| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Миср ва Судан ҳукмдорлари мусулмонлар қонини арзон санамоқдалар Уни фақат Халифаликгина ҳимоя қилади

  • «Эй, иймон келтирганлар! Сизларни ҳаётбахш нарсага чақирганида, Аллоҳ ва Расулига ижобат қилинглар!»

  • Нима учун Трамп Украинадан янги президент талаб қилмоқда?

  • Яҳудий вужудининг Марокашга сингиб кириши ва унинг ҳарбий ишлаб чиқаришини у ерда жойлаштиришдаги хиёнат

  • Ҳижобга қарши уруш — Исломга қарши салиб уруши

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакиллари Каваҳла қабиласи амири Аввадул Жаййид ан-Нуъаймага ташриф буюрдилар

  •  Трамп ва Путиннинг Россия дизели бўйича келишуви

  • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Яҳудий вужудининг Марокашга сингиб кириши ва унинг ҳарбий ишлаб чиқаришини у ерда жойлаштиришдаги хиёнат

Яҳудий вужудининг Марокашга сингиб кириши ва унинг ҳарбий ишлаб чиқаришини у ерда жойлаштиришдаги хиёнат

By htadmin
22.10.2026
0
Share:

Яҳудий вужудининг Марокашга сингиб кириши ва унинг ҳарбий ишлаб чиқаришини у ерда жойлаштиришдаги хиёнат

Яҳудий вужуди Ҳарбий вазирлиги 2026 йилги Марокаш авиация кўргазмасида ўз павильони очилганини эълон қилди. Бу унинг Марокашдаги мудофаа кўргазмасида илк расмий иштироки бўлди. Вужуднинг саккизта ҳарбий компанияси кўргазмада ўзлари «илғор ва жанг майдонларида синовдан ўтган» деб таърифлаган технологияларини намойиш этмоқда. Кўргазма 10 октябрь, шанба кунига қадар давом этади.

Ғазода қон тўкиш, қотиллик, очликка маҳкум қилиш ва қириб ташлаш содир этилмоқда. Марокашда эса қотил ўзининг қирғин қуролларини кўз-кўз қилмоқда ва ҳарбий компанияларини у ерга олиб келиб, уларнинг ишлаб чиқаришини жойлаштирмоқда. Бу билан Марокашни ўз ҳарбий маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган заводга ва Ислом фарзандларига қарши уруши учун таъминот базасига айлантирмоқда!

Марокашда мустамлакачилик барпо этган миллий давлат ва унинг хизматкорлик вазифасини бажарувчи режими хиёнатга ботган. Унинг яҳудий вужуди билан алоқалари сиёсий вазифасининг бир қисмидир. Бу режим Марокаш яҳудийларини Фаластин заминига кўчириш орқали яҳудийларга Фаластинни босиб олиш ва Ақсони булғаш имконини яратиш учун бор кучини сарфлади. Бу жараён «Яхин амалиёти» деб аталди. У 1961–1964 йиллар орасида амалга оширилган кўчишни англатади.

Шундан кейин режим билан яҳудий вужуди ўртасида хавфсизлик ва разведка соҳасидаги ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу ҳамкорлик 1963 йилдан бошланган ва бугунги кунгача тўхтагани йўқ. Кейин 1986 йил 22 июлда Марокашда вужуд бош вазири Шимон Перес билан очиқ учрашув бўлиб ўтди. Ўша пайтдаги Америка президенти Рональд Рейган бу учрашувни тарихий деб атади.

Шундан сўнг Марокаш режими Миср билан яҳудий вужуди ўртасидаги «тинчлик» хиёнатининг бош ташкилотчиларидан бири бўлди, Фес саройи эса бу битим тайёрланган марказга айланди. 1994 йил 1 сентябрда Марокаш ва яҳудий вужуди Работ ҳамда Тел-Авивда алоқа идоралари очилишини эълон қилди. 1994 йил октябрда Марокаш режими Касабланкада Яқин Шарқ ва Шимолий Африка иқтисодий конференциясини ўтказди. Унда вужуд вакиллари, жумладан, Шимон Перес иштирок этди.

2020 йил 22 декабрда эса Америка ҳомийлигида Работда Марокаш ва яҳудий вужуди ўртасида уч томонлама декларация имзоланди. Бу жараён Абраҳам келишувлари доирасида амалга оширилди ва дипломатик алоқалар тўлиқ расмий тус олди. Ҳаво қатновлари ҳам расман қайта тикланди. Яҳудийлар босиб олинган муборак замин аҳолисини ўлдириш ва қириб ташлашдан дам олиш ҳамда сайёҳлик қилиш учун кела бошлади.

Кейинчалик вужуд расмийларининг ташрифлари давом этди ва турли соҳаларни қамраб олган келишувлар кўпайди. 2021 йил августда унинг ташқи ишлар вазири Яир Лапид Работга ташриф буюриб, Марокаш ташқи ишлар вазири Носир Бурита билан учрашди. Музокараларда туризм, авиация, қишлоқ хўжалиги, энергетика, инновациялар ва инвестиция соҳаларида институционал ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

2021 йил ноябрда эса яҳудий вужудининг ҳарбий вазири Бенни Ганц Марокашга ташриф буюрган чоғида икки томон ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Бу мудофаа соҳасидаги стратегик шерикликнинг бир қисми эди. 2022 йилда режим ва яҳудий вужуди ўртасидаги ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик юқори мартабали ҳарбийларнинг ташрифлари ва алоқалари орқали кенгайтирилди. Жумладан, яҳудий вужуди Бош штаби бошлиғи Авив Кохави Марокашга, Марокаш Қироллик Қуролли Кучлари бош инспектори Билхайр ал-Форуқ эса яҳудий вужудига ташриф буюрди.

2023 йил 7 октябрда Ғазога қарши уруш бошланганидан кейин ҳайратланарли ва хиёнаткорона қарама-қаршилик юзага чиқди: расмий алоқалар ва иқтисодий ҳамда мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўхтамади, аксинча, янада ривожланди. «Ҳеритейж» жамғармасининг Абраҳам келишувларига бағишланган беш йиллик ҳисоботида Ғазода уруш ва аҳолини қириб ташлаш давом этаётган бир пайтда яҳудий вужуди билан Марокаш ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошгани таъкидланди. Бундан ҳам оғирроғи, 2024 ва 2025 йилларда ҳарбий таъминот юкларини олиб кетаётган савдо кемалари Марокаш портларига киргани ҳужжатлар билан тасдиқланган. Бу эса босқинчи армиянинг қирғин сиёсатига кўмак беришдир.

Сўнг режим хиёнат байроғини баланд кўтариб, унинг рамзи бўлган яҳудийлар қалпоғини кийди. 2026 йил сентябрда Носир Бурита ва Гидеон Саарнинг Нью-Йоркда Америка ҳомийлигидаги учрашувидан кейин яҳудий вужуди элчихонаси очилишини эълон қилди. Бу воқеа икки томон ўртасидаги ҳарбий-мудофаа ҳамкорлиги ва стратегик шерикликнинг асл моҳиятини очиб берди: гап яҳудий вужудининг ҳарбий ишлаб чиқаришини Марокаш ҳудудида жойлаштириш, мамлакатни унинг ҳарбий маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш базасига айлантириш ҳақида бормоқда. Бу вужуд қуролларига боғлиқ ўқ-дорилар, ускуналар ва учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш орқали амалга оширилмоқда.

Ҳарбий келишувлар кўпайиши билан бирга, Марокашда вужуднинг ҳарбий маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи заводлар ҳам барпо этилмоқда. Булар қаторига 2021 йилги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик келишуви, 2022 йилда яҳудий вужудининг «Аэрокосмик саноат» компанияси билан имзоланган саноат ҳамкорлиги меморандуми киради. Кейинчалик унинг компаниялари Марокашда ўз заводларини қурди. «Рейтер» агентлиги Касабланка яқинидаги «Мидпарк» ҳудудида қурол тизимларига ихтисослашган корхона мавжудлигини, Сиди Яҳёда ўқ-дорилар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Бен-Слиман шаҳрида «Блу Берд Аэро Системс» компаниясига алоқадор «Спай Икс» русумли учувчисиз аппаратларни ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси ҳам мавжуд.

Ушбу ҳарбий ишлаб чиқаришни Марокашга кўчириш режаси бошқарув ва назорат тизимлари, алоқа воситалари, компьютерлар ҳамда разведка тизимларини ҳам қамраб олади. Бу эса ўқ-дорилар, ускуналар ва учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқаришдан ҳам ўтиб, энг нозик ва хавфли бўлган хавфсизлик соҳасига кириб боришдир. Бу — яҳудий вужуди олдида хавфсизлик нуқтаи назаридан тўлиқ очилиб қолишдир.

Стратегик жиҳатдан яҳудий вужудининг ҳарбий ишлаб чиқаришини Марокашда жойлаштиришга унинг бўғувчи стратегик хавфсизлик муаммосини ҳал қилишга уриниш сифатида қараш лозим. Бу муаммо унинг ҳудуди кичиклиги билан боғлиқ: аҳоли, инфратузилма, ҳаётий муҳим объектлар, энергетика ва транспорт иншоотлари жуда тор географик ҳудудда жойлашган. Шунинг учун улар осон нишонга айланади ва ҳимояси заиф нуқталар ҳисобланади.

Бундан ташқари, яҳудий вужудининг стратегик чуқурлиги жуда чекланган. Унинг чегаралари билан аҳоли, иқтисодий ва ҳарбий марказлари ҳамда ҳаётий муҳим иншоотлари ўртасидаги масофалар қисқа ва ўзаро чамбарчас боғланган. Бу мудофаа соҳасида тизимли муаммони келтириб чиқаради: ҳарбий зарбаларни қабул қилиш учун мавжуд масофа ва вақт чекланган, манёвр қилиш ҳамда жавоб зарбасини бериш имкониятлари эса тордир.

Узоқ масофага учадиган ракеталар ва учувчисиз аппаратлар ривожлангани сайин бу муаммо янада кучаймоқда. Бунинг устига, унинг атрофидаги душманона исломий муҳит геосиёсий жиҳатдан уни бўғиб турувчи ҳалқа ҳосил қилади. Агар бу муҳитдаги барча фронтлар фаоллашса, улар вужуднинг кучларини толиқтириши мумкин. Ракеталар ва учувчисиз аппаратлар олдида унинг стратегик заифликлари очилиб, хавфсизлик тизимининг мўртлиги намоён бўлди.

Шунинг учун унинг ҳарбий ишлаб чиқаришни Марокашга кўчиришдан мақсади — ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш ва уруш вақтида ҳарбий машинасини зарур маҳсулотлар билан таъминлаш учун қўшимча саноат ва стратегик чуқурлик яратишдир.

Мана шу Марокаш авиация кўргазмаси вужуднинг ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини Марокаш корхоналарида жойлаштиришини расман эълон қилишдек бўлди. Бу унинг йирик ҳарбий компаниялари иштирокида ўз ифодасини топди.

Шундай қилиб, қора хиёнат шароитида яҳудий вужудининг ҳарбий ишлаб чиқариши «маҳаллий ишлаб чиқариш» ниқоби остида Марокашга кўчирилмоқда. Унинг қурол заводлари Марокашга олиб келиниб, мамлакат ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш базасига айлантирилмоқда ва унга қирғин қуроллари билан таъминланиш имкони яратилмоқда. Бу Ислом замини бўлган Марокашни аста-секин эгаллаб олишдир.

Бугун бу хиёнаткор режим Марокашни яҳудий вужудининг  саноат ва стратегик чуқурлигига айлантиришга, Марокашдаги мусулмонларни эса унинг босқинчи армиясига сафарбар қилиб, ўз биродарларини Ғазо, Ғарбий Соҳил, Ливан, Яман, Шом, Ироқ ва Исломнинг бошқа юртларида қириб ташлаши учун ўқ-дорилар, қуроллар ва ҳарбий ускуналарни ишлаб чиқариш ҳамда такомиллаштиришга жалб этишга интилмоқда.

Эй Ислом фарзандлари! Хиёнат ва шармандалик режимлари сизларни қандай ҳалокат ва зиён йўлига бошламоқда! Ё Ислом орқали нажот топасизлар — унинг Шариатини ҳаётга татбиқ этиб, давлатини барпо қилиш орқали; ёки хиёнат ва шармандалик режимларига бўйсунишингиз сабабли зиён ва ҳалокатга юз тутасизлар!

Устоз Мунажий Муҳаммад

Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан

TagsМарокашЯҳудий вужудиҳарбий ишлаб чиқариш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларга қисқача назар

  • МАҚОЛАЛАР

    Даромад солиғини тўлаш ҳалолми?

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Америка «исроил»нинг мусулмон давлатлари билан муносабатларини кенгайтириш ва сионистик вужудни минтақага сингдиришдан иборат маккор ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида «Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқоти», «C5+1» ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари! Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: