ЖСТга аъзолик: Ғарб ва Шарқ стандартлари ўртасидаги танлов
ЖСТга аъзолик: Ғарб ва Шарқ стандартлари ўртасидаги танлов
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил 21 июль куни Женевада Ўзбекистон Швейцария билан музокараларни якунлаб, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш йўлида яна бир қадам ташлади. Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов бу ҳақда LinkedIn саҳифасида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, қолган музокаралар сони саноқли бўлиб, йил охирига қадар тўлиқ якунланиши режалаштирилмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон жорий йилда ЖСТга аъзо бўлиш мақсадида 9 давлат билан музокараларни тугатиши ва Ишчи гуруҳнинг якуний ҳисоботини тайёрлаши керак.
ЖСТ 1995 йили ташкил этилган бўлиб, ундан аввалги даврда халқаро савдони Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ГАТТ) назорат қиларди. Ушбу ташкилот халқаро товар ва хизматлар савдосини эркинлаштиришни мақсад қилади. ЖСТ– БМТ, ХВЖ каби Ғарбнинг дунё устидан назорат ўрнатиш воситалари ҳисобланади. Шу сабаб, ташкилотнинг меъёр ва механизмлари ўзига хос мустамлакачилик хусусиятларини ўз ичига олади.
ЖСТ доирасидаги асосий келишувлар тўртта:
ГАТТ (товарлар савдоси),
ГАТС (хизматлар савдоси),
ТРИПС (интеллектуал мулк ҳуқуқлари),
ТРИМС (савдога оид инвестиция чоралари).
Бу келишувлар маҳаллий иқтисодий сиёсат юритиш ваколатларини кескин чеклайди. Масалан, ҳукуматлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлай олмайди. “Миллий режим” ва “энг қулай шарт-шароит” каби қоидалар орқали мамлакат ички бозорида ҳам маҳаллий, ҳам хорижий маҳсулотлар бир хил муомалада бўлиши шарт қилинади.
ЖСТга аъзо мамлакатлар учун фермерлик ва қишлоқ хўжалиги “қурбон”га айланади. Туркия тажрибаси бунга мисол бўлиши мумкин. 1990-йилларда Туркияда қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотнинг 23%ини ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 6%га тушиб кетди. ЖСТ талабларига биноан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига субсидиялар қисқартирилади, импортерлар учун солиқлар камайтирилади. Бу маҳаллий фермерни чет элдаги йирик агроҳолдинглар билан рақобатлашишга мажбур этади. Натижада, фермерлар йўқ бўлади, ишсизлик ўсади ва аҳоли арзон меҳнат кучига айланади.
ТРИПС келишуви орқали интеллектуал мулк (патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, брендлар) халқаро савдонинг асосий қисмига айлантирилади. Бу эса, ҳаётий муҳим соҳаларни хавфли оқибатларга олиб келади. Масалан, йирик дори ишлаб чиқарувчи компаниялар маҳсулотларига патент олиши уларни керакли миқдорда нусхалашга йўл қўймайди. Бу эса, ўта муҳим дори-дармонлар ва вакцина нархининг кўтарилишига сабаб бўлади.
ТРИМС келишуви – мамлакатлардан хорижий компанияларга барча эшикларни очишни талаб қилади. Бундай муҳитда маҳаллий корхоналар чет эл гигантлари билан рақобатлаша олмайди, экспорт орқали даромад олиш имкони йўққа чиқади. Натижада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг “синиши”га олиб келади. Ҳукуматлар эса уларни ҳимоя қила олмайди.
Ўзбекистон ҳукумати ЖСТга аъзо бўлиш орқали халқаро савдо тизимига интеграциялашишга интилаётган бўлса-да, аслида Ғарб мустамлакачилигига эшик очиб бермоқда. Чунки ЖСТ халқаро капиталистик тизимнинг асосий устунларидан бири бўлиб, маҳаллий иқтисодий суверенитетни чекловчи, йирик корпорация манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилотдир.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзолигига интилиши геосиёсий рақобат шароитида минтақавий кучлар ўртасидаги “ўлжа”га айланиш хавфини вужудга келтиради.
Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов таъкидлаганидек, Ўзбекистонга Россия, Европа Иттифоқи, Британия ва бошқа давлатлар билан музокараларни якунлаш қолган.
Демак, Ўзбекистон олдида Украина уруши фонида ўзаро муносабатларини “совуқ уруш” муҳити эгаллаган муҳим ўйинчилар билан ҳал қилинмаган музокаралар турибди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 11 март куни Москвада Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва унинг ўринбосари Владимир Ильичёв билан музокаралар ўтказди.
“Учрашув давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида бозорларга кириш бўйича ҳал этилмаган масалалар муҳокама қилинди”, – деди Азизбек Урунов.
Урунов таъкидлаган “ҳал этилмаган масалалар” Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий архитектурадаги ўрнини қайта белгилашига боғлиқдир. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг ҳар бир қадами Москва, Брюссель, Пекин ва Вашингтонда диққат билан кузатилмоқда.
Россиялик таниқли иқтисодчи С. Глазьев шундай деган эди: “Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ЖСТ қоидаларига мослаштирса, бу унинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилишига зид бўлиши мумкин”. (РИА Новости, 2023)
Бу фикр Ўзбекистоннинг қайси томонга қараб ҳаракатланаётгани борасида Москвада хавотир борлигини кўрсатади. Россия “постсовет ҳовлиси”да назоратни бой беришни истамайди. Чунки ЖСТ фаолиятига “Ғарбнинг қоидаси бўйича ўйин” сифатида қарайди. Россия ўзининг Марказий Осиёдаги таъсирини асосан ЕОИИ, КХШТ ва икки томонлама келишувлар орқали сақлаб қолишга интилмоқда. Шунингдек, Ғарб санкцияларини айланиб ўтиш учун Марказий Осиё, айниқса Ўзбекистон орқали муайян техник ва молиявий маҳсулотларни импорт қилмоқда. Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, ЕОИИ мувозанати бузилиши ва “айланма йўл” ёпилиши мумкин. Ғарб эса санкция “тешиклар”ини ёпиш ва Ўзбекистонни халқаро тизимга мослаштириш орқали Россияга босимни кучайтириш имкониятига эга бўлади.
ЖСТ бош директори Нгози Оконджо-Ивеала 2024 йил 5-6 июн кунлари Марказий Осиёга қилган ташрифи доирасида Тошкентга келди. У ўз нутқида: “Энди масала “аъзо бўлинадими-йўқми” эмас, балки “қачон ва қандай қилиб бўлинади” деган нуқтага кўчди”, – деди. Шунингдек, “Бу жараён осон кечмайди. Ҳақиқий ислоҳотлар оғриқли ва ички қаршиликларга дуч келиши мумкин. Бироқ бу имконсиз эмас. Мен Ўзбекистон раҳбариятининг доно қарорлар қабул қилиш қобилияти ва халқаро жамоатчиликнинг кўмаги билан бу жараённи муваффақиятли якунлай олишига тўлиқ ишонаман”, – дея қўшимча қилди.
Ўзбекистон ҳукумати геосиёсий кучлар ўртасидаги кураш авж олган паллада ким кучлироқ тортса, ўша томонга оғиб кетмоқда. Бу хатарли ва узоқ давом этмайдиган танлов бўлиб, глобал кучлар ўртасидаги беқарорлик каби ҳалокатли якун топишига олиб боради. Энг тўғри ва муваффақият кафолати бўлган танлов эса – Буюк ва Қудрат эгаси бўлган Зотга юзланиб, Исломни тузум сифатида татбиқ қилиш сари қадам қўйишдир. Мана шунда оламда ҳукм сураётган ўрмон қонунига чек қўйилади ва инсоният бир ҳовуч кимсаларнинг дунёси учун умрини зое қилишдан озод бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
29.07.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми