| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

“Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

By htadmin
21.04.2026
0
Share:

“Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил 18 апрел куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитойнинг CNPC XIBU Drilling Engineering Company Limited компанияси ўртасида Устюрт ҳудудида 2026-2028 йилларда 30 та чуқур қудуқ (5500-6000 метр) бурғилаш бўйича шартнома имзолангани расман эълон қилинди. Расмийлар буни “геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва ресурс базасини мустаҳкамлаш” деб таърифлашмоқда. Бироқ бу келишув ортида яна бир бор халқ мулкининг ажнабий мустамлакачиларга ўтказилиши, ҳукуматнинг ўз фуқаролари манфаатларини эмас, балки хорижий компаниялар манфаатларини устун қўйиши яққол кўринади.

CNPC (Хитой миллий нефт корпорациясининг бир қисми) – жаҳондаги энг йирик давлат нефт гигантларидан бири. У Марказий Осиёда ўнлаб йиллардан бери газ ва нефт конларини ўзлаштириш ва Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” лойиҳаси доирасида ресурсларни Хитойга йўналтириш билан фаолият юритади. Устюрт ҳудуди Ўзбекистон учун энг истиқболли углеводород майдонларидан биридир. Устюрт майдонларидаги аномал юқори босимли қатламлардаги захиралар энди хитойлик муҳандислар назорати остига ўтади. Бу нафақат бурғилаш, балки келгусидаги қазиб чиқариш, транспортировка ва сотиш ҳуқуқларининг хитойликлар қўлига ўтишининг бошланишидир.

Ўзбекистон нефт ва гази – халқнинг умумий мулки. Унинг захиралари аслида миллионлаб аҳолининг ҳаётий фаровонлиги ва келажагини таъминлаши керак эди. Аммо ҳукумат бунинг ўрнига чет эл компанияларига “ҳамкорлик” ниқоби остида конларни очиб бермоқда.

Ўзбекистонда расмий қашшоқлик чегараси – ойига 715 минг сўм (тахминан 55 доллар) атрофида. Бу – озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва энг зарур эҳтиёжларни умуман қопламайди. Одамларнинг ҳақиқий даромадлари, яъни иш ҳақи, пенсия ва пул ўтказмалари нархлар ўсишига бардош беролмаяпти. Ҳукумат “инвестициялар” деб атаётган бу шартномалар эса, хориж компанияларига ўз иқтисодиётини арзон ресурслар билан таъминлаш ва геосиёсий таъсирни кучайтириш билан бирга улкан фойда келтиради, чунки технология, мутахассислар, муҳандислар ва асосий даромад уларники. Ўзбекистон томони эса, фақат “ҳамкорлик” ниқоби остидаги минимал улуш ва арзимас солиқларга эга бўла олади, холос. Расмий статистика бўйича иқтисод ўсиши ҳақида гапирилади, лекин оддий халқ бу ўсишни амалда – кундалик ҳаётида кўрмаяпти. Аксинча, қашшоқлик, инфляция, иш ҳақининг пастлиги ва ишсизлик туфайли миллионлаб юртдошларимиз Россия каби хорижий мамлакатларга меҳнат муҳожирлигига чиқиб кетмоқда. Уларнинг юборган пуллари эса, оилавий бюджетнинг асосий даромадига айланган, бу эса давлатнинг ўз фуқароларини боқишга қодир бўлмаётганининг аниқ далилидир.

Ўзбек режими халқ манфаатларини эмас, балки Америка, Россия ва Хитой каби мустамлакачиларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Унинг сиёсати натижасида аҳоли қашшоқликда қолмоқда, ресурслар эса четга оқиб кетмоқда. Расмий рақамларга қарамай, оддий одамларнинг ҳаёти тобора оғирлашмоқда: озиқ-овқат ва коммунал хизматлар нархи иш ҳақига номутаносиб ҳолда ўсиб бормоқда. Ҳукуматнинг “замонавий технологиялар” ва “халқаро ҳамкорлик” ҳақидаги гаплари фақат элита ва хорижий шериклар учун фойда келтиряпти, халқ эса қашшоқлик занжирида қолиб кетяпти. Ва бу аслида ҳукумат татбиқ қилаётган мавжуд яроқсиз тузумнинг табиатидир. Чунки бу тузум Исломий асосларга эмас, балки капиталистик ва мустамлакачи қоидаларга асосланган.

Исломда нефт ва газ конлари каби бойликлар – Умматнинг умумий мулки ҳисобланади. Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек: “Мусулмонлар учта нарсада шерикдирлар: сув, яйлов ва оловда”. Демак, бу бойликларни хусусийлаштириш ёки мустамлакачи кучлар тасарруфига топшириш ва фойдасини элита чўнтагига солиш – буларнинг барчаси омма-халқ ҳаққига қилинган очиқ хиёнатдир! Балки улар фақат Умматнинг фаровонлиги ва умумманфаатлари йўлида ишлатилиши лозим. Шунинг учун халқимиз бундай бирёқлама, одамлар билан ҳисоблашмасдан тузилган битимларга сукут сақлашлари асло жоиз эмасдир. Шунингндек, мусулмон халқимиз яхши англаб етиши лозимки, бундай талон-тарожларга бутунлай чек қўйиш ҳамда омма мулкини ўз эгасига, яъни халққа қайтариш ва фақат уларнинг туб манфаатларига йўналтириш Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиб, Исломни ҳаётнинг барча соҳаларида инқилобий тарзда татбиқ этиш билангина амалга ошади. Шундагина қудуқлардан чиққан газ ва нефт барча мусулмонлар ҳаётини фаровонлаштиришга хизмат қилади, бойликлар ўз эгаларига – Умматга қайтади ва ҳаётда ҳақиқий адолат ўрнатилади. Акс ҳолда ерости ва ерусти бойликларимиз тало-тарож қилинишда давом этиб, ҳаётимиздаги бугунги муаммолар каррасига ошиб бораверади. Бу эса Аллоҳ таолонинг мана бу сўзининг ҳаётий тасдиғи бўлади:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا﴾

– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”.  (Тоҳа:124)

 

Иззатуллоҳ

21.04.2026й

TagsЎзбекнефтгазХитой шартномаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ишонч билан фаолият қилаётганимиз ваъда Аллоҳ Таолонинг ваъдасидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Танқидлар, фикрлар… ва ечимлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хотин-қизлар учун ғалабами ёки уларни адаштириш ва улар билан пул топишми?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/