Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг суд қилиниши ҳеч қандай тўғри асосга таянмаган ва улар қонуний эмас сиёсийдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг суд қилиниши ҳеч қандай тўғри асосга таянмаган ва улар қонуний эмас сиёсийдир
Сиёсий ҳизб ҳисобланадиган Ҳизб ут-Таҳрир исломий мабдага таянади. Ҳизб ўз фаолиятини Туркияда ўтган асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб бошлаган. Халифалик давлатини тиклаб исломий ҳаётни яна бошлаш учун фикрий ва сиёсий ишларни олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир Туркияда ҳам тақиқланган. Ҳизб йигитлари мана шу фаолиятлар сабабли таъқиб ҳам қилинди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари устидан чиқарилган олти ойлик қамоқ ҳукми 2000 йилнинг охирларига келиб 15 баравар ошиб 7,5 йилга кўтарилди.
Ҳизб ут-Таҳрир оламий сиёсий ҳизб ҳисобланади. У ўз фаолиятини қарийб барча исломий ерларга, 50дан кўпроқ давлатда ёйган. Ҳизб рошид Халифалик давлатини тиклаш учун иш олиб бормоқда. Чунки рошид Халифалик барча мусулмонларни Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳукмлар билан бошқаради ҳамда Исломий Умматни ўтган асрларда 13 аср давомида бўлганидек битта раҳбар бошчилигида яна бирлаштиради. Халифалик давлати Исломни бутун оламга нур ва ҳидоят рисолати сифатида кўтариб чиқади. Ҳизб ут-Таҳрир ўзини Умматдан юқори тутиш ҳаракати услубига таянмайди, аксинча у шу Умматнинг бир ажралмас қисмидир, шунинг учун Уммат ичида ва у билан биргаликда иш олиб боради, Умматнинг қўллаб-қувватлашига эришишга ҳамда унга етакчилик қилишга ҳаракат қилади. Ҳизб фақат фикрий ва сиёсий ишларни олиб боради, қуролли амалиётларга мутлақо таянмайди. Шунинг учун оламдаги, дўст ҳам, душман ҳам 60 йилдан кўпроқ даврдан бери ўз фаолиятини давом эттириб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир эргашаётган бу мустаҳкам асосни яхши билади. Ҳизб ут-Таҳрирни «террорчи» деб ва унинг йигитларини «террорчилар» деб эълон қилган кимсалар ҳам ёки мана шундан келиб чиқиб ҳукмлар чиқараётган кимсалар ҳам буни жуда яхши билишади. Улар ўзлари мажбурлаш, зўравонлик ва сохтакорлик билан тиқиштирган бу даъволарнинг ёлғон эканига бошқалардан олдин гувоҳдир. Бу суд қилишлар қонуний эмас, сиёсийдир.
Туркия 1960 йилдан бошлаб то шу бугунгача ўзи юзага келтирган ўзгаришни ўзига нисбатан каттароқ демократия ва кенгроқ эркинлик сари ташланган қадам деб ҳисоблайди. Лекин Ҳизб ут-Таҳрирга келганда бунинг бутунлай тескариси бўлмоқда. 1960 ва 1980 йилдаги тўнтаришлардан кейин фавқулодда ҳукмлар судларида ва давлат хавфсизлигида чиқарилган ҳукмларда ва демократик ҳукуматлар ҳамда фуқаролик судлари ҳукм юритган йилларда чиққан ҳукмларда ҳам зиддиятлар бор. Тўнтариш даври конституциялари ва қонунларидан келиб чиққан ўзгартириш киритишларга, бир неча мувофиқлаштиришларга қарамай ҳамда суд соҳасида содир бўлган ислоҳотларга, Европа Иттифоқи билан келишилган қонунларга қарамай зулм ва ҳуқуққа тажовуз қилиш Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини суд қилишларда тобора кучайиб бормоқда.
Шунинг учун 2000 йил бошида Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари устидан 3 йил қамоқ жазоси ҳукми чиқарилган бўлса ҳозирга келиб бу жазо ҳуқуққа тажовуз қиладиган бир қанча татбиқлар сабабли ва асоссиз, нотўғри иддиолар сабабли икки баравардан кўпроққа кўтарилди, «терроризм»га таъриф бериш ўзгарганига қарамай шундай бўлмоқда. Ҳозирги қонунларда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини жазолаш кўрсатилган ҳеч қандай модда йўқлигига қарамай юзлаб кишилар устидан минглаб йиллик қамоқ жазоси ҳукми чиқарилди. Чунки масалан 500дан кўпроқ киши жами бўлиб 1828 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Кўтарилиб бораётган бу ҳукмлардаги сабаблардан бири қуйидаги иддиодир: «ҳатто Ҳизб ут-Таҳрир юришларидан ҳеч қайсинисида ёки Ҳизб ғоясида шу бугунгача ҳеч қандай зўравонлик амалиётлари йўқлиги аниқ бўлса-да лекин бу ерда Ҳизб ғояси ичида қандайдир зўравонлик бор. Демак ўз қонунийлигини халқдан оладиган демократик низомни қулатиш имконига йўл қўймаслик учун бу зўравонликни тўхтатиш зарур. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир террорчи ҳизб деб эътибор қилинди». Кассацион суд прокурори эса бундай деди: «Бу ғоя Халифалик давлати тикланганидан кейин насроний давлатларни жиҳод орқали Халифалик давлатига қўшиб олиш учун қуролли кураш эканлиги аниқ бўлди». Шу тариқа Ҳизб ут-Таҳрир «террорчи ҳизб» деб эълон қилинди ва унинг йигитлари устидан ҳуқуққа ҳеч тўғри келмайдиган фожиали тарзда ҳукмлар чиқарилди.
Туркиядаги бошқа кишилар ва исломий жамоатлар ҳам шунга ўхшаш чораларга учради. Демак агар мавзу Ислом ва мусулмонлар бўладиган бўлса эски Туркия билан ҳозирги Туркия ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Бу жумҳурият тарихи давомида мусулмонлар ҳуқуқига қилинган тажовуз ва уларга қилинган зулм ана шу тарзда давом этди. Бу тўғрида эски илмоний-камолчи ақлият ёки (армияга қўйилган айблов) фитнага тил бириктириш тушунчаси билан бугунги кунда авж олган (Гюлен жамоатига қўйилган айблов) параллел давлат ўртасида ҳеч фарқ йўқ. Чунки демократик қонунлар, ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар узоқ вақтдан бери мусулмонларга салбий таъсир қилиб келди. Шуни ҳам эслатиш керакки, бу борада йирик кучларнинг юртимизга қилган таҳдидлари ва сиёсатларининг муҳим роли бўлди. Лекин Халифалик давлати каби бир буюк қудрат-кучнинг исломий ерларда Аллоҳ изни билан туғилиши ҳозирги режимларнинг куни битишидан, геосиёсий ҳисоблар ва мувозанатлар ўзгаришидан дарак беради ҳамда ҳозирги дунёда ҳукмрон бўлган система мустамлакачилиги йўлини тўсиб қўяди.
Шу хусусда биз Аҳмад Довуд ўғли бошчилигидаги янги ҳукуматга мурожаат қиламиз, бу ҳукумат Ражаб Тоййиб Эрдоган жумҳурият президенти бўлиб сайланганидан кейин тузилди. Биз судьялар ва прокурорлар олий кенгаши сайловлари арафасида турган барча судьялар ҳамда прокурорларга мурожаат қиламиз. Биз бу юртга, унинг халқ оммасига, барча фуқаролик жамияти ташкилотларига ва ахборот воситаларига ҳам мурожаат қиламиз. Биз бу ахборот воситаларида Ислом ва хусусан Исломий Умматга нисбатан таъсирчанликни кўряпмиз. Охирида биз Туркиядаги биродарларимизга ҳам мурожаат қиламиз. Улар Исломий Умматнинг бир ажралмас қисмидирлар. Биз юқоридагиларнинг ҳаммасидан бу зулмга «тўхта» деб айтишларини талаб қиламиз.
Эй янги ҳукумат! Адолат Умар РА: «адолат бошқарув асосидир» деб айтганидек фақат Исломни ҳаётда татбиқ этиш билангина рўёбга чиқади. Лекин Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари устидан улар кўтариб чиқаётган фикр ва олиб бораётган сиёсий ишлар сабабли қаттиқ жазо ҳукмлари чиқарилмоқда. Ҳолбуки у ўз ғоясига ҳеч қандай зўравонлик ишларини амалга оширмасдан ва бундай ишларга таянмасдан эришишга ҳаракат қилаётган ҳизбдир. Шунинг учун бундай оғир ҳукмларни чиқариш очиқ кўриниб турган зулм ва ҳуқуққа тажовуздир. Шунинг учун сизнинг янги иш бошлаган ва «янги Туркия» деган шиорни кўтариб чиқаётган ҳукуматингиз бу зулмга дарҳол чек қўйиши лозим ёки лоақал ҳуқуқни эгаларига қайтариб берувчи бўлиши лозим. Ҳукуматингиз Ислом ва мусулмонлар ҳуқуқига бўлаётган тажовузга қарши худди ўзига қарши тайёрланган тўнтариш режаларига қарши ва параллел давлатга қарши позициясида бўлганидек шиддатли ва кескин позициянинг ўзини кўрсатиши лозим эмасми ахир? Агар ҳисоб куни ҳақида ўйлайдиган бўлсангиз сизлар миллионлаб одамлардан жавобгар ҳокимлар сифатида мана шундай позицияда туришингиз лозим эмасми ахир?
Эй суд маҳкамалари ва судьялар! Адолат билан ҳукм чиқаринг. Чунки Аллоҳ Таоло:
وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَىٰ أَلَّا تَعْدِلُوا ۚ اعْدِلُوا
«Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин!» [Моида 8]
деди. Чунки сизлар ўзингиз қабул қиладиган ҳар бир қарор ҳақида Аллоҳ олдида сўраласиз ва жавобгар бўласиз, бу қарорлар қиёмат кунида ўзингизга қарши бўйнингиздаги бир фалокат бўлади. Чунки сизларнинг суд маҳкамаларингиз қўлидаги полиция ва махсус хизмат ҳисоботларидан Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг ҳозирги шаклида зўравонликка таянмаслиги, шунинг учун ҳозирги қонунларга биноан унга террорчи ташкилот деб баҳо бериш асло мумкин эмаслиги аниқ кўриниб турибди. Сизлар Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида ҳуқуқ соҳасидаги масъул томонлар тайёрлаган илмий қўлланмалар билан ҳам танишиб чиққансиз, сизлар қаршингизда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини ҳақиқатларга тўла ҳимоя қилишларни ҳам тинглагансиз. Хўш, шунча нарсаларга қарамай айбсиз кишилар устидан – бир неча сиёсий таклифлар ва босимларга учраганингиз учун виждонингизга мурожаат қилмай – жазо ҳукмларини чиқаришингиз адолатданми? Ўзингизга зўрлаб тиқиштирилаётган нарсалар қаршисида эгилмаслигингиз ва ўзингиз чиқарган оқлов қарорларида мустаҳкам туришингиз лозим эмасми ахир?
Эй фуқаролик жамияти ташкилотлари ва ахборот воситалари! Сизлар «ҳақни айтмай сукут қилувчи кимса соқов шайтон» эканлигини яхши биласиз. Шундай экан сизларнинг ҳуқуққа қилинаётган бу тажовузга қарши муносабатингиз янада шиддатли бўлиши керак эмасми ахир? Чунки сизлар ўзингиз эгаллаб турган мавқе сабабли ва устида ўзингиз иш олиб бораётган вазифангиз сабабли шундай қарши муносабатни билдиришингиз керак! Сизлар ўзингиз кўтариб чиқаётган «ҳаммага нисбатан дин ёки тил ёки ранг ёки мазҳаб ёки мабда ўртасини ажратмай бир хил масофада туриш» деган принципга мувофиқ иш юритишингиз лозим эмасми ахир? Сизлар юзлаб айбсиз кишилар устидан бўлмағур баҳона-сабаблар, зўравонларча айбловлар ёпиштиришлар ва асоссиз, нотўғри иддиолар билан минглаб йиллар қамоқ жазолари чиқарилган бир пайтда, бу адолатсизлик қурбонлари ана шу кишиларнинг оилалари, фарзандлари ва дўстлари бўлаётган бир пайтда ҳуқуққа бўлаётган бу тажовуз ҳақида ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ гапиришингиз лозим эмасми ахир?
Эй холис мусулмонлар! Сизлар зулмга рози бўлиб индамай тураверишнинг ўзи ҳам бир зулм эканини яхши биласиз. Ҳизб ут-Таҳрир сиздандир ва сиз билан биргадир, фарзандларингиз, ака-укаларингиз ва яқинларингиз Ҳизб билан бирга ҳаракат қилишмоқда. Сизлар Ҳизб ут-Таҳрир террорчи ҳизб эмаслигига ва унинг аъзолари ҳам террорчилар эмаслигига энг яқин гувоҳсиз. Энг оғир жазо чораларига дучор қилинаётган ва шафқатсиз муомала қилинаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан ўзингизнинг позициянгизни ва гувоҳликларингизни қайта баҳолаб тўғрилашингиз вақти келмадими ахир?
Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти Аллоҳ изни билан 2014 йил 18 сентябрдан бошлаб «суднинг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши зулмига тўхта деб айт» деган ном остида кампания уюштиради. Бу кампаниядан мақсад Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши чиқарилаётган ва умуман барча муфаккир мусулмонларга қарши чиқарилаётган золимона ҳукмларга ва ҳуқуққа қилинаётган тажовузга чек қўйишдир. Бу кампания доирасида матбуот конференциялари, зиёратлар, «ижтимоий» ахборот воситалари фаолиятлари ва бошқа фаолиятлар ўтказилади. Булардан мақсад омма онгини ошириш ва бу зулм қаршисида индамай туравермасликдир.
Биз албатта бу низомдан адолатни умид қилмаймиз. Аксинча адолат Ислом ҳукмларини татбиқ этиш натижасидир. Шунинг учун оламнинг қайсидир жойида Ислом ҳаётнинг барча соҳаларида тўла татбиқ этилмас экан адолатга асос солиш асло мумкин эмас. Шунинг учун биз ҳозирги режимдан умид қиладиган нарса ҳуқуққа қилинаётган золимона тажовуздан ва ғайриқонуний чоралардан воз кечишдир, холос. Чунки бу ҳамма одамларнинг – улар қаерда бўлишмасин – оддий ҳуқуқларидандир!
Ҳизб ут-Таҳрир таъсис топганидан бошлаб то шу бугунгача 60 йил давомида оламнинг бир қанча давлатларида зулмнинг барча турларига, ҳуқуққа қилинган тажовузларга, ноқонуний чораларга учради. Ҳизб сиёсий репрессиядан тортиб қийноқларгача, қамоққа ташлашлардан тортиб ўлдириш, шаҳидликка ноил бўлишга бўлган барча қийинчиликларни тортди. Шунга қарамай Ҳизб ўзи таъсис топганидан буён таянган асослардан, тариқатидан ҳамда мақсадидан қилча ҳам чекинмади ва асло чекинмайди ҳам. Оламдаги ҳеч қайси куч ёки тоғут ёки диктатор Ҳизб ут-Таҳрирни қўрқитишга ва уни йўналишидан буриб юборишга муваффақ бўлолмади ва асло муваффақ бўлолмайди ҳам. Ҳизб Аллоҳ изни билан ўз йўналишида то Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини кучли, азиз Аллоҳнинг ёрдами билан яқин, тез кунларда тиклашга муваффақ бўлгунига қадар давом этаверади. Чунки Халифалик Аллоҳ Таолонинг ваъдаси ва Росулуллоҳ САВ башоратидир.
Ҳизб ут-Таҳрир 20 зул-қаъда 1435ҳ
Туркия вилояти 15 сентябр 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми