Исломий Халифалик Давлатининг тараққиёти фақат Ислом билан бўлади

بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий Халифалик Давлатининг тараққиёти фақат Ислом билан бўлади
Кўпчилик одамларда, шу жумладан, мусулмонларда ҳам Ислом билан қандай ривожланиш мумкин, ахир у ўрта асрлар динику, ҳозирги замонга тўғри келмайдику, деган тушунча бор. Бу уларнинг воқеликдан таъсирланганлари ва шаръий аҳкомлар устида чуқур фикр юритмаганлари оқибатидир. Ислом билан ривожланиш қандай бўлишини тасаввур қилиш учун бугунги кунда татбиқ қилинаётган капиталистик тузумни йўқ деб тасаввур қилиб( ин ша Аллох бу куфр тузумни нихояси яқинлаб қолган), унинг ўрнига Ислом тузумини олиб келганда қандай бўлиши ҳақида фикрлаш ва шаръий аҳкомларнинг маъноси тўғрисида чуқур фикр юритиш керак бўлади. Чунки шаръий аҳкомлар жуда кенг маънога эга. Масалан, Аллоҳнинг қуйидаги ояти тўғрисида чуқур фикр юритиб кўрамиз:
وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدْوَّ اللّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللّهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللّهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ
– Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас.(Анфол. 60)
Бу оят мусулмонлар армияси доимий тайёр ҳолатда туриши кераклигини англатмоқда. Армия бўлганда ҳам номига ва заиф эмас, балки бугунги кун таъбири билан айтганда, профессионал, армия назарда тутилмоқда. Чунки ҳар қандай ҳақиқий давлат маъносидаги давлат ички ва ташқи сиёсатида мустақил бўлиши, табиийки, кучли армияга эга бўлиши ҳам керак.
Демак, давлат армияни кучайтириш, уни энг замонавий қурол-аслаҳа, техника, алоқа воситалари, шунингдек, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлаш учун бир қатор масалаларни ҳал қила олиши керак бўлади. Биринчи навбатда эса, оғир саноатни – станоксозлик, қуролсозликни – ривожлантириш керак бўлади. Чунки ички ва ташқи сиёсатда мустақил бўлиш, хусусан ўзига етарли даражада қурол ва ҳарбий техникага эга бўлиш учун мамлакатда оғир саноат бўлиши шарт. Бунинг натижасида, қурол ва ҳарбий техника, станок ишлаб чиқарадиган заводларга, завод қурадиган гигант заводларга асос солинади ва ривожлантирилади.
Аммо армияни кучайтириш учун оғир саноатнинг ўзи етарли бўлмайди. Ҳарбий соҳа ҳар қандай давлат учун энг қимматга тушадиган соҳа бўлганлиги сабабли давлат иқтисодиётга ҳам қаттиқ эътибор бериши керак бўлади. Чунки агар қўққисдан уруш бошланиб қоладиган бўлса, иқтисодий заифлик тез орада мағлуб бўлишга олиб келиши мумкин. Тинч ҳолатда ҳам армияни озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарурий нарсалар билан мунтазам таъминлаб туриш керак бўлади. Бунинг учун иқтисодиётни самарали услуб ва воситалар билан жадал суратда тараққий эттириш вожиб ишга айланади. Бунинг учун давлат хусусий тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни тез фурсатда ривожлантиришга аҳамият беради, жумладан, аҳолига деҳқончилик, савдо ишлари ёки ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш учун имкониятлар қилиб беради.
Бундан ташқари, армиядаги зобитларнинг соғлом бўлиши ёки жангда яраланган жангчини ҳаётини сақлаб қолиш ва қисқа муддатда оёққа туриши учун медицинага ҳам эътибор қаратилади. Янги тиббий аппаратлар, янги технологиялар ва дори-дармонлар ишлаб чиқаришга кенг йўл берилади. Энди юқоридаги барча соҳаларга малакали кадрлар керак бўлади, уларсиз бу ишларни амалга ошириб бўлмайди албатта. Соҳалар мутахассислари, иқтисодчилар, шифокорлар, ихтирочилар, техникага хизмат кўрсатувчилар ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларни тарбиялаб, етук мутахассис даражасига етказиб бериш эса таълим соҳасининг ишидир. Шу мақсадда давлат таълим сифатини ошириш учун бир қатор ишларни амалга оширади, масалан, география, физика, кимё, математика каби фанлар бўйича олий тоифали ўқитувчилар тайёрлайди, уларни тарих, адабиёт, қонун, ақида, бир сўз билан айтганда Исломий сақофат билан тарбиялайди. Бу иш армияда хизмат қилувчи мужоҳидларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан бақувват бўлишларига кафолатдир.
Юқоридаги оятдан қисқача шундай маъноларни уқиб олиш мумкин. Чунки “Вожибни адо этиш учун зарур бўлган иш ҳам вожибдир” қоидасига асосан, модомики кучли армияни шакллантириш вожиб экан, юқоридаги ишлар уни кучайтириш учун зарур бўлгани туфайли улар ҳам вожиб ишга айланмоқда. Биз сиз азиз ўқувчига биргина оят устида чуқур фикр юритиш орқали Аллоҳ бизга нақадар ҳаётий қонунларни нозил қилганини бир намуна сифатида кўрсатиб бердик. Ва умид қиламизки, сиз Аллоҳ Таъолонинг қолган оятлари устида ҳам мана шундай чуқур фикрлаш орқали бу қонунларнинг бугунги кун учун нақадар зарур эканлигини тушуниб етасиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
03.10.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб