Ислом бу – сиёсат, сиёсат бу – бошқарув

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ислом бу – сиёсат, сиёсат бу – бошқарув
Кейинги йилларда дунё бўйлаб, Исломнинг сиёсий жиҳатдан кўриниш бераётгани, мусулмонларнинг ўз ақидасини сиёсий ақида деб, жамиятни бошқарувчи мабдаси бор ақида, деб тушуна бошлаётгани анчагина сезиларли даражада кучайди. Бу холат дунёни ўзининг капиталистик мабдаси билан, дин бошқарувдан ажраган, дин фақатгина шахсий амалларга боғлиқ нарса, жамиятни эса, инсонлар ўзлари келишиб туриб, ўз вакиллари орқали бошқаришлари керак, деган маънодаги бошқарув тузуми билан бошқараётган мустамлакачи Ғарб давлатларининг уйқусини қочирди. Ва бунга қарши куфр олами мусулмонлар орасида, уларнинг фикрий уйғонишларини, сиёсий кўзи очилишларини ортга суриш учун, турли фикрлар ва фитналар тарқатиб келмоқда. Ушбу фитналардан энг катта ва асосийси, дин бошқарувдан ажраган, дин ўз йўлига, сиёсат ўз йўлига, деган тушунчани куфр олами, хоин дин арбоблари ва бошқа мусулмонлар тили билан, мусулмон уммати онгига сингдириб келаётганидир.
Дин ўз йўлида, сиёсат ўз йўлида дейиш, бу Ғарб мафкурасининг асоси бўлган муросасозлик, яъни "дин давлатдан ажратилган" деган секуляристик фикр устига қурилган. Бу фикрга кофирлар эътиқод қилишади, чунки Аллоҳ ўз дини Исломни нозил қилганда, инсоннинг барча муаммоларига Ўзининг мудаббирлик сифати билан ечим бериб қўйган. Хаётнинг барча сохалари, сиёсат, иқтисод, ижтимоий холатлар, таълим-тарбия ва хоказо соҳаларнинг барчасига мукаммал ечим бериб қўйган. Бу – Аллоҳнинг шариати. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада барпо қилинган Исломий жамиятда Аллоҳнинг шариатидан бошқа нарсани татбиқ қилмаганлар, у зотдан сўнг Хулафои Рошидинлар ҳам худди шундай йўл тутганлар. Ундан кейин эса, то кофирлар Мустафо Камолнинг хиёнати ёрдамида Халифалик давлатини қулатмагунларигача шундай бўлиб келган.
Охирги асрларда шариат татбиқида баъзи бир хатоликларга йўл қўйилган ва шунинг эвазига Ислом олами, мусулмонлар жамияти қолоқликка юз тутишни бошлаган.
Бунинг сабабларидан базилари:
1. Араб тилига беэътиборлик, чунки ижтиҳод фақат араб тилини мукаммал билгувчи мусулмон томонидан қилиниши, ҳамда Исломнинг ривожи, шаръий хукмларни уммат татбиқ бўлиши ижтиҳод билан эди.
2. Мусулмонлар дунёнинг биринчи рақамли давлати бўлиб турган пайтларида ўз муваффақиятларидан таъсирланишиб, ижтиҳод эшикларини беркитдилар, гўёки инсоннинг барча муаммоларига ечим топилиб ва ёзилиб бўлди, дегандек қилиб. Бироқ вақт ва маконлар ўзгаргани сари янги кашфиёт, ихтиро ва шулар туркумидаги нарсалар пайдо бўла бошлагач, Исломнинг бу нарсаларга ечимларида, ижтиҳод эшиклари беркитилиши натижасида, нотўғри ва хато фикрлар сизиб кира бошлади. Бунинг қўшимчасига Ғарб сақофатига мойил бўлган ва ундан таъсирланган “зиёлилар” куфр сақофатини олиб келиш билан, демократияни Исломга мослигини таъвил қилиб, ўзларини дин пешвоси деб, хисоблаб олишган шайхулисломлар ўз фатволари билан мусулмонларнинг зеҳнларига оғир қолоқликни солдилар.
Натижада бир неча асрлар дунё маданияти ва цивилизациясини етакчиси бўлган Ислом уммати энг қолоқ, ўзлигини йўқотган, бор бойликларини Ғарб олами ташиб ишлатадиган, улардан ортганини кейин мусулмонлар ишлатадиган хор ахволга келди.
Сиёсатни, бошқарувни Исломдан ажратиш, динни хаётдан ажратиш шундай натижа берди мусулмонларга.
Лекин Аллоҳга хамдлар бўлсинки, Ислом уммати уйғона бошлади, у энди хатоларини тушуна бошлади ва хаётларига, устиларидаги сиёсий бошқарувга айнан шаръий бошқарувни олиб келинсагина хозирги хорликлар ва тазйиқлардан қутулишини сезиб бормоқда.
Ва Ҳизб ут – Таҳрир сиёсий Исломий партияси ҳам, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минхожи асосидаги Халифалик давлатини қуриш орқали, исломий хаётни қайта бошлаш учун қанча қурбонликлар беришларига қарамай, собитқадамлик билан ўз мақсади сари яқинлашиб бормоқда.
Интернет оламида, асосан ижтимоий тармоқларда, ўзлари мусулмон бўлгани холида, дин сиёсатга аралашмасин, инсонларга хақиқий адолатни демократия таъминлай олади ва хоказо фикрларни гапираётган мусулмон дўстларимизга айтадиганимиз, “Агар, Ислом динини бошқарув тузуми сифатида татбиқ қилинишини, уммат ҳаётига ўзининг ақидасига муносиб тузум татбиқ қилинишига ёрдам беришга яроқсиз бўлсалар, хеч бўлмаганда шу йўлда харакат қилаётганларга халақит бермасинлар. Ким халақит берса ўзининг зиёнига, зеро Аллоҳ Ўз ишида ғолиб , лекин кўпчилик буни билмайдилар!
وَاللّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَـكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ
“Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар”. (Юсуф. 21)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
10.09.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!