| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар? 

  • Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

  • Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Дам солиш тўғрисидаги саволга жавоб

Дам солиш тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
30.11.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Дам солиш тўғрисидаги саволга жавоб

 Ижтимоий тамоқлардан бирида Шахзод исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Мени бир саволим бор эди, илтимос шунга жавоб берсангиз. Дам солишнинг тартиби қандай бўлади?                                                         Шахзод

Жавоб:

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Бизнинг урфда “дам солиш” деган сўз билан танилган амални кўп ҳолларда “руқия” ҳам дейилади.

Аллоҳ Таъоло Қуръон оятларини бандаларнинг касалликларига даво – шифо эканини айтиб ўтган.

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ ۙ وَلَا يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إِلَّا خَسَارًا

 “Биз мўъминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилур”. (Исро. 82)

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ

 “Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди”. (Юнус. 57)

عائشة رضي الله عنها قالت: كان رسول الله -صلّى الله عليه وسلّم- إذا أوى إلى فراشه، نفث في كفيّه بقل هو الله أحد، وبالمعوذتين جميعاً، ثمّ يمسح بهما وجهه، وما بلغت يداه من جسده. قالت عائشة: فلمّا اشتكى كان يأمرني أن أفعل ذلك به

Оиша розияллоҳу анҳодан: Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўшакларига ўралиб олсалар (яъни тоблари қочса, сал касаллансалар) “Қул ҳуваллоҳу ахад” ва иккала “Қул аъузу”ларни ҳаммасини ўқиб иккала кафтларига дам солар эдилар, кейин шу кафтларини юзларига ва қўллари етиб борган еригача баданларининг ҳамма ерига суртар эдилар. Мен ҳам касаллансам менга ҳам шундай қилишни буюрар эдилар”. Бухорий ривояти.

Ушбу далиллардан билиндики, дам солиш шариатда жоиз, машруъ амал экан. Инсонга сеҳр орқали зарар етиши ҳолатларида кўпинча дам солишга ҳаракат қилишади, лекин далиллардан кўриб турибмизки, Қуръон оятлари ва суннатда келган дуолар билан руқия қилиш, яъни дам солиш инсон танасидаги бошқа моддий касалликларга қарши ҳам бўлиши мумкин. Бунга яна Бухорий ривоятида келган, бир гуруҳ саҳобалар Мадинага қайтаётиб бир қабилага тушган вақтларида, ушбу қабиланинг бошлиғини бир нарса чақиб олгани ва саҳобалардан ёрдам сўрашганида, бир саҳобий “Фотиҳа”сурасин ўқиб дам солгани ва қабила бошлиғи тузалиб қолгани ва саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб қилган ишларини айтишганида Росулуллоҳ уларни тўрғи иш қилганликларини айтганлари тўғрисидаги ҳадисни ҳам мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Энди бунинг тартиби ҳақида айтадиган бўлсак. Касалликлар ва сехрнинг зарарига қарши дам солиш тартиби бир ҳил дейиш мумкин. Ва яна, хозир ушбу соҳада ёзилаётан китоблар ва мақолаларга эътибор берсак, Қуръон оятлари билан одамларни даволаш амалиётлари билан шуғулланиб келаётган руқиячи мутахассислар дам солишнинг тартибини турлича баён қилганини кўрамиз. Бунинг сабаби, шаръий нусусларда (далилларда) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳ ва саллам ёки саҳобалар розияллоҳу анҳум маълум бир сурани ёки оятни ўқиб дам солганликлари тўғрисида кўплаб ҳадислар бор, лекин уларнинг биронтасида айнан мана бу оятдан кейин мана буниси ўқилади, деган маънони ифодаловчи гап келмаган, фақатгина Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Фотиҳа”, “Кафирун”, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нос” сураларини Қуръондаги кетма кетликда ўқиб дам солганлари тўғрисида саҳиҳ ҳадис бор. Келган ҳадисларга эътибор берсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки саҳобалар розияллоҳу анҳум асосан “Фотиҳа”, “Кафирун”, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нос” сураларини ўқиганларини кўрамиз. Бундан келиб чиқадики, хозирда дам солиш билан шуғулланаётган мутахассисларнинг тақдим қилаётган тартиботлари, яъни Фотиҳадан кейин Бақара сурасининг аввалги беш ояти, кейин 102 – 103 оятлари, кейин Ёсин сурасини ўқиш ва шунга ўхшаш бошқа тартиботлар, ушбу мутахассисларнинг амалий тажрибаларидан келиб чиқиб ва яна мазкур оятларда Аллоҳнинг улуғлиги, Қуръоннинг шифолиги, инсонлару жинлар Аллоҳга ибодат қилиш учун яратилгани, сеҳрнинг ёмонлиги ва оқибатлари каби маъноларни ўзига олган сура ва оятлар эканини ҳисобга олган ҳолда айтилаётган гаплар дейишимиз мумкин.

Демак, дам солиш амалиёти мутахассислари орасида машҳур бўлган оятлар тартиботини келтириб ўтамиз.

Биринчи: Фотиҳа сурасини ҳаммасини ўқиш билан дам солиш бошланади.

Иккинчи: Бақара сурасининг аввалги 5 ояти.

Учинчи: Бақара сурасиннг 102 ва 103 оятлари.

Тўртинчи: Бақара сурасининг 109 ояти.

Бешинчи: Бақара сурасининг 255 ояти (оят ал Курсий).

Олтинчи: Нисо сурасининг 54 ояти.

Еттинчи: Аъроф сурасининг 117 – 122 оятлари.

Саккизинчи: Юсуф сурасининг 67 ояти.

Тўққизинчи: Каҳф сурасининг 39 ояти.

Ўнинчи: Кафирун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари тўлиғича албатта ўқилиши керак.

Яна баъзи руқиячилар “Ёсин” сурасини тўлиқ ўқишни таклиф қилишади, баъзилари эса, “Бақара” сурасини тўлиқ ўқишни айтишади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ Таъоло Қуръонни шифо дегани эътиборидан, ушбу айтилган тартиботларнинг ҳаммасига амал қилиш мумкин, ёки дам солувчи Қуръоннинг ҳар қандай кичик бир сурасини ўқиб дам солиши ҳам мумкин, чунки Қуръонни шифо дейилган оятда мутлақ Қуръон дейиляпти, унинг бирор бир ояти ёки сурасига алоҳида қайд билан шифолик белгиланаётгани йўқ.

Демак хулоса қиладиган бўлсак, Қуръон оятларини ўқиб дам солишнинг шариатда белгиланган аниқ тартиботи йўқ, фақатгина суралар ёки оятларнинг улуғлиги ва сеҳрга қарши мавзуларда гап борганлиги сабабидан баъзи руқиячи мутахассислар кўп тажриба ортидан турли тартиботларни тузиб чиққанлар. Ушбу тартиботларга амал қилиш ҳам мумкин, ёки Қуръонинг хоҳлаган еридан ўқиб дам солиш ҳам мумкин. Фақатгина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дам солишда амал қилган тартиботларга амал қилиш, дам солишдаги тартиб ҳисобланади. Буни юқорида айтиб ўтдик.

Бундан ташқари оятларнинг шифо эканига албатта иймон келтирамиз, зеро бу тўғрида Аллоҳ ўзи айтиб ўтган ва яна ушбу оятларни ўқиб бўлганидан кейин, дам солувчи Росулуллоҳдан ривоят қилинган яхши чиройли дуоларни қилиб, Аллоҳга илтижо қилиши яхши амал бўлади, буни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

29.02.2016й.

TagsДам солишсаволга жавоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломдаги иқтисодий сиёсат касалликнинг келиб чиққан ерини баён қилиб, уни муолажа ҳам қилган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ХИЁНАТКОР МУЗОКАРАЛАРНИ ФОШ ҚИЛДИ

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/