| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бизнинг жамият тубанлик ботқоғидами?

Бизнинг жамият тубанлик ботқоғидами?

By htadmin
28.11.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Бизнинг жамият тубанлик ботқоғидами?

Аввало мақоламиз номи тўғрисида ўз фикрларимизни билдириб ўтсак. Мақоламизга шундай савол тариқасидаги номни танлашимизнинг етарли сабаблари бор. Албатта, бу саволнинг аҳамиятини ва бу савол устида фикрлаш жиддий масалаларнинг моҳиятини англаб етишга олиб боришини, бугунги аҳволимизнинг танглигини хис қилиб турган уммат ғамидаги инсонлар жуда яхши тушунадилар. Аслида бу мақоланинг номига битилган савол айнан сиз учундир азиз ўқувчи. Биз бу мақоламизда қандайдир далиллар ва маълумотлар билан юқоридаги саволга жавоб бермоқчи эмасмиз. Бу тўғрисида бахслашишга ҳам хожат йўқ, чунки барчаси ойдек кўриниб турган ҳақиқатдир. Лекин бу мақоламизда қалбларимизда туғён урган баъзи гапларимизни айтиб олишга ҳаракат қилдик. Умматнинг ғамида ёнган мусулмонлар бизнинг қуйидаги фикрларимизга қўшиладилар деган умиддамиз.

Жамиятимиз хоинлар, лўттивозлар, лаганбардорлар, маддоҳлар гуллаб яшнайдиган, харом ва халолни фарқига бормайдиганлар ўйнаб куладиган, маънавиятдан йироқ инсонлар кайфу сафо қиладиган, золиму зўравонлар ўзидан ожиз бўлган инсонларга хоҳлаганларича ва хоҳлаганларидек усулда зулм қила оладиган, мазлумлар доду фарёд чекиб, оҳу нолалар қилса ҳам хеч ким эшитмайдиган ва хатто эшитганлар ҳам ўзларининг хавфсизлиги ёки ўзларининг манфаати учун қулоқларини ёпадиган, ёхуд бу оҳу нолаларни эшитиб золимларга қўшилиб лаззатланиладиган жамиятга айланди.

Биз мусулмонлар эса ноҳақлик ва адолатсизларни кўриб била туриб, на уни бартараф қилиш тўғрисида бош қотиришга ва на уни барчага маълум қилиб қарши кураш мақсадида бир бўлиш учун чақиришга ярамайдиган бўлиб қолдик. Барчамизда бундай ҳолатга сукут қилишимиз учун ўзимиз топган ёки кимлардир  топиб берган ечимлар, баҳоналар ёки арзимас ва иккиламчи сабаблар бордир. Ўйламаймизки, бугунги хорлик ботқоғига ботишимизга сабаб ана шу ботил ечимлар, данагсалик ёки қўрқув асосидаги баҳоналар ва Охират азоби тўғрисида ўйламай, Охират мукофотини бир четга улоқтириш учун танланган иккиламчи, арзимас сабабларни маҳкам қучоқлаб олганимиздир. Буларнинг барчаси Аллоҳ Таъолога қалбимиз ва жисмимиз билан итоат қилмаганлигимиз ва Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламга чин муҳаббат билан эргашмаганлигимиз далолатидир.

Оқ ва қорани ажратиш қийин бўлиб қолган бугунги замонда, қайси ишимиз жаханнам оловига улоқтирадию қайси амалимиз Буюк Аллоҳнинг улуғ мукофотларига лойиқ қилиши устида кўп мусулмонлар фикрламай қўйишди. Хатто жамиятимиздаги инсонларнинг аксари ким асл дўсту ким ашаддий душман, ким хорлик сари етакламоқда, ким азизлик ва юксаклик сари қадам ташлашимиз учун жонини фидо қилмоқда буларни ажратиш учун тафаккур қилишни ортиқча ва кераксиз амал деб тушуниб қолишди. Албатта бу инсонларнинг онгида бундай фикрларнинг шаклланиши бежизга эмас. Бунинг учун аввало ҳукумат ва унга итоатдаги диний уламолардан тортиб бошқа соҳалардаги кўплаб инсонлар ҳам ҳаракат қилишди ва улар бу амалларида бугун ҳам давом этишмоқда.

Чунки бундай инсонлар хорлик ва азизликни фарқига бормайдиган, худбинлик кўзларини кўр қилиб, қалбларини қора зулмат эгаллаган, ўзларининг заррача манфаатларини деб умматни азизликка олиб борадиган йўлни хавф деб билиб, юксаклик сари ҳаракат қилаётган холис мусулмонларни, яъни умматнинг асл фарзандларини  ёмон кўрадиган кимсалардир. Улар азизликни Аллоҳнинг пок йўлида эмас, аксинча золимларга хорларча бош эгиб, тубанлик ботқоғига ботишда деб билишади. Улар хоинлик ва куфрга малайликни шараф деб қабул қилган шахслардир.

Улар ўзларининг манфаатлари йўлида ҳаракат қилишиб, зулматдаги залолатнинг ботил қахрабосини шарбат мисол симирадилар. Умматнинг зулмлардан азоб чекишини шавқу завқ билан томоша қиладилар. Аллоҳнинг йўлидан адаштиришда ҳар қандай разолат ва жирканчликни ўзларига касб қилганлар. Ниқобларини ечса, аслида шайтоннинг югурдаги эканлиги маълум бўладиган шахсларни раҳнамо билиб олишиб, холис мусулмонларнинг қонларини ичишни халол деб фатво чиқармоқдалар. Улар дунёнинг вақтинчалик лаззатларини жаннатнинг абадий фароғатидан устун кўрган, дунёнинг қисқа вақтда ўтиб кетадиган азобидан қочиб, жаханнамнинг бадбўйлигию,  шиддатли азобини афзал кўрган инсонлардир.

Улар ўзларини хотиржам қилиш учун Қуръон ва Суннатдаги далларни таъвил ва тафсирлар қилишиб, шариатни бузиб кўрсатадилар ва шу ишлари билан ўзларини овунтирадилар. Ҳамда у инсонлар Ислом динида белгиланган, мўъминларнинг асл сифати бўлган сабр, матонат, шукр, ҳамд каби сўзларни ҳам ҳукумат хоҳлаганидек ўзгартириб жамиятдаги инсонларга тақдим қилишмоқда. Уларга алданиб, уларни ҳақ деб билиб, улар истаган амалларни қилаётган инсонларга қарата айтамиз. Аллоҳ Таъоло Ислом динини ана шу диннинг шариати талаб қилганидек амал қилишимиз учун бизларга берди. Ва шу Ислом динига мувофиқ бўлган тарзда ҳаракатланишимиз Аллоҳга ибодатимиз хисобланади. Бундан ташқари биз Ислом дини орқали поклик ва жирканчликни ажратамиз, нур ва зулматни фарқига борамиз, асллик билан ботилликни фарқини англаб етамиз ва муҳими шундаки ҳақ ва ноҳақликни ажратишда тойилмаслигимиз ва ўзимиз учун далилсиз ва шубҳа гумонларга тўла йўлларга эргашмаслигимиз кераклигини идрок қиламиз.

Эй Ўзбекистон мусулмонлари! Сиз кимларгадир эргашиб, уларнинг алдовларига учиб, Аллоҳнинг лаънатига ва азобига лойиқ инсонлардан бўлиб қолманг! Бугунгача қилган амалларингизни сархисоб қилиб, шунингдек холис бўлган ҳолда Аллоҳдан қўрқиб эртанги ҳаракатларингиз учун тўғри йўлни танланг. Токи танлаган йўлингиз Аллоҳ ва Росули рози бўладиган амаллардан иборат бўлиб, шу йўлда собит бўлингки сизни икки дунё саодатига эриштирсин!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ

06.12.2015й.

Tagsботқоғидажамияттубанлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • МАҚОЛАЛАР

    Янги йилни байрам қилмоқчи бўлаётганлар, Аллоҳдан қўрқинг ва Ғазони унутманг!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/