Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Ғазо – геноцид, тузоқлар ва хиёнат чангалида»

Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Ғазо – геноцид, тузоқлар ва хиёнат чангалида»
«Ақсо тўфони» амалиётининг уч йиллиги муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти 2026 йил 4 октябрь, якшанба куни Истанбул шаҳрида «Ғазо – геноцид, тузоқлар ва хиёнат чангалида» сарлавҳаси остида конференция ўтказди. Конференция Эсеньюрт туманидаги «Нене Хотун» маданият марказида бўлиб ўтди. Унда кўп сонли одамлар иштирок этди ва тадбир қизғин руҳда кечди.
Конференция Қуръони Карим оятларини тиловат қилиш билан бошланди. Шундан сўнг Ғазода содир бўлаётган зулм ва даҳшатли жиноятларга эътибор қаратилган видеолавҳа намойиш этилди.
Кейин Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилоятининг Матбуот бўлими аъзоси Муҳаммад Амин Йилдирим конференциянинг кириш нутқини сўзлади. У шундай деди:
«Фаластин — айрим адаштирувчи овозлар тарғиб қилаётганидек, уч дин учун умумий муқаддас замин эмас. Шунингдек, у мусулмонлар билан босқинчи яҳудийлар “икки давлат ечими” деб номланаётган, аслида эса ёлғон ва бўҳтондан иборат ғоя асосида бирга яшаши керак бўлган жой ҳам эмас. Балки бу замин Исро ва Меърож сафари кечган, биринчи қибламиз бўлган Масжидул Ақсо жойлашган муборак ердир. Уни ҳимоя қилиш ва озод этиш Ислом Уммати зиммасидаги шаръий мажбуриятдир».
Сўнг Фаластин билан бирдамлик уюшмаси раиси Муҳаммад Мишниш сўзга чиқиб, шундай деди:
«Одамлар Ғазо борасида умидларини Трамп таклиф қилган, замонамиз фиръавни ва ёвузликнинг тимсоли бўлган шахснинг “тинчлик режаси”га боғламоқдалар. “Ўт очишни тўхтатиш” деб аталган келишувдан буён ҳам Ғазога инсонпарварлик ёрдамини талаб даражасида киритишга рухсат берилмади. Бугун Ғазо энг кўп муҳтож бўлган нарса — суяна оладиган кучли таянчдир».
Шундан кейин журналист ва ёзувчи Аҳмад Форул нутқ сўзлади. У Салоҳиддин Айюбийнинг Қуддусни озод қилгани ва кейинчалик унинг яна босқин остига тушиб қолганини қиёслаб, муаммонинг туб ечимига эътибор қаратди ва шундай таъкидлади:
«Бугун биз дуч келаётган воқелик бизни ҳеч қачон умидсизликка туширмаслиги керак. Ислом Уммати сифатида биз Аллоҳнинг тузумига қайтиш ва Халифаликни барпо этиш йўлида қатъият билан ҳаракат қилишимиз лозим. Ана ўшанда, Аллоҳнинг изни билан, Америка ва яҳудий вужуди мусулмонлар олдида тиз чўкади».
Шундан сўнг фаол ва ёзувчи Эрдал Элибуюк сўзга чиқди. У Ғазога жорий этилган қамални ёриб ўтишга уринган ёрдам карвонларига исломий юртлар ҳукмдорлари томонидан тўсиқлар қўйилганига оид эътиборга молик мисолларни келтирди.
Конференциянинг якуний нутқини шаръий илмлар соҳасидаги тадқиқотчи ва ёзувчи доктор Абдурраҳим Шен сўзлади. У «Ақсо тўфони» амалиётини амалга оширган мужоҳидларга ўз ҳурматини билдирди. Унинг таъкидлашича, мазкур амалиёт бутун дунёни ларзага солиб, мусулмонларга Фаластин масаласини яна бир бор эслатди.
Доктор Абдурраҳим Шен Уммат қўшинлари Халифалик байроғи остида бирлашганида яҳудий вужудини мағлуб этиши ва унинг муборак заминлардаги мавжудлигига барҳам беришини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан у мусулмонларни озодлик ва ғалабага бўлган умидни маҳкам тутишга чақирди.
Роя газетасининг 2026 йил 14 октябр чоршанба кунги 621-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ