Эй инсонлар! Сизларни ҳимоя қиладиган зобитлар қани?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Эй инсонлар! Сизларни ҳимоя қиладиган зобитлар қани?
Бу тоғут Ҳасина сизларни ўзига тиз чўктириш учун куч ишлатмоқда
Ундан қутулишнинг ягона йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этишдир
Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«… وَشِرَارُ أَئِمَّتِكُمْ الَّذِينَ تُبْغِضُونَهُمْ وَيُبْغِضُونَكُمْ وَتَلْعَنُونَهُمْ وَيَلْعَنُونَكُمْ»
«… Раҳбарларингизнинг ёмонлари сизлар уларни ёмон кўрадиган, улар ҳам сизларни ёмон кўрадиганларидир ҳамда сизлар уларни лаънатлайдиган, улар ҳам сизларни лаънатлайдиганларидир» (Саҳиҳи Муслим).
Эй инсонлар тоғут Ҳасина мана шундай ёмон раҳбарлардан бири эмасми? Биз дилингиздагини биламиз, сиз унинг бошқарувини қаттиқ ёмон кўрасиз, тилингиздан унинг бошқарувини лаънатлаётганингизни эшитганмиз, уни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога дуоибат қилаётганингизни, Роббул оламиндан унинг туғёнидан сизларни озод этишини сўраётганингизни гувоҳи бўлганмиз. Дарҳақиқат, у юртда туғёнга минди, ҳамма ёқда фасод тарқатди, одамларни репрессия қилди, буни фош этишга ё ҳукуматдаги коррупциячилар ҳақида гапиришга уринган кишиларнинг ҳаммасини оғзини ёпди:
الَّذِينَ طَغَوْا فِي الْبِلَادِ* فَأَكْثَرُوا فِيهَا الْفَسَادَ
«Улар юртларида ҳадларидан ошиб, у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборишди» [Фажр 11-12]
Ҳасина ўз қудратдалик пайтида жуда ифлос жиноятларга қўл урди. У мустамлакачи хўжайинларининг истагига мувофиқ чегарачилар қирғинида армия зобитларини ўлдирди. Кейин ғарблик ҳўжайинлари манфаатларини рўёбга чиқариш, юрт ва фуқаро манфаатларига қарши хиёнатларни амалга оширишда қатъият кўрсатди ва бугунги кунгача айни шу қилмишларида ҳамон давом этмоқда. Унинг ҳукумати Холида Зиё ҳукуматидан одамлар бойликларини талашда ва ишларини бошқаришни эътиборсиз ташлаб қўйишда фарқ қилмади. Бундан ташқари, Ҳасина ҳукуматининг Умматга бўлган душманлиги шу даражага етдики, бу душманлик унинг қабул қилган сиёсий эътиқодига айланди.
Ҳасина ҳукумати зулми одамлар нафратига сабаб бўлгач, уларни ўзига тиз чўктириш учун куч билан бостириш йўлига ўтди. У норозилигини ифодалаган ҳар бир шахсни ўғирлаб кетди, қамоққа ташлади, ҳукуматнинг зўравонлигига қарши намойиш қилган ё тўпланган одамларга қарши ҳатто ўқ узди… Ҳасина ҳукумати «талабларга ҳам, норозиликларга ҳам мутлақ ўрин йўқ», деган нарсани ўзига шиор қилди! Ҳасина ўзининг бошқаруви одамлар қўллаб-қувватловига эга бўлмаётганини тушунди ва шунинг учун одамларга ваҳшийларча муомала қилишга ўтди, қонларини сариқ чақага олмади ва буларнинг барини ўз ҳукмронлигига уларни тиз чўктириб, эгиб олиш мақсадига қаратди.
Эй мусулмонлар!
Шубҳасиз, бу аҳволни албатта ўзгартириш мумкин. Шайха Ҳасина ва Холида Зиё сингари золим раҳбарларнинг бўлиши юз бериши муқаррар бўлган қазо эмас. Росулуллоҳ САВ яхши раҳбарлар ҳақида бундай деганлар:
«خِيَارُ أَئِمَّتِكُمْ الَّذِينَ تُحِبُّونَهُمْ وَيُحِبُّونَكُمْ وَيُصَلُّونَ عَلَيْكُمْ وَتُصَلُّونَ عَلَيْهِمْ…»
«… Раҳбарларингизнинг яхшилари сизлар уларни яхши кўрадиган, улар ҳам сизларни яхши кўрадиганларидир ҳамда сизлар уларни дуо қиладиган, улар ҳам сизларни дуо қиладиганларидир» (Саҳиҳи Муслим).
Ушбу ибора Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али РАлар каби хулафои рошидинларгагина чекланмайди. Чунки сизлар уларни яхши кўрадиган, улар ҳам сизларни яхши кўришадиган, сизлар уларни дуо қиладиган, улар ҳам сизларни дуо қиладиган ҳукмдорлар фақат саҳобалар замонидагина бўлмаган ҳамда ушбу ҳадис бирор замон ё маконга хос эмас. Бундан ташқари, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи иккинчи Халифалик Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажаги ҳамда улар мусулмонлар ишларини бугунги тоғутлар каби эмас, балки иш эгалари сифатида ғамхўрлик билан бошқаришлари таъкидланган бошқа ҳадислар ҳам мавжуд. Демак, яқинда ер юзида адолат қарор топади, бу адолат мусулмонларга ҳам, мусулмон бўлмаганларга ҳам баробар улашилиб, Умматни ўз улуғлиги ва қудратига қайта олиб чиқади.
Эй мусулмонлар, агар сиз қуйидаги ўз вазифаларингизни адо этсангиз, ҳолатингиз мана шундай ўзгариши муқаррар:
Биринчи: Худди Ҳасинани ёмон кўриб уни лаънатлаганингиздек ер юзидаги барча куфр тузумларини ҳам рад этиш. Сиз демократияга, демократик партияларга ва демократия доирасидаги альтернатив куч сифатида ўз номзодини тиқиштираётган барча кимсаларга алоқадор ҳар қандай тарғиботлардан узоқ юришингиз лозим. Чунки айнан шу ифлос демократия шайха Ҳасина каби коррупциячилар униб ўсадиган ва қудратга келадиган ҳосилдор майдондир. Шу боис ҳатто «эркин ва шаффоф», деган иддио остида янги сайловлар ўтказилган тақдирда ҳам, қудратга яна Ҳасинага ўхшаган кимса келади, холос, аксинча, қайта сайлов ўтказиш билан Ҳасинанинг ўзи яна қудратга келиши ҳам мумкин! Шундай бўлгач, бундай масхарабозлик томошасига чек қўйинг, адоватли, коррупциячи кимсаларни ҳокимиятга келтирманг!
Иккинчи: Ички ишларингизда ҳар қандай шаклдаги хорижий аралашувни рад этинг, хорижий кўрсатмаларни татбиқ қилишга ва янги сайловлар ўтказилишини таъминлашга бўлган тарғиботларга қулоқ солманг. Зеро, ички ишларимизга Қўшма Штатлар, Британия, Ҳиндистоннинг аралашуви ва ҳамкорлиги энг ёмон ишлардан бири саналиб, бугунги ёмон аҳволимизга сабаб бўлган. Ахир, Ҳасина ва Холидаларни қўллаб-қувватлаётган давлатлар шулар эмасми?! Бу босқинчи давлатларнинг малай муфаккир ва сиёсатчиларидан ҳам ёмонроқ кимсалар борми?!
Учинчи: Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ҳасина ва унинг кофир режимига қарши сиёсий курашига қўшилинг, тоғутларга сукут қилиб тураверманг, чунки сизларнинг сукутингиз унинг ваҳшийлигини оширмоқда, умрини узайтирмоқда. Кейин, сизларнинг тоғут ҳукмдордан ҳисоб талаб қилишингиз ва унга қарши чиқишингиз зиммангиздаги вазифангиз ҳамдир. Набий САВ бундай деганлар:
«… كَلاَّ وَاللهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ وَلَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدَيْ الظَّالِمِ وَلَتَأْطُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا وَلَتَقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْرًا»
«… Йўқ, Аллоҳ ҳаққи, сиз албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз, золимни тийиб қўясиз, уни ҳаққа эгдирасиз, ҳаққа тиз чўктирасиз…» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Хуллас, энг муҳими, қадрли биродарлар, армия сафидаги оталарингиз, фарзандларингиз, дўстларингиз ва таниш-билишларингиз дохил холис зобитлардан Ҳасина ва унинг тоғут режимини ағдариш орқали Ислому мусулмонлар олдидаги бурчларини адо этишни талаб қилинг, уларни сиз томонга ўтишга, бу режимни мудофаа қилишдан воз кечишга даъват қилинг. Чунки режимни ўзгартиришнинг бирдан-бир кафолатли йўли мана шу. Кафолатли йўл зобитларнинг ҳокимиятга келиши эмас, балки ҳокимиятни холис сиёсатчи зотларга топширишдир. Чунки улар Исломга асосланган ҳазорий альтернативга эга бўлиб, улар Бангладешни Халифалик давлатининг марказий нуқтасига айлантирмоқчилар. Айнан шу холис сиёсий кишилар одамлар муаммоларини Қуръон ва Суннат асосида ечиш, саноатлашган давлатни барпо этиш, регионал ва ҳалқаро аралашувларга қарши курашиш мумкинлигига қаттиқ ишонадилар. Албатта улар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидирлар, улардан бошқа ҳеч ким эмас. Чунки ҳам холислик, ҳам чуқур онг шуларда жамланган, бошқаларда эмас. Ҳизб аъзолари сиёсий шахслар бўлиб, уларнинг амири улуғ олим шайх Ато ибн Холил Абу Рошта давлат раҳбари даражасидаги шахсдир. Улар сизларнинг ишларингизни ғамхўрлик билан идора қиладилар, сизларни яхши кўрадилар ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сизга бу дунёю охират бахтини ато этишни сўраб дуо қиладилар.
Шунинг учун сиз учрашиб кўришаётган холис зобитлардан шайха Ҳасинани ағдаришни ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи иккинчи Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳокимиятни Ҳизб ут-Таҳрир қўлига топширишни талаб қилинг, шояд, Росулуллоҳ САВга нусрат берган, ул зот эса Мадинаи Мунавварада Ислом бошқарувини қурган ансорий РАлар савобига етсангиз.
Эй холис зобитлар, қудрат ва ёрдам аҳли!
Халифаликнинг қайта барпо бўлиши муқаррар. Чунки буни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло хоҳлади ва Унинг изни ила бунга жуда яқин қолди. Аммо Халифалик осмондан тушиб қолмайди. Шунинг учун масала Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи ушбу Халифалик давлати барпо бўлиши мумкин ёки мумкин эмаслиги масаласи эмас, балки ким уни барпо этиш бахтига мушарраф бўлиши ва Аллоҳнинг мукофотига сазовор бўлиши масаласидир. Бас, шундай экан, бунинг учун кимингиз ҳаракат қилмоқдасиз? Кимингиз Исломни қайта бошқарувга олиб келишга ва одамларни бугунги тоғут режимлардан озод этишга сабабчи бўлади? Кимингизда Ислом ва мусулмонларга ансор бўлишга журъат бор? Биламиз, режим бунинг учун сизларни қамоққа олади, қамоққа олишига «дастурни ҳимоя қилиш» каби фақат ўз режимига мойил сохта шиорларни ўзига дастак қилиб олади. Бироқ сизларнинг Аллоҳга, Росулига ва мўминларга бўлган мойиллигингиз нима бўлади? Одамлар қони учун қасос олиш нима бўлади? Наҳотки, сафингизда ¬– энди, тоғут Ҳасина режими томонидан одамларга қарши ўқ узилишига йўл қўймаймиз, дейдиган мард зобитлар топилмаса?! Эй эр кишилар! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло билан Росули САВнинг даъватига қулоқ солинг ва итоат этинг, одамларни сизга қилаётган нолаларини эшитинг, ана шунда Аллоҳнинг ваъдаси сизларнинг қўлингизда рўёбга чиқади, шайха Ҳасинани тахтдан ағдаринг ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг, шунда Аллоҳ ансорий РАлар каби сизларни ҳам, аҳлингизни ҳам бу дунёю охират бахти билан сийлайди.
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Ҳизб ут-Таҳрир 13 сафар 1436ҳ
Бангладеш вилояти 5 декабр 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми