| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Греция ва Ливия ўртасидаги денгиз дипломатияси Туркия-Ливия келишувига қарши йўналтирилган

Греция ва Ливия ўртасидаги денгиз дипломатияси Туркия-Ливия келишувига қарши йўналтирилган

By htadmin
30.09.2025
256
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Греция ва Ливия ўртасидаги денгиз дипломатияси Туркия-Ливия келишувига қарши йўналтирилган

Устоз Ясин ибн Яҳё

Греция халқаро миқёсда тан олинган Ливия ҳукуматини (Триполидаги Миллий Бирлик ҳукуматини) Ўрта ер денгизи бўйлаб денгиз чегарасини ва махсус иқтисодий ҳудуд (EEZ)ни белгилаш юзасидан икки томонлама музокаралар бошлашга чақирди. Бу 2019 йилда имзоланган баҳсли Туркия-Ливия денгиз келишувидан кейин таранглашган муносабатларни барқарорлаштириш йўлида қўйилган қадам ҳисобланади. Шунингдек, Грециянинг Крит ороли яқинида эълон қилган углеводород қидирув тендерига нисбатан Ливиянинг билдирган эътирозларини ҳал этиш, икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш ва айниқса Ливиядан грек оролларига (Крит ва Гавдос каби) йўналган ноқонуний миграцияга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадини кўзлайди.

Низонинг асосий сабаби 2019 йил ноябрида Ливиянинг Миллий ярашув ҳукумати билан Туркия ўртасида имзоланган денгиз чегарасини белгилаш келишувидир. Унга кўра чегара Ливия соҳилидан Туркия соҳилига тўғри чизиқ сифатида ўтказилиб, Крит ва бошқа грек ороллари мутлақо инобатга олинмаган. Бу келишув Туркиянинг минтақавий даъволарининг давоми сифатида намоён бўлиб, Анқара уни Усмоний Халифаликдан мерос қолган тарихий ҳуқуқлар билан оқламоқда. Туркия, айниқса, 1923 йилдаги Лозанна келишувини ҳозирги денгиз чегаралари учун мажбурий эмас, деб ҳисоблайди.

Туркия бу йўналишни тарихий боғланишлар ва Усмоний давридаги собиқ денгиз базасига таянган ҳолда, 2019 йилдан бери Триполидаги ҳукуматга тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширмоқда. Греция эса бу даъвони рад этиб, замонавий халқаро ҳуқуқ тарихий легитимликни бекор қилишини таъкидламоқда. Афина БМТ ва Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, Туркияга нисбатан санкциялар жорий этишни талаб қилмоқда ва мазкур келишувни «суверенитетни поймол қилиш» сифатида баҳоламоқда.

Халқаро реакциялар

Мазкур келишув Греция, Кипр ва Мисрда қаттиқ норозилик уйғотди. Ушбу давлатлар уни Денгиз ҳуқуқи бўйича халқаро конвенциянинг (UNCLOS) очиқ ва дағал бузилиши сифатида баҳолаб, конвенция оролларга ҳам тўлиқ денгиз ҳуқуқларини беришига урғу беришди. Шу боис улар келишувни қоралаб, денгиз транспорти ва энергетика учун ҳаётий аҳамиятга эга ҳудудда таранглик кучайиши хавфини таъкидлаб, Европа Иттифоқи ва АҚШдан уни бекор қилишни талаб қилди. Европанинг Грецияни қўллаб-қувватлаши эса Ўрта ер денгизи минтақасида Россия таъсирининг кенгайишига қарши тўсиқ сифатида, хусусан генерал Хафтар каби иттифоқчилар орқали Шарқий Ливияда амалга оширилмоқда. Бироқ Европа Иттифоқининг ўзида ҳам ички бўлиниш мавжуд: бир томонда Грецияга сиёсий ёрдам бериш тарафдорлари бўлса, иккинчи томонда Туркия орқали Ливиядан энергетик таъминотни кафолатлаш манфаатини кўзлаётганлар бор.

Россия эса бу рақобатни ўз манфаатлари учун қулай фурсат сифатида кўриб, уни ҳарбий мавжудлигини кучайтириш ва «Ист Мед» каби рақобатчи газ қувури лойиҳасига тўсқинлик қилиш имкони деб баҳоламоқда. Чунки бундай қувур йўналишлари Россиянинг газ экспортини камайтириши ёки заифлатиши эҳтимолини оширади.

Хитой ҳам Ливия инфратузилмасига йўналтираётган сармоялари орқали у ердаги хавфсизлик бўшлиғидан фойдаланиб, «Бир камар, бир йўл» ташаббусини мустаҳкамламоқда.

Мисрнинг мавқеи икки ёқлама ва тутуриқсиз: бир тарафдан, келишув унинг денгиз чегараларига зид келаётгани учун Қоҳира Туркия қадамларига қарши чиқмоқда; иккинчи тарафдан эса, айниқса Шуруқ минтақасида газ конлари кашф этилганидан сўнг Анқара билан яқинлашув ҳам кузатилмоқда.

Ливиядаги бўлинишдан халқаро сиёсий восита сифатида фойдаланиш:

Туркиянинг қўлловига таянаётган Триполи ҳукумати Анқара билан тузилган денгиз келишувига содиқ қолмоқда, шарқдаги маъмурият эса Россия ва Миср билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу бўлиниш натижасида Ливия қарор қабул қилиш бирлигидан маҳрум бўлиб, халқаро рақобат майдонига айланиб қолмоқда. Натижада мамлакатнинг бир тарафи иккинчисининг розилигисиз ҳам келишувлар тузмоқда. Шу сабаб Грециянинг чақириқлари ҳуқуқий асосга эга бўлса-да, улар олдида асосий тўсиқ сақланиб турибди: Ливияда ягона суверенитетнинг йўқлиги.

Низонинг асосий ҳаракатлантирувчи сабаби Ўрта ер денгизи тубидаги улкан газ захираларидир. Бу омил вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Масалан, Туркия Ливия билан тузилаётган келишувлар орқали ўз улушини таъминлашга интиляпти. Греция эса аксинча, Миср, яҳудий вужуди ва Кипр билан иттифоқлар орқали Анқаранинг кенгайишини чеклашга ҳаракат қилмоқда. Афина миграция масаласини босим воситаси сифатида ишга солиб, жанубдаги денгиз ва ҳарбий иштирокини кучайтиришни оқлашга уринмоқда. Туркия эса Ливиядаги ҳарбий базалардан босим воситаси сифатида фойдаланиши мумкинлигини билдирди. Европа эса сиёсий ва иқтисодий санкцияларни қўллаш йўлини танламоқда. Шу тариқа, минтақадаги ушбу нуфуз курашида иқтисод, суверенитет ва миграция масалалари ўзаро чамбарчас боғланиб кетган.

Ўрта ер денгизидаги қарама-қаршилик стратегиялари: Туркиянинг ҳарбийлашуви ва Европанинг босими:

Туркия баҳсли денгиз низосида икки йўналишли сиёсат юритмоқда. Ҳарбий йўналишда: қазиш ва қидирув ишларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, ғарбий Ливиядаги «Ал-Ватия» каби ҳаво базаларидан фойдаланиб амалий фактни мажбуран ўрнатмоқда. Дипломатик йўналишда: Ливия парламентининг келишувни ратификация қилишини кечиктириш билан таҳдид қилиб, Европани шантаж қилмоқда ҳамда бу жараёнда миграция ва божхона каби ҳассос масалаларни савдолашув воситаси сифатида ишга солмоқда.

Греция эса низони бутун Европа кураши сифатида кўрсатишга интилиб, Туркия-Ливия келишувини умумий хавфсизликка таҳдид деб тасвирламоқда ва шу орқали НАТО ҳамда Европа Иттифоқининг қўлловини жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Ливиядан унинг оролларига, айниқса Критга йўналган миграция инқирозини баҳона қилиб, денгиздаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда.

Эҳтимолий сценарийлар уч йўналишда шаклланиши мумкин:

Ҳарбий эскалация. Бу ҳолат Ливия парламенти келишувни ратификация қилган тақдирда юзага чиқиши мумкин. Бундай вазиятда Греция НАТОнинг қўлловига таяниб, жавоб чораларини кўриши эҳтимолдан холи эмас;

Нуфузни бўлишиб олиш. Бу сценарийда БМТ воситачилиги орқали Туркия, Греция ва Ливия ўртасида музокаралар ўтказилиб, Ўрта ер денгизи бойликларидан ҳар бири учун аниқ улушлар белгиланиши мумкин;

Масаланинг музлаб қолиши. Яъни Ливиядаги ички бўлиниш ва халқаро кучларнинг якуний ечимга кела олмаслиги туфайли вазият узоқ муддат давомида ҳал этилмай қолиши мумкин.

Шу тариқа, Ливия-Греция низоси фақат чегара масаласи билан чекланмай, кенг қамровли геосиёсий курашнинг яққол ифодаси сифатида намоён бўлмоқда. Йирик давлатлар Ливиядаги ҳокимият бўшлиғидан фойдаланиб, ўз иттифоқларини қайта шакллантиришга ва тарихий мерос ҳамда келажак бойликларига таянишга интилмоқда. Бу шароитда Туркия 2019 йилги келишувни заифлатиш ёки бекор қилиш, шунингдек Ливия ва Шарқий Ўрта ер денгизидаги нуфузини чеклашга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши туришда асосий ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, у Ливияга босим ўтказиш ёки ваъдалар ҳамда таҳдидлар орқали мавжуд вазиятни сақлаб қолиш йўлидан бориши мумкин.

Халқаро ҳуқуқ устида ўйин қилиш ҳеч қандай ҳолатда самара бермайди. Бу амалиёт миллий тор манфаатлар йўлида ортиқча низо ва тортишувларни келтириб чиқаради, минтақадаги давлатларни эса дунёни бошқариб турган йирик державалар таъсир доирасида янада парчаланиш сари етаклайди. Натижада эса бу «халқаро ҳуқуқ»нинг олови энг аввало мусулмонларни ёндиради. Зеро, инсониятни икки даҳшатли Жаҳон урушига дучор этган ҳам, тарихда йирик давлатлар учун мусулмонлар устидан гегемония ўрнатишга мустаҳкам асос яратган ҳам айнан шу халқаро ҳуқуқлардир. Бу ҳуқуқлар Ислом аҳкомларига тубдан зид бўлиб, замонавий фожиаларимиз – Халифаликнинг қулатилиши, мусулмон ерларининг бўлиб ташланиши, Уммат кўксига яҳудий вужудининг санчиб қўйилиши, шунингдек, бугун Ғазо, Судан ва бошқа мусулмон ўлкаларида кечаётган кулфатларнинг ҳам асосий сабабчисидир. Шунинг учун ҳам бу адолатсиз халқаро тизимдан қутулишнинг ягона йўли мавжуд. У ҳам бўлса, Халифалик давлатини барпо этишдир. Фақат Халифаликкина исломий ҳаётни қайта бошлаб, янги ва адолатли халқаро тартиб ўрнатади, шунингдек Умматга денгиз, ер ва осмонда бир замонлар Ислом ҳукмронлигида бўлган барча ҳудудларни шаръий ва тарихий ҳаққи сифатида қайтариб беради. Шу билан бирга, Халифалик давлатининг барпо этилиши инсониятни юксалтирадиган халқаро меъёрларни мустаҳкамлаб, мазлумларга ёрдам кўрсатади, мустамлакачилик, бойликларни талон-торож қилиш ва халқларни алдаш йўли билан эзишга бутунлай барҳам беради.

﴿وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ﴾

«Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар»     [Шуаро 227]

 

Роя газетасининг 2025 йил 13 август, чоршанба кунги 560-сонидан

 

TagsГреция ва ЛивияТуркия-Ливия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Капиталистик система назоратидан ташқарида ёки у белгилаб қўйган чегарани бузиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон Америкага Ҳиндистон ҳаво базасига қилинган ҳужумнинг «ҳақиқатини» аниқлашга ваъда бермоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Номусларимизни ким ҳимоя қилади?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/