Эрон Ҳизби Саудияни яҳудийлар давлатидан Ливанга зарба беришни талаб қилганликда айбламоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Эрон Ҳизби Саудияни яҳудийлар давлатидан Ливанга зарба беришни талаб қилганликда айбламоқда
Ҳижрий 1439 йил 21 сафар, милодий 2017 йил 10 ноябр жума куни «Ал-Жазира нет» сайти нашр қилган хабарда бундай сўзлар келади:
«АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон – Қўшма Штатлар Ливан мустақиллиги қувватини қўллаб-қувватлайди, деди ҳамда давлатлар ва жамоаларни яна бир каттароқ уруш чиқаришда Ливандан қурол сифатида фойдаланишдан огоҳлантирди.
АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг жума куни чиқарган баёнотда у «Бирор ажнабий куч, гуруҳ ёки қуролли тўдалар учун Ливанда ўрин йўқ. Улар учун бирор қонуний роль йўқ, у ердаги роль давлатнинг ўз қонуний хавфсизлик кучлари учундир», деди.
Кейин Қўшма Штатларнинг Ливанни «қаттиқ эътибор» билан кузатиб бораётганини, «унинг қонуний ҳукумати»ни қўллаб-қувватлашини, «бошқа хорижий давлатлардан унга аралашмасликни талаб қилиши»ни қўшимча қилди».
Роя газетаси шарҳи:
Америка Ливандан – худди Британия билан Франция Усмоний Халифалик даврида қилишгани каби – ўзининг минтақадаги базаси сифатида фойдаланади. Ўшанда улар Халифалик ишларига бурунларини суқиш мақсадида Ливанни ўзлари учун биринчи ўриндаги база қилиб олишган эди. Бугун АҚШ Ливанни минтақа ишларига бурун суқиш учун ўзнинг базаси деб ҳисоблаяпти, минтақадаги барча ишлар жиловини шу давлатча орқали қўлида ушлаб турибди. Шомдаги ўз тоғутини ҳимоя қилиш учун Эроннинг Ливандаги Ҳизбига буйруқ берган ҳам шу Америкадир. Бу давлат ўзининг ташқи ишлар вазирлиги баёноти орқали барча тобе давлатларга «кутилаётган аралашувлар ҳажми қанчалик катта бўлишига қарамасдан Ливан албатта муҳофаза этилиши шарт», деган мазмунда мужда юбормоқда. Америка Саудия Арабистони, Эрон, ҳатто яҳудийлар давлати олдига ҳам қизил чизиқ тортиб қўйган, улар бу чизиқдан нарига ўтмасликлари керак. Балки шу хўжайинлари ўз ҳукмронлиги ва нуфузини доимий мустаҳкамлаб туриши учун уларга юклаган вазифаси доирасида ҳаракат қилишлари шарт.
Роя газетасининг 2017 йил 15 ноябр чоршанба кунги 156-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!