Онлайн ўйин тўғрисидаги саволга жавоб
Онлайн ўйин тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Муҳаммад Саид исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб
Савол:
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Саволим шундан иборатки, онлайн ўйинлардан бири, Clash of clans ўйинини ўйнаш ҳақида билмоқчиман. Кўп дўстларим шу ўйинни ўйнашади, жумладан ўзим ҳам. Бир дўстимиз айтиб қолди, “Бу ўйинни ўйнаш ҳаром экан, чунки бу ўйинни чиқарган одам, яъни Терри Жонс, Қуръони Каримни ёққанлиги ҳақида youtube да кўриб қолдим. Кейин 9 – ратушанинг айрим жойлари Каъбага ўхшар экан, шунинг учун бу ўйинни ўйнаш ҳаром экан”, деди. Яна бир дўстимиз эса, мубоҳ, лекин вақтни бекорга сарфлаш, бу яхшимас, деб ўртада тортишув пайдо бўлди.
Саволим қуйидагича, ушбу Clash of clans ўйинини ўйнашнинг шаръий ҳукмини аниқлаштириб берсангиз?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِوَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи.
Онлайн ўйинлар тўғрисида. Ислом шариати мусулмонларга ҳордиқ чиқаришлари, дам олишлари ва шунга ўхшаш ҳолатларни, модомики Аллоҳ ҳаром қилган ҳолатлар бўлмаса, рухсат берган. Онлайн ўйинларни ўйнаш ҳам шулар жумласига киради, яъни агар ўйин давомида ҳаром амал кузатилмаса, ўйнаш мубоҳ бўлади. Бунинг далили қуйидагича:
أَنَّ عَائِشَةَ ، قَالَتْ : لَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا عَلَى بَابِ حُجْرَتِي وَالْحَبَشَةُ يَلْعَبُون َبِحِرَابِهِمْ فِي الْمَسْجِدِ ، وَرَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْتُرُنِي بِرِدَائِهِ ، أَنْظُرُ إِلَى لَعِبِهِمْ
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Бир кун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни менинг ҳужрам эшиги олдида турганларини кўрдим, масжидда эса (яъни эшикнинг нариги томонида) ҳабаш болалар қиличларини ўйнатиб, ўйин қилишарди. Ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен бу ўйинларни томоша қилишим учун ридолари билан мени тўсиб турардилар”. Муттафақун алайҳ.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масажидда ўйин кўрсатаётган йигитларни тўхтатмаганлари ва Оиша онамизни ушбу ўйинни кўришлари учун ўзлари шароит қилиб берганликлари, ҳаром бўлмаган амаллар билан ўйинлар ўйнаш мумкинлигини кўрстади. Бундан тушуниш мумкинки, мусулмон одам шариатга хилоф бўлмаган ҳолда кўнгилҳушлик қилиши, ҳордиқ чиқариши дам олиши мумкин. Демак онлайн, ёки компютер, ёки мобил, ёки видео ўйинлар ҳам, модомики ўша ўйинларни ўйналиш давомида аниқ ҳаром амал кузатилмаса, мубоҳ бўлади.
Clash of clans стратегик мобил ўйини ҳақида.
Clash of clans – Финландиянинг Supercell компанияси асосчиси компютер мутахассиси ва музикант Илкка Паананен томонидан яратилган. 2012 – йил 2 – август куни ios версияси, 2013 – йил 7 – октябрда Android версияси чиқарилган ва “Free-to-play” моделида тарқатилувчи мобил стратегия ўйини.
Ратуша 9 ҳақида.
Ушбу ўйинни ўйналиш жараёнидаги Ратуша 9 биноси бирон бир кўринишида Каъбага ўхшаш ери йўқ. Агар бинонинг тўртбурчак қилингани ва томида кичик эшикча борлигини Каъбага ўхашаш учун асос қилинадиган бўлса, унда шу ҳолатдаги миллионлаган бинолар ё Каъбага, ёки Ратуша 9 га ўхшайди. Бу билан, ўша Ратушадан айнан Каъба мурод қилинган, дейиш мумкин эмас.
Терри Жонс ва ўйин ишлаб чиқарувчиси ҳақида.
Аввал Терри Жонс ким эканини аниқлаб олсак. Терри Жонс – 1951 йили туғилган, Американинг Флорида штати Гейнсвилл шаҳридаги черковлардан бирида пасторлик қилувчи, Исломнинг ҳақиқий душмани бўлган кофир шахс. У Флориданинг черковларидан бирида ўзининг мусулмонларга нисбатан нафратини кўрсатиш учун ва оммада ҳам Исломга қарши нафрат уйғотиш мақсадида, 2011-йил 20-мартида мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони Карим китобини ёққан.
Ушбу Терри Жонс юқорида айтилган Clash of clans ўйинига ва унинг ишлаб чиқарувчиси Илкка Паананенга, на ишлаб чиқарувчилик томонидан ва на ўйиндаги жангчиларга ўхшашлик томонидан алоқадорлиги йўқ. Баъзи дўстларимиз мазкур ўйиндаги жангчилар кўриниши ана шу Терри Жонсга ўхшашлигини гапириб, шундан келиб чиқиб, ўйинни ҳаром деган ҳукмларни айтишганини ҳам гувоҳи бўлдик. Лекин биринчидан ўйин жангчилари кўриниши Терри Жонсга фақатгина мўйловининг шакли жиҳатидан озгина ўхшашлиги бор холос. Бу эса, айнан шу одамни назарда тутганликни ифодаламайди. Иккинчидан бир амални ҳаром ёки ҳалол деб ҳукм бериш учун, мусулмонларда асос Қуръон, ҳадис, саҳобалар ижмоси ва қиёсдир. Қандайдир ташқи кўринишдаги шаклнинг баъзи жиҳатлари ўхшаб кетишини қиёс қилиб туриб, “ҳаром” деган ҳукмни олиб бўлмайди, чунки юқоридаги тўртта асосдаги “қиёс” номли бўлимининг ўзига яраша шартлари, қиёс қилиш ҳолатлари усул илмида айтиб ўтилган.
Бундан ташқари, мазкур саволда келганидан ташқари яна бир гапни баъзи ерларда кузатиб қоляпмиз, яъни “ушбу ўйинни ўйнаш учун, учун қайсидир даражасида (уровенида) Қуръонни босиш керак экан” деган маънода. Лекни бунақа асоссиз гапларни мусулмон одам гап қилиб кўтариб юришиннг ўзи ачинарли, чунки бу ўйин стратегия, экшн (action) эмас бирон нарсани босиб ўтиладиган. Ва Вконтакте тармоғида ушбу ўйинни 85 чи даражасигача етиб борган бир мусулмон ўйинчи билан бўлган суҳбатда, у мазкур нарсаларни буткул инкор қилди ва “Қанақасига Қуръонни босиш мумумкин?! Бу стратегия бўлса. Мен 85 уровенгача келдим унақа нарсани учратмадимку”, деган жавобни берди.
Хулоса
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусулмонлар ҳаётлари давомидаги ҳар бир амалларини шаръий ҳукмини билиб қилишлари фарз албатта. Агар бундай қилмалсалар билиб, ёки билмасдан, оғир гуноҳларга, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб қолишлари мумкин. Лекин мусулмонлар яна бир нарсани ҳам билишлари керакки, мусулмон учун бир амални ҳалол ёки ҳаромлигини белгилаш учун эшитилган гап асос бўлмайди. Асос – юқорида айтиб ўтганимиздек – Қуръон, ҳадис, саҳобалар ижмоси ва қиёс бўлади, бошқа нарса эмас. Эшитилган гап эса,
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : كفى بالمرء كذبا أن يحدث بكل ما سمع
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кишини ёлғончилиги учун, эшитган нарсасини гапиравериши етарлидир”. Муслим ривояти.
Энди ўйиннинг ўзига қайтадиган бўлсак, юқоридаги далиллардан кўриниб турибдики, бу ўйинни ишлаб чиқарган одам Қуръонни ёқмаган, уни ишлаб чиқарган одам мутлақо бошқа Финландиялик компюетрчи ва музикант одам, ўйиндаги бинолар Каъбага ўхшамайди ва ўйинда Қуръонни босиш деган маъно ҳам йўқ. Ва Оиша онамиз тўғрисидаги ҳадис билан, мусулмон шахс Аллоҳ буюрган фарз-вожиб амалларига таъсир кўрсатмаган ҳолида, ушбу ўйинни ўйнаши мумкин, яъни мубоҳдир. Мубоҳ амални эса, мусулмон одам қилиш ҳам қилмаслиги ҳам мумкин, бу унинг ихтиёридаги амал бўлиб, бундай амални қилганда савоб ҳам гуноҳ олмайди, яъни хоҳласа қилади, хоҳламаса қилмайди. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
01.05.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми