| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

By htadmin
22.06.2026
0
Share:

ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

Муборак Яман замини узра бахтсизлик соялари тобора қуюқлашиб, тириклик фаслларнинг энг оғир, энг заҳматли машаққатларига юз тутмоқда. Бугун юрт бошига тушган қора кунлар ҳаётнинг ҳар бир гўшасини, ҳеч бир истисносиз, аёвсиз янчиб бормоқда. Айниқса, хонадонлардан файз-у баракани, қут-баракани суғуриб олган қоронғулик — чироқсиз ва сувсиз қолган умидлар инсонларнинг кундалик ризқ-рўзи ва ором уфқларига оғир пичоқ бўлиб санчилди.

Олов бўлиб ёғаётган ёз жазирамасида Адан шаҳри қайноқ тамғага айланди: электр нуридан маҳрум бўлган аҳоли ўз бошпаналарида нафас ололмай, жон таслим қилгудек димликдан қочиб, кўчаларнинг тош йўлакларига, совуқ ва чанг тротуарларга сочилдилар. Муштипар оилалар учун қадрдон уйлар бир лаҳзада бўғувчи қафасга, тириклайин гўрга айланди; Ал-Муалло, Сира ва Крейтер туманларининг тунги кўчаларида бағри қон бўлиб, сарсон-саргардон ётган гўдаклар ва қарияларнинг аянчли сиймоси бугун Аданнинг кундалик фожианомасига айланди. Бу манзаралар — томирларидан қон ўрнига заҳар оқаётган ҳукмдорларнинг бепарволигидан тириклик умиди сўниб бораётган мазлум халқнинг фарёдидир.

Мана шундай сабр косаси тўлган оғир дамларда, 2026 йилнинг 10 июнь оқшомида ғазаб олови омманинг томирларида гуриллаб ёниб кетди. Кўзларига қоронғуликдан ўзга ҳеч нарса кўринмаган намойишчилар Адан бағридаги муҳташам Маашиқ саройига — халқ оч-наҳор ўтирган бир пайтда ҳузур-ҳаловат сурилаётган масканга олиб борувчи йўлларни бутунлай тўсиб қўйдилар. Чексиз зулмат ва тугамас ўчириш соатларидан қалблари куйган юзлаб мазлумлар кўчаларга отилиб чиқиб, бор алам ва заҳарларини ифодалаш учун яроқсиз шиналарни алангалатдилар. Тонгга қадар кўкка сочраган ўша қора тутунлар ва лавуллаб ёнган оловлар — халқ қалбидаги нафрат вулқонининг рамзи эди. Шон-шуҳрат ва бойлик ичида сузаётган сохта ҳукуматнинг назорати остида қолган барча бечора вилоятларда ҳам ҳаёт мана шундай куйиб, кул бўлмоқда.

Шимолнинг тоғли кентларида, Ансар Аллоҳ (ҳусийлар) ўз чангалига олган тупроқларда ҳам мазлумларнинг аҳволи бундан кам эмас: у ерда уруш ва вайронгарчилик баҳонаси остида халқ бахтсизлик домига улоқтирилган. Ўзларини «бошқарув эгалари» деб билган кимсалар, елкаларидаги раиятга ғамхўрлик қилишдек муқаддас масъулиятни уруш довулларига улоқтириб, халқни тақдир ҳукмига ташлаб қўйдилар. Бу диёрларда гўдакларнинг чироқсиз уйларда йиғлаши одатий ҳолга айланган. Бечора одамлар зулматдан нажот истаб, тижоратчиларнинг қўлидаги хусусий генераторларга бор-будларини топширишга мажбур. Халқнинг қон-терга ботиб топган охирги чақалари эвазига ушбу генераторларнинг баҳоси осмон-у фалакка кўтарилди. Мазлумларнинг кўз ёшлари ва чексиз машаққатлари бугун тахтда ўтирган бераҳм золимларнинг хазиналарини олтин билан тўлдирувчи жирканч бир булоққа айланиб бўлган.

Муборак Яман заминини неча бўлакка бўлиб, неча хил тахт қурган бўлмасинлар, бу тупроқда инграётган мазлумларнинг чекаётган оҳ-у зори, тортаётган заҳмати биттадир. Сиёсат саҳнасида ранг-баранг шиорлар жавлон урмасин, кўкда неча хил сохта байроқлар ҳилпирамасин, бечора халқнинг ҳақ-ҳуқуқларидан жудо этилиб, оёқости қилиниши ягона аянчли қисматга айланди.

Юртда кун-кундан чириб бораётган ҳаётий тармоқлар, ўлатдек ёйилаётган хасталиклар, қашшоқликнинг қонли чангали ҳамда жазирама олов ичида нафаси бўғилаётган жамиятга чироқ нурини ҳам раво кўрмаган тизим — шунчаки ўткинчи бир техник хато ёки бошқарувдаги нўноқлик эмас. Бу — инсон деган шарафли хилқатнинг энг табиий яшаш ҳуқуқини оддий бозор товарига айлантирган, эл-улусни шилиш эвазига нафс ва пул топиш илинжида сиёсий олди-сотди қиладиган ваҳший капиталистик низом олиб бораётган асрий жиноятнинг машъум ва муқаррар мевасидир.

Электр энергияси ҳар бир диёр учун тирикликнинг уриб турган томири ва фаровонликнинг бош пойдеворидир. Халқ оғирини енгил қилиш, ҳаёт чархпалагини айлантириш учун бу энергияни бардавом қилиш — раҳбарлик тахтини эгаллаган ҳар бир муассаса зиммасидаги бурч, бўйинларидаги фарздир. Афсуски, ушбу зулмат манзараси Яман фарзандлари бошига ёғилаётган битмас-туганмас кўргуликлар занжирига янги бир оғир халқа бўлиб уланди.

Дим хонадонлардан қочиб, ёзнинг тафтида куяётган кўчаларда сарсон тунаётган халқнинг фарёди — аслида бағри тош амалдорлар қалбини тирнаши лозим бўлган, нима қилиб бўлса-да чироқни ёқишга ундаши керак бўлган Сарсон Умматнинг фиғони эди. Аммо Адан саройларида ўтирган бераҳмларнинг жавоби мазлумлар устига мурувват нурини сочиш эмас, балки уларнинг овозини ўчириш учун кўчаларга қуролли аскарларни ва зулм чангаллларини ёйиш бўлди.

Ўз қоронғу кулбаларининг жазирамасидан қочиб, тун бағрида кўчаларни тўлдирган халойиқнинг аянчли қиёфаси ҳамда уларга қурол ўқталиб турган сохта ҳукуматнинг машъум ва шармандали тутими — ваҳший капиталистик тафаккурнинг оммани бошқаришдаги мутлақ ожизлигини, тубанлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди. Бу иллатли тизим миллионлаб гўдаклар ва оналарни уйлар ичида, кўча чангида секин-аста жон таслим қилишга — тирик ўлимга маҳкум этмоқда. Айни шу лаҳзаларда эса, ўз элларини пулга ва ташқи кучларга сотган хоин раҳнамолар ўзларининг салқин, муҳташам кошоналарида кўзларини юмиб, маишат ва ҳузур-ҳаловат денгизида сузмоқдалар.

Бугун Яман диёри гувоҳ бўлаётган ушбу юрак-бағрини қон қилувчи манзара — жазирама ёз чилласида шаҳарлар ва кўҳна кентларнинг тим қоронғуликка чўмиши — ўз суверенитети ва иродасини ташқи кучларнинг қўлига гаровга топширган ҳукмдорлар орасида фасод ва хиёнатнинг томир отиб, қанчалик чириб кетганига очиқ бир далилдир. Бу кимсалар минтақавий ва халқаро кучларнинг жирканч режаларини рўёбга чиқариш илинжида ўз халқининг ризқини, манфаатларини қурбон қилдилар; Яманда тириклик нишонаси бўлган сўнгги ҳаётий иншоотларни ҳам аямай вайрон қилиш, кулини кўкка совуриш йўлини тутдилар.

Улар миллионлаб бечора халқ фарзандларини энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлардан — сув ва иссиқ кунларда жон асрайдиган чироқ нуридан маҳрум этиб, заррача масъулият ҳиссисиз аёвсиз азоблар домига ташлаб қўйдилар. Чунки уларнинг тош қалбида бундай илоҳий неъматлар раъиятга кўрсатилиши лозим бўлган олий давлат ғамхўрлиги эмас, балки фақатгина фойда ва зиён, сиёсий олди-сотди тарозисига тортиладиган арзон бир бозор товаридир!

Яман тупроғидаги ушбу аянчли харобгарлик ва ҳаётий хизматларнинг кундан-кун атайлаб заифлаштирилиши асло оддий бир тасодиф эмас, балки у ўта маккорлик ва юқори дақиқлик ила чизилган сиёсий саҳна асаридир. Бир-бирининг қонига ташна бўлган урушаётган фракциялар халқнинг оғриқларидан ўз нафслари ва манфаатлари йўлида сиёсий қурол сифатида уятсизларча фойдаланмоқдалар; бу ҳолат айниқса «расмий ҳукумат» ниқоби остида қолган бечора ҳудудларда яққол кўзга ташланади.

Бугун мазлум инсонларнинг ўз ҳақларини истаб кўчаларга отилиб чиқиши — тахт талашаётган ушбу гуруҳларнинг бир-бирига чоҳ қазиш ва сиёсий тузоқ қўйиш ўйинига айланиб улгурди. Шимолда — ҳусийлар ўз панжасига олган диёрларда эса, агар совуқ қуроллар ўқталган темир чангал ва норозилик овозини бўғувчи шафқатсиз таъқиқлар тўсиб турмаганида эди, кўчалар ва майдонлар бугунги зулмдан қон йиғлаётган, аламзада халойиқнинг тўлқини билан албатта лиммо-лим тўлган бўларди.

Жанубий Яман майдонида Риёз ва Абу-Даби ўртасида сунъий фитна ўтларини алангалатиш орқали олиб борилаётган ушбу жирканч ўйинлар — аслида уларнинг Вашингтон ва Лондондаги олий хўжайинларига қуллуқ қилиш қиссасидан қонли бир саҳифадир, холос. Кўзимизни бўяш учун мазкур минтақавий кучлар юзаки ва косметик чоралар билан майдонга кириб, хоин ҳукмдорларнинг виждонини пул эвазига сотиб олмоқдалар. Аммо улар энг ҳаётий эҳтиёж бўлган энергетик инқирозини ўз мустамлакачилик режалари йўлида халқ бошига ўқталган яланғоч қилич ва разил бир восита ўлароқ сақлаб турибдилар. Уларнинг асл ғарази — ушбу зулмат дастаги орқали бечора оммани ўзлари хоҳлаган томонга, ўзлари чиизган қуллик йўлига мажбуран йўналтиришдир!

Айни шу машъум соатларда, Оқ уй ўз малайларини Шимол тахтида маҳкамроқ ўрнаштириш ва ўша ердаги ғанимларининг нафас йўлларини бўғиш учун бор ричагларини ишга солмоқда. У Адан, Ҳадрамавт, Маариб ва мағриб қирғоқларида инглиз соясига сиғинган қўғирчоқларни янчиб ташлаш илинжида Аданнинг молиявий жиловларини узиб олишга аҳд қилган. Америка мустамлакачилигининг ушбу суқилиб кириши Адан Марказий банкининг совуқ йўлаклари ичига Америка Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ниқобидаги тузоқларни сингдиришда ҳамда АҚШ Молия вазирлиги ва Халқаро Валюта Жамғармасининг заҳарли, мажбурий фармонларини ўтказишда яққол намоён бўлмоқда.

Океан ортининг кибри ва нафси бу чегарада ҳам тинчимади. У инглиз маккорлигининг тарихий вакили бўлмиш Абу-Даби режимининг қанотларини қайчилади; мақсад — Лондон Форин Оффисининг ушбу заминдаги асрий таъсирини бутунлай супуриб ташлаш эди. Юртнинг қора олтин конлари ва тириклик томирлари устига ўз қонли чангалини ботириш учун хорижий ва маҳаллий ёлланма аскарларни сафарбар этиб, Америка режаларининг остонасида бош эггувчи содиқ қули — Риёз режимини саҳнага олиб чиқди.

Хўш, ўзлигини сотган ушбу минтақавий қўғирчоқлар ва уларнинг пойида бош эгган хоин сиёсий қиёфалар қачон Яман тупроғи ва унинг бағриқон халқи учун бирор хайр келтирган эди?! Шарқ-у Ғарб очкўзларининг — АҚШ ва Британиянинг Яман устида олиб бораётган олтмиш йилдан зиёд вақтга чўзилган ушбу мустамлакачилик уруши, унинг қонли тегирмон тошлари ва фитна ўтлари фақат ва фақат юртнинг ҳаётий манфаатларини куйдириш ҳисобига бўлди. Ушбу уруш центрифугаси элнинг салоҳиятини янчиб, бор хазинасини ҳавога совурди. Бугун Яман тупроғида на умид уйғотувчи ҳалол иқтисод, на келажакни нурли қилувчи маърифат (таълим), на дардларга даво (соғлиқни сақлаш) ва на жон асрагулик хотиржамлик қолди!

Ваҳоланки, Яман бағридаги қора олтин уммони, газ конлари ва ер ости хазиналари Ислом шариати ҳукмига кўра умматнинг умумий мулки ва ризқи эди! Бу бойликлар халқ ишларини тартибга солиш, раъиятга иззатли ва шарафли тирикликни туҳфа этиш, шаҳарларни нур сочувчи обиҳаёт станциялари билан юргизиш учун яратилган омонат эди. Бироқ, виждонлари хорижга гаровга берилган ҳукмдорлар ўзларининг мустамлакачиларга бўлган кўр-кўрона ва қулларча содиқликлари сабабли миллий саноатни тўхтатишни, коммунал тармоқларни чиритишни ва юртни судхўрлик ва қарамлик ботқоғига чўктиришни афзал кўрдилар.

Улар ўзларининг машъум ва шармандали хоинликларида икки қиёфали махлуққа айландилар: уларнинг бир қисми юзини қиблага эмас, балки Лондон саройлари томон бурди, иккинчи бўлаги эса Вашингтон ботилини қучоқ очиб кутиб олмоқда. Оқибатда эса, ёзнинг оловли чилласида, зулмат ва қоронғулик қаърида куйиб, қорилаётган фуқароларнинг фарёдлари ва битмас-туганмас мусибатлари бу тошбағир тизим томонидан бутунлай оёқости қилинди!

Эй Яман заминининг муҳтарам аҳли! Бошингизга ёғилаётган ушбу оғир бало ва мусибатларнинг асл иллати аллақачон ошкор бўлди — бу инсониятни ҳалокатга бошлаган ботил капиталистик тузум ва унинг соясида изғиб юрган золим кимсалардир. Бинобарин, ушбу фасод тизимни ҳаётингиздан бутунлай супуриб ташлаш ҳамда ишларингизни олий Илоҳий аҳкомлар ила тартибга солувчи давлатни барпо этмоқ зиммангизга вожибдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Барчангиз раҳбардирсиз ва барчангиз ўз қўл остидагиларидан масъулдирсиз» (Имом Бухорий ривояти).

Бугунги кунда сиз чекаётган беадад азоб-уқубатларни бартараф этиш — фақатгина Ислом шариатидаги асл ғамхўрлик тизимига қайтиш ила воқе бўлгусидир. Бу олий нажот эса Ҳизб ут-Таҳрир жамоати барпо этиш йўлида фидокорлик ила фаолият олиб бораётган, Ҳақ Субҳанаҳу ва Таолонинг самовий ваъдасини рўёбга чиқарувчи, Пайғамбарлик йўли асосига қурилган Иккинчи Рошид Халифалик давлатининг муборак соясидагина амалга ошур.

Бу муқаррар истиқболга Холиқи Зулжалолнинг ушбу ояти каримаси олий ва қатъий далилдир:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً﴾

 «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга ер юзида ҳукмрон қилишни ваъда қилди, худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек. Ва улар учун Ўзи рози бўлган динларини албатта мустаҳкамлашини ва уларнинг бошига тушган хавф-хатарларидан кейин тинчлик-омонликка айлантириб беришини ваъда қилди» (Нур 55-оят).

Устоз Абу Бакр Ал-Жабалий қаламига мансуб — Яман вилояти

Роя газетасининг 2026 йил 17 июн, чоршанба кунги 604-сонидан

TagsЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоирдаги Араб давлатлари Лигаси саммити ҳамда унинг Жазоир озодлик инқилоби хотирасида ўтказилишининг рамзи

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия: ҳокимият халқники, Ислом: салтанат умматники

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин намойиш ва шиорлар билан эмас армиялар билан озод этилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.06.2026

    ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • 22.06.2026

    ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • 22.06.2026

    ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • 22.06.2026

    ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • 22.06.2026

    Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/