Халқаро коалиция: Туркиядаги «Инжирлик» ҳаво базаси ўз фаолиятини табиий суратда қайта бошлади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Халқаро коалиция: Туркиядаги «Инжирлик» ҳаво базаси ўз фаолиятини табиий суратда қайта бошлади
ИШИД террористик ташкилотига қарши кураш учун тузилган (Америка етакчилигидаги 60 давлат аъзо бўлган) халқаро коалиция кучлари расмий воизи полковник Кристофер Гарвер Туркиядаги «Инжирлик» ҳаво базасининг ўз фаолиятини табиий суратда қайта бошлаганини билдирди.
Турк ҳукумати 15 июл тунда бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уриниш ортидан Адана вилоятида жойлашган ушбу базанинг электр энергиясини узиб қўйганди. Чунки инқилобчиларнинг айрим учоқлари ўша ердан ҳаво парвозини олиб борган эди.
Гарвер ўтган жума кечқурун Ироқ пойтахти Бағдоддан туриб, теле мулоқот (видео конференция) орқали Вашингтондаги журналистлар билан қисқача матбуот учрашуви ўтказди ва унда «Инжирликдаги амалиётларимиз қайта ўз ишини давом эттиришига умид қиламиз», деди.
Америкалик ҳарбий «ҳаво базасига электр энергиясини қайта йўлга қўйилишида қатнашган барча шахсларга» ўз миннатдорчилигини билдирди. (Онадўли ахборот агентлиги).
Роя газетаси шарҳи:
Мана, Туркия ҳукмдорлари аҳволи… Бошқа исломий юртлар ҳукмдорларидан фарқсиз ўлароқ, улар ҳам Ғарб давлатларига малайликларини исботлашяпти. Шомдаги мусулмонларнинг қирғин қилинишида шу давлатлар сиёсатларига хизмат қилишяпти. Чунки «Инжирлик» ҳаво базаси АҚШ учун Ислом ва мусулмонларга қарши урушида энг муҳим база ҳисобланади. Бу базани Туркия ҳукмдорлари шу мустамлакачи давлат ва бошқа кофир Ғарб давлатлари учун ланг очиб беришган.
Мусулмонлар «Инжирлик» ҳаво базасининг АҚШга очиб берилишини жиноят дея қарамоқлари лозим. Ғарб давлатларининг мусулмонларни қирғин қилишига йўл қўйган, йўл қўйибгина қолмай, бу ишда улар билан ҳамкорлик қилаётган ҳукмдорлар жиноятчилардир. Улардан албатта ҳисоб талаб қилиш ва уларни ўзгартириб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида мусулмонлар халифасига байъат қилмоқ лозим. Ушбу халифа Ислом билан ҳукм юритади, Ғарб давлатларининг исломий юртларимиздаги ҳар қандай нуфузини йўқ қилади, мусулмонлар имкониятларидан душманлар сиёсатини ижро қилиш учун шу мусулмонларга қарши уруш қилишда эмас, балки уларни мудофаа қилишда фойдаланади.
Роя газетасининг 2016 йил 27 июл чоршанба кунги 88-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми