| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Аёл учун дунё матоларидан ҳам энг қийматлиси – номусидир

Аёл учун дунё матоларидан ҳам энг қийматлиси – номусидир

By htadmin
16.10.2019
1507
0
Share:

Аёл учун дунё матоларидан ҳам энг қийматлиси – номусидир.

“Яхши билингки, номусини муҳофаза қилганга жаннат бордир». (Ҳаким)

Бир ойдир, ўқув машғулотлари бошлангандан бошлаб Ўрта Осиёда муслима қизчаларнинг ҳижобда мактабга ва ўқув юртларига кириши муаммо бўляпти. Муаммо яратган ҳам аслида мусулмонлар, яъни, мактаб ва ўқув юртларидаги муаллимлар ва ҳокимлардир. Бунга мен узундан-узун кирмоқчи эмасман, сабаби матбуотда бу ҳакда хабарлар тўлиб тошиб ётибди.

Мавзу – аёлнинг ор-номусидир.

Агар бир муслима қалбида Аллоҳга бўлган тақвоси бўлса, ундаги қарши ҳаракат ҳар доим иймонини, намозини, ор-номусини муҳофаза қилиш бўлади.  Нима учун қарши ҳаракат дедим, бунга мисол келтирмоқчиман. Мен яшаган ерда кучли зилзила юз берди. Мени анчагача ўйлантирган нарса ҳам қўлимдаги мен учун ҳаётимда ҳар доим лозим бўлган, энг керакли нарсаларим ҳақида ўйламаганим, аксинча, кучли зилзила юз берса–да, авратимни ёпадиган ҳижобим бўлди.

Хонамнинг бир бурчагида тумбочка, унинг устида ноутбук ва телефоним, ўша ерда яна бир қутичада тилло – кумуш тақинчоқларим, яна ўша тумбочканинг тортмасида ҳамёним ҳам бор. Мен ноутбукда ижтимоий тармоқларга кириб кузатган вақтимда ер қимирлади. Ўша ерда ноутбук, телефон, тақинчоқларим ва ҳамёнимни олишга 5 сония етарли эди.

Лекин мени кучли зилзилага бўлган қарши ҳаракатим-бир қўлимга хижобим ва бир қўлимга рўмолимни олиб кўчага чиқишга ҳаракат қилишим бўлди. Ҳеч бўлмаса телефонимга ҳам қараб қўймадим, ёки ўша уй кийимим билан кўчага югурмадим. Ҳа, бу реакция ҳар бир иймони ва тақвоси бўлган муслималарда бўлиши табиийдир. Бундай воқеаларни кўп эшитиб қоламиз.

Суриядаги бомбадан хароба бўлган уйлардан бирига қутқарувчилар келганда бир аёл ҳижобсизлигини айтганини эшитганмиз… Бу воқеадан кейин кўп ўйландим, бир муслиманинг ор-номуси ўша ҳаётимиз учун энг керакли бўлган нарсалардан хам қиммат экан, уни ким ҳимоя қилади!?  Муслималарнинг ор-номусини ким ҳимоя қилади!? Албатта отаси, эри, ака укалари ва бошқа мусулмон эркаклар ҳимоя қилади, лекин ҳозирги тузум ўша ҳимоячи эркакларни ҳам тинч кўймаяпти-ку.

Бири қизини ҳимоя қилмоқчи эди ғойиб бўлди. Бир ҳоким бўлса “рўмолларини оғзига тиқаман” деса. Бошқаси мактаб директори бўлса қизнинг бошидаги рўмолини олиш учун қизнинг бошини қўли билан юмдаласа. Имомларимиз эса халқни илмсизликда айблаб “Имом Бухорий ҳазратлари «равон йўл-илм олишликдир” деган, бизнинг ҳалқ илмсизлигидан арабларнинг, доғистонликларнинг кийимларини кийиб юришибди, яъни ҳижоб билан оқ дўппи, ўзимизнинг адраслар, дўппиларимиз туриб бошқаларнинг кийимини кийябмиз” деса.

Ҳа, бундай воқеаларни санаб охирига етмайдиган бўлиб қолдик. Ҳозирги муслималарнинг динга амал қилиши қўлида чўғ ушлаб турган каби бўлиб қолди. Ҳа, бу синовлар муслималарнинг тақво мусобақасига ўхшаб қолди. Ким синовга қанча туриб бера олади, яъни иймони ва иродаси кучлиларни элак билан элаш синови бўлиб қолди. Мўътасим Биллаҳ бир кофир, муслима бир аёлнинг ҳижобини очиб қўйгани учун, унинг номусини ҳимоя қилиш учун оқ ва қора отлар билан келган эди.

Тарих бундай қаҳрамонлар ила тўлиб тошган. Ислом аёлга “ҳимоя килиш вожиб бўлган номусдир” деган қараш билан баҳо беради. Бир аёлнинг ҳимояси отаси, эри, ака-укасигагина вожиб эмас, балки бутун маҳалласи ва мусулмонлар учун вожиб, энг аввало унинг орқасида туриб ҳимояланадиган Халифаси учун вожибдир. Аввалги айтганларим ҳозирги ҳаётимизда мавжуддир, аммо лекин қалқонимиз Халифа афсуски, мавжуд эмас.

Ҳа, азиз муслималар! Сизларга шундай қийин бир замонда Аллоҳдан гўзал сабр ва мустаҳкам иймон тилайман. Олдинги иймонида синалган оналаримизни бир эсланг ва уларнинг синовларга ва мусибатларга нисбатан тутган позицияси сизларга бир мадад бўлсин деб, ўтган даврларда бўлиб ўтган воқеани айтиб бермоқчиман.

Пайғамбаримиз с.а.в. бир куни амакиси Абу Толибнинг қизи Умму Ҳаниннинг уйида ухлар экан, самовий йўлчиликка чиққан Жаброил а.с. Буроқ исмли оти билан келади. У кеча Пайғамбаримиз с.а.в.ни Масжиди Ҳаромдан Масжиди Ақсога олиб боради ва у ердан самога чиқадилар. Меърожга чиққан ердан бугун ҳам гул ҳиди келиб туради.

Масжиди Ақсода Пайғамбарларга намоз қилдириб самога кўтарилар экан, Аллоҳнинг нурли Набийси учун самоларнинг эшиклари бирма-бир очилади. Бирданига муҳташам бир ҳид бурнига урилади, у мушки анбарлардан ҳам гўзал ҳид атрофга ёйилади. Жаброил а.с.дан Пайғамбаримиз с.а.в. “бу қандай ҳид?” деб сўрайдилар.

У “бу куйган нарсанинг ҳиди”,- дейди. Шунда “куйган нарсанинг ҳиди шундай ҳам гўзал бўладими?” дейди. Пайғамбаримиз с.а.в.га Жаброил а.с. “бу ҳид Машита ва унинг болалари ва эрининг куйган ҳиди” дейди. Бир замонлар Машитанинг эри Фиръавннинг ёнида хазиначи бўлиб ишлайди. Машита эса унинг қизининг боқувчиси ва сочини тарайдиган сартароши бўлади.

Бир кун Машита Фиръавннинг қизини сочини ҳаммомда тарар экан, тароғи ерга тушиб кетади, шунда тароғни “бисмиллаҳ” деб олади, уни эшитган қиз: “ бу нима деганинг? Аллоҳ ким?”  Машита тараддудланиб қолди, агар иймонини яширса ҳаётини кутқариб қолади, балки унга айтса қизнинг ҳам иймонга келишига сабабчи бўларман деб бир мусулмоннинг қилганини қилади, яъни бошига ўлим келса ҳам айтишга қарор қилади.

Машита деди: “У Мусонинг Роббисидир”. Фиръавннинг қизи ҳайратланган ҳолатда: “Отамдан бошқа Робб борми?” дейди ва бақира бошлайди: “Бу айтганларингни отамга шикоят қиламан, кўрасан ким Робб эканлигини!” Машита эса бошига келажагини биларди ва унга ўзини тайёрлади. Фиръавн Машитани ҳузурига чақиради ва сўрайди:” мендан бошқа Роббингми бор, эй, Машита, эшитганларим тўғрими?” 

Унинг ёлвориб кечирим сўрашини кутди. Лекин Машита: “ҳа, мени ҳам, сени ҳам яратган Удир “- деди. Фиръавн: “шундайми, қайт у Роббингдан воз кеч, мен сени авф этаман, мени Робб деб қабул қил”- дейди шиддатли овоз билан. Машита эса “сен ожиз бир бандасан, шу эшикнинг орқасида нима борлигини кўролмайдиган, оч қолганингда ер тирмалаган, қорнинг оғриганда икки букилиб, оғриққа кучинг етмаган бандасан.

Сени ҳам, мени ҳам ва ҳар нарсани яратган Мусонинг Роббига иймон келтирдим”, дейди. Фиръавн жаҳл билан: “модомики ундай бўлса, сочларидан осиб, мени Робб дегунигача тирноқларини бирма бир суғуринг” дейди. Сочидан осиб, тирноқларини бирма бир суғуриб, оч ва сувсиз кийноқларга солишди. Машита эса: “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб динидан кайтмайди.

Уни кўрган Фиръавн ғазабланиб, фарзандлари борлигини сўрайди ва икки қизи борлигини ўрганади. Бири беш ёшда, иккинчиси бешикдаги гўдак бўлади, уларни келтиришни буюради. Қизлари қўрқувдан кўз ёшлар билан “она” деб йиғлашарди. Машитанинг юраги қаттиқ имтиҳондан парчаланарди, Фиръавн эса: “иймонингдан қайт, бўлмаса қизларингни ўлдираман” дейди. 

Машита: “Валлоҳи кайтмайман, сен золимсан, сенга бўйин эгмайман, қўлингни маъсум қизларимдан торт, тортмасанг Роббим сендан интиқомимни олади” дерди. Фиръавн беш ёшдаги қизини ўлдириб, қонини Машитанинг устига суркайди. Бу зулмларни кўрган эри чидамасдан, у ҳам қаршилик кўрсата бошлайди, у “золимсан, эй, Фиръавн, сен Илоҳ эмассан, инсонликдан ҳам насибангни олмаган ваҳшийсан” деб бақиради.

Машитанинг иймонида сабот билан туриши унинг атрофдагиларга таъсирини ўтказа бошлаганди. Эрини олиб келишди. Фиръавн қозонга ёғ қуйиб қиздиришини буюрди ва бешикдаги қизини олиб келишини буюрди ва деди-ки: “Машита, воз кеч, қизингни ўлдираман, ҳаммангизни қозонда куйдираман”, – дейди жаҳл билан. Ишорат қилади, қизини онасига яқинлаштиришади, қизи оч қолгани учун онасининг ҳидидан эмиш учун қидира бошлайди, уни кўрган она сабр қилолмай йиғлайди.

Шу пайтда иблис кўринади ва Машитага: “Қандай онасан, бешикдаги қизинг оч, сувсиз, нима бўлади иймонимдан қайтдим десанг, калбингни ким кўради”- дейди шайтон. Машита шайтоннинг сўзидан таъсирланади, тараддудланади. Малаклар эса “сабр қил эй, Машита жаннат бор, охират бор, сабр қил” дейишарди. Зулмларга чидолмасдан қайтмокчи бўлиб турганда, бешикдаги гўдак тилга келади.

Гўдак: “сабр қил эй Онам, Роббим учун сабр қил, мени ўйлама, Аллоҳ – бизнинг ёрдамчимиздир”, деди. Фиръавн буни кўриб, иймонларидан қайтариб бўлмаслигини англади ва ҳамма оилани тириклайин қизиган ёғда куйдирди. Ва шу куйган ҳид самоларда мушку анбар каби ҳидга айланди.

Ҳа, ҳар замоннинг Машиталари бордир, ҳар замоннинг ҳам Фиръавнлари бордир! Бугунги муслималар ҳам шундай золимларнинг зулмидан насибасини олишмокдалар. Сабр қилишяпти. Зулмлар ор-номусли муслималарни рўмолига яна ҳам маҳкам ёпишишига сабабчи бўляпти. Кунимизнинг Машиталарига салом бўлсин! Охират сармояси учун ишлаган сабр қилгувчиларга салом бўлсин!

Зейно Нур

Tagsаёлномусҳимоя
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Ироқдаги нуфузини мустаҳкамлаш учун Мосул жангидан фойдаланмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливия: БМТ миссияси билан Вифоқ ҳукумати Триполига қайтиш билан учта вазирлик очади

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукуматининг таълим соҳасидаги “ислоҳот” лари – келажагимиз таназзулидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/