Президентлик бошқаруви ҳам демократик бошқарувнинг бир шакли
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Президентлик бошқаруви ҳам демократик бошқарувнинг бир шакли
Уни ҳимоя қилиш ҳаром
Биринчи бор собиқ президент Турғут Ўзал даврида бошланган президентлик бошқарувига доир баҳс-мунозаралар бугун Эрдоган президентлик курсисини эгаллагандан сўнг яна қайта кенг кўламда бошланиб кетди. Ҳатто уни расмий шаклда амалда ижро этилиши учун сиёсий майдонга ҳам таклиф қилинди ва бу расмийликни жорий йил 7 июнга белгиланган умумий сайловлардан кейин конституцион ўзгартиришлар ўтказиш орқали амалга ошириш кўзланмоқда. Айни чоғда ҳукмрон партия ва унинг тарафдорлари ушбу конституцон ўзгартиришларни ҳимоя қилаётган бир пайтда, мухолафат доиралари ҳокимиятни яккаҳокимликка олиб боради, дея президентлик бошқарувини рад этишмоқда.
Бундай чора-тадбир тузумнинг ўзгариши, дея ифодаланаётган бўлса-да, бироқ аслида бу бошқарув услубидаги ўзгариш, холос. Чунки бу билан на бугунги республикачилик тузумида, на унинг демократик, илмоний тузумида, на асосий бошқарув пойдевори ва таянчларида бирор ўзгариш бўлсин. Бу борада ҳеч қандай баҳс-мунозара ҳам бўлаётгани йўқ, чунки ўзгариш фақат ижроий механизм тизимида бўлиши аниқ. Шунинг учун тузум ўзгартирилади, деган тасаввур пайдо қилиш билан оммани адаштиришга уринишяпти. Ҳатто қаршимизда баъзи кимсалар пайдо бўлиб, шаҳдам қадамлар ташлашиб, бу бир исломий лойиҳа, Халифалик қайта барпо этилиши сари ташланган бир қадам, деган даъвони қилишмоқда. Ҳолбуки, Эрдоганнинг ўзи 2010 йил сентябрида қилган маърузасида «Бу бошқарувимизнинг Халифаликка алоқаси йўқ, чунки демократик парламент бошқарувини амалда татбиқ этаверамиз», дегани ҳаммага маълум.
Аслида масала фақат бошқарув моделининг ўзгаришида эмас. Чунки мустамлакачи давлатлар Туркия устида нуфуз ва ҳукмронлик талашиб, курашнинг янги босқичига кирган. Шунга биноан, Америка Туркия жумҳуриятига асос солинганидан буён мустаҳкам ўрнашиб келаётган инглиз нуфузига барҳам беришда кетма-кет қадам ташлаш сиёсатини қўллашга ҳаракат қилмоқда. У бу йўналишда ҳукмрон партия ҳисобланган «Адолат ва тараққиёт» партияси даврида муҳим қадамларни ташлади.
Демак, президентлик бошқаруви масаласи ҳам Американинг шу йўлдаги қадамидир. Шунинг учун бу масалани собиқ президент Турғут Ўзалнинг ё ҳозирги президент Эрдоганнинг шахсий истаги, холос, деган гап, ёки бу Туркиянинг оптимал бошқарув йўлининг янги ривожланган қадами, холос, деган гап ғирт ботил гап ва бузуқ тушунчадир. Чунки бундай ўзгариш истаги ортида Американинг ўзи турибди. Мана, Адолат ва Тараққиёт партиясидан парламент аъзоси – у биринчи кундан бошлаб президентлик бошқаруви фикрини ҳимоя қилиб келаётир – ўзининг ушбу баёноти билан шу бошқарувга ишора қилмоқда: «Бошларимиз ёрилишига мана шу парламентлик бошқаруви сабабчи, зотан, у ичи ачиб-бижиб бўлган ва инглизлардан қолган бадбўй бошқарувдир».
Шунинг учун масала мустамлакачи Американинг Туркияга ҳукмрон бўлиш масаласидир. У буни инлизларнинг парламентлик бошқаруви моделини олиб ташлаб, ўрнига ўзининг президентлик бошқаруви моделини зўрлаб тиқиштириш орқали амалга оширмоқчи. Аммо бу масалани асл ва шахсий масаладан иборат, ёки Эрдоган ва унинг Адолат ва Тараққиёт партияси билан боғлиқ алоҳида масаладан иборат, ёхуд айни ҳукмрон партия билан мухолафат ўртасидаги курашдан иборат қилиб тасвирлаш эса, буларнинг ҳаммаси ҳақиқатдан чалғитишдан бошқа нарса эмас.
Бошқа томондан қараганда бу яроқсиз ҳолга келган республикачилик низомини сақлаб қолишни таъминлаш учун ташланган қадам ҳамдир. Бу низомнинг сиёсий таъсири қолмаган, у иқтисодий соҳада ҳамда жамият миқёсида ўзининг банкротлигини эълон қилган ва у сўнгги кунларини яшамоқда. Кўриниб турганидек маълум бир давргача унинг умрини узайтириш мушкул. Қолаверса бу билан қартайган жисмга навқирон ёшликни қайтарадиган озуқани бериш ирода қилинмоқда. Бу имконсиз иш. Улар бунинг учун ҳар қанча воситаларни ишга солишса ҳам бу имконсиздир.
Эй мусулмонлар!
Англиянинг парламентар бошқарув шакли ҳам, Американинг президентлик бошқаруви шакли ҳам, бошқа демократик илмоний бошқарув шакллари ҳам, ҳаммаси бир хил бўлиб, ягона куфр бошқарувининг турли шакллари ва моделларидир. Чунки демократия, диктаторлик, қироллик, федераллик, ҳаммаси ғайриисломий бошқарувлардир. Маълумки, мусулмонлар узоқ асрлар мобайнида татбиқ қилишган Исломга имон келтирганлар ва бугун ҳам унга жуда муҳтож бўлиб турибдилар. У комил соғлом мабда бўлиб, барча масалаларни ҳал эта олувчи етук мукаммал низомларни ўз ичига олган. Бу мабдадаги бошқарув шакли, шубҳасиз, Халифаликдир. Мусулмонлар зиммасига юкланган муҳим вазифа турли шаклдаги куфр тузумларига ҳамда мустамлакачи Ғарб ақидасидан келиб чиққан унинг турли моделларига норозилик изҳор қилиш эмас, балки қанчалик қимматга тушмасин, қурбонликлар тақдим этишдир. Яъни Ислом ақидаси учун, уни ҳимоя қилиш, ичкарида ва ташқарида татбиқ этиш ва тўғри йўлни тутувчи Халифалик тузумини барпо этиш йўлида биргаликда фаолият қилиш учун қурбонликлар беришдан иборат бўлиб, бу тузум Исломни бутун инсонларга ҳидоят ва нур сифатида етказади.
Мана, сиёсий ўйинларга алданмайдиган ва Исломни, Росулуллоҳни, мусулмонларни мардларча ҳимоя қилиб, ўз йўлидан қайтмайдиган Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти Сиз мусулмонларни тўғри йўлни тутувчи Халифаликни барпо этиш учун биргаликда фаолият қилишга даъват қилмоқда. Аллоҳнинг изни ила, Халифалик Ислом Уммати бошдан кечираётган барча турдаги зулм, қирғин ва мусибатларга якун ясайди ва бутун инсониятни зулматдан нурга олиб чиқади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрир 17 робиус-соний 1436ҳ
Туркия вилояти 6 феврал 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми