| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • “Халқ” (яратиш) – “йўқдан бор қилиш”

  • Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

  • Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?

  • Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қадрингиз ва ҳаққингизни қачон англайсиз ёхуд “Ташаббусли бюджет” тўғри ечимми?

Қадрингиз ва ҳаққингизни қачон англайсиз ёхуд “Ташаббусли бюджет” тўғри ечимми?

By htadmin
04.04.2025
0
Share:

Қадрингиз ва ҳаққингизни қачон англайсиз ёхуд “Ташаббусли бюджет” тўғри ечимми?

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистонда мактаблар, йўллар таъмири, ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш каби одамларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ улкан муаммолар халқимизни ўнлаб йиллардан бери қийнаб келади. “Ташаббусли бюджет” деган нарсанинг жорий қилиниши мазкур муаммоларга қисман ечим бергандек бўлди. Бу худди касалликни қисман даволашга ўхшайди. Касалликка гўё тўғри ташхис қўйилгандек туюлади-да, унга муолажа белгиланади. Ва ҳақиқатда муолажа таъсир қилиб, беморнинг умумий аҳволи ўнглангандек кўринади. Бемор ҳам бироз ўзини яхши ҳис қилиб қолгач, касалликдан фориғ бўлишига ишонишни бошлайди. Бироқ ҳақиқатдан ҳам ташхис тўғри қўйилиб, муолажа ҳам тўғри белгиланганмиди? Бунга қуйида жавоб оламиз.

Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 20 март куни якунига етди. Ўзбекистон аҳолиси 10 млн 450 мингта овоз берди. Мактаблар, йўллар ва бошқа объектларни таъмирлаш бўйича 2300 дан ортиқ лойиҳага 3,2 трлн сўм маблағ ажратилади. Мактабгача таълим соҳасида 60 та, мактаб таълими бўйича 699 та, бошқа таълим муассасалари учун 114 та, соғлиқни сақлаш муассасалари учун 207 та, болалар майдончаларини қуриш бўйича 19 та, аҳоли дам олиш марказлари учун 9 та, кўчаларни ёритиш бўйича 44 та, дренаж тизимини яхшилаш учун 13 та, ички йўллар ва пиёдалар йўлакларини таъмирлаш бўйича 964 та, ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш учун 34 та, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича 21 та, газ таъминотини яхшилаш учун 10 та ва бошқа лойиҳалар ғолиб бўлди. Кўриниб турибдики, мактаб, тиббиёт, йўл таъмирига оид лойиҳалар кўпчиликни ташкил этган. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бошланганидан бери одамлар асосан ўзлари яшайдиган қишлоқ ва маҳаллалар билан биргаликда ўз лойиҳалари ғолиблиги учун улкан меҳнат ва маблағ сарфлашга ҳам рози бўлишяпти. Мана, бу йил ҳам овозларни тўплаш учун одамлар турли усулларни қўллади. Жумладан, ҳамюртларига овозлари эвазига телефон ҳисобини тўлдириб бериш, бепул ичимлик ёки ўсимлик ёғи таклиф этишди. Овоз бериш босқичи бошида “Бир овоз – 15 000 сўм” деган эълонлар бўлган бўлса, унинг якунига келиб бир овознинг нархи 70 минг сўмгача кўтарилди.

Булар мулоҳаза қилиб кўрилса, қатор хулосаларни чиқарса бўлади. Биринчидан, халқимиз энг оддий шароитлар ва қулайликлардан ҳам маҳрум этилганлиги. Иккинчидан, ўзбек ҳукумати ўз халқи муаммоларига қанчалик беэътиборлиги. Учинчидан, одамлар ўзлари ботиб қолган муаммоларни бироз бўлса-да енгиллатиш учун куч ва ўз шахсий маблағларини сарфлашга ҳам рози бўладиган аҳволга келиб қолишгани. Чунки энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар аҳолиси ғалабани карнай-сурнай садолари остида, рақсларга тушиб ва концерт уюштириб нишонлашди. Бундан ташқари, баъзи ғолиб чиққан ҳудудлар аҳолиси Ўзбекистон байроғини кўтариб кўчаларда тантанали юришлар ҳам ўтказди. Юқорида айтганимиздек, одамлар ўз муаммоларига қисман ечим топганларидан қувонишлари худди бемор одам ўзини бироз яхши ҳис қилаётганидан хурсандлигига ўхшайди. Ҳа, бу азиз халқимиз бюджетдан оз бўлса-да, ўз ҳаққини олишга уринишини тўғри тушунамиз. Ҳа, албатта, жабрдийда халқимиз шунга лойиқ. Йўқ, бундан-да кўпроғига лойиқ…

Бироқ бюджетдан ажратиб берилган арзимаган маблағ учун халқимиз худди жангга кирган аскарларга ўхшаб жон олиб, жон бериб курашишлари ҳам кулгили, ҳам ачинарли. Бу гаплардан халқимиз хафа бўлмасин. Ҳақиқат аччиқ бўлади.

Азиз халқимиз, агар сизга ширин ёлғондан кўра аччиқ ҳақиқат керак бўлса, агар муаммоларингиз қисман эмас, батамом бартараф бўлишини хоҳласангиз, унда қулоқ солинг!

Аслида, сизни қийнаётган муаммолар, ўнқир-чўнқир, асфальт кўрмаган йўллар, деворлари нураб ётган, яроқсиз ҳолга келиб қолган мактаблар, сув тортилмаган, газга уланмаган маҳаллалар ва ҳоказолар – буларнинг барчаси асосий эҳтиёжлар жумласидан бўлиб, давлат буларни ўз фуқароларига бекаму кўст ва сифатли қилиб таъминлаб бериши шарт. Фуқароларнинг ўзлари бунинг учун куч ва маблағ сарфлашлари тўғри бўлмайди. Агар давлат ўзининг бундай масъулиятидан қочиб, қандайдир услуб ва воситалар, масалан, “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳаларни ишга туширса, демак, ҳукумат ғирромлик ва чалғитув йўлидан борган бўлади. Чунки ҳукумат ўзининг асл вазифасини бажармай, унинг жуда кичик қисминигина – ҳатто буни тўла амалга оширган тақдирда ҳам – адо этиш билан халқни чалғитишга уринаётган бўлади. Буни бошқачасига капиталистик демократия тузумига ямоқ солиш, деб айтиш мумкин. Зеро, бу тузумда халқимизга етиб ортадиган табиий ресурслар бир ҳовуч капиталист бойлар, ҳукумат тепасидагилар ва уларнинг қариндошлари ва ҳоказолар қўлида тўпланиб қолади-да, одамларга арзимаган ушоқлар қолдирилади холос. Агар шу ушоқлар ҳам етиб борса, албатта.  

Ҳа, азиз халқимиз! “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳалар аслида сизнинг қадрингиз ва ҳаққингизни ерга уриш ҳисобланади. Бундай лойиҳалар асло сизга ғамхўрлик белгиси эмас, балки давлатнинг масъулиятсизлигини ямаб-ястаб, сизни чалғитиш учун ўйлаб топилган. Ҳукумат сизни асосий нарсадан – ўз муаммоларингизга ечим сўраб, унинг “тинчини” бузмаслигингиз учун шундай йўл тутмоқда. Бу худди беморга оғриқ қолдирувчи дори бериб, касалидан бироз бўлса-да чалғитишга ўхшайди. Биламизки, бу билан бемор батамом шифо топмайди, балки касалидан озгина чалғийди холос. Бироқ касаллик қолаверади ва у ҳатто зўрайиши ҳам мумкин. Сизнинг муаммоларингиз ҳам шу касалликка ўхшайди.

Агар халқимиз ўз Исломини яхши тушунганида эди, бюджетдан арзимаган маблағни ўртага ташлаб, унинг учун курашинглар, дейишларига асло рози бўлмасди. Халқимиз ўз қадри ва ҳаққини ерга уришларига асло йўл қўймаган бўларди. Ҳукуматдан бунақанги арзонгаров лойиҳаларни йиғиштириб, муаммоларини тўла бартараф қилишни талаб қилишда қаттиқ турган бўларди. Ўзбек ҳукуматига ўз фуқароларининг асосий эҳтиёжларини таъминлаш давлатнинг энг муҳим вазифаси эканлигини уқтирган бўларди. Анави тепса тебранмас раҳбарлару расмийларнинг бепарволиги ва лоқайдликларига тоқат қилиб ўтирмасди. Чунки мусулмон халқимиз ўз Исломи ва унинг ҳукмларини яхши билгани учун шундай қилган бўларди. Росули акрам ﷺ шундай марҳамат қилдилар:

«…اَلْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

“…Имом (халифа) бошлиқдир ва у ўз қўл остидагиларга жавобгардир”. (Аҳмад ва Бухорий ривояти)

Мусулмон халқимиз ўзининг қадри ва ҳаққини тўлиқ англаш учун Исломга юзланмоғи, уни ўрганиб, ҳаётда татбиқ бўлиши учун курашмоғи лозим. Мана шунга эришганимизда ҳар қанча байрам, ҳар қанча хурсандчилик қилсак ҳам ярашаверади.  

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

04.04.2025й

TagsечимТашаббусли бюджет
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобаларга эргашиш қийинми

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазига ўз армиясини жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Яман аҳли, вайрон бўлаётган юртингизни сақлаб қолинг!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 3-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради? Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 28 августда Ўзбекистон Президенти «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–177-сонли ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 8 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белградга расмий сафар якунларига кўра, Ўзбекистон ва Сербия ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: