Демократик шодиёна Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм юритишни байрам қилишдир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
«Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқармоқдасизлар-а?!»
Демократик шодиёна Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм юритишни байрам қилишдир
2016 йил 16 октябр якшанба куни амирнинг уммат мажлисини тарқатиш тўғрисида расмий фармони чиқди. Кейин 2016 йил 26 ноябр шанба куни ўтказилажак сайловларга чақириқ чоп этилди. Энди, мана шулар ортидан бутун юрт мазкур мажлис-кенгашга номзодларнинг сайлов кампанияларига гувоҳ бўлди. Сайлов кампаниялари билан бир қаторда ахборот воситалари демократик шодиёна, дея номланган тантана ҳақида ноғора қоқди.
Аллоҳ Азза ва Жалла Қуръони Каримида бундай деган:
إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّـهِ ۖ يَقُصُّ الْحَقَّ ۖ وَهُوَ خَيْرُ الْفَاصِلِينَ
«Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир. У фақат ҳақни сўйлар. У (ҳақ билан ноҳақни) ажратгувчиларнинг энг яхшисидир» [Анъом 57]
Аллоҳ Азза ва Жалла яна бундай деган:
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ ۚ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّـهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ
«Динсизлик ҳукмрон бўлишини хоҳлайдиларми, имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!» [Моида 50]
Демократия сўзи ғарбча истилоҳ бўлиб, «халқнинг ўзи чиқарган қонунлари орқали халқни бошқариши», дея таърифланади. Демократияда хўжайинлик халқ қўлида бўлади, чунки халқ ўзига-ўзи хўжайин ва ҳокимият манбаи ҳисобланади. Ўзи сайлаган депутатлари орқали, қонун ва низомларни мана шу халқ ишлаб чиқади, чунки хўжайинлик унга берилган. Ўзи ҳокимият манбаи деган эътиборда тайинлаган ҳукмдорлар воситасида айни қонун ва низомларни ҳам шу халқ ижро этади.
Демократия Ислом ақидасига зид ақидага асосланган. Масалан, Ислом асосланган ақида бўйича, борлиқ ва ҳаётнинг яратувчиси бор, ҳаммасини У яратган, инсон ўзининг ҳаётдаги амаллари учун қиёмат куни жавоб беради: агар амалларини Аллоҳ ҳалол қилган нарсалар асосида қилган бўлса, ажр олади, агар Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларга зид қилган бўлса, жазо олади. Демократия эса динни ҳаётдан, давлатдан ажратишга асосланган, яъни яратувчини ҳаётга бўлган алоқасини ҳаётдан ажратишга асосланган.
Демократик низомда амаллар ва нарсаларга яхши ёки ёмон деб ҳукм чиқаришда ақлга таянилади. Исломда эса, бундан мутлақо фарқли. Унда амаллар ва нарсаларга яхши ёки ёмон деб ҳукм чиқаришда шариатга таянилади. Нимани шариат ёмон деса, у ёмон, нимани яхши деса, у яхшидир.
Шунинг учун демократия Исломга ҳам ақида жиҳатидан, ҳам шариат жиҳатидан зиддир. У инсон ишларини бошқаришга, муаммоларини ҳал этишга ва манфаатларини рўёбга чиқаришга ярамайдиган бузуқ низомдир. Чунки уни ноқис, ожиз ва чекланган инсон тузган. Инсон ишларини бошқаришга, муаммоларини ҳал этишга ва манфаатларини рўёбга чиқаришга фақат Исломгина яроқли, чунки у баркамолдир, ноқис эмас. Ислом инсон, борлиқ ва ҳаётни яратувчиси томонидан нозил бўлгани сабабли, унда ҳар қандай вақт ва маконда барча муаммоларни ҳал эта олувчи шаръий аҳкомлар мужассам.
Эй номзодлар!
Наҳотки билмасангиз, хоҳ бу қонунларнинг ишлаб чиқарилишига рози бўлинг, хоҳ рози бўлманг, бундан қатъий назар, қонун чиқаришда қатнашишингизнинг ўзи Аллоҳ шариатини четга сурилишига ва Аллоҳ қонуни ўрнига инсон қонунини олишга рози бўлишингизни англатади! Бас, Аллоҳ Азза ва Жалла Росули САВни бекордан-бекорга жўнатган бўлишидан ҳамда бекордан-бекорга уни барча анбиё ва росулларнинг сўнггиси қилган бўлишидан Аллоҳнинг Ўзи сақласин! Бекордан-бекорга Қуръони Каримини нозил қилиб, бекордан-бекорга қиёмат кунига қадар уни Ўзи сақлаган бўлишидан Аллоҳнинг Ўзи сақласин! Балки Аллоҳ Қуръони Каримида, Набий САВнинг суннати мутаҳҳарасида дунёни ислоҳ этадиган, ҳаётни барқарорлаштирадиган, инсонга қурол бўладиган ҳар бир нарса учун тўғри манҳажни ва сиротул мустақимни баён қилди.
Эй сайловчилар!
Наҳотки билмасангиз, ўз овозингиз билан номзодларни кўрсатишингиз уларни қонун ишлаб чиқишлари ва Аллоҳ шариатини тарк этишлари учун ўзингиздан вакил қилганингизни англатади! Яъни бу ҳаром амалини қилиш учун номзодларни ўзингиздан вакил қилган бўласиз. Бундай амал Аллоҳни қўйиб, шариат тузишда ҳамкорлик қилиш, демакдир ва Аллоҳ Таолонинг
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ ۖ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилманг» [Моида 2]
деган каломига кўра, ҳаром амалидир. Аллоҳни қўйиб, шариат тузишда ҳамкорлик қилишдан ҳам оғир гуноҳ борми?! Шунингдек, бу амал Росулуллоҳ САВнинг ушбу ҳадисларига кўра ҳам ҳаром амалидир:
«انْصُرْ أخاكَ ظالماً أو مَظْلوماً قالوا: يا رسولَ الله! هذا ننصرُهُ مظلوماً، فكيفَ ننصُرُه ظالماً؟! قال: تأخذُ فوقَ يديْهِ …»
«Биродарингизга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беринг. Ё Росулаллоҳ, биродаримиз мазлум бўлса-ку, албатта ёрдам берамиз, аммо золим бўлса, қандай унга ёрдам берамиз, деб сўрашди. Шунда ул зот: Уни золимликдан тийиб қўясиз», деб жавоб бердилар». (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳни қўйиб, одамларга нарсаларни ҳалол ва ҳаром қилиб бериш билан Аллоҳга туҳмат қилишдан ҳам оғирроқ гуноҳ борми?!
Уммат мажлисига сайловларни бир овунчоқ бўлиб, режимлар одамларни Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритишга бўлган талабдан чалғитиш учун ундан фойдаланишмоқда. Режим ўзи содир этаётган коррупция, зулм, жиноят ва фасодлари гуноҳига айни кенгашни балогардон қилиб, ҳаммасини унга илиш учун ундан бир илгак сифатида фойдаланмоқда. Шунингдек, кофир давлатлар билан тузган куфр асосидаги битимларини кучга киритишда ҳам ундан зўр фойдаланиб келяпти. Буларга қўшимча, ўзларининг Уммат бойликларини талон-тарож қилиш, давлат маблағини Уммат манфаатидан ўзга томонга совуриш каби қилмишларига қонунийлик тусини беришмоқда.
Эй мусулмонлар!
Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деди:
إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّـهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَن يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا ۚ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Ўрталарида ҳукм чиқариш учун Аллоҳ ва Росулига чорланган вақтларида, мўминларнинг сўзи эшитдик ва итоат қилдик, (демоқдир), ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» [Нур 51]
Дарҳақиқат, Набий САВга қордек оппоқ, туни кундуз каби нурафшон, ундан фақат ҳалокатга учраган кимсагина адашадиган ва оятлари муфассал Китоб билан суннати мутаҳҳара берилди. Аммо қонун чиқаришни Аллоҳ бизга қўйиб бермади, билъакс, бизга Ўзи шариат тузиб, уни татбиқ қилишга буюрди. Аллоҳ Таоло бундай деди:
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّـهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّـهُ إِلَيْكَ
«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]
Албатта буларни амалга ошириш учун Исломдаги бошқарув тузуми, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлиши шарт. Шу боис Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш учун ушбу тузумни барпо этишга ҳаракат қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилинг.
Ҳизб ут-Таҳрир 4 сафар 1438ҳ
Кувайт вилояти 4 ноябр 2016м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб