| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Навбатдан ташқари Вена анжумани Американинг вақтдан ютиши учун ўтказилаётган қатор анжуманлардан биридир

Навбатдан ташқари Вена анжумани Американинг вақтдан ютиши учун ўтказилаётган қатор анжуманлардан биридир

By htadmin
22.11.2016
1884
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Навбатдан ташқари Вена анжумани Американинг вақтдан ютиши учун ўтказилаётган қатор анжуманлардан биридир

                                                                                           Устоз Абдуллоҳ Маҳмуд

Кеча 2016 йил 17 май сешанба куни Австрия пойтахти Вена Сурияни қўлловчи давлатлар гуруҳи учун муҳим аҳамиятга эга, дея баҳоланган анжуманга гувоҳ бўлди. Бу анжуманнинг ўтказилиши ҳақида Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри жорий йил 9 майда ҳамкасби Лавров билан учрашиши ортидан ҳамда бош вазирлар иштирокидаги Париж анжумани ўтказилишидан сал олдин маълум қилган эди. Бунга ўхшаш анжуман ўтказилишига нима сабаб бўлгани ва қандай натижа келиб чиқиши мумкинлигини билиб олишимиз учун Вена анжуманини ўтказиш эълони билан бир вақтда юз берган воқеа-ҳодисаларни ёритмоғимиз даркор!

Демак «Сурия мухолафатини қўлловчи давлатларнинг асосий қаттиққўл гуруҳи» ўтказган Париж анжуманидан бир соат олдин 2016 йил 9 май душанба куни Россия-Америка ҳамкорлигида бир баёнот чиқарилди. Баёнотда бу «Икки давлат Сурияда ҳарбий амалиётларни тўхтатиш келишувига риоя қилишларини таъкидлаб, у ерда кечаётган курашнинг сиёсий ечимига эришиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришларини билдиришди. Шунингдек, Москва билан Вашингтон барча томонларни тинч фуқароларга ва фуқаровий инфратузилмаларга ҳужум қилишни тўхтатишга чақиришди. Иккала давлат ҳам Суриядаги ўзаро курашаётган томонларни ҳарбий амалиётларни тўхтатиш келишувига риоя қилишга қаноатлантириш учун иш олиб боришларини таъкидладилар». Баёнотда «Биз Сурияда ўт очишни тўхтатиш ва бутун юрт бўйлаб унинг ижросини таъминлаш учун ҳаракатларимизни бирлаштиришга қайта қарор қилдик», дейилади. Унда яна таъкидланишича, Россия билан Америка «Сулҳ борасида бир неча минтақаларда қийинчиликларга рўпара келинаётганига ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини етиб боришига тўсқинлик қилаётган муаммолар туғилаётганига иқрор бўлганлар». («Франс 24» 2016 йил 9 май).

Бунга Европа реакция билдирди. Олий даражадаги бир француз дипломати «Ўрта Шарқ» газетасига «Кеча Париж анжумани бошланишидан бир соат олдин эълон вақтини белгилаш бекорга бўлгани йўқ. Аксинча, бу сиёсий босимлар албатта иш бериши мумкинлигидан дарак бермоқда», дея баёнот берди. Франция ташқи ишлар вазири, Европа Иттифоқи бўйича ташқи сиёсат масъуласи, Германия ташқи ишлар вазири ва бошқалар Америка-Россия баёнотини бир овоздан маъқулладилар. Унда айтилган мажбуриятларни ҳам маъқуллаб, уни «Federica Mogherini» (ғоят ижобий), дея баҳолашди. Бироқ Франция бош вазири – муҳими, баёнотнинг ижро этилишида, «Қоғозда сиёҳ бўлиб қолиб кетишида эмас», дея билдирди. Париж ҳам, анжуманда қатнашган бошқа давлатлар ҳам айни баёнот, қайсидир маънода, ўзларига бевосита йўлланган нома, деб тушунишди. Зеро, бу давлатлар асосан, Россия ва АҚШга сиёсий жиҳатдан босим ўтказишни ва шу орқали ушбу «ютуқлар»ни қўлга киритишни мақсад қилишган». (Ўрта Шарқ 2016 йил 10 май).

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро Париж анжумани тўғрисида айтган сўзларида Керри «Бизнинг боши берк кўчага кириб қолганимизни яхши билади. Модомики, режим сулҳни бузиб, касалхоналар ва қочқинлар лагерларининг бомбардимон қилишда давом этар экан, музокаралар (яъни Женева сўзлашувлари)ни давом эттирмаслик керак. Ҳалабда нишонга олинаётганлар ИШИД эмас, мухолафатдир», деди. Унинг бу гапларидан «Керрининг Сурия бўҳронини Москва билан икки томонлама идора қилиш услуби тўғридан-тўғри танқид қилинаётгани», тушунилмоқда. Буни кеча Европа дипломатиясидаги манбалар Париж анжуманига баҳо берар экан, «Шарқул Авсат»га берган интервьюларида айтишди. Улар яна шуни ҳам қўшимча қилишдики, анжуманда қатнашган давлатлар «Америка вазирига ўз қарашлари ва овозларини эшиттириб қўйишни исташган», ҳамда «Сурия ишидаги ўз иштироклари ва ролларини кўрсатишни ва бу ишни фақат Керри-Лавровлар томонидангина бошқарилишига ташлаб қўйишни хоҳлашмаётганини» таъкидлашган. («Ўрта Шарқ» 2016 йил 10 май).

АҚШ Давлат департаменти воизи Марк Тонер Париж анжуманига берган изоҳида «Биз ҳамма саъй-ҳаракатларни, айниқса, ҳамкор ва иттифоқчиларимиз саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз», бироқ «Сурияни қўллаб-қувватлаш учун бу борада халқаро ҳамжамият биринчи ролни бажармоқда, дея ишонамиз», деди. (Ал-Жазира нет).

Буларнинг барчаси Сурия бўҳронига нисбатан Европа аралашувидан Американинг зада бўлганини, бу масалани фақат ўз қўлида ушлаб туришни истаётганини англатади!

Афтидан, «меҳмонхона» мухолафати Америка қучоғига ўзини отаётган бўлса-да, бироқ улардан айримлари маълум даражада Американинг қандай рол ўйнаётганини тушуниб етаётган кўринади. «Мухолафатнинг музокара олиб борувчи делегацияси раиси Асъад Заъбий «Арабий Жадид» рўзномасига «Париж анжумани натижаларидан ноумидлик ҳис этмагани»ни билдирди. Кейин «Биз буни олдиндан хусусан, Жон Керрининг анжуманга таклиф этилмаганига қарамай, Парижга етиб келиши ортидан тахмин қилгандик», дея қўшимча қилди. Заъбийнинг таъкидлашича, «Керрининг борлигининг ўзи сурияликларга ёрдам бериш ҳамда Асадга қарши туриш учун амалга ошириладиган барча ҳаракатларга тўсиқдир». У «анжуманга Керри келдими, тамом, натижа маълум», деб билади ҳамда «АҚШ ташқи ишлар вазири Керрини Сурия қўзғолонини йўқ қилиш учун тайинланган», деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, Сурия миллий коалициясининг Италиядаги элчиси Бассам Имодий ҳам «Арабий Жадид» рўзномасига берган интервьюсида Россия-АҚШнинг иккитомонлама ҳамкорликда чиқарган баёнотларини «бирор янгилик пайдо қилмаган қуруқ» баёнот, деди. «Бу баёнотдан мақсад, Париж анжуманини муваффақиятсизликка учратиш ва ундаги иштирокчиларга – сизларнинг Россия-АҚШ розилигисиз қилмоқчи бўлаётган ишларингизнинг барчаси заррача аҳамиятсиз, деган мазмунда нома йўллашдир», деди». (Арабий Жадид 2016 йил 10 май)!

Демак, сўнгги пайтда Вена анжумани ўтказишга бўлган чақириқ ва АҚШ-Россия баёнотини чиқариш каби Америка ҳаракатларини Европанинг Сурия бўҳронига нисбатан ҳар қандай аралашувига тўсиқ қўйиш, дея тушуниш мумкин. Аммо Америка ҳаракатларининг нега бу қадар тезлашганига келсак, бунинг сабаби қуйидагича: Америка  Сурияда мухолафат вакили сифатида рол ўйнаш учун ўзи тайёрлаган кишилар билан Асад режими ўртасида музокараларни ўтказишга ҳаракат қилди. Бу музокаралардан мақсад Асад режимини сақлаб қолишга имкон топиш учун Сурия бўҳронини сиёсий ечим ва музокаралар йўлига солиш эди. Шу мақсадда ҳарбий амалиётларни тўхтатиш учун сулҳ, деган нарсани ўйлаб топди. Сулҳ эълон қилинганига қарамай, Сурияда ҳарбий амалиётларнинг давом этаётганидан шу нарса кўриниб турибдики, Америка сулҳдан музокараларга йўл очишнигина мақсад қилгани йўқ. Балки бундан Суриядаги жабҳалар овозини ўчиришни ҳам мақсад қилди. Токи, қонхўр режим Американинг Суриядаги хизматкори Россия, Эрон, унинг Ҳизби, қуролли тўдалари ва ёлланган аскарларию агентлари ёрдамида Ҳалабни ўз назорати остига олишга муваффақ бўлсин. Ҳақиқатдан ҳам, Ҳалабга йиртқичларча ҳужум қилишдан қандай мақсад кўзлангани аён бўлиб қолди. У ҳам бўлса аёллар, болалар ва қарияларни қирғин қилиб, ҳамма ёқни вайрон қилиш билан Сурия аҳлини тиз чўктириш ва бўйсундиришдир. Токи, ҳаммалари нола қилиб, Америка ва халқаро қонундан ёрдам сўрашга, ечим бериш сари ҳаракатга келишни талаб қилишга мажбур бўлсинлар. Обама, Керри ҳамда Россия каби хизматкор давлатлар ва малайлар хоҳлаётган нарса мана шу. Бироқ харобалар остидан ҳалок бўлган болаларини қўлларида кўтарган ҳолда чиқиб келган Ҳалаб аҳли реакциясидан шу нарса намоён бўлмоқдаки, улар нола ва фарёдларини еру осмон Холиқидан бошқа томонга қаратмадилар, «ё Аллоҳ, бизнинг Ўзингдан бошқа ҳеч кимимиз йўқ», деган нидолари ўзгармай, сақланиб қолди… Ҳа, айнан мана шу нарса Американи у истасин-истамасин, музокаралар, башараларни ўзгартиришлар, номлару атамаларни алмаштиришлар, бирортаси ҳам Сурияда Америка ечимига бўйсунадиган қўллаб-қувватловни ҳаргиз пайдо қилолмаслигини англаб етишга мажбур қилди. У ўзининг малайи ўрнига бошқа бир малайни олиб келса ҳам, режимнинг афт-ангорини безаб кўрсатса ҳам, ясаган нарсаси фақат бир сеҳргарнинг макри-ҳийласи бўлади холос.

وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ أَتَىٰ

«Сеҳргар қаерда бўлмасин зафар топмас»    [Тоҳа 69]

Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, Америка вазият Асад режими зарарига ўзгариб қолиши мумкин, деган ҳисоб-китоб билан қирғину вайронагарчиликларга йўл қўйиб бермоқда. Масалан, Хон Тумон қишлоғида содир этилган қирғин каби. Ўшанда Эрон жуда қаттиқ зарар кўрган эди, Америка тинчлантириш ва музокара йўлига ўтиб олди. Шу тарзда у Асад режимининг Суриядаги катта шаҳарларни қайта ўз назорати остига олишини, қўзғолонни эса фақат қишлоқларгагина чекланишини истаяпти. Ана шунда музокаралар узоқ вақт чўзилиб кетса ҳам Америкага зиён етмайди. Чунки у Сурияда ўз нуфузини мустаҳкам ўрнатиб олишини таъминлайдиган альтернатив малай топиши учун кўпроқ вақтга муҳтож бўлиб турибди. Зотан, ҳозирда Шом аҳлининг сабот билан туриши ва тиз чўкмаётганлиги унинг режаларининг амалга ошишида машаққат туғдирмоқда. Шом аҳли нусрат-ёрдам берувчиларнинг йўқлигига, йўлдан оздирувчиларнинг эса кўпайиб кетганига қарамай, тиз чўкмаяптилар. Мазлумларнинг «ё Аллоҳ, ё Аллоҳ, бизнинг Ўзингдан бошқа ҳеч кимимиз йўқ», дея қилаётган фарёдлари қўзғолонни янада алангалатмоқда. Токи, Аллоҳ Таоло қўзғолончиларга ёрдам бериб, ҳақни ўз жойига қўйса. Натижада Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида Ислом билан ҳукм юритиш орқали адолат қарор топади. Кейин Америка, Россия ва Европа ҳамда уларнинг малайлари қувиб солинади!

Роя газетасининг 2016 йил 18 май чоршанба кунги 78-сонидан

TagsАмерикаВена анжуманиСурия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон ҳукуматида башаралар ўзгарди одамлар мусибати ўзгармади!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди электрон алоқа воситаларини бошқармоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳокимларни муҳосаба қилиш – мусулмонларга фарздир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/