкурамиз бор ва у анави бузуқ мафкурани чил-парчин қилишга қодир. Бу Ислом мафкурасидир. Биз мусулмонлар уни маҳкам ушлаб, уни ҳокимият эгаси қилсаккина ўзимиз, оила ва жамиятимизни Ғарбнинг кучайиб бораётган фикрий ҳужумларидан ҳимоя қилиб, уни ер билан яксон қиламиз!

وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

– “Ва айт: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлувчидир””.                                                                                (Исро:81)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

29.05.2023й

TagsИсломда ҳам гендер тенглик тушунчаси борми?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Юртимизга хавф фақат Хитой ва Россиядан эмас!

  • МАҚОЛАЛАР

    Бизни хўп алдадилар, бизлар кўникдик!

  • МАҚОЛАЛАР

    Мутолаага вақтингиз борми?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: