Исломий тузумда яшашни мақсад қилиш, хукумат иқтидоридаги диншунослар сароб деса, сароб бўлиб қолавермайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Исломий тузумда яшашни мақсад қилиш, хукумат иқтидоридаги диншунослар сароб деса, сароб бўлиб қолавермайди
Мусулмонларнинг бошларига келаётган турли қийинчиликлар ва тазйиқлар дунё бўйлаб оммавий тус олгани ва бу зулмлар айнан Ўзбекистонда жуда яққол намоён бўлаётгани холида, Ўзбекистондаги мусулмонларнинг устиларидаги химоячиси, мусулмонлар номидан гапирувчиси, деб хисобланадиган, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси вакиллари ҳам дунё сиёсатига аралашишга жазм қилдилар. Уларни биз каби, сиёсий Исломий фикрлар тарафдорлари, харакатсизликда, уммат муаммоларини гапирмасликда айблаб, кўп марта танқид қилверганимиздан кейин, “Мана биз ҳам уммат устидаги муаммоларини гапирамиз” деган маънода, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси расмий сайти muslim.uz таҳририяти, мамлакат МХХ сидан ижозат олганидан кейин, Ироқда “Ироқ ва Шом исломий давлати” жиҳодий гуруҳининг ўз номини “Исломий халифалик давлати” деб ўзгартириб олиши тўғрисидаги фитнани хукумат рози бўлган йўналишда, ўзларича таҳлил қилишга уринибдилар. Ва бу таҳлилни “Cаробни мақсад қилганлар” деган ном билан номлаб мақола чиқарибдилар.
Лекин ушбу идоранинг ҳар бир гапирган гапи ва қилган амалида Ўзбекистон хукуматининг манфаатлари ҳиди анқиб туришини сезмай иложимиз йўқ. Мақолани ўқиган одамда шундай тушунчалар пайдо бўлиши табиий, Ислом номидан қилинадиган ҳар қандай жангларни, худди АҚШ ва Европа тарифлаганидек, фақатгина террорчилар, деб аталади ва улар нимани кўтараётганига қарамасдан, уларни Исломга душман деб эътибор қилинади. Яъни, мазкур мақолада, араб оламида кетаётган жанглар, жиҳодларнинг хаммасига шундай эътиборда бўлишга ишора қилинган, у ҳам бўлса, ҳар қандай жангчилар, агар уларнинг харакати, куфр олами рози бўлган ватанпарварлик тушунчаси учун бўлмаса, улар террорчилардир. Ва яна, Исломий тузум билан хаёт кечиришни мақсад қилган харакатларни хам, фитна халифалик бўлган ИШИД халифалиги маъноси остида, умумий қилиб, ҳар қандай харакатларни “саробни мақсад қилиш”, деб тушунтиришга уринилган мақолада.
Шу ўринда бир савол туғилади, жудаям катта мақсадларни ўз олдига қўйган дейиладиган Ўзбекистон сиёсий тузуми ушбу олимларга ўргатаётган Исломида аниқ мақсаднинг ўзи бормикан? Бор бўлса, у мақсад нимадан иборат? Қайси, қандай мақсад саробдан эмас, аниқ режали ва натижаси суннатга мувофиқ кўринадиган мақсад бўлади? Ушбу диний идорада “мақсад” деган сўзга ўзи биронта аниқ жавоб борми?
Ушбу хоин идоранинг юргизаётган фикрларини, умматнинг алдаётган ниқобларини кўриб, қалбингиз оғримай иложи йўқ. Буни қарангки, мусулмонларга Исломий бошқарув, Исломий давлат нималиги тушунчасини тушунтириши керак бўлган идора, шундай масъулиятли ишнинг ўрнига, “Она ватанга ўқ отиш” сўзи билан, куфр олами мусулмонларни орасини парчалаш, парокандаликка ботириш мақсадида ўйлаб топган “ватарпаварлик” тушунчасига тарғиб қилмоқда.
Исломда ватанпарварлик тушунчаси аслида бормиди? Мусулмон инсон ўзининг Исломий давлатини, буюк илоҳий халифалик давлати, деб билади, уни химоя қилишни ватанни химоя қилиш эмас, балки, Аллоҳнинг буйруғини бажариш деб билади. Асло ватанпарварлик деб билмайди. Ватанпарварлик тушунчаси билан мусулмонларни онгини захарлаш шариатнинг қайси манбасига, қайси қоидасига тўғри келади? Мусулмонлар ватарпарварликка эмас, балки, Исломий ақидага, дунёдаги ҳамма мўъминлар бир бирларига ака – ука, биродардирлар деган алоқага бирлашишлари керак эмасмиди? Ахир, мусулмонларни ватанпарварликка чақириш, бу – Фаластинда, Сурияда, Шарқий Туркистонда, Бирмада, Марказий Африкада, Ироқда, Чеченистонда ва бошқа ерлардаги мусулмонлар нима бўлса бўлаверсин, муҳими мен учун Ўзбекистон деган ватаним тинч бўлса бўлди, деган тушунчага олиб боришнинг ўзику!
Бундан ташқари, ушбу мақолада диний идора олимлари, мусулмонларга Ироқдаги ИШИД жиҳодий жамоасининг қилган ишларини танқид қилиш кўриниши остида, мутлоқ Ислом учун харакат қилишни террористик, экстремистик жиноятчи қилиб кўрсатишга уринибди. Ушбу “террористлар, экстремистлар” деган сўзларни мусулмонлар оммасига кимлар, қачон, нима мақсадда олиб келгани ҳақида, ушбу идора олимлари ўйлаб кўрганмикан?
Бундан ташқари, ушбу мақоланинг яна бир ачинарли томони, Сурияда куфр олами ўз манфаати учун, малай хокимини ўрната олмаётгани ортидан бошланиб кетган куфр ва Ислом ўртасидаги жангни, қандайдир жиноятларга йўғирилган, фуқаролар уруши, деб баҳолаб, умматга асл хақиқатни гапирмай, золим Каримов хукумати иқтидори бўйича фикр юритишга даъват қилмоқдалар. Ушбу мақолани ёзган мусулмон биродаримизни ва ушбу диний идора масъулларини қиёмат куни Аллоҳ Таъоло, “Нега мусулмонларга хақиқий Исломий ақидадан келиб чиққан маълумотларни эмас, куфр олами мусулмонларни бир – бирларига душман қилиш учун ўйлаб топган тушунчаларни гапириб, куфр олами хийлаларига ёрдам бердинг?”, деб сўроққа тутса, нима деб жавоб берар эканлар-а?
Ёки у кунда Каримов ва унинг атрофидаги харомхўрлар жамоаси ушбу олимларнинг ташвишларига бекор келармиканлар? Асло, чунки, хукумат устидаги золим бошлиқлар, хусусан Каримовнинг ўзи, шу дунёнинг ўзида, ушбу сарой олимларини сариқ чақага ҳам олмаслигини жуда яхши билганлари холида, яна шу хоин ва золим, Ислом ва мусулмонлар душманининг чизган Исломи билан умматни тарбияламоқчи бўладиларми?!
إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُواْ مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُواْ وَرَأَوُاْ الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الأَسْبَابُ * وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُواْ لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّؤُواْ مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُم بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ
У пайтда (эргашилган)пешволар (ўзларига) эргашганлардан тонадилар ва азобни кўрганларида, уларнинг боғланишлари кесилади. Ва эргашганлар: “Қани энди бизга бир марта ортга қайтишнинг имкони бўлса эди, биздан тонаётганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик”, дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат бўлганини кўрсатади. Ва улар дўзахдан чиқувчи эмаслар”. (Бақара. 166, 167)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
08.08.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми