Дарайяни қамал қилиб аҳолисини кўчириш АҚШ етакчилигидаги халқаро ҳимоя остида амалга оширилган бўлса ҳам де Мистура шаҳардан қамал олиб ташланмаганидан афсусда эканини билдириб алдамоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Дарайяни қамал қилиб аҳолисини кўчириш АҚШ етакчилигидаги халқаро ҳимоя остида амалга оширилган бўлса ҳам де Мистура шаҳардан қамал олиб ташланмаганидан афсусда эканини билдириб алдамоқда
БМТнинг Суриядаги вакили Стефан де Мистура Дарайядаги вазият ғоят хавотирли бўлиб, БМТ музокараларда қатнашмаганини, битим хусусида у билан маслаҳат қилинмаганини таъкидлади. Қўзғолончилар билан Асад кучлари ўртасида жума куни кучга кира бошлаган айни битим шарти бўйича, қўзғолончилар Дарайядан Идлибга чиқариб юборилади.
Де Мистура матбуот бўлими томонидан чиқарилган баёнотида 2012 йил ноябр ойида жорий қилинган қамални олиб ташлашга бўлган қатор талабларни жавоб беролмаганидан афсусда эканини билдирди.
БМТ радиоси тарқатган айни баёнотда «бирор кўчириш амалиёти орқали Дарайя аҳолиси ҳимоя қилиниши ва бу амалиёт албатта кўнгилли тарзда бўлиши зарур»лиги айтилади. Шунингдек, «БМТнинг инсонпарварлик гуруҳи барча доиралар билан, шу жумладан, маҳаллий аҳоли билан алоқа боғлайди, дунё буни кузатиб турибди», дейилади.
Де Мистура Сурияни қўлловчи халқаро гуруҳ раисидан, ҳужум амалиётларини тўхтатиш тарафдорларидан ҳамда гураҳнинг бошқа аъзоларидан айни битим ва унда кўрсатилган амалиётлар инсонпарварлик қонунлари ва ҳимоя меъёрларига бўйсунган ҳолда татбиқ қилинишини кафолатлашни талаб қилди.
Роя газетасининг 2016 йил 31 август чоршанба кунги 93-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ