Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади
Сурия ташқи ишлар вазири Асъад аш-Шайбони ўтган август ойида 42 та кимёвий бомба йўқ қилинганини маълум қилди. Бу қадам Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти назорати остида кимёвий қуроллар масаласига бутунлай нуқта қўйиш мақсадида амалга оширилди.
Ар-Роя: Суриянинг ўтиш даври маъмурияти томонидан кимёвий қуролларни йўқ қилиш — Америкага хизмат қилиш ва яҳудий вужудининг хавфсизлигини сақлаш йўлида амалга оширилган ишдир. Бу эса жавобгарликка тортилиши лозим бўлган жиноятдир. Зеро, бу қурол Умматнинг мулкидир. Уни сақлаб қолиш ва ҳар томондан унга қарши пайт пойлаётган душманларини тийиб туриш учун ишлатиш вожибдир.
Биз Ироқда нималар содир бўлганини кўрдик. У ернинг ҳукмдорлари барча кимёвий қуролларини топширишга рози бўлганларидан сўнг, текширув гуруҳлари Ироқдаги барча объектларга кирдилар. Аммо бу ҳолат Америка ва унинг иттифоқчиларини гўёки бундай қуролларнинг яна кўпроғи мавжудлиги баҳонасида Ироққа бостириб киришдан тўхтатмади. Натижада Ироқ вайрон қилинди, унинг миллионлаб аҳолиси ўлдирилди, бойликлари талон-торож этилди. Америкага бўйсуниш ҳам, у билан ҳамкорлик қилиш ҳам уларга фойда бермади.
Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияни фақат янада заифлик ва хорликка, шунингдек, Американинг унга нисбатан ҳукмронлиги янада кучайишига олиб боради. Бу, шубҳасиз, ўн тўрт йил давом этган ва улкан қурбонликлар берилган инқилобнинг мақсади эмас эди. Зеро, бу инқилоб кофир мустамлакачи Ғарбга қарамликдан халос бўлиш ва Исломни татбиқ этиш учун кўтарилган эди. Бу эса бутун ер юзига яхшиликни ёядиган, Америка ва унинг иттифоқчилари ер юзини зулм ва адолатсизликка тўлдирганларидан кейин уни адолат ва нурга тўлдирадиган Давлат соясида амалга ошиши лозим.
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ