| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қанча – қанча истеъдодли кадрлардан тўғри фойдалана олмадик

Қанча – қанча истеъдодли кадрлардан тўғри фойдалана олмадик

By htadmin
28.11.2016
2114
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Қанча – қанча истеъдодли кадрлардан тўғри фойдалана олмадик

Бу мавзуда кўплаб мақолалар битилганини тан олганимиз холда яна шу мавзуга қўл уришга қарор қилдик. Албатта аввалгилари каби умумий тарзда эмас, балки биродаримиз ўзи гувоҳ бўлган, бугун кўпларимизнинг бошимиздан ўтаётган холатлар бўйича ўша биродарнинг айтиб берганларига асосланиб хикоя қиламиз. Бу хикояни ўша биродардан эшитганимиз бўйича қоғозга туширишга ҳаракат қилдик. Фақат шеъвада айтилган сўзлар ўрнига бадиий сўзлардан фойдаландик ва тушуниш осон бўлиши учун ҳам баъзи сўзларини ўзгартиришга мажбур бўлдик, ҳамда имкон қадар ҳавфсизлик чораларини хисобга олган холда исмлар ва хикоянинг маъносига таъсир қилмайдиган баъзи маълумотларни ўзгартирдик.

Биз мактабда ўқиган вақтларда ўқитувчилар хозиргидан анчайин савияли бўлганлигини кўпчилик тасдиқлайди. Билим олишга қизиқиш айниқса бизнинг синф ўқувчиларида юқори бўлиб, ўқитувчиларнинг оддий дарс ўтишларига имкон қолдирмас эдик. Деярли, бугунги кунларда эшитаётганимиз ўқитувчининг шахсий хаётидан хикоялар билан ўтиб кетадиган дарслар бўлмасди, агар шундай холат бўладиган бўлса ўз норозилигимизни маълум қилар эдик. Шунинг учун бизнинг синфга мактабнинг таълим ва тарбиясига масъул ходимлари томонидан алоҳида эътибор қаратилар ва хатто малака, билим жиҳатидан юқори савияли ўқитучилар билан таъминлашга ҳаракат қилишар эди. Натижада синфимиздаги муҳит ҳам бошқа синфлардагидан фарқ қилар, илм олишга интилиши камайган ва интилмайдиган ўқувчилар синфимиз жамоасидан ўз – ўзидан ажралиб қолишарди. Хуллас бизнинг синф ўз мақсади бўйича, яъни илм олиш учун чин маънода ҳаракатда бўлган.

Айтиб беришни лозим топганим ана шу синфимиздаги энг фаол ўқувчилардан хисобланган уч синфдошимнинг бугунги холатидир. Ўша фаол ўқувчилар Турғунали, Набижон ва Алишер кўп марта мақтовларга сазовор бўлган, билимга чанқоқлиги билан бошқалардан ажралиб турадиган, изланувчан йигитлар эди. Турғунали  билимга чанқоқлиги билан бирга агар ўқитувчи етарли даражада билим бера олмаётган бўлса шарт – шарт ўша ўқитувчининг юзига талаб даражасида билим бериши кераклигини айта оладиган журъатли ўқувчилардан эди. Набижон  эса жуда тарбияли ва масъулиятни юқори даражада хис қила оладиган, айниқса бошқаларнинг дардини эшитиб, дардларига ҳамдард бўлиб, керак бўлганда маслахатлар берадиган, синфдошлар ичида суянчиқ бўла олган яхши дўст эди.  Шахсан ўзим кўп марта, унга синфдошларимиз дардини айтаётганига гувоҳ бўлганман ва ўзим ҳам бир неча марта дардимни айтиб яхши маслахатлар олганман. Турғунали ва Набижон иккаласининг кўзга кўринган яхши сифатларидан яна бири улардаги бошқарувчилик қобилиятининг борлиги эди. Алишер эса ўзига жалб қила оладиган ўзгача табиатли бола бўлиб, у барчага чиройли муомила қилар ва ҳамма билан киришимли, хатто янги ўқитувчилар билан ҳам у тезроқ киришиб кета олар эди. Дарсдан ташқари вақтларда ҳам ўқитувчиларнинг унга ўз боласидек эркалатиб муомила қилганларини кўп гувоҳ бўлганмиз. Қисқаси Алишерга хеч ким ёмон муомила қилишга жазм қила олмасди, доимо уни эслашга ҳаракат қилсам кулиб турган холда тасаввур қиламан. Уларнинг энг кўзга кўринган жихатлари айтиб ўтилганидек бошқалардан кўра билимга чанқоқликлари ва ажралиб турадиган тарзда билимга эга бўла олганлари эди.

Бугунги холат тўғрисида гапирсам, ўша синфдошларим билан учраша олмай қолганимга кўп йиллар бўлди. Бунга менинг оилавий муаммоларим сабаб бўлган, хатто мактабни бошқа ерда тугатишга мажбур бўлганман. Лекин анча вақтгача ўша синфдошларимнинг холатидан ва қайси сохалар бўйича олий таълим даргохларига қабул қилинганларидан  хабардор бўлиб турардим. Кейинчалик олий даргохларни битарганимиздан сўнг оилавий ва касбий муаммолар билан банд бўлиб хабарлаша олмай қолдик. Кўп вақтлар ўтиб кетди.

Нихоят тақдир яна учраштиришни бошлади. Турғуналини бир маросимни видео тасмага тушириш билан машғул бўлиб юрганига гувоҳ бўлдим. Бир оз сухбатлаша олдик холос, чунки у ҳам ўз иши билан банд эди менинг ҳам ўз ишларим борлиги бизларни бемалол сухбатлашишдан тўсди. Набижонни эса, савдо магазинида сотувчи бўлиб ишлаётганини кўрдим. Аслида бошқа мақсад сари ҳаракат қилгани, лекин бугунги тузум келтириб чиқрган муаммолар туфайли мажбуран бир мактабда ўқитувчи бўлиб ишлагани, нихоят яна ўша сабабларга кўра ишсиз қолгани ва шу туфайли сотувчиликни танлаганлигини айтди. Алишер ҳам гоҳ йирик гоҳо майда савдо билан шуғулланиб юрганини кўрдим. Айтиб ўтилган, синфдошларим машғул бўлган касбларни танқид қилиш ёки пастга уриш ниятида гапирилмади, фақат синфдошларим Ҳуқуқ ва инжинерлик соҳаларида ҳамда Теҳнологиялар бўйича олий маълумотли мутаҳассис эканликларини хисобга олиб вазиятга тўғри бахо бериш керак бўлади.

Агар жамиятимиздаги соҳалар етарли даржада билимли, истеъдодли кадрлар билан таъминланган бўлганда, балки бу мавзуда гапирилмаган бўлинармиди?! Ўз касбим юзасидан ва баъзи ижтимоий муаммоларим туфайли давлат ташкилотлари ва органларига мурожаатларим натижасида гувоҳ бўлганманки, бугунги кадрлар савиясизлиги жиҳатидан таърифлаб бўлмас, лол қолдира оладиган даражада билимсиз эканликлари барчага аён. Хатто давлат миқёсида масъулияти жуда юқори даражадаги ташкилотларда оддий сўзларни ҳам ёзишда имловий хатога йўл қўядиган, фикрлаш савияси ўта паст бўлган кадрлар фаолият олиб бормоқда, уларнинг ўз касбларига номуносиб даражада масъулиятсиз эканликларини айтишга хожат йўқ. Мисол учун, узоқ вақт бўлмади, бир таълим муассасасининг ишчилари шу муассасасанинг тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари кўп марта маст холда мажлис ўтказишини айтишганди, тақдир тақазоси билан бу холатга ўзим ҳам гувоҳ бўлдим. Ёки бир ташкилотнинг хисобчиси ўзининг мажбуриятидаги вазифасини адо этишни билмаганлиги учун бошқаларга бажартиришини билдим. Кейинчалик эса, бундай хисобчилар кўп эканлигини эшитдим. Яна бир мисол, давлат миқёсидаги ишлаб чиқариш корхоналарнинг бир бўлимига раҳбарлик қилувчи бошлиқ, кўп вақтда ўз масъулиятидаги вазифасига умуман алоқадор бўлмаган ишлар билан банд бўлишини ва хатто деярли иш жойига бормаслиги  маълум бўлди. Афсуски айни бугунги воқелигимиздан бу каби мисолларни жуда ҳам кўп келтириш мумкин. Ва яна афсуслар бўлсинки юқоридаги каби билимли, қобилиятли кадрлардан самарали фойдаланиш ва уларга етарли даражада имкониятлар беришга эътибор берилмай қўйилганига менимча анча вақтлар бўлди.

Шу ерда биродаримизнинг хикояси тугайди. Ўз фикрларимизни қўшимча қиладиган бўлсак бугунги кунлардан аввалроқ таълим олган инсонлар ўзлари таълим олган даврни бугунги кундаги таълим жараёни билан нисбатлашар экан, бугунги таълим соҳаси хар жихатдан: кадрлар, билимни етказиш борасидаги малака, бу соха вакилларига берилган имкониятлар, шарт шароитлар, ўқув қўлланмалари борасида ҳам хатто малакали бўлган кадрлардан самарали фойдаланишда ҳам орқада қолиб кетганлигини эътироф қилишади. Таълим сохасига эътибор берилиб барча камчиликлар кўздан кечирилганда хатто имконият бўла туриб баъзи муаммоларга етарли даражада ечим топишга ҳаракат қилинмаётгани инсонни таажжубга солади. Бу муаммоларни ўрганган инсон бу холатлар ҳукумат томонидан келтириб чиқарилаётганилигига ишонишлари мумкин.

Албатта санайдиган бўлсангиз муаммолар жуда ҳам кўп, фақат таълим сохасида эмас бошқа соҳалардаги муаммоларни ҳам санаб саноғига етиш қийин. Бу тузум ўзи рўбаро бўлган муаммоларни оёғлари остида янчиб унга ечим беришга ҳаракат қилаётганга ўхшайди. Лекин хар бир муаммонинг ечими берилмас экан бу муаммолар тўпланиб кучли “зарбага” айланиши мумкинлиги ва бу “зарба”дан кейин қайта тикланиш қийин бўлиши хеч кимга сир бўлмаса керак. Бу тузум эса аллақачон оёқлари остига ташланган муаммолар гирдобида қолиб кетган ва бу муаммоларга бу тузум ечим топа олмайди. Тузумнинг муаммолар гирдобида қолаверишлиги эса жамиятдаги инсонларнинг хаётига зулмли таъсир кўрсатмоқда.

Аҳамиятли жихати шундаки хар бир муаммонинг асл ечими Ислом шариатида мавжуд. Бугунги муаммоларимиз Ислом ақидаси билангина осон ечим топади. Бунинг учун эса Ислом шариатини ўз хаётимизга таъсир қиладиган холатга олиб келишимиз керак. Исломий шариат хаётимизда татбиқ бўлар экан биз муаммолар гирдобида қолиб кетмаймиз ва аксинча хар соҳада юксаламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ

11.06.2015й.

Tagsкадрлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли-Сунна вал-жамоа» истилоҳи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрири Шом разведкаси зулм-зўравонлигини давом эттириб Шом аҳлини бостирувчи қуролга айланмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/