Сиз Исломга қанчалик амал қилмоқдасиз?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Сиз Исломга қанчалик амал қилмоқдасиз?
Саҳобалар ким эканлигини Ўзбекистон халқи ичида билмаган одам кам бўлса керак. Улар Исломни хаётларига тўлиқ татбиқ этган инсон бўлганликларини хеч ким инкор қилаолмайди.
Исломни хаётга тўлиқ татбиқ этиш қандай бўлади?
Инсонни хаётига назар ташлайдиган бўлсак, у хаётда 3 та алоқага киришаётганини кўришимиз мумкин. Биринчиси: Инсонда диндорлик табиий бўлгани учун ҳам тариҳдами, бугунги кундами, уни сиғинаётганини кузатишимиз мумкин. Демак биринчи алока бу ибодат, яъни инсон билан Яратувчини ўртасидаги алоқа. Иккинчиси: Инсонни ўзи билан бўлган алоқаси. Бунга емоқ, ичмоқ, кийинмоқ ва ахлоқ каби ишлар киради. Учинчиси: Инсонни бошқа инсонлар билан бўлган алоқаси. Бунга муомала ва жазо чоралари киради. Ислом, мана шу алоқаларни тартибга солиш учун Аллоҳ Таъоло саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган диндир.
Юқорида саҳобаларни эслашимиздан мақсад, улар ҳам биз сингари инсондирлар, улар ҳам ўзларини мусулмон хисоблашган, биз ҳам ўзимизни мусулмон хисоблаймиз. Бу ерда уларнинг саҳобалик даражаси хақида гапираятганимиз йўқ, биз улар сингари мусулмонлигимизни даъво қилябмизу, лекин улар Исломни хаётларига татбиқ этганларидек татбиқ этмоқдамизми ёки йўқми? Муаммо шунда, чунки саҳобалар ҳаётларидаги уччала алоқаларида ҳам Исломни тўлиқ татбиқ этишган.
Демак ҳар бир ўзини мусулмон хисоблаган инсон, хох у оми ёки илмли бўлсин Исломни хаётига тўлиқ татбиқ қилиши шарт. Бунга Аллох Таъолонинг ушбу
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. [4:65]
сўзлари далилдир. Буни инкор қилган мусулмон кофир бўлади, инкор қилмай билиб туриб амал қилмаган эса золим ва фосиқ бўлади.
Хўш бугунги кунда Ўзбекистондаги ўзини мусулмон хисоблаган инсонлар Исломни хаётларига қай даражада татбиқ этишмоқда? Фақат ибодат, еб – ичиш, кийиниш ишларидами ёки ўрталаридаги муносабатларда ҳамми? Буни устида фикр юритишни ўзини мусулмон хисоблаган инсонларни ўзларига қолдирамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси масъули Умар
24.10.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ