«Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга сизларга тажовуз қилган миқдорда жавоб қайтаринг!»

﴿فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُواْ عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ﴾
«Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга сизларга тажовуз қилган миқдорда жавоб қайтаринг!»
2026 йил 9 ноябрь, душанба куни, ҳижрий 1448 йил 29 жумодул-аввалда, Порт-Судан шаҳрининг Катта бозорида жойлашган «Ал-Ҳарамайн» меҳмонхонаси ҳовлиси Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги вакиллиги томонидан «Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга сизларга тажовуз қилган миқдорда жавоб қайтаринг!» мавзусида ўтказилган сиёсий мурожаат тадбири иштирокчилари билан тўлди.
Унда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Яъқуб Иброҳим сўзга чиқди. У Эфиопиянинг Суданга қилаётган тажовузлари муаммосини кўтариб, бу тажовузларнинг кўламини ва уларга нисбатан қандай чора кўриш лозимлигини баён қилди. Бунинг учун қўшинларни сафарбар этиш кераклигини таъкидлади. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ ҳам ўзлари бошчилик қилган қўшинни юришга сафарбар этганлар, Бану Қайнуқо яҳудийларини Мадинадан чиқариб юборганлар ва бошқа тажовузкорларни ҳам тўхтатиб, ҳар бирини ўз ҳаддида ушлаб турганлар.
Сўнг устоз Яъқуб Судан ҳукуматининг мазкур тажовузларга нисбатан заиф муносабатини қоралади. У ҳукуматнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Африка кенгашига мурожаат қилиши шаръан жоиз эмаслигини ҳамда бу муассасалардан фойда йўқлигини баён қилди. Чунки улар мазлумларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш учун эмас, балки кофир мустамлакачининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган муассасалардир.
Якунда устоз Яъқуб тадбирда қатнашган эркак ва аёлларни ўз динларини ғолиб қилиш йўлида ҳаракат қилишга, яъни пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилишга чақирди. Зеро, ана шу Халифалик мусулмонларга тажовуз қилган ҳар бир кимсадан қасос олади.
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ