Биродарим бу мақолани ўқиб кўринг, балки сизга тегишли жойи бордир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Биродарим бу мақолани ўқиб кўринг, балки сизга тегишли жойи бордир
Мана бугун яна тонг отди. Кимлардир ишга шошилади, яна кимлар қаёққа буни ўзлари билади. Нима бўлганда ҳам хаётимиз ўтиб бормоқда. Кимдир олдига қўйган мақсади сари ҳаракат қилмоқда, кимгадир бундай интилиш бегона. Кимдир бугун яна кечаги безор бўлган машғулотини давом эттиради, кимдадир эса шундай машғулот ҳам йўқ. Кимлардир бугун кимларгадир ёрдам беришни хоҳлайди, кимлардир эса кимнингдир “бурнини қонатиш” истагида. Ҳаммага ҳам хаёт ўтмоқда.
Бугунги мақоламизга ном ҳам қўймадик, ўқишингизни хоҳлаб илтимосимизни ном ўрнига қўя қолдик. Балки сиз таажжублангандирсиз, балки эътибор ҳам бермаган бўлишингиз мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам ўқиётганингиз учун раҳмат. Бу раҳмат нима учун дерсиз? Буни сизга тушунтириб берамиз.
Биз хар доим бирор мақола тайёрлар эканмиз, мусулмон умматининг бу мақоламиздан бирор яхши нарса олишини хоҳлаймиз. Яъни тўғрироғи хақни танишига хизмат қилиши учун бу мақолаларни сизга хавола қиламиз. Биз ўз билганларимизни сизга ҳам билдириб ўз бурчимизни адо қилишга ҳаракат қиламиз. Бу бурч қандай бурч?
Бу бурч Аллоҳ Таъолога қуллик, бандалик бурчидир. Мана энди сизга нима учун раҳмат айтганимизни англагандирсиз. Яъни сиз бизнинг мақоламизни ўқишни хоҳлашингиз биз учун ана шу бурчимизни оқлашимизга сабаб бўляпти. Биз сизга хақни етказиб ўз қуллик вазифамизни бажаряпмиз. Сиз эса хақни ўрганишга ҳаракат қиляпсиз.
Юқоридаги гапларимизга қўшимча қиламиз. Кимдир хақни танишга ҳаракат қилябди, яна кимгадир хақ нохақнинг қизиғи йўқ. Кимдир хақ йўлдан юришни хоҳлайди, кимдир хақ йўлидан юрганга тўсиқ бўлади. Кимдир хақ йўлидан юряпти, кимдир хақни таниса ҳам бу йўлдан юришга қўрқяпти. Барибир хаёт ўтиб бормоқда.
Энг муҳими инсонлар хаёти мобайнида нималаргадир эга бўладилар, кимлардир эга бўлганларини бой берадилар, яна кимлардир ўз мақсадлари йўлида эга бўлганларидан воз кечадилар. Кимнингдир эга бўлганидан кўра кимнингдир воз кечганлари манфаатлироқ бўлади. Йўлдан юриб борар экансиз кимгадир хавас қиласиз, кимнингдир этагини тутиб унга эргашасиз. Лекин хавас қилган, этагини тутган инсонингиз сизга қайси хислатлари билан манзур бўлди ва унга эргашсангиз сизни қай манзил томон етаклайди? Булар тўғрисида вақтингиз борлигида фикрлаб кўринг. Аслида сиз қай манзилга қандай қилиб боришингиз керак эди ва кимга эргашишингиз тўғри бўларди? Нахотки инсон сифатида сизга буюрилган бирор йўл ёки сиз эргашишингиз керак бўлган бирор инсон бўлмаса?
Қўли дуода сизни кузатиб қолган ва ортингиздан эргашишга ҳаракат қилган яқинларингизга бугун сиз нима бера оласиз, ёки эртага нима беришни ният қилгансиз? Биласизми, қачондир шу қўли дуода турган ва сизни ортингиздан мўлтираб қараб қолган инсонлар борасида едирганингиз, кийдирганингиз, сўзлаганингиз хуллас буларнинг устида қандай масъулиятингиз бўлса барчасидан сўраласиз? Ана шу сўралишингизнинг натижаси сиз учун яхши бўлишлиги ёки ёмон бўлишилиги сизнинг бугунги холатингизга, яшашишингизга, хулласки хаётингизга боғлиқдир.
Атрофингиздаги бугунги “қурбонлар”ни кўрябсизми? Уларни ҳаммага душман қилиб кўрсатишди. Лекин сизнинг уларнинг баъзилари тўғрисида билганингиз улар тўғрисида тарқатилган маълумотлардан бошқачароқ эди. Буни билдингиз ва кўмдингиз. Уларга баъзида қойил қоласиз, уларнинг журъати шижоатининг қаердан пайдо бўлганига хайрон ҳам бўласиз. Чунки сиз номини айтаётганингизда эхтиёт бўлиб гапириб, унга қарши чиқишларини хаёлингизга ҳам келтира олмайдиган бир вақтда улар қарши чиқа олишди. Улар билан сизнинг фарқингиз нимада? Нахотки хали ҳам уларни “қурбон” деб ўйлаётган бўлсангиз? Ўйлаб кўринг “қурбон” сизми ёки улар?
Тўғри бугунингиз яхши ўтаётгандир, бу кунингиз сизга ёқар, лекин эртага нима бўлади, буни Аллоҳ билади. Аллоҳни эслаганингизда қаерингиздир “ачишяптими”? Демак, хали вақт бор, яъни “ачишадиган” жойингиз қолибди. Баъзиларда шу “ачишадиган” жойи “нагар” босиб хеч нарсани сезмайдиган бўлиб қолган, балки аллақачон ўша жойлари чириб тушиб ҳам кетгандир. Сизда ҳам шундай бўлганда нима бўларди? Яхшики хали улгурмабсиз, йўқса сиз ҳам Аллоҳдан қўрқмайдиган, Аллоҳга тухматлар қиладиган, Аллоҳга итоат қилмаганларга хизмат қилиб, Аллоҳ йўлида юрганларни ёмон кўрган бўлар эдингиз. Биз сизни бундайлардан бўлишингизни хоҳламаймиз. Албатта ўз манфаатимиз учун эмас, бир кун барибир бўладиган хисоб китобдан яхши ўтишингизни истаганимиз учун.
Сиз балки одамлар “катта одам” деб биладиган ёки “ундан эхтиёт бўлиш керак” деб қўрқадиган, ёхуд “барча нарсани сотиб олишга пули етади” деб “сўлаклари” оқиб гапирадиган инсондирсиз, лекин шуни билингки биз айтаётган хисоб китоб хатто сиз бўлсангиз ҳам бир кун бошингизга тушади. Бизнинг мақсадимиз ўша кунга тайёр бўлиб боришингиз учун бугундан ҳаракат қилишни бошлашингиздир. Шуни билингки ўша кунга тайёр бўлиб боришингиз учун Аллоҳнинг Ўзи инсонларга тўғри йўлни бериб қўйган. Бу Ислом йўлидир. Шу йўлни ўргансангиз ва шу йўл талаб қилганидек яшасангиз билингки сиз золимларга қарши чиқишда ўзингизда куч топа оласиз ва хисоб китоб кунига тайёр бўлиб борасиз, иншаАллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
28.02.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми