Учлик саммити — Америка, Россия ва Хитой

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Савол-жавоб
Учлик саммити — Америка, Россия ва Хитой
Савол: АҚШ, Россия ва Хитой раҳбарларини бирлаштирган уч томонлама олий учрашув 2026 йил 19 ноябрь куни Хитойнинг Шэнчжэн шаҳрида бўлиб ўтди ва у ерда ўтказилган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги кенгаши (APEC) саммити доирасида тахминан тўқсон дақиқа давом этди. Айни шу пайтнинг ўзида Европа давлатлари Германия пойтахти Берлинда «Хоҳловчилар иттифоқи» давлатлари бирлашмасининг олий учрашувини ўтказди. Хўш, ушбу икки олий учрашувни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Уларнинг натижалари қандай? Ва бу халқаро майдонда ёки йиғилган давлатлар ўртасидаги муносабатларда бирор ўзгариш ясайдими?
Жавоб: Юқоридаги саволларга жавоб ойдинлашиши учун қуйидаги масалаларни кўриб чиқамиз:
1- Биз аввал ҳам АҚШнинг мақсадларидан бири – Америка, Россия ва Хитой ўртасида уч томонлама келишув тузиш эканига ишора қилган эдик. Жумладан, 2025 йил 19 август санасида «Трампнинг Аляскада Путин билан учрашуви» мавзусида чиқарган савол-жавобимиздаги «Г — Қуролланиш пойгаси ва стратегик қудрат» банди остида шундай деган эдик: «(Икки томоннинг бунга эҳтиёжи борлигини инобатга олганда, ядровий ва стратегик ракеталар ҳамда ҳарбий қудратни ошириш борасидаги музокаралар зудлик билан очилиши эҳтимоли жуда юқори. Бугунги кунда Россия ушбу музокараларга Хитой ҳам қўшилиши ва улар уч томонлама бўлиши ҳақидаги АҚШнинг аввалги шартига рози бўлиши эҳтимоли катта. Чунки бундан олдинги Россия-Америка келишувлари ўн йилликлар давомида икки ҳарбий йирик давлат ўртасидаги келишувларнинг давоми эди ва АҚШ уларга йирик Хитой давлатини ҳам қўшишни истагани учун уларни тўхтатиб қўйган эди. Айниқса, бугунги кунда Хитой яқин орада уни ушбу икки йирик давлат қаторига олиб чиқадиган ядровий қуролланиш дастурларини амалга оширмоқда; зеро, унинг ядровий дастури 2030 йилга келиб тахминан мингта ядро каллагига эга бўлишига олиб боради, яъни у Британия ва Франция каби ўрта ядровий давлатлардан ўзиб кетганига бир неча йиллар бўлди… Шунга кўра, стратегик қуроллар масаласидаги Россия-Америка музокараларида иштирок этишга Хитойни таклиф қилишдан Россиянинг тортинишига олиб келадиган барча сабаблар йўқолган, дейиш эҳтимоли кучли. Бу эса АҚШ учун Россия-Хитой иттифоқини парчалаш йўлидаги бир қадамни ифодалайди… Шу сабаблар туфайли АҚШнинг Россия билан Хитой ўртасидаги иттифоқни парчалашдан умиди катта экани эҳтимолдан холи эмас; бироқ у бу масалага тўғридан-тўғри киришиб, Россиянинг ҳиссиётларига тегмаган ҳолда, балки Хитой-Россия иттифоқини аста-секин заифлаштириш учун Россия билан яқинлашиш қадамлари орқали ҳаракат қилмоқда).» Савол-жавобдан олинган иқтибос тугади.
2- 2010 йил апрель ойида имзоланган ва ядровий қуролларни чеклашни ўз ичига олган АҚШ ва Россия ўртасидаги «Нью-Старт» шартномасининг амал қилиш муддати 2026 йил февраль ойида тугаганидан сўнг, Вашингтон уч томонлама олий даражада учрашув ўтказиш ҳамда ядровий қуролларни чеклаш бўйича уч томонлама келишув тузишни талаб қилишда фаоллашди. Ушбу шартномада «стратегик ҳужумкор ядровий жанговар каллакларнинг энг юқори чегарасини 30 фоизга, стратегик учириш воситаларининг энг юқори чегарасини эса 50 фоизга қисқартириш» белгилаб қўйилган эди. Ўша пайтда Россия ўзининг халқаро мавқеи яхшиланиб, АҚШ унга доимо халқаро масалаларни муҳокама қилишга таклиф этадиган ва ўзи билан нуфуз тақсимлайдиган буюк давлат сифатида муомала қилиши орқали Совет Иттифоқи давридаги шон-шуҳратини қайта тиклашни хомхаёл қилаётганди. Бироқ Россия бир муддат ўтгач, АҚШнинг ўзига нисбатан олиб бораётган сиёсатини, хусусан, Сурия масаласида бўлгани каби унга Туркия билан баробар минтақавий давлат сифатида муомала қилаётганини ҳамда АҚШ уни билан ҳисоблашмай, аксинча, Украина уруши ботқоғига тушириб қўйган бошқа масалаларни англаб етгач, 2023 йил 21 февраль куни ушбу келишувдаги иштирокини тўхтатиб туришини эълон қилди.
3- Трамп Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форуми (APEC) саммити (олий йиғини) мажлисларидан фойдаланиб қолишга ва шу боис унда иштирок этишга қарор қилди… Сўнгра ядровий қуроллар ишлаб чиқаришни чеклаш ҳамда ўзларида мавжуд бўлган ядровий қуролларни қисқартиришга оид битим имзолаш масаласини муҳокама қилиш учун Россия ва Хитой раҳбарларини уч томонлама учрашув ўтказишга даъват этди. Трамп 2026 йил 19 ноябрь куни Шэньчжэнь шаҳрида олий даражадаги учрашув ўтказилишидан олдин Американинг «Фокс Ньюс» телеканалига шундай баёнот берди: «(Бизда тўрт мингта ядровий қурол бор, Россияда эса 3800 та ядровий қурол мавжуд. Хитойга келсак, унда ҳозир тўрт юз ёки беш юзта бор, аммо у бизга етиб олади)». У яна шундай деди: «(Хитойни ядровий қуроллар ишлаб чиқишни тўхтатишга кўндириш ниҳоятда қийин бўлади)», бироқ у Си ва Путин билан бўладиган учрашувидан Россия-Украина урушини тугатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга туртки беришда фойдаланишга интилмоқда, яъни у Россия-Украина урушини тугатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари қартасидан Россияга, шу орқали эса Хитойга ядровий қуролни чеклашга оид келишув тузишни қабул қилдириш учун босим ўтказишда фойдаланмоқчи. У олий учрашув аввалида шундай деди: «(“Бошқалардан катта фарқ билан дунёдаги энг йирик уч ядровий давлат сифатида АҚШ, Россия ва Хитой дунёдаги ядровий қуроллар сонини қисқартириш ва қачондир улардан фойдаланиш хавфини чеклаш масаласини муҳокама қилиш имконини берувчи ўзига хос мавқега эга. Ушбу қуроллар сонини қисқартириш жуда қийин иш”… Аш-Шарқ ал-Авсат, 19.11.2026)». У бу қийинчиликни учрашувдан сўнг шундай изоҳлади: «(“Ҳар қандай одам учун: бизда 4 мингта ядровий қурол бор ва биз уларнинг ярмидан воз кечамиз, дейиш жуда қийин, бу мушкул иш”, — деди, бироқ қўшимча қилди: “У бу мавзуни кўтаришда давом этади, чунки буни амалга ошириш шарт. Лекин буни руҳий жиҳатдан бажариш қийин”… Рейтер, 19.11.2026)». Гўёки у бошқалардан ўз ядровий қуролларини қисқартиришни, уларни ишлаб чиқаришни чеклашни ёки ҳатто улардан воз кечишни истайди-ю, аммо ўзи мамлакатининг ядровий қуролларини қисқартиришни хоҳламайди; чунки бу унга жуда оғирлик қилади ва руҳан бундан кўнгли хотиржам бўлмайди, бироқ Россия ва Хитой воз кечганида у хотиржам тортади! Гўёки у Иккинчи жаҳон урушидан олдин Британия қуролларни қисқартириш ва уларни ишлаб чиқаришни чеклаш тўғрисидаги битимни имзолаш орқали Францияга макр қилганида Франция ишониб, битимга амал қилгани, лекин Британия амал қилмагани сингари, ўзининг икки асосий ядровий рақиби — Россия ва Хитойга макр қилмоқчи ва шу орқали улар унга ишониб, ўз қуролларини қисқартиришга юз тутишларини истамоқда!
4- Ушбу уч томонлама учрашув якуни бўйича Оқ уй, Кремль ва Хитой оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган қўшма баёнот чиқарилди. Унда қуйидагилар қайд этилган: «(“Уч давлат раҳбарлари ҳозирги халқаро вазият юзасидан кенг фикр алмашдилар” ҳамда “стратегик барқарорлик ва халқаро хавфсизликни сақлашга содиқ эканликларини” тасдиқладилар. Уч давлат “ядровий хавфларни камайтириш ва ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш бўйича мулоқотга киришиш” мажбуриятини олди. Шунингдек, “нефть маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни етказиб бериш ҳажмини ошириш” масаласида ҳамфикр эканликларини эълон қилдилар. “Етакчилар энергия таъминотининг узлуксиз оқими муҳимлигини” таъкидладилар. Улар “ташкилот глобал муаммоларга янада самаралироқ юзлаша олиши ҳамда глобал хавфсизликни сақлашдан иборат ўз вазифасини бажара олиши учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилишни олға силжитиш” мажбуриятини олдилар. Бундан ташқари, “давлатларнинг розилиги тамойили ва уларнинг мансабдор шахслари эга бўлган дахлсизликни ҳурмат қилиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлигини” эътироф этдилар. Ҳамда “Халқаро жиноят суди ва бошқа шу каби муассасалар ўзларининг суд ваколатларини суиистеъмол қилмасликлари кераклиги” тўғрисида якдил фикрга келдилар)». Хуллас, бу давлатлар қўшма баёнотда келтирилган бирор-бир масала юзасидан уч давлат зиммасига мажбурият юкловчи битим ёки шартнома даражасида аҳдлашганлари кўринмаяпти. Баёнот унда келтирилган бандларни амалга оширишнинг ҳеч қандай йўл-йўриқ ва воситаларидан холидир. Шу боис ушбу давлатлар ўртасида ҳеч қандай битим ёки шартнома имзоланмади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги халқаро вазиятда ёки халқаро сиёсатда бирор ўзгариш рўй бериши кутилмайди, балки у ҳозир қандай бўлса, шундайлигича қолади. Шунга қарамай, Трамп ўз одатига кўра, ядровий қуролланишни чеклаш тўғрисида шартнома тузиш борасида бирор натижага эришгунига қадар улар билан учрашувларини давом эттириш мақсадида уч томонлама учрашувни («“ижобий, бунёдкор ва ниҳоятда самарали”… Хитойнинг Си-Си телевидениеси, 2026 йил 19 ноябрь») дея таърифлади. Гарчи у ҳар бир ишда, ҳатто ўша иш муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам, ўз одатига кўра доимо ғалабалар, муваффақиятлар ва самарали учрашувларга эришгани ҳақида оғиз кўпиртириб мақтанса-да!
5- Баъзилар ушбу уч томонлама олий учрашувни Иккинчи жаҳон урушида ғолиб чиққан давлатлар — Америка, Совет Иттифоқи ва Британия етакчилари ўртасида 1945 йилда дунё тақдирини ҳал қилиш, таъсир доираларини тақсимлаш ҳамда янги халқаро тизимни барпо этиш мақсадида ўтказилган Ялта учрашувига ўхшатишга уриндилар. Бироқ бу галги уч томонлама учрашув ундай эмас ва унга ўхшамайди. Зеро, Америка Эронга қарши урушида ғалаба қозона олмай, боши берк кўчага кириб қолган; Россия ҳам худди шундай боши берк кўчада бўлиб, Украинага қарши урушида ғалаба қозона олмади; Хитой эса Тайвань тугуни ичида қолиб, уни ўзининг бир қисми деб ҳисобласа-да, ўзига қўшиб олишга журъат эта олмади. Шу боис улар ўз қарорларини дунёга ўтказа оладиган жаҳон миқёсидаги ғолиб давлатлар ҳисобланмайди; аксинча, улар халқаро қарорлар қабул қилмадилар, балки қабул қилган қарорлари фақат уларнинг ўзларига ва ўзаро муносабатларига тегишли бўлди, холос.
6- Қўшма баёнотда Американи бевосита қизиқтирадиган Эрон билан уруш мавзуси ҳам, Россияни бевосита қизиқтирадиган Россия-Украина уруши мавзуси ҳам, шунингдек, Хитойни бевосита қизиқтирадиган Тайвань мавзуси ҳам ўрин олмагани уч етакчининг ўз давлатлари учун алоҳида аҳамият касб этган мазкур масалалар юзасидан бирор умумий тўхтамга келмаганидан далолат беради. Бу эса Америка ихтилофли нуқталарни четлаб ўтиб, Россия ва Хитой билан келишиб олгандек кўринадиган мавзуларга эътибор қаратишни истаганини кўрсатади. Бироқ ушбу масалаларга уч томонлама учрашув ўтказилишидан бироз олдин бўлиб ўтган икки томонлама учрашувларда тўхталиб ўтилди. Жумладан, Трамп хитойлик ҳамкасби Си билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашув чоғида Си америкалик ҳамкасбига: «(“Хитой-Америка муносабатлари умуман олганда барқарор ва қулай тарзда ривожланди”, — деди, лекин америкалик ҳамкасбини “Тайвань масаласида тўғри иш тутишга” чақирди… Хитойнинг Си-Си телевидениеси, 2026 йил 19 ноябрь)». Бу эса Америкага қаратилган танқид бўлиб, Хитой шу орқали Американинг Тайванни қуроллантиришига ўз эътирозини эълон қилмоқда; бу ўз навбатида улар ўртасида келишмовчилик мавжудлигини ва бу борада келиша олмаганликларини исботлайди — шу сабабли ҳам уни уч томонлама олий учрашувнинг қўшма баёнотига киритишдан тийилдилар! Ядровий қуролларни чеклаш тўғрисида шартнома тузиш талабига Хитой доимо ўзининг анча кичик захираси юзасидан музокаралар ўтказишга рози бўлишидан олдин Америка ва Россия ўзларининг улкан ядровий қурол-яроғ захираларини қисқартиришлари лозимлигини айтиб жавоб бериб келган. Хитой интилаётган мақсадлардан бири — ўз минтақаси устидан, айниқса, Жанубий ва Шарқий Хитой денгизлари ҳудудида ўз ҳукмронлигини ўрнатишдир.
Ушбу олий даражадаги учрашувнинг хулосаси шуки, уларнинг учаласи ҳам ўзлари истаган натижага эриша олмадилар… Зеро, унинг якуний баёнотида Американи бевосита қизиқтирадиган Эрон билан уруш мавзуси ҳам, Россияни бевосита қизиқтирадиган Россия-Украина уруши мавзуси ҳам, шунингдек, Хитойни бевосита қизиқтирадиган Тайвань мавзуси ҳам ўрин олмагани уч етакчининг ўз давлатлари учун бевосита муҳим бўлган ушбу масалалар юзасидан бирор умумий тўхтамга келмаганидан далолат беради! Буни ушбу учрашувнинг умумий эмас, балки алоҳида-алоҳида вазият ва шарт-шароитлар тақозоси билан ўтказилгани ҳам тасдиқлайди. Чунончи, у Россиянинг ўз заифлигини тўлдириш ва яккаланиб қолишини ёриб ўтиш йўлидаги ташаббуси билан ўтказилди; Америка эса фақат Россия ва Хитой билан уч томонлама тарзда ядровий қуролсизланиш бўйича ўтказишни истаётган музокараларга Хитойни жалб этиш умидида бу ғояни илиб олиб, унга розилик берди; Хитойга келсак, у Америка ва Россия раҳбарлари бошқа бир тадбир муносабати билан ўз тупроғида бўлиб тургани учунгина бу учрашувни истар-истамас қабул қилди. Шу маънода, бу учрашув ушбу раҳбарлар атайлаб сафар қилиб келган муҳим олий учрашув эмас, балки шунчаки ўткинчи бир воқеадир! Ушбу ўткинчи анжуман билан 1945 йилги Ялта анжумани ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқ. Гарчи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари сезиларли даражада фалажланган, халқаро муносабатлар тизими урушлар ва савдо урушларининг қайноқ замини устида қайта чизилаётган ҳамда Американинг ҳукмронлиги қил устида турган бўлса-да, умумий халқаро майдоннинг ҳали бирор янги шакли юзага келганича йўқ.
7- Бошқа томондан, Европа давлатлари худди шу куни, яъни 2026 йил 19 ноябрь санасида Берлин шаҳрида ушбу уч томонлама олий учрашувга параллел равишда «Хоҳловчилар коалицияси олий учрашуви» (Coalition of the Willing — CotW) деб номланган Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган йиғин ўтказдилар. «Хоҳловчилар коалицияси» гуруҳи 2025 йил бошида Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у ўз ичига Украинага Россия қаршисида ўзини ҳимоя қилиши учун қурол-яроғ етказиб берадиган ёки инсонпарварлик ва молиявий ёрдам кўрсатадиган 40 га яқин давлатни олади. Ушбу гуруҳ Украина ва Россия ўртасида ўт очишни тўхтатиш эҳтимоли юзага келган тақдирда, уни таъминлаш учун кўп миллатли кучларни тузишга қарор қилган. Унинг Берлинда бўлиб ўтган сўнгги олий учрашувида Европа Иттифоқи етакчилари билан бир қаторда гуруҳга аъзо давлатларнинг раҳбарлари ва вакиллари ҳам иштирок этдилар. Кўриниб турибдики, европаликлар иштирок этмаган уч томонлама олий учрашув ҳамда APEC олий йиғини билан бир вақтда ушбу анжуманни ўтказишдан мақсад — халқаро майдонда Европанинг ўрни кичрайиб, Америка уни ҳатто Украина масаласи каби ўзига бевосита дахлдор масалаларда ҳам четга суриб қўйган бир шароитда Европанинг мавжудлигига ва ўз муаммолари, жумладан, Украина масаласи хусусида сўз юритишга қодир эканига эътиборни жалб этишга уринишдир. Бундан ташқари, Европа давлатлари Америка томонидан четга суриб қўйилаётган бир пайтда, Трамп, Путин ва Си иштирокидаги уч томонлама олий учрашув Европанинг фикрини инобатга олмай туриб, Украина борасида бирор қарор қабул қилиб қўйишидан хавотирланганликлари кўриниб турибди. Эҳтимол, улар ушбу олий учрашув Ялта анжуманига ўхшаш йиғин экани ҳақида тарқалган гап-сўзларга кўра, ўша давлатлар дунёда нуфуз тақсимлаб, халқаро сиёсатга ўз қарашларини ўтказишларидан ҳам чўчиган бўлишлари мумкин. Хусусан, Берлиндаги канцлерлик девонида олий учрашувга мезбонлик қилган Германия канцлери Фридрих Мерц шундай деди: «(“Мамлакати ва унинг иттифоқчилари Украина учун Европа ва дунё хавфсизлигини мустаҳкамлайдиган адолатли ва барқарор тинчликка эришишга интилмоқда”, — деди ва “эҳтиёж мавжуд экан, Украинани қўллаб-қувватлаш давом этишини” таъкидлаб, Москва билан Украина, Европа давлатлари ва Америкадан иборат ягона жамоа таркибида музокара олиб боришга чақирди. У Трамп, Путин ва Сини бирлаштирган уч томонлама олий учрашувни танқид қилиб, уни “шунчаки суратга тушиш маросимига яқинроқ” деб баҳолади. Шунингдек, “1945 йилги Ялта андозаси такрорланишидан” огоҳлантирди ва “Европа қитъаси ўз келажагига оид қарорларнинг ўз иштирокисиз қабул қилинишига бундан буён асло йўл қўймаслигини” таъкидлаб, Путинни урушни тўхтатишга ҳамда дипломатик ечимлар учун йўл очишга даъват этди)». Зеро, Трамп Москва манфаатига хизмат қилувчи ҳамда Зеленский ва Европа етакчиларини камситувчи баёнотлар берган эди.
Мерц ўтган ҳафта Америкадан ҳеч қандай кутилмаган ҳодисалар содир этмасликни талаб қилиб: «(Европа жамоаси ва Украина жамоаси сафида қолинглар)», — деган эди. Уни Британия Бош вазири Энди Бернхэм ҳам қўллаб-қувватлаб, шундай деди: «(“Биз Украина томонида қатъий туришимиз шарт ва Шэньчжэндаги учрашув ўтказилаётган бир пайтда ушбу аниқ мурожаатни етказишга умид қиламиз”. Макрон эса “ҳар қандай тинчлик музокараларининг муваффақияти Украинанинг уларга кучли мавқедан туриб киришини тақозо этишини” таъкидлади ва “иттифоқчилар зиммасида унинг ўзини ҳимоя қилишига имкон берувчи зарур ҳарбий имкониятларни таъминлаш масъулияти борлигига” урғу берди. Шунингдек, у “Россиянинг ўта юқори талаблари қаршисида Украинанинг НАТО иттифоқига аъзо бўлиши масаласида мунозараларни очишга” чақириб, “Москва ҳозиргача тинчлик бўйича аниқ таклифлар тақдим этмаганини” қайд этди. У “келгуси ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини, бу эса ушбу босқичда Европа қўллаб-қувватловининг давом этишини кечиктириб бўлмас заруратга айлантиришини” огоҳлантирди… Германиянинг «Дойче Велле» расмий саҳифаси, 2026 йил 19 ноябрь)». Шу тариқа европаликлар Американинг хатти-ҳаракатларидан ўз ғазабларини намоён этдилар ва гўёки унинг қарорларига бош кўтараётгандек ҳамда Европа масалаларига нисбатан тутган мавқеини ва ўзларининг четга суриб қўйилишини рад этаётгандек унга қарши ўз қатъиятларини кўрсатдилар.
8- Уч томонлама олий учрашув ўтказилиб, ундан фориғ бўлингач, Трамп ўз вакиллари — куёви Кушнер ва тижорат шериги Уиткоффни европаликлар ҳузурига юборди; бироқ уларни Хитойдаги уч томонлама олий учрашувда нималар бўлганини европаликларга етказиш учун эмас, балки Европа олий учрашуви муҳокамалари ва қарорларида нималар кечганини унинг раҳбарларига етказиш учун йўллади! Шунингдек, улар Украина урушини тугатиш бўйича Трампнинг таклифларини қабул қилишга европаликларни кўндиришга уриндилар ва бунда асосий эътиборни урушнинг юқори харажатлари мавзусига қаратдилар. Гарчи ушбу юқори харажатлар ҳақиқатан ҳам Европага таъсир кўрсатиб, шахслар ва оилаларнинг асосий ва зарур эҳтиёжларини молиялаштиришни камайтираётган, нарх-навонинг кўтарилиши орқали тирикчилик харажатларини ошираётган ҳамда ўрта ва кам даромадли қатламларга бериладиган ёрдамларни қисқартираётган — хусусан, кўплаб Европа мамлакатларида халқ норозилик намойишларининг авж олишига олиб келган бўлса-да… Шу билан бирга, Трампнинг икки вакили вазиятни юмшатишга ҳам ҳаракат қилди; жумладан, Кушнер шундай деди: «(Берлин учрашувлари қарашларни яқинлаштириш учун самарали ва асосий (фундаментал) бўлди, Трамп эса уларнинг бир қисмида телефон орқали иштирок этди… Евроньюс, 2026 йил 19 ноябрь)». Шунга қарамай, европаликларга Америка уларни четга суриб қўйгани қаттиқ таъсир қилди ва уларда ўзларига нисбатан такаббурлик ҳамда менсимаслик билан қоришган хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш қийин бўлиб қолган америкалик иттифоқчиларидан мустақил равишда Россия учун тийиб турувчи куч шакллантириш мақсадида ўз мудофаа салоҳиятларини барпо этишга бўлган қизиқиш яққол намоён бўлди… Европаликлар Берлин олий учрашувида Трампнинг мавқеидан фарқли ўлароқ, Украина ёнида туриш орқали айнан Украина масаласига асосий эътиборни қаратдилар.
9- Шу тариқа европаликлар Трампга ҳамда унинг Путин ва Си билан ўтказган олий учрашувига ўз мурожаатларини йўллаб, унинг таклифларини рад этишларини ёхуд ўзлари ҳам тенгламанинг бир қисми эканликларини ва халқаро олий учрашувларда, шунингдек, Россия Украинанинг шарқини босиб олиши орқали уларга таҳдид солаётгани сабабли ўзларининг муаммоси деб биладиган Украинага оид музокараларда уларни эътиборсиз қолдириш ва иштирок эттирмаслик мумкин эмаслигини исботламоқчи бўлдилар. Бироқ улар ҳозирги вақтда Украина учун ҳам, ўзларини ҳимоя қилиш учун ҳам Америка ёрдамидан воз кеча олмайдилар. Чунки улар Америкадан бутунлай ажралиб чиқишни истамайдилар, аммо унга тобе бўлишни ҳам, унинг ўзларини четга суриб қўйишини ҳам хоҳламайдилар. Улар ўзларининг оғирлашган аҳволи шароитида унга ўз иродаларини ўтказа олмайдилар; шу боис Америка уларни барча халқаро масалаларда, ҳатто Европа масалаларида ҳам четга суриб қўймоқда ҳамда уларни ўз соябони остида ушлаб туришга ва Россия билан келишиб олган нарсаларини ҳамда улардан истаган талабларини уларга мажбуран ўтказишга уринмоқда. Биз бунинг сабабларига 2026 йил 2 ноябрь санасида «Европа намойишлари ва унинг иқтисодий заифлиги сабаблари» сарлавҳаси остида чиқарган савол-жавобимизда тўхталиб, шундай деган эдик: «(“Европа технология соҳасида Америка билан ҳам, шунингдек, Хитой билан ҳам рақобатлаша олмай, муваффақиятсизликка учради… Бироқ Украинадаги уруш ва у билан бир вақтда юз берган халқаро ўзгаришлар Европада кучлар мувозанатини хатарли тарзда ўзгартира бошлади, бу эса қуйидагича намоён бўлмоқда:
— Россиянинг Украинага бостириб кириши: Россия 2022 йил 24 февралда бир неча йўналишлардан Украинага бостириб кириб, пойтахт Киевга яқинлашди; шунда Европа Россия «алвастиси»дан қўрқиб ларзага тушди ва жунбишга келди ҳамда Украинага ёрдам бериш ва Россия босқинига қарши туриш учун ўзини Байден маъмурияти раҳбарлиги остига қўйди. Ваҳимага тушган ва ҳарбий заифлиги очилиб қолган Европа давлатларига нисбатан Байден маъмурияти кучли етакчиликни намоён этди; Америкадаги Байден маъмуриятининг Европага етакчилик қилиши Европа ҳарбий заифлигининг бир кўриниши эди — бу Европанинг аввал бу қадар яққол кўринмаган заиф нуқтаси бўлиб, ҳисоботлар Европанинг ҳарбий ожизлик нуқталарини хатарли даражада қайд эта бошлади»).
10- Буларнинг барчаси халқаро майдонда Ислом умматининг бирор-бир роли ёки таъсири мутлақо йўқлиги шароитида юз бермоқда; бунинг сабаби эса умматни ўзида мужассам этадиган давлатнинг мавжуд эмаслигидир — у шундай давлатки, у ўзига муносиб ўринни — йирик давлатлар сафидаги, балки уларнинг тепасидаги ўринни эгаллаб, халқаро ишларни бошқарсин, дунё тақдирини белгиласин ва унга ўз рисолатини — ҳидоят ва яхшилик рисолатини етказсин. Шу сабабли ҳам ўзига ва сиёсатларига дахлдор барча нарсада Ислом ақидасига таянадиган, дустури (конституцияси) манбалари эса Қуръон ва Суннат ҳамда бу иккаласи кўрсатган саҳобалар ижмоси ва шаръий қиёс бўлган ушбу давлатни барпо этиш энг зарур бурчлардан бўлиб келди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид халифаликдир: «Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосида халифалик бўлур»… У Аллоҳнинг изни билан Ислом умматининг улкан қувватларини бирлаштиришга киришади ва улардан жаҳон халқлари ҳамда умматлари орасида ҳидоятни ёйишда фойдаланади — токи Америка ҳамда қолган куфр давлатлари, катта-ю кичиги вакиллик қилаётган ботил йўқ бўлсин ва ер юзи Ислом нури билан қайта чароғон бўлсин… Ва Аллоҳ ҳақни рўёбга чиқарур ва ботилни йўқ қилур.
﴿وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً﴾
Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир». [Исро: 81]
15 жумодус-соний 1448ҳ
25 ноябр 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ