Покистондаги Бажва-Имрон режими Ҳиндистонга Кашмирдаги босқинчилигини мустаҳкамлаш имконини бермоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Покистондаги Бажва-Имрон режими Ҳиндистонга Кашмирдаги босқинчилигини мустаҳкамлаш имконини бермоқда
Покистон режими Кашмирдаги бирдамлик кунини нишонлади. Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими бунинг ортидан берган матбуот баёнотида қуйидагиларни таъкидлади: «Ҳиндистоннинг босиб олинган Кашмирни тўлиқ эгаллаб олишга имкон топиш учун уни бўлиб юборишни бошлаганига қарийб олти йил бўлди. Айни пайтда Покистон режими Кашмирдаги қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашни жиноятга чиқармоқда ва буни «террор» деб атамоқда». Баёнотда билдирилишича, Ҳиндистоннинг қўрқоқ кучлари етмиш йил давомида Покистондаги мусулмонлардан тўлиқ ёрдам олиб келган жасоратли мусулмон жангчилар олдида чекиниб келди. Бироқ шунга қарамай, Бажва-Имрон режими лаганбардорлик қилиш, юзаки чоралар кўриш ва ёлғон кўз ёш тўкиш орқали ҳинд давлатига босиб олинган Кашмирдаги ҳарбий босқинчилигини кучайтириши учун етарлича вақт бермоқда.
Баёнотда Покистондаги мусулмонларга қуйидагича мурожаат йўлланди: «Устимиздаги энг оғир юк Бажва-Имрон режимидир. Чунки бу режим турли воситалар билан бизни қийин аҳволга солиб қўймоқда. У Халқаро Валюта Фондининг қонун ва шартларини татбиқ қилиш орқали бизни қашшоққа айлантирди. Шунингдек, у кофир Трампнинг «вазминлик» (ўзини тутиш) тўғрисидаги буйруқларига итоат қилиш орқали бизни хорлади. Шунинг учун, зудлик билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилишга шошилинглар. Токи, Сиринагар ва Ақсо устида Халифалик байроғини кўтариш имконига эга бўлайлик.
Роя газетасининг 2020 йил 29 январ чоршанба кунги 271-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ