Мусулмонни демократия бўйича яшашлиги тўғрими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Мусулмонни демократия бўйича яшашлиги тўғрими?
Бу мавзудаги бахслар кўпдан буён давом этиб келади. Демократиянинг мусулмон юртларига кириб келишида мустамлакачиларнинг роли катта бўлсада, лекин мусулмонлар яшайдиган жамиятга сингдиришда Ислом шариати бўйича мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги борасида хисоблашишга мажбур бўлганлар. Шунинг учун демократиянинг мусулмонлар юртларига кириб келиши албатта бугунги кундаги каби Ислом ақидасини тушунмаган мусулмонлар билан боғлиқдир. Хозирда ҳам худди шулар каби инсонлар томонидан демократияга чақириқлар давом этиб келмоқда.
Биз уларнинг кўпларини бу жирканч демократия тузумини Ислом ақидасига зид эканлигини билмайдилар деб гумон қиламиз. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни мусулмонга нисбатан яхши гумонда бўлишга чақирганлар. У инсонларнинг ўзларини мусулмон деб билишлари юзасидан биз ҳам уларни мусулмон деб биламиз, фақат юқорида айтиб ўтганимиздек улар Ислом ақидасини тўғри тушунмаган мусулмонлар қаторига кирадилар. Хатто уларнинг баъзилари демократиянинг аслида нима эканлигини ҳам билишмайди. Буни билиш қийин эмас, демократияни татбиқ қилишга чақириқ билан машғул инсонлар демократияни эътиқодий ақидага асосланмаган, инсон хақ хуқуқларини химоя қилувчи бир восита деб биладилар. Уларга саволларимиз қуйидагича, инсонларнинг яшаш тарзларига таъсир кўрсатувчи, хаётларини бошқарувчи хисобланган тузум ақидасиз вужудга келиши мумкинми? Кейингиси, бу восита химоя қилиши назарда тутилган инсонларнинг хақ хуқуқлари ким томонидан белгилаб берилган?
Демак, демократлар билан сухбатда аввало нималарга эътибор бериш лозим эканлигини билиб олдик. Энди ақида аслида нима эканлигини бир эслатиб ўтсак. Ақида сўзи Ислом дини келишидан аввал ҳам мавжуд бўлиб, бу сўз ўша даврларда ҳам инсонларнинг яшаш тарзларига асос бўладиган, муаммоларига ечим топиб берадиган асос маъноларини англатган. Ўша даврлардаги мушриклар ўзларининг бутларига ёқадиган ишларни қилиш тўғри ва шундай ишлардан иборат бўлган яшаш тарзини тўғри яшаш тарзи деб билишган. Демак, жохилият даврида ҳам мушрикларнинг яшаш тарзларига асослари хисобланган ақидалари бўлган.
Демократия мусулмон давлатларига кириб келишида “Исломга зид эмас”, ёки “Демократия Исломдан” деган фикрлар инсонларнинг тушунчаларига сингдирилган ва яқин кунларгача ҳам бу фикрга эргашганлар кўп эди. Бугунги кунларимизга келиб мусулмонлар Ислом ақидасини тушуна бошладилар ва демократиянинг Исломга зид эканлигини англаб етишмоқда. Мусулмонлар орасида “Демократия Ислом ақидасига зид” деган тушунчага эга бўлганлари кўпайиб борар экан, демократлар орасида “Демократия бир восита” ёки “Демократия ақидага асосланмаган” деган фикрлар қўзғалиб кетди. Бунинг асл сабаби эса, демократия фикрларининг Ислом фикрларига қарши тура олмаслиги, Исломий фикрлар билан қуролланган мусулмонлар деморкатларни бахсга чақирганларида уларнинг фикрлари яроқсиз эканлиги маълум бўлиб, ниятлари инсонларни пуч орзу хаваслар билан авраб асл хақиқатдан буриш эканлиги ошкор бўлиб қолганлиги бўлди.
Хали ҳам баъзи Ғарбнинг бу жирканч демократиясига ошиқ бўлганлар Исломнинг хақ фикрлари олдида бўйин эгмаяптилар. Бир неча марта улар Исломий фикрлар олдида ожиз эканликларини билиб олишган бўлсаларда, холислик билан мардларча ўзларининг кўтариб юрган нарсалари ботил эканлигини тан олишмаяпти. Уларга шундай саволларимиз бор:
Аллоҳ мукаммал, чексиз сифатлар Соҳиби эканлигини, инсон эса, чекланган ақлга эга эканлигини биласизларми? Мукаммаликка эга бўлган Илоҳнинг бизга кўрсатган йўли тўғри бўладими, ёки чекланган ақл, табиатан ожиз, нуқсонли, доимо Мукаммал Зотга мухтож бўлган инсонникими? Агар мусулмон бўлсангиз хеч ўйлаб кўрганмисиз Аллоҳ Таъоло инсонларга Ўзи берган Ислом шариатидан бошқа нарсага асосоланган қонунлар билан яшашларига рухсат берганми? Ва яна, Аллоҳ Таъоло Ўзининг буйруқларига бўйсуниб яшаган инсонларга ўлимларидан сўнг жаннатни ваъда қилди, сизлар демократия бўйича яшаган инсонларга ўлимларидан сўнг нимани ваъда қила оласизлар?
Ин ша Аллоҳ кейинги мақолаларимизда демократия таянчлари тўғрисида сухбатлашамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
28.01.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми