| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Муниципал сайловлар инсонлар ҳаётида озгина бўлса ҳам ўзгариш пайдо қилмайди

Муниципал сайловлар инсонлар ҳаётида озгина бўлса ҳам ўзгариш пайдо қилмайди

By htadmin
28.11.2016
1597
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Муниципал сайловлар инсонлар ҳаётида озгина бўлса ҳам ўзгариш пайдо қилмайди

Ёлғиз Халифаликкина ўз волийлари ва омиллари билан биргаликда қишлоқларгина эмас, балки бутун шаҳарлар аҳолиси эҳтиёжларини ҳам қондиришга қодир

Шу ой охирида Дакка ва Читтагонг шаҳарларида муниципал сайловлар ўтказилиши белгиланган. Биз тўла ишонч билан айта оламизки, халқ истакларини рўёбга чиқаришда миллий сайловлар (яъни Авоми Ассоциацияси билан Бенгал Миллий партияси сайловлари) муваффақиятсизликка учраганидек бу сайловлар натижаси ҳам бундан ўзгача бўлмайди. Бундай демократик тузум остидаги сайловлар сиёсатчилар томонидан берилган қуруқ ваъдалардан бошқа нарса эмас. Аксинча, улар бу сайловлардан гўё одамларда бу сафар айрим ўзгаришлар юз беришига умид пайдо қилиб уларни алдашга бир восита сифатида фойдаланадилар. Миллий сайловларда ҳам катта ваъдалар берилган эди, сайловлар ўтгандан сўнг бу ваъдалар унутилди. Ойлар кетидан йиллар ўтди ҳамки, одамлар айни ўша эски муаммоларни бошдан кечирмоқда. Бу гапларни аниқ ишонч билан айтганимизнинг боиси шундаки, ўтган ўнлаб йиллар мобайнида буларнинг ҳаммасини такрор-такрор тажрибамиздан ўтказдик ва шунинг ўзи бу тузумни инкор этишимиз учун кифоя қилади. Бу демократик тузум шундай нарсага асосланганки, бу асосга кўра, ҳукмронлик фақат ўз шахсий коррупцион манфаатларидан бошқа нарсага қайғурмайдиган сиёсатчилар қўлида бўлади.

Улар ўзлари ва яқинларига даромад келтирувчи қонун-қоидаларни ишлаб чиқадилар. Уларнинг наздида сиёсат одамларга солиқлар солинадиган ва халқ бойликларини талаш орқали чўнтаклар тўлдириладиган бир тижоратдир. Бундай тузум ва унинг сиёсатчиларида ўз халқларига нисбатан бироз бўлса ҳам масъулият йўқ, улар – бир кун келиб, бу дунёда бирор кишига бу масъулиятдан ҳисоб беришимиз мумкин, деб ўйламайдилар. Бунинг устига, қиёмат куни Аллоҳ Таоло олдида ҳисоб беришдан қўрқмайдиганлар ҳам мана шу кимсалардир. Бинобарин, бу ҳукмрон тузумни ушлаб турган асоснинг ўзи Аллоҳ Таолонинг динини рад этади ва одамларни ҳам уни қабул қилмасликка мажбурлайди. Шубҳасиз, одамларнинг бунга ўхшаш тузумга бош уришлари муаммо ва машаққатларни озайтириш у ёқда турсин, баттар кўпайтиради, ҳатто ўзларини охират кунидаги муваффақиятсизликка дучор қилади.

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»   [Тоҳа 124]

Аллоҳ Таоло Муҳаммад CAB ни Ислом дини билан юборди. Ушбу динда одамларга Халифалик давлатида тадбиқ этиладиган ягона мумтоз тузум мавжуд. Дарҳақиқат, одамлар Росулуллоҳ CAB даврларида ҳам, хулафои рошидинлар даврида ҳам ва бирин-кетин келган халифалар даврида ҳам адолатли осуда ҳаёт кечирганлар. Бу ҳолат то мустамлакачи британияликлар Исломга қарши макр қилиб, 1924 йилда Туркиядаги Усмонийлар Халифалигини ағдаришгунга қадар давом этган. Аввалда Халифалик давлати мусулмон ва ғайримусулмонлар дохил ўз фуқароларини юрт ичкарисида тинч фаровон ҳаёт билан, халқаро майдонда юксак мавқе билан таъминлаган. Ушбу Халифалик давлатининг буюк мозийси қайтиб келиши билан унинг тепасидаги ҳукмдорлару сиёсатчилар онгли ва масъулиятларида ростгўй бўладилар, Қуръон ва Суннат билан ҳукм юритиш барча муаммоларимизга ва қаршимиздаги тўсиқларга нисбатан бирдан-бир ечим бўлажак, инша Аллоҳ.

Халифалик давлати ҳукмдори имом-халифадир, у инсонлар ишларини бошқарувчидир. Абдуллоҳ ибн Умардан қилинган ривоятда бундай дейилади: мен Росулуллоҳ САВ нинг бундай деганларини эшитгандим:

«الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом-халифа бошқарувчидир ва ўз қўл остидагиларга жавобгардир».

Ушбу халифа одамларга зулм қилмайди, бойликларини бугунги Авоми Ассоциацияси билан Бенгал Миллий партияси ҳукмдорлари каби таламайди. Халифа мўминлар амири сифатида ўзига юкланган вазифани адо эта олиш учун ўзига давлат даражасидаги муовинлар ва маҳаллий даражадаги волию омиллар тайинлайди. Ҳизб ут-Таҳрир томонидан Қуръон ва Суннатдан далиллар асосида ишлаб чиқилиб нашр қилинган Халифалик давлати дастури лойиҳасининг 52 моддасида бундай дейилган: «Ислом давлати ҳукм юритаётган юрт ваҳдат (бирлик) ларга бўлинади ва ҳар бир ваҳдат вилоят деб номланади. Ўз навбатида ҳар бир вилоят ҳам ваҳдатларга бўлинади ва улар амола деб номланади. Вилоятни бошқарган шахс волий ёки амир, амолани бошқарган шахс омил ёки ҳоким деб номланади».

Мана шундай пухта идорий низомга эга Халифалик давлати одамлар ишларини бошқаришга ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ-хўжалиги, меҳнат, транспорт ва йўллар каби турли соҳалардаги манфаатларини рўёбга чиқаришга қодир. Идоравий низом масолиҳлар, округлар ва идоралардан иборат бўлади. Бу идора хизматчиларини волийлар ва омиллар бошқаради.

Бу волийлар ва омиллар халифанинг ўз манфаатларини ва ёрдамчилари манфаатларини ўйловчи яқин дўстларидан бўлмайди. Масалан, бугунги Авоми Ассоциацияси билан Бенгал Миллий партиясидан бўлган муниципал раҳбарлар қилишаётгани каби. Йўқ, халифанинг муовин ва омиллари Росулуллоҳ CAB бундай деганларидек, одамлар муаммоларини ҳал этадилар, ишларини бошқарадилар:

«مَنْ وَلاَّهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ شَيْئًا مِنْ أَمْرِ الْمُسْلِمِينَ فَاحْتَجَبَ دُونَ حَاجَتِهِمْ وَخَلَّتِهِمْ وَفَقْرِهِمُ احْتَجَبَ اللهُ عَنْهُ دُونَ حَاجَتِهِ وَخَلَّتِهِ وَفَقْرِهِ»

«Аллоҳ Азза ва Жалла кимни мусулмонлар ишига волий қилсаю, у мусулмонлар эҳтиёжларига, камчиликларига ва камбағалликларига аҳамият қаратмаса, Аллоҳ ҳам унинг эҳтиёжларига, камчиликларига ва камбағаллигига эътибор қаратмайди» (Абу Довуд Абу Марям Аздийдан ишлаб чиққан).

Росулуллоҳ САВ яна бундай дедилар:

«إِيَّاكُمْ وَالإِقْرَادَ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا الإِقْرَادُ؟ قَالَ: يَكُونُ أَحَدُكُمْ أَمِيرًا، أَوْ عَامِلا، فَتَأْتِيهِ الأَرْمَلَةُ، وَالْمِسْكِينُ، فَيُقَالُ لَهُ: انْتَظِرْ حَتَّى يُنْظَرَ فِي حَاجَتِكَ، فَيَكُونُوا مُقْرِدِينَ لا تُقْضَى لَهُمْ حَاجَةٌ، وَلا يُؤْمَرُوا فَيَنْصَرِفُوا، وَيَأْتِي الرَّجُلُ الْغَنِيُّ، وَالشَّرِيفُ فَيُقْعِدُهُ إِلَى جَنْبِهِ، ثُمَّ يَقُولُ: مَا حَاجَتُكَ؟ فَيَقُولُ: كَذَا وَكَذَا، فَيَقُولُ: اقْضُوا حَاجَتَهُ، وَعَجِّلُوا بِهَا»

«Иқрод бўлишдан сақланинг. Ё Росулуллоҳ, иқрод бўлиш нима, деб сўрашди. Пайғамбар А бундай деб жавоб бердилар: Бирортангиз амир ё омил бўлади, шунда унинг олдига бева аёл ва мискин келади. Уларга эҳтиёжинглар билан танишилгунча кутиб туринглар, дейилади. Шу тарзда улар эҳтиёжлари қондирилмасдан алданган кишиларга айланиб қоладилар, қондиришга буйруқ ҳам берилмай, қуруқ қайтиб кетадилар. Кейин амир олдига бой ва ҳурматли киши келади, аммо уни амир ўз ёнига ўтқазиб, нима эҳтиёжингиз бор, деб сўрайди, у фалон эҳтиёжим бор, дейди. Шунда амир – бу кишининг эҳтиёжини бажаринглар ва тезроқ бажаринглар, дейди» (Табароний «Шомийлар» муснадида Абу Ҳурайрадан ишлаб чиққан).

Халифалик давлатида волий ва омиллардан ҳисоб талаб қилишнинг очиқ шакли бор. Халифа уларнинг ишларини назорат қилиб туради ва бажарадиган ишларини доим белгилаб беради. Ҳар бир вилоятнинг одамлар сайлаган ўз вилоят мажлиси бўлиб, унинг аъзолари одамлар муаммолари ва масалаларини ҳал этиш билан шуғулланадилар. Шунингдек, Халифалик давлатида мазолим маҳкамаси ҳам бўлади ва унинг турли вилоятларда бўлимлари бўлиб, уларнинг вазифаси давлат томонидан – халифанинг ўзи, муовинлари, волийлари, омиллари ёки ҳар қандай мулозимлари томонидан – содир этилган ҳар қандай адолатсизлик устида тергов олиб боришдан иборат, бу борада даъвогарнинг бўлиши ёки бўлмаслигининг фарқи йўқ. Мазкур лойиҳанинг 90-моддасида бундай дейилган: «Мазолим маҳкамаси халифани вазифасидан четлатиш ҳуқуқига эга бўлганидек, давлатдаги ҳар қандай ҳоким ёки хизматчини ишдан олиш ҳуқуқига ҳам эга. Ушбу четлатиш зулмни йўқотишни тақозо қилсагина шундай қилинади».

Эй мусулмонлар!

Биз сизларга Халифалик давлати, унинг структураси ва ундаги инсонлар ишларини бошқариш тариқати тўғрисида қисқача баён қилиб ўтган эканмиз, бундан сизга Халифалик тузумига оид бир академик назария беришни ёки сизни қойил қолдиришни кўзлаганимиз йўқ. Шунингдек, уни ҳаммамиз бирга – Халифалик кунлардан бир кун қайта барпо бўлади, дея орзу қилиб, сўнг яна бугунги тузум остида жим яшайверишимиз учун келтирмадик. Балки, бундан кўзлаган мақсадимиз, сизга Халифалик давлатини эслатиш ва уни барпо этиш учун биз билан бирга Ҳизб ут-Таҳрир сафида ҳаракат қилишга сизни тарғиб этишдир. Зеро, фақат Халифалик давлатигина барчамизни бу дунёда тинч осуда ҳаёт кечиришимизга, охиратда эса ютуққа эришишимизга муваффақ қилади. Шу боис сизга қилаётган мурожаатимизни қабул қилинг, ҳар қандай ғайриилоҳий тузумни рад этинг, ҳаётий ишларингизни бошқаришига рози бўлманг, демократиядан ҳам, унинг сайловларидан ҳам умид қилманг. Бунинг ўрнига Авоми Ассоциацияси ва Бенгал Миллий партияси режимини ағдариб, Халифалик бошқарувини тикланг. Зеро Халифалик барча ҳаётий ишларингизни Ислом асосида бошқаради, намоз, рўза, ҳаж каби фақат шахсий ибодатларингизни эмас, балки ички ва ташқи барча бошқарув ишларингизни ҳам Ислом асосида бошқаради. Шундагина Аллоҳнинг амрларига итоат қилган бўламиз. Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» [Оли Имрон 19]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                  23 жумодус-соний 1436ҳ

Бангладеш вилояти                                           12 апрел 2015м

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsДаккадемократик тузуммуниципал сайловлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Трамп Марказий Осиё учун янги “минтақавий масъул” тайинлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Қадрингиз ва ҳаққингизни қачон англайсиз ёхуд “Ташаббусли бюджет” тўғри ечимми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Минглаб Ҳизб ут-Таҳрир тарафдорлари Халил шаҳрида йиғин ўтказиб, Трамп келишувини қораладилар ва Фаластин масаласининг исломийлигини таъкидладилар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 25.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/