Энергетикада хорижий инвестор энди қаергача кириб боряпти?

Энергетикада хорижий инвестор энди қаергача кириб боряпти?
Стратегик соҳа бутунлай ташқи кучларга топширилмоқдами?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон энергетика соҳасида хорижий капиталистик кучларга тобелик сиёсати янги ва ўта хавфли босқичга ўтмоқда. Илгари хорижий трансмиллий компаниялар асосан электр станциялари қуриш ва ишлаб чиқарилган энергияни давлатга қиммат нархда сотиш билан чекланган бўлса, энди уларга халқнинг ҳаётий эҳтиёжи бўлмиш электрни бевосита аҳолига етказиб берадиган стратегик тақсимлаш тармоқларини бошқариш ҳам топширилмоқда! Бу мустамлакачилик занжири соҳа учун кадрлар тайёрлашдан тортиб, хорижий инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилишни Президент Администрацияси даражасига кўтаришгача кенгаймоқда. Масаланинг моҳияти жуда аниқ: энергетикага хорижий сармоя киритиш ниқоби остида ҳаётий муҳим инфратузилма бошқаруви ва давлатнинг молиявий ресурслари хорижий капиталистлар фойдасига қайта тақсимланмоқда!
2026 йил 16 октябрда Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги хорижий инвесторлар билан учрашув ўтказди. Расмий сайт хабарига кўра, сўнгги ўн йилда тармоққа 35 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган бўлиб, учрашув кунининг ўзида яна 4,7 миллиард долларлик олтита янги лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Энг ачинарлиси, электр энергиясини тақсимлаш ва аҳолига етказиш тармоқларини хусусий ва хорижий сектор қўлига топшириш қатъий белгилаб қўйилди. Бу қарорлар режимнинг энергетика ва миллий бойликлар борасида танлаган капиталистик ва тобелик йўлини ошкор этади. Ишлаб чиқаришдан тортиб, хонадон ва корхоналарга электр етказиб беришгача бўлган бутун тизимда хорижий корпорацияларнинг ҳукмронлиги ўрнатилмоқда. Бунинг энг яққол ва мудҳиш мисоли — Самарқанд вилоятидир.
Президентнинг 2026 йил 14 августдаги ПҚ–295-сон қарорига мувофиқ, Туркиянинг Aksa компанияси Самарқанд вилояти электр тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) кўмагида ўтказилган тендер ғолиби бўлди. 2026 йил 29 январда тегишли ДХШ ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш битимлари имзоланди. Компания дастлабки 12 йилда 357 миллион доллар киритиш мажбуриятини олган бўлса, Самарқанд ҳокимлигининг 9 октябрдаги ахборотига кўра, бу келишув пўлатдек 30 йиллик муддатга тузилиб, унга умумий 1 миллиард доллар йўналтирилиши айтилди.
«Мулк ва тармоқлар давлат тасарруфида қолади» деган гап шунчаки жамоатчилик кўзини бўяш учун ўйлаб топилган! Президент қарорига кўра, Aksa компанияси тармоқларни кенгайтириш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, ишлатиш ва бутун кундалик бошқарув ҳуқуқини тўлиқ ўз қўлига олмоқда. Ҳатто мавжуд давлат корхонаси ходимларини танлаб олиш ва ишлатиш ваколати ҳам уларга берилган. Демак, «мулк давлатники» деган қуруқ гапнинг ортида аччиқ ҳақиқат яширинган: стратегик тармоқнинг кимга тегишли экани қоғозда қолиб, уни амалда ва реал ҳаётда ким бошқариши, ким ундан миллионлаб доллар фойда соғиб олиши асосий масалага айланмоқда!
Бу ерда «мусулмон давлатларидан инвестор келди» деган чалғитувчи ташвиқотга асло алданмаслик керак! Туркия ўзи мустамлакачи давлат бўлмаса-да, унинг ташқи сиёсати ва Эрдўған режими НАТО блоки ҳамда мустамлакачи АҚШ орбитасида ҳаракатланадиган давлатдир. Саудия Арабистони эса АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг садоқатли ва очиқдан-очиқ тобе вассалидир. Шунга кўра, Туркиянинг Aksa ёки Саудиянинг ACWA Power каби компанияларининг Ўзбекистон энергетикаси ва стратегик тақсимлаш тармоқларига ёриб кириши — бу мусулмонларнинг мустақил сармояси эмас, балки АҚШ диктати остидаги глобал капиталистик тартибнинг ва Ғарб манфаатларининг «исломий» ёки «туркий» ниқоб остида минтақамизга сингдирилишидир!
Бундан ҳам даҳшатлиси, хорижий компаниянинг бу фаолиятдан оладиган даромади ва харажатлари тўлиқ давлат ва халқ бўйнига юкланаётганидир! ПҚ–295-сон қарорда хусусий шерикнинг шартномада белгиланган фойдаси ва даромади давлат томонидан кафолатланган. Тармоқларни модернизация қилиш харажатларини «Ҳудудий электр тармоқлари» давлат компанияси ойма-ой қоплаб боради. Энг хавфлиси, бу тўловлар сўмда амалга оширилса-да, уларнинг қиймати хорижий валютага (долларга) боғлаб қўйилган! Миллий валюта қадрсизлангани сари, давлат ва халқ зиммасидаги тўлов юки геометрик прогрессияда ортиб боради. Агар шартнома бекор қилингудек бўлса, компаниянинг ҳуқуқлари лойиҳани молиялаштирган ташқи кредитор ва банкларга ўтиб кетади! Шу тариқа, давлат хорижий инвесторнинг барча хатарларини ўз бўйнига олиб, унга кафолатланган даромад манбаини яратиб бермоқда.
Бу капиталистик экспансия ягона вилоят билан чекланиб қолаётгани йўқ. 2026 йил 17 октябрда Aksa Enerji раҳбари Жамил Казанжи Тошкент вилояти, Жиззах ва Сирдарё электр тақсимлаш тармоқларини ҳам худди шундай бошқарувга олиш бўйича келишувлар имзолаш режасини очиқлади. Бу шуни кўрсатадики, Самарқанддаги мустамлакачилик ва тобелик модели бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич ёйилмоқда!
Бу ҳам етмаганидек, хорижий инвесторлар энди энергетика соҳаси учун кадрлар тайёрлашга ҳам эгалик қилмоқда. Президент 16 октябрдаги учрашувда Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни ўз ускуналари билан жиҳозлаб, кадрларни ўзи ўқитишини ва бошқа техникумлар ҳам хорижий инвесторлар бошқарувига берилишини эълон қилди. Бу дегани — АҚШ вассали бўлган режимнинг корпорацияси фақат электр объектини қурибгина қолмай, ўз технологиясини олиб келади, уни ишлатади ва ўзига керакли, ўз манфаатига хизмат қилувчи мутахассисларни ўзи тайёрлайди! Натижада стратегик соҳадаги кадрлар ва таълим тизими ҳам ташқи инвесторнинг ишлаб чиқариш ва фойда эҳтиёжларига тўлиқ бўйсундирилади.
Ушбу жараённинг сиёсий ҳокимият даражасидаги кўриниши эса масаланинг асл моҳиятини очади. 16 октябрда Ёқилғи-энергетика соҳасида Инвесторлар кенгаши ташкил этилиб, унга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раҳбар этиб тайинланди. Бу кенгаш хорижий инвесторларнинг ер, тармоқ, техник шартлар ва бюрократия билан боғлиқ барча муаммоларини ягона марказдан ҳал қилиб беради. Президентнинг ўзи таъкидлаганидек, мақсад — «инвестор ва президент ўртасидаги масофани қисқартириш»дир. Бу шуни англатадики, хорижий капитал манфаатларини таъминлаш, уларга йўл очиб бериш ва уларнинг фойдасини кафолатлаш давлат сиёсатининг энг юқори ва устувор даражасига кўтарилмоқда.
Бутун бу манзара ягона аччиқ ҳақиқатни ошкор қилади: Америка ўзининг мустамлакачилик ва капиталистик экспансиясини Марказий Осиёга ҳам бевосита (Вашингтоннинг Марко Рубио каби олий даражали мулозимлари ташрифлари, дипломатик диктати ва бевосита сиёсий босими орқали), ҳам билвосита (ўз орбитасида ҳаракатланадиган режимларнинг компаниялари орқали) амалга оширмоқда. Бу режимлар ва уларнинг корпорациялари АҚШнинг гегемонлик сиёсатига воситачилик қилиб, мусулмон ўлкаларининг стратегик бойликлари, электр тармоқлари ва таълим тизимини АҚШ марказлашган глобал капиталистик тизимига интеграция қилишда манфур вазифани бажармоқда.
Ислом эса энергетика ва ҳаётий ресурсларга бундай капиталистик ва мустамлакачилик мезонида қарашга кескин қарши чиқади.
Исломда энергия манбалари ва жамоат ҳаёти учун зарур бўлган инфратузилма тармоқлари алоҳида шахслар ёки хорижий компаниялар соғиб оладиган хусусий мулк эмас, балки умумий мулк ҳисобланади! Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар:
«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда». (Абу Довуд ривояти).
Электр энергияси, уни ишлаб чиқарувчи станциялар, газ ва умумий фойдаланишдаги электр тақсимлаш тармоқлари Исломий иқтисодий аҳкомларда айнан мана шу олов (энергия) ва умумий мулк доирасига киради. Бундай мулкнинг асосий вазифаси — хорижий капитал ва трансмиллий корпорациялар учун 30-50 йиллик даромад манбаи ва фойда кафолатига айланиш эмас, балки Умматнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашдир!
Шаръий жиҳатдан давлат умумий мулк бўлган электр тармоқларини қуриш, таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш учун айрим ширкатларни муайян ҳақ (хизмат ҳақи) эвазига ёллаши мумкин. Аммо умумий мулкнинг ўзини, унинг бошқарувини ёки ундан келадиган даромад олиш ҳуқуқини ўнлаб йилларга АҚШга ва унга тобе режимлар корпорацияларига топшириш — Ислом аҳкомларига очиқчасига зиддир. Бу мустамлакачилик занжирини ўз қўли билан бўйинга илиш ва халқ бойлигини ташқи капиталистларга қасддан топширишдир.
Исломнинг иқтисодий низомида электр, нефт, газ ва бошқа энергетика манбаларидан келадиган манфаат ва даромад тўлиқ уммат манфаати учун сафрланиши шарт. Яқинда тикланажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлати умумий мулкни бошқариш, электр станциялари ва тармоқларини барпо этиш ҳамда уларни аҳоли ва саноат эҳтиёжи учун ишлатиш масъулиятини бевосита ўз зиммасига олади. Бу ишларга хорижий инвесторларнинг тиламчилик кафолатлари эмас, балки умумий мулк даромадлари сарфланади. Зарур технология ва техника сотиб олиниши мумкин, лекин умумий мулк, таълим ва стратегик инфратузилма устидан асосий бошқарув ҳеч қачон хорижий сармоядор ва капиталистларнинг фойдасига бўйсундирилмайди!
Мусулмонлар учун ягона ва тўғри йўл — ўз бойликларини ва энергетикасини хорижий корпорацияларга топшириб қўяётган бу капиталистик тузумга барҳам бериш ҳамда Умматнинг барча ресурслари ва бойликларини фақат ва фақат Аллоҳнинг шариатига бўйсунадиган Исломий Давлат – рошид Халифалик соясида адолат билан бошқаришдир. Зеро, электр ва энергия — халқнинг ҳаётий ва шаръий ҳаққидир ва у ташқи инвесторларнинг ҳамёнига эмас, шу бойликнинг ҳақиқий эгаси бўлган Умматга хизмат қилиши шарт.
Салоҳиддин
06.11.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ