Иорданияда Америка иштирокидаги «Шай турган шер 2016» номли ҳарбий машғулотлар бошланди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Иорданияда Америка иштирокидаги «Шай турган шер 2016» номли ҳарбий машғулотлар бошланди
АҚШ ва Иордания «Шай турган шер» номли ҳарбий машғулотларни ўтган якшанба куни бошлади. Бу ҳарбий машғулотда ҳар икки томондан олти минг аскар иштирок этмоқда.
Иордания армиясидаги муштарак машғулот бошқарувчиси штаб бошлиғи Фаҳд Зомин матбуот анжуманида бундай деди: «Биз «Шай турган шер» номли ҳарбий машғулотлар бошланганини эълон қиламиз. Бу ҳарбий машғулот 2016 йил 15-24 май кунлари давомида дўстимиз Америка томони билан ҳамкорликда ўтказилади».
Кейин «Бу машғулотлардан икки дўст давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда мудофаа имкониятларини, ички хавф-хатарлар ва бўҳронларга қарши ҳамкорликда курашни ривожлантириш мақсад қилинган» дея қўшимча қилди.
Ўз навбатида, АҚШ марказий қўмондонлигининг машғулотлар ва тайёргарликлар бошқарувчиси зобит Ральф Гровер ҳам «Қўшма машғулотда АҚШ ва Иорданиядан олти минг нафар аскар иштирок этади», дея билдирди. Кейин «Бу йил армия марказий қўмондонлигидан, ҳаво ва денгиз кучларидан, махсус кучлардан, соҳил хавфсизлик кучларидан 3 минг атрофидаги ҳарбий қатнашади», дея қўшимча қилди. Ҳар икки томон ҳам бу машғулотларнинг регионал ҳодисаларга алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Айтилишича, бу йилги машғулотлар бу турдаги машғулотларнинг олтинчисидир. Шунингдек, бу машғулотлар денгизда, ҳавода ва қуруқликда қўлланувчи турли русумдаги қуролларни қўллашни ҳам ўз ичига олади. (Франс 24).
Роя газетаси шарҳи:
Мусулмонлар малай ҳукмдорлар томонидан бошқарилаётган пайтда уларнинг армиялари билан душманлар армиялари ўртасида қўшма машғулотларни ўтказиш табиий иш бўлиб қолди. Америка Ироқ билан Афғонистонни истило қилди. У бу юртлардаги ва Сурия, Яман, Ливия каби бошқа исломий юртлардаги мусулмонларни бомбардимон қилмоқда, Фаластинда эса яҳудийлар давлатини ва унинг жиноятларини қўллаб-қувватлаяти… Мана шундай бир давлатни Иордания армиясидаги қўшма машғулотлар бошқарувчиси «дўст», деб атамоқда!!! Душман билан дўстона муносабатда бўлишдан кўра улканроқ жиноят, мусулмонлар масаласи ва манфаатига лоқайдлик қилишдан кўра ёмонроқ лоқайдлик борми??!!
Роя газетасининг 2016 йил 18 май чоршанба кунги 78-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ