Биродаримиз Дониёрбекдан келган мактуб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Биродаримиз Дониёрбекдан келган мактуб
Бузуқ тузумнинг аянчли оқибати: ота ва ўғил можароси ортидан ўлим топган муслима аёл
Янги 2016 йилнинг биринчи куни Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани Ибн Сино махалласи Жар Ариқ кўчасида яшовчи Шоҳида исмли муслима аёлнинг оиласи учун фожеали кун бўлди. Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган нотўғри сиёсат туфайли пайдо бўлган бузуқ муҳит охири бу оила аъзоларини ҳам ўз домига тортиб кетди. 3 ўғилнинг энг кичиги бўлган Акмал наркотик модда истеъмоли ортидан бир неча марта қамалиб чиқди. Уни бу йўлдан қайтариш учун бу бечора муслима аёл нималар қилмади дейсиз. Авваллари ҳамма ҳавас қилгудек бўлган фарзанди қандай қилиб бу захри қотилга ўрганиб қолганига ҳалигача тушуна олмаган Шоҳида опа қўлидан келганича ўғлини тўғри йўлга солишга ҳаракат қилди. Лекин бир ўзининг қўлидан нима ҳам келар эди. Аввалги икки ўғил ўз оиласи, бола-чақаси билан овора. Турмуш ўртоғи Карим ака эса ичкиликка муккасидан кетган. Исломга қарши курашда биринчи сафларда туриб шижоат билан отни қамчилайдиган махалла фаолларининг эса парвойи фалак.
Хуллас калом учинчи ёки тўртинчи марта қамалиб чиққан ўғли Акмални отаси уйга киритишни хоҳламади. Ҳар куни кўчага ҳайдади. Она бечора эри ухлаганида секин дарвозани очиб ўғлини киритиб олар ва иложи борича ароқхўр эридан ҳимоя қилар эди. Янги йил муносабати билан бўккунича ичган ота кириб ухлаганидан кейин Шоҳида опа ўғлини ҳар доимгидай яна уйга киритиб, қорнини тўйдириб, ётиб дам олишига жой ҳозирлаб берди. Эртасига 2016 йилнинг 1 январ куни эрта саҳарда уйқудан уйғониб ўғлини кўрган отанинг жазаваси тутди ва катта пичоқ кўтарганича ўғлини қувлай кетди. Бақир-чақирдан уйғониб кетган Шоҳида опа нималар бўлаётганлигини тушунгач, ота-ўғилни ўртасига тушиб иккисини ҳам тинчлантирмоқчи бўлди. Лекин кўзлари қонга тўлган ота тинчланиш ўрнига баттар жазавага туша бошлади. Шоҳида опани четга туртиб ўғли Акмални чавақлаб ташлагудек бўлаётган ота ўша вақтда ваҳший ҳайвондан ҳам қўрқинчлироқ тусга кирган эди. Она бечора эса 9 ой қорнида кўтариб, оқ сут бериб катта қилган жигарпорасини бор вужуди билан ҳимоя қилар эди. Шу махал бирдан Шоҳида опа ерга йиқилди.
Жоҳилият кўзларини кўр қилган ота-бола эса опага эътибор ҳам бермай жанжални давом эттиришар эди, лекин энди отани қўлида ошпичоқ йўқ эди. Пичоқ энди дарду-хасрат ва ғам-ташвишга тўлиб тошган, бу дунё алдовларидан ва адолатсизликларидан эзилиб адойи тамом бўлган Шоҳида опанинг қоқ юрагидан жой олган эди. Жоҳилият қурбонлари ота ва ўғил эса қилиб қўйган ишларини англаб етмасларидан қўлларида кишан билан тегишли идорага олиб кетилдилар. Шоҳида опани жанозасида қўп одам йиғилди. Кимдир отани айбдор қилар эди, кимдир эса ўғилни… Пичоқни ким санчгани ҳам номаълум эди, лекин ота ўз бўйнига олиб қамалиб кетди. Чунки пичоқ унинг қўлида эди.
Эй Аллоҳим!!! Йўўқ…!!! Пичоқни ота ёки ўғил эмас, балки ўзбек халқини жоҳилий сиёсати билан шу даражага олиб келган золим, диктатор Каримов режими санчди!!! Гапирса ёлғон гапирадиган, ваъда берса устидан чиқмайдиган, омонатга ҳиёнат қиладиган бу қотил режимга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!!! Қолаверса, бу пичоқни санчганлар шу золим ҳукумат соясида Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол килган, ҳалол килганини эса ҳаром қилишга журъат қилган барча ҳокимият вакиллари ва куч органларидир!!! Чунки улар жамиятдаги наркотик моддаларга қарши кураш ва ароқхўрликка етарлича қарши курашиш ўрнига, ўз нафратларини Ислом ва мусулмонларга сочмоқдалар. Махалла фаоллари эса уларни бу разил ишларида ёрдам бериш учун тилини осилтирган ит каби елиб югуришмоқда. Аллоҳ уларга кифоя қилсин!!! Қандай ҳам адашмоқдалар-а!!! Биз Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси номидан ушбу мазлум оила аъзоларига ўз таъзиямизни билдирамиз ва яна шуни қўшимча қиламизки, тепамиздаги золим ҳукумат қулаб, ўрнига Аллоҳнинг шариатини ҳакам қиладиган Пайғамбарлик минхожи асосидага рошид ва адолатли Халифалик давлати барпо бўлмагунича бундай фожеаларни олдини олиб бўлмайди.
Мухлисингиз Дониёрбек.
29.01.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми