Эй, Покистон аскарлари! Умматни Америка чангалидан қутқаришда энг катта масъулият сизларнинг зиммангиздадир

Эй, Покистон аскарлари! Умматни Америка чангалидан қутқаришда энг катта масъулият сизларнинг зиммангиздадир
Эй, Покистон мусулмонлари! Дунёда зарар ва охиратда азоб келтирадиган Америка иттифоқлари тармоғини рад этинг! Унинг малайлари Америка билан тузган иттифоқларни ҳам рад этинг! Билингки, Шариат ҳукми мусулмонларга қарши уруш қилаётган ёки уларга қарши уруш қилаётганларга ёрдам бераётган кофирлар билан иттифоқ тузишни ҳаром қилган. Америка ҳам айнан шундай қилмоқда.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿إِنَّمَا يَنْهَاكُمْ اللَّهُ عَنْ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾
«Албатта, Аллоҳ сизларни дин борасида сизларга қарши урушган, сизларни ўз юртларингиздан чиқарган ва чиқаришда бир-бирларига ёрдам берган кимсаларни дўст тутишдан қайтаради. Ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар золимлардир» (Мумтаҳана сураси, 9-оят).
Исломий юртлар ўртасидаги иттифоқларни ҳам рад этинг ва уларни ягона Исломий давлатда бирлаштиришни талаб қилинг!
Исломий юртларда мавжуд давлатларга нисбатан шаръий ҳукм — уларни Халифалик давлати соясида бирлаштириш фарз эканидир. Зеро, Набий ﷺ шундай деганлар:
«Мендан кейин пайғамбар йўқ. Аммо халифалар бўлади ва улар кўпаяди». Саҳобалар: «Унда бизга нимани буюрасиз?» деб сўрашди. У зот: «Биринчи халифага берилган байъатга вафо қилинглар, кейин келганларига эмас», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Имом Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳида шундай дейди:«Бу ҳадиснинг маъноси шуки, агар бир халифадан кейин бошқа халифага байъат берилса, биринчи халифага берилган байъат саҳиҳ бўлиб, унга вафо қилиш вожибдир. Иккинчи халифага берилган байъат эса ботил бўлиб, унга вафо қилиш ҳаромдир. Шунингдек, иккинчи халифаликка даъво қилиш ҳам ҳаромдир. Иккинчи халифага байъат берганлар биринчи халифага байъат берилганини билган бўлсалар ҳам, билмаган бўлсалар ҳам, бу ҳукм ўзгармайди. Иккаласи икки шаҳарда бўлсалар ҳам, бир шаҳарда бўлсалар ҳам, ҳукм бир хилдир…»
Эй, Покистон армияси! Исломий юртлардаги Америка мустамлакачилиги Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланганидан буён ҳозир энг заиф ҳолатларидан бирини бошдан кечирмоқда. У ўзининг малайлари ва тобеълари билан тузган иттифоқлар тармоғига ҳамда уларнинг ўзаро иттифоқларига таяниб турибди.
Мусулмонларнинг барча қўшинлари шу ўнлаб йиллар давомида Америка мустамлакачилигига барҳам бера олмагани учун масъул бўлсалар-да, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизларга ато этган улкан ҳарбий куч сабабли энг катта масъулият айнан сизларнинг зиммангиздадир.
Исломий юртларнинг барчасини Халифалик соясида бирлаштириш жараёнини бошлаш учун битта кучли мусулмон мамлакатининг ўзи кифоя. Нега бу мамлакат Покистон бўлмаслиги керак?!
Шундай экан, хоинларни ағдаринг, Америка билан тузилган иттифоқларни парчаланг ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусратингизни беринг!
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ