| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Аллоҳ бор, лекин Унинг борлигини қандай исбот қиламиз?

Аллоҳ бор, лекин Унинг борлигини қандай исбот қиламиз?

By htadmin
26.11.2016
1958
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳ бор, лекин Унинг борлигини қандай исбот қиламиз?

Хоҳлаган одамингиздан Аллоҳ борми, деб сўрасангиз, шубҳасиз, ҳа, деб жавоб беради. Лекин Унинг борлигини исботлайдиган далил сўрасангиз, кўпчилик ўйланиб қолади. Бу табиий ҳол, чунки ҳеч ким Аллоҳни кўрмаган, эшитмаган ва ҳис қилмаган. Бундан ташқари, ҳозирда кўпчилик реалист, яъни воқепараст (воқеликдан таъсирланувчи) бўлиб қолганлиги туфайли, ўзининг ақлидан ташқарида бўлган нарсаларга шубҳа билан қарайдиган бўлиб қолган. Бунга жаннат, дўзах, фаришталар, шайтон каби инсон ҳиссига тушмайдиган нарсаларни мисол қилиш мумкин. Инсон яралибдики, шу нарсалар улар муҳокама ва мунозара қиладиган мавзулар ичида энг кенг тарқалган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки инсон ўзининг келиб чиқиши ҳақида доимий бош қотириб, ўзининг бу коинотда ёлғизми ёки йўқми, кўзга кўринмайдиган маҳлуқотлар ҳақиқатда ҳам борми каби саволларга қизиқиб келади. Бу каби саволларга жавоб топиш учун, биргина Аллоҳнинг бор ёки йўқлигини исботлаб бериш кифоя қилади.

Кўпчилик инсонлар ота-бобоси Аллоҳни бор, деганлиги ва намоз, рўза, ҳаж, закот каби амалларни бажариб келганлиги учунгина Аллоҳни бор дейди, яъни Аллоҳнинг борлигини исботи нақл (оғзаки ёки ёзма маълумот) бўлмоқда. Бу эса, масалан, уйда ўтирган одамга, ташқаридаги мошинанинг ранги оқ, деган билан баробардир, лекин у мошинанинг ранги оқлигини уйда ўтирган одам қаердан билади, уни кўргандан сўнггина уни тасдиқлаши ёки инкор қилиши мумкин. Шунга ўхшаб, Аллоҳнинг борлигини инсон ўз ақли ёрдамида исботлаши ва шунга иймон келтириши шарт. Акс ҳолда, у ақлий иймон эмас, нақлий иймонлигича қолаверади. Бундай иймон эса ўта заифдир, бу иймонга озгина шубҳа аралашса ҳам унга путур етади ва натижада куфрга олиб бориб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Аслида, Аллоҳнинг борлигини исботи жуда оддийдир. Атрофингизга назар солинг, бу ер ва осмон, тоғлар, дарахтлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар, умуман ҳамма-ҳаммасини яратган Зот борми ёки йўқми? Узоққа бормайлик, ўзингизга бир назар солинг, сизни шундай бир мукаммал қилиб яратиб қўйган ким? Сизга ақлдек буюк неъматни берган ким? Ёки сиз ўзингиз ўзингизни яратиб олганмисиз ёки ақлни ўзингиз ўзингизга жойлаштириб олганмисиз?

Ёки ер юзидаги ва ундан ташқари қонунларни олайлик, бу қонунларни кимдир яратганми ёки йўқми? Сиз уй қуришдан олдин уни проектини тузасизми ёки қуриб бўлгандан кейинми? Албатта, уйнинг проекти уй қурилишидан олдин тузилади. Шунга ўхшаб, ер ва ундан ташқари коинотни яратилишидан олдин унинг қонунлари тузилади, бу қонунларни ким тузади? Албатта, бу қонунларни тузган бир қудратли Зот бор эканлиги шубҳасиздир. Мана шу каби мисоллар билан Аллоҳнинг борлигини исботлаб бериш мумкин. Бу ҳеч ким инкор қила олмайдиган ҳақиқатдир ва бунга ақл ҳам қаноатланади.

Бунинг ортидан, юқорида айтиб ўтилган жаннат, дўзах, фаришталар ва шайтоннинг борлигига келсак, гарчи уларнинг борлиги нақлий, яъни ёзма манбаларда келган бўлсада, аслида уларнинг борлигига ақл асос бўлади. Чунки биз Аллоҳнинг борлигини ақл ёрдамида исбот қилдик. Демакки, Аллоҳ бор экан, У Зотнинг бизга ваҳий қилган барча маълумотлари рост ва бунга умуман шубҳа бўлмаслиги керак.

Шундай қилиб, биз Аллоҳни ақл билан топишимиз ва бизнинг иймонимиз ақлий иймон бўлиши кераклиги ойдинлашди. Иймонимиз нақлий эмас, ақлий иймон бўлиши кераклиги ўта муҳим масаладир. Чунки ҳозирда кўпчилигимизнинг иймонимиз нақлий эканлиги туфайли, иймонимиз ўта заифлашиб кетган. Аллоҳнинг борлигини тил учида айтадиган, лекин қалбимизда, ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ бормикан, деган шубҳа билан яшайдиган бўлиб қолганмиз. Биз Аллоҳнинг борлигини тилда ҳам, дилда ҳам тасдиқлайдиган даражада идрок қиладиган бўлсаккина, У Буюк Зотдан қўрқишимиз мумкин. Шундагина Унинг буйруқ ва таъқиқларига амал қилиб яшашимиз мумкин.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ

12.12.2014й

+6
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Сентябр ойидаги икки инқилоб хотирасини нишонлаш ҳақида мулоҳаза

  • МАҚОЛАЛАР

    МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсон ҳаёти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/