Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин Халифалик қулатилиши хотиралари муносабати билан қатор турли тадбирлар ўтказди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин Халифалик қулатилиши хотиралари муносабати билан қатор турли тадбирлар ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир-муборак Фаластин замини Халифалик ағдарилганининг тўқсон беш йиллиги хотиралари муносабати билан турли шаҳарларда, Ғарбий Қирғоқдаги шаҳарларда, Ғазо секторида марказий ва маҳаллий даражада қатор турли тадбирлар ўтказди.
Тадбирлар «Мўминлар фронти Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир, мунофиқлар фронти эса мустамлакачи кофирлардир», номли шиор остида ўтказилди.
Ушбу турли тадбир ва фаолиятлар маърузаларни ва форумларни ўз ичига олди. Масалан, Халил, Ғазо, Хонюнус, Батир ва Азбатуссалмонда ўтказилгани каби. Байтижало, Қилқилия, Халил ва Иднада давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, намойиш ва пикетлар ҳам уюштирилди. Ҳизб Ғазо секторида ва Ғарбий Қирғоқнинг турли минтақаларида намойишлар ўтказилди.
Биринчи намойиш 2016 йил 30 апрелда Рамаллоҳда бўлди. Бира шаҳрида эса шаҳар майдонида конференцияси ўтказилди.
Минглаб кишилар иштирокидаги бу конференцияда Ҳизб мусулмонларга, уларнинг ораларидаги қудрат ва ёрдам аҳлига, Шом, Миср, Иордания ва Покистон аҳлларига ўз мурожаатини тақдим этди.
Конференцияда маъруза қилганлар ичида доктор Муҳаммад Афиф Шадиднинг маърузаси алоҳида диққатга сазовор бўлди. У мусулмонлардан Уммат бошдан кечираётган бугунги кескин бир вазиятда мўминлар фронтига ўтишни талаб қилди. Мунофиқлар, уларнинг тарафдорлари ва гумашталари фронтидан мутлақо узоқ туришга чақирди.
Ақсо масжиди вакили сифатида шайх Исом Умайра маъруза қилиб, унда Уммат армияларини босқинчи яҳудийлар чангалидан Ақсони халос этишга, уларнинг ифлослигидан поклашга даъват қилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими аъзоси муҳандис Моҳир Солиҳ оммавий ахборот ходимларига мурожаат қилиб, уларни ўз Умматлари масалалари томонга ўтишни, қаламлари, минбарлари ва камералари ёрдамида эзгулик тарқатиб, ёвузликка қарши курашишни талаб қилди. Маърузасида оммавий ахборот бўлимларининг фаолияти ҳақида ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир тадбирлари ва даъвати йўлига қўйилган ахборот тўсиқлари ҳақида гапирди.
Ҳизб ут-Таҳрир 2016 йил 5 май пайшанба куни Ғазода кўп сонли юриш ўтказади.
Юриш Умарий масжидидан бошланиб, Номаълум Аскар майдони бўйлаб боради.
Ҳизбнинг айни тадбирлари 2016 йил 7 май шанба куни Халил шаҳридаги Ибн Рушд мадрасаси майдонида ниҳоясига етади.
Роя газетасининг 2016 йил 4 май чоршанба кунги 76-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми